16/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Банкнинг комиссион (воситачилик) ва траст операциялари нима?

Банкнинг комиссион (воситачилик) ва траст операциялари нима?

Банклар комиссион операцияларни хам олиб борадилар, яъни бунда банклар мижозларнинг хисобидан уларнинг турли топширикларини бажарадилар. Бундай топшириклар мамлакат ичида ёки бир мамлакатдан бошка мамлакатга пул утказиш билан боглик. Бунда мижоз уз банкига унинг хисобидаги маълум бир суммани курсатилган манзил буйича утказишни юклатади.

Операция нихоясига етганидан сунг банк мижозига пул утказилганлиги тугрисидаги хужжатни юборади ёки беради. Утказилган операция учун банк воситачилик хакини олади.

Комиссион операциялар турли куринишларда булиши мумкин (31-чизма).

1515

31-чизма. Комиссион операцияларнинг турлари.

Аккредитив операциясида банк уз мижозидан учинчи бир шахс, яъни аккредитив очилган шахсга (бенефициарларга) тулов суммасини утказиш хакида топширик олади.

Бу хисоб-китобни амалга ошириш учун товар сотиб олган тадбиркор сотувчига бериши керак булган суммани аввалдан банкка куйиши мумкин. Тегишли товарни ёки унга тегишли булган хужжатларни олиш шарти билан тадбиркор уз банкига сотувчига пул тулашни юклатиши мумкин.

Инкасса операциялари банк томонидан мижозларга уларнинг уз топшириклари ва уз хисобларидан турли хужжатлар буйича пул олиш жараёнини таъминлайди. Инкасса операциялари чеклар, векселлар, товар хужжатлари ва кимматли когозлар буйича амалга оширилади. Умуман, инкассо харидор хисобварагидан пул суммасини олиш буйича банк харакатини билдиради. Кимматли когозларни инкассалаштиришда мижоз уларни банкка шу когозларни чикарган мамлакат бозорида сотиш учун беради.

Факторинг мижозга айланма капитал учун кредит бериш билан биргаликда утказиладиган савдо-воситачилик операцияларига тегишлидир. Бунда банк мижознинг карзга оид талабларини, уларни етказиб бериш кийматининг 80 фоизини шу захоти тулаш ва колган кисмини кредит учун фоизлар ва воситачилик хакини чикариб ташлаб тулаш шарти билан сотиб олади.

Воситачилик операцияларининг узига хос яна бир тури ишонч операцияларидир. Бунда банк мижоз топшириги буйича маълум мулкни, пул ёки кимматли когозлар куринишида саклаш, утказиш ва бошкаришни уз зиммасига олади.

Буларга, шунингдек, савдо-воситачилик операциялари мижоз топшириги буйича кимматли металл ва кимматли тошларнинг олди-сотдиси, кимматли когозлар ва хоказоларнинг олди-сотдиси хам киради.

Банкнинг траст операциялари хам воситачилик операцияларининг тури хисобланади. Бозор иктисодиёти ривожланган мамлакатларда мулкка эгалик килишнинг кенг таркалган шакли бу акция, облигация ва пул маблагларини бир эгаликдан (шахсдан) иккинчи эгаликка (шахс номига) утказишни хам банклар оркали амалга оширилишидир. Молиявий воситалар ва молиявий активлар суммасининг купайиши натижасида тижорат банклари траст (ишончли) операцияларнинг кулами хам кенгайиб бормокца. Ривожланган давлатларда банкларнинг энг ривожланган булинмаларидан биридир.

Хорижий мамлакатларда тижорат банкларининг траст департаментлари мижоз топширигига биноан ишонч билдирган шахс хукуклари буйича иш курадилар. Шунингдек, мижозларнинг пул маблагларини бошкарадилар за бошка молиявий воситалар билан боглик булган олерацяяларни амалга оширадилар. Банклар траст операцияларини нафакат жисмоний шахслар буйича, балки юридик шахслар учун хам амалга оширадилар.

Жисмоний шахслар учун куйндаги траст хизматлари турлари мавжуд:

  • меросни бошкариш;
  • ишонч ва васийлик билан боглик операцияларни бажариш ва бошкалар.
  • Уз мижозларининг капиталини бошкариш бугунги кунда жуда кенг таркалган траст операцияларининг бяр турндир. Бунда банклар мижозларининг маълум пул маблагларини бошкаришга оладилар ва уларни мижоз билан келишган холда жойлаштирадилар. Мижоз бунда уз маблагларини ишлатиш тартибини белги. айди. Нуфузли банкларда капитални бундай тартибда бошкарип.яинг беш тури мавжуд (30-жадвал).

30-жадвал.

Капитални бошкаришнинг турлари

Капиталнн бошкаришнинг турлари изо\
1. Каттик консерватив • мижознинг маблаглари факатгина энг ишончли булган, иктисодий ривожланган мамлакатларнинг давлат кимматли когозларига сарфланади. Бунда зарар куриш хавфи умуман булмайди.
2. i • маблагларни ривожланган мамлакатларнинг дав-
Консерватив лат кимматли когозларига ва йирик халкаро банклар депозитларига куйиш назарда тутилади. Лекин бунда банкларнинг синиш холати мавжуд булганлиги сабабли бу тартибда маблагларни жойлаштириш мижозларга сузсиз фойда олишларини хар доим хам кафолатламайди.
3. Уртача консерйатив * маблагларни жахоннинг асосий фонд биржаларида бахоланган акцияларга куйиш тушунилади. Инвестициялашнинг бу йуналиши фойда билан бир каторда зарар куриш ,хавфини хам тугдиради.
4. Урт?.ча агрессяв • бу маблагларни фан-техника тараккиётини белгилаб берувчи компанияларнинг акцияларига сарфланишини билдиради. Бунда уларнинг курси тебраниб туради. Шу туфайли капитални бошкаришнинг бу тури айрим рисклар билан боглик булади.
5. Агрессив • бу маблагларни «Осиёнинг турт аждархоси» (Гонконг, Сингапур, Тайван, Жанубий Корея) компанияларининг акиияларига сарфлашни таъминлайди. Бунда катта фойда билан бирга катта зарар куриш хам мумкин.

Траст битими муайян кимматли когозлар тупламини ишонч асосида бошкаришга таянадиган фонд буйича шартномавий келишув.

Траст компания хусусий шахслар ва ташкилотлар учун сир сакланадиган (ишончли) хизматларни бажарадиган компания.

Траст-вакил ишонч билдирилган вакил.

Траст битимнинг узига хос хусусияти шундаки, бунда банк мижозга маблагларни куйиш ва уларнинг окибатлари тугрисида хатлар юбориб, уни доимий равишда хабардор килиб туради. Агар салбий молиявий холатлар юз берса, банк мижоз олдида жавобгар булмайди. Бу холат асосан акцияларга сарфланган маблагларга тегишли булиб, уларнинг бахоси баъзида ошиши ёки пасайиши мумкин.

Масалан, 1987 йилда Нью-Йорк фонд биржасидаги акцияларнинг курси тахминан 2 марта пасайган. Бундай холларда мижоз колган маблагларини олиб, уларни бошкаришни бошка банк департаментига утказиши мумкин. Узбекистонда тижорат банклари амалиётида траст операцияларини куллаш имконияти аста-секин ривожланиб бормокда.

Комиссион (воситачилик) операцияларини амалга оширишда банклар уз маблагларини бирор сохага ёки фаолият турига куймайдилар ва мижозларга ссуда бермайдилар. Улар факатгина уз мижозларининг тулов топширикномасини бажарадилар, шунинг учун комиссион операциялар буйича банк даромади фоиз шаклида эмас, балки воситачилик учун мукофот шаклида булади.

Тижорат банклари уз мижозларининг турли хил тулов топширикномаларини бажариши ва узаро операцияларини амалга ошириш учун бир-бири билан корреспондентлик алокаларини урнатадилар.

Масалан, уз филиаллари ёки булинмаларига зга булмаган жойларда банк мижозларнинг тулов топширикномаларини бошка банк оркали, чеклар, аккредитивлар ва бошка шакллар буйича махсус корреспондентлик келишувини тузиб, амалга оширадилар. Бунда у корреспондент банклар чеклар, аккредитивлар тулашни уз зиммасига олади. Банклар уртасидаги талаб ва мажбуриятлар махсус корреспондент счётларида акс этади.

Корреспондентлик муносабатларини амалга оширишда банклар томонидан шифрлар тизими кулланади. Телекс хабарлари банклараро муносабатларда хужжат булиб хизмат килади. Банк тизимида кулланиладиган телекслар ички ва халкаро булиши мумкин.

Банк фойдасининг манбалари, берилган кредитлар буйича банк оладиган фоизларнинг оширилиши, кимматли когозларга куйилган инвестициялар (куйилмалар) буйича фоиз ва дивидендлар, хисобкитоб, факторинг, траст ва бошка воситачилик операцияларидан олинадиган воситачилик мукофотлари, биржа битимлари буйича валюта операцияларидан келадиган тушумлар ва бошкалар булиши мумкин. Бу тушумлар банкнинг ликвидлигини мустахкамлашда мухим урин тутади.

 

Яна маълумот

risk

Рискларни аниклаш тартиби

Банк амалиётида мухим муаммолардан бири бу банк рискларини бахолашдир. Уни тугри бахолаш, унинг руй беришини …