28/03/2024
Главная / Иктисодиёт / Кредитлаш тамойиллари ва кредит бериш тартиблари

Кредитлаш тамойиллари ва кредит бериш тартиблари

Кредит ва кредитлашнинг узига хос коидалари борки, улар махсус тамойилларда ифода етилади. Булар:

  • кредитнинг кайтувчанлиги;
  • кредитнинг муддатлилиги;
  • кредитнинг таминланганлиги;
  • кредитнинг максадлилиги;
  • кредитнинг туловлилиги;

berete_kredit_pomnite_

Мижоз мазкур иш билан факатгина бир неча ой банд булса ва яшаш жойда киска вакт ичида турган булса, кредит мутахассиси бундай мижозга кредит беришни рад килиши мумкин.

  1. Карзни тулаш боскичлари тахдил килинганда, мижознинг йиллик ва ойлик даромади аникланади. Бунинг маноси шуки, кредит мутахассиси карзнинг хар бир кисмини уз вактида тулик кайтарилишини таминлаш учун мижознинг хатти-харакатини назорат килади ва бу билан мижознинг уз маблагларини бошкариш кобилиятини урганади.
  2. Банк кредитини кайтариш омилларидан бири, кредитнинг таминланганлигидир, яни мижозга тегишли уй, бино, иншоотнинг мавжудлигидир. Бундан ташкари, телефоннинг мавжудлиги хам бирон бир муаммо пайдо булганда, банкка мижоз билан харажатсиз богланиш имкониятини беради.

Барча омиллар ичида енг асосийси, мижоз малумотларининг тулаконлилиги, мижознинг самимийлиги ва ростгуйлигидир. Чунки мижоз узининг соглиги, келажакдаги бандлиги тугрисидаги нотугри малумот берса, банк бундан катта зарар куриши мумкин. Шунинг учун истемол кредитларидан кутиладиган йукотишларни камайтиришнинг асосий воситаси ликвид гаров ва кафолатларнинг мавжудлигидир.

Кредит талабномасининг куйидаги курсаткичлари сифат индикатори булиб хизмат килади. Булар мижознинг:

  • фаолият сохаси, машгулот тури;
  • ёши, оилавий ахволи;
  • уй-жой билан таминланганлиги;
  • кредит буйича рейтинг бахоси;
  • фаолияти ва унинг давомийлиги;
  • сунгги манзилда яшаш муддати;
  • телефони;
  • карамогидаги шахслар сони;
  • банкдаги хисобвараклари раками;
  • даромад даражаси.

Жахон банк амалиётида кредит мутахассиси кредит талабномасини тахлил килишда кредит скоринги тизимидан фойдаланади. Мазкур тизим кредит талабномасининг хар бир бандига алохида бахо беришга асосланган. хозирги вактда жахон банк амалиётида кредит талабномасини бахолашда балл тизимининг куйидаги шкалалари кулланилмокда.

Балл Кредит бериш ёки бермаслик тугрисида карор
28 гача • Кредит бериш рад етилсин
29-30 • 500 $гача кредит бериш мумкин
31-33 • 1000 $гача кредит бериш мумкин
34-36 • 2500 $гача кредит бериш мумкин
37-38 • 3500 $гача кредит бериш мумкин
39-40 • 5000 $гача кредит бериш мумкин
41-43 • 8000 $гача кредит бериш мумкин

Бирок балл тизимининг бундай шакли кулланганда, банк уз мижозларини йукотиши мумкин. Чунки мижозлар узларининг кредит талабномаларини банк нотугри бахолаган, деган хулосага келиб, мазкур банк хизматидан фойдаланишидан бош тортиши мумкин. Бундан ташкари, талабноманинг конунга хилоф равишда бахоланиши натижасида, мижоз банк устидан судга ариза бериши мумкин. Бундай шароитда банк узи куйган хар бир балл бахони далиллар билан исботлаб беришига тугри келади. Баллик бахо куйишда банк юмшок бахо сиёсатидан фойдаланмаса, узи жуда мушкул ахволда колиши мумкин.

Кредит инспектори ипотека кредити учун берилган талабномаларни бахолашда куйидагиларга етибор бериши лозим:

  1. Карздор тулаши керак булган кредит микдори билан гаров мулки харид бахоси микдорининг нисбати кредитор учун ипотека кредитининг енг мухим ишончлилик омилидир. Олинаётган кредит микдори гаров мулки бахосидан анча юкори булиб, карздор шартноманинг барча талабларини бажаришда масулиятсиз булса, унинг шахсий мулки бахоси кредит бахосини копламайди ва банк катта зарар куради. Агар гаров харид бахоси кредит микдорининг 90 фоизини ташкил килса, гаров сугуртаси мухим урин тутади ва кредитор карздор хусусияти ва масулияти хиссини бахолашда анча талабчан булиши лозим.
  2. Ипотека кредити берилиши натижасида карздор банкда яна бошка операсияларни хам амалга ошириши мумкин. Масалан, депозит маблаглари хисобига уй-жойни тамирлаш учун кредит олиши мумкин. Шу туфайли ипотека кредити берилганда, кредитср карздор билан буладиган барча муносабатларни хам етиборга олиши лозим.
  3. Мижоз депозит хисобварагидаги маблаглар колдигининг баркарорлиги бериладиган ипотека кредитлари микдори ва турларининг асосий омилидир. Баркарор депозит базасига ега банклар ипотека кредитлаш сиёсатини изчил олиб бориш ва узок муддатга катта микдордаги ипотека кредитлари бериш имкониятига ега буладилар;
  4. Кучмас мулк асосида кредитлаш кредит инспекторидан кредит талабномасини тахлил килишда куйидагиларга алохида етибор беришни талаб килади:
  • Мижоз даромадининг хажми ва баркарорлиги, айникса ипотека кредити микдори ва кредитни коплаш учун йуналтирилган маблаг микдори.
  • Мижоз жамгармаси микдори ва бирламчи тулов манбаи. Агар ушбу тулов микдори жамгарма микдорининг камайишига олиб келса, бунинг натижасида фавкулодда шароитларда, масалан, касаллик ёки оила азосининг ишсиз колиши туфайли мижознинг зарур булиб колиш ехтимоли булган ликвид активлари кискариб кетади.
  • Гаров мулкка карздорнинг муносабати. Агар мижоз гаров мулкини урнатилган талаблар даражасида сакламаса, у кредитни тулик кайтара олмай, гаров мулкини кайтариб олиш хукукини йукотганда, банк унга гаров мулк бахосининг ортикча микдорини керакли кийматда кайтара олмайди.
  • Ипотека кредитига урнатилган фоиз ставкасининг тури. Агар ипотека кредитига сузиб юрувчи фоиз ставкаси урнатилган булса, фоиз ставкасининг узгариши натижасида сузиб юрувчи фоиз ставкаси урнатилган гаровдан кура таянч фоиз ставкаси урнатилган гаровни сотиш анча кулайдир.
  • Махаллий кучмас мулк бозоридаги сотув хажми (агар мулк банк ихтиёрига утса). Иктисодий таназзул вактида кучмас мулкка булган талабдан таклиф ошиб кетади ва банк узининг маблагини кайтариб олиш учун вакт керак булади.

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …