14/06/2024
Главная / Маданият / Фаришталар ва Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам-нинг фазилатлари

Фаришталар ва Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам-нинг фазилатлари

Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- шундай мархамат килганлар: «Ким илм талабида йулга чикса, Аллох унинг жаннатга булган йулини осон килиб куяди». Аллох таоло инсонларни бир-биридан фаркли, айримларини афзал килгани каби, бази фаришталарни хам бошкаларидан афзал килгандир.

Банданинг таквоси ва иймони канча зиёда булса, Аллохнинг хузурида шу кадар фазилатли булади. Бир куни Абдуллох ибн Аббос -розияллоху анху- айтиб колдилар: – “Аллох таоло Мухаммад -саллаллоху алайхи васаллам-ни барча пайгамбарлардан ва осмон ахлидан афзал килди”. Шунда ёнидаги одамлар сурашди: – “Ей Ибни Аббос, Аллох таоло нима билан у зот -саллаллоху алайхи васаллам-ни осмон ахлидан афзал килди”? Абдуллох ибн Аббос жавоб бердилар:

club-p-angel

“Аллох таоло осмон ахлига «Улардан кимда ким: “Мен Аллохдан узга илохман”, – деб айтса, ана ушани жаханнамда жазолаймиз. Биз золим кимсаларни мана шундай жазолаймиз» (Анбиё сураси 29-оят), – деди ва Мухаммад -саллаллоху алайхи васаллам-га: «(Ей Пайгамбар), токи Оллох сизнинг гунохингиздан илгари утган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гунохларингиз)ни магфират килиши учун Биз сизга очик-равшан фатх — галаба ато етдик», – деди. Яни, самовот ахлига Аллох таоло каттик ваид килиб, пуписа килган булса, Мухаммад -алайхис-салом-га мархамат билан, гунохларини кечишни вада килиб, юмшок хитоб йуллади. – “Мухаммад -саллаллоху алайхи васаллам- бошка пайгамбарлардан нималари билан афзал?”, – деб сурадилар.

Абдуллох ибн Аббос жавоб бериб айтдилар: – Аллох таоло бир оятда: “Биз хар бир пайгамбарни (хукмларимизни) баён килиб бериши учун уз кавмининг тили билан (сузлайдиган килиб) юборганмиз», деб барча пайгамбарлар факат уз кавмига юборилганини малум килган. Росулуллох -саллаллоху алайхи васаллам- еса барча одамларга пайгамбардирлар.

Бу хакда Аллох таоло шундай дейди: «(Ей Пайгамбар), Биз сизни шак-шубхасиз, барча одамларга (муминларга жаннат хакида) хушхабар елтгувчи, (кофирларни еса дузах азобидан) огохлантиргувчи булган холингизда, пайгамбар килиб юбордик». (Доримий ривояти).

Яна маълумот

moloko-1024x768

Янги тугилган чакалокни кукракдан бокиш

Янги тугилган соглом чакалокни кккракдан бокишни у тугулгандан сунг дастлабки 30 минут ичида бошлаган макул. …