Главная / Маданият / Тоғлар фариштаси

Тоғлар фариштаси

Маккада Пайғамбар -алайҳис-салом-га нисбатан кофирлар озори ниҳоятда қаттиқлашиб кетган вақтлар еди. Пайғамбар -алайҳис-салом- Тоиф аҳлидан ёрдам сўрамоқ мақсадида, Аллоҳдан уларни ҳидоят килмоқни умид қилиб, Тоиф томон йўл олдилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- Тоифга етиб бориб даватларини изҳор қилганларида, Тоиф аҳолиси Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам-ни ёлғончига чиқаришиб, бир тўда жоҳилларни пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам-га қарши қайраб қўйдилар. У нодон, жоҳиллар Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-га қўл кўтариб, ҳақорат қилди. Бепарда, беҳаё сўзлар билан сўкиб, уриб кўп азият етказди.

tog-farishaРосулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ғамгин бўлиб Маккага қайтдилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- йўлда қайтиб келаётганларида тепаларида бир булутни кўрдилар. Бу булутда Жаброил -алайҳиссалом- бор бўлиб Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-га нидо қилиб айтарди: – “Аллоҳ таоло қавмингизни сизга айтган сўзини ва сизни рад қилганларини ешитди. Аллоҳ сизга тоғлар фариштасини юборди хоҳлаганингизни буюринг”. Шунда тоғлар фариштаси Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам- га салом бериб нидо қилди: – “Ей Муҳаммад, Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган гапини ешитди.

Мен тоғлар фариштасиман, Аллоҳ мени хоҳлаган буйруғингизни буюришингиз учун юборди. Агар хоҳласангиз, иккита Ахшабни (Маккани ўраб турадиган икки тоғни) олиб, уларнинг устига ташлайман”. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- олий даражада мурувват қилиб: – “Йўқ, қўявер. Мен буларнинг авлодлари ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган кишилар бўлиб чиқишини умид қиламан” – дедилар. (Мутафақун алайҳ).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …