Главная / Иқтисодиёт / Тижорат банкларининг лизинг операсиялари

Тижорат банкларининг лизинг операсиялари

Сўнгги йилларда тижорат банклари фаолиятида ижара ёки лизинг (Леасинг инг. «ижара») операсияларини молиялаштириш билан боғлиқ фаолият турлари кенг ривож топмокда.

Ўзбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисида»ги конунининг 2-моддасида (14.04.1999) лизингга қуйидагича тариф берилган:

Лизинг ижара муносабатларининг алохида тури бўлнб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) хақ евазига егалик килиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномасида белгиланган шартларда бериб қўйиш максадида мол-мулкни (лизинг обектини) олади.

Лизинг уч тарафлама шартнома бўйича амалга оширилади:

  • сотувчи
  • лизинг берувчи(банк)
  • лизинг олувчи ёки икки тарафлама:
  • лизинг берувчи(банк)
  • лизинг олувчи

Лизинг берувчи лизинг обектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс сотувчи деб етироф етилади. Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг обекти (мулк) ни мулк қилиб берувчи шахс, масалан, банк лнзинг берувчи ҳисобланади. Егалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг обектини олаётган шахс лизинг олувчи ҳисобланади.

Лиеинг берувчи (банк), лизинг олувчи ва лизинг сотувчилар сифатида майдонга чиқадиган субектлар ва улар ўртасида воситачи сифатида чиқувчи шахсларни қуйидагича таснифлаш мумкин (31жадвал).

31-жадвал.

Лизинг муносабатларида қатнашувчи субектлар

Лизинг субектлари Изох
1 2 з
1. Лизинг берувчилар (мулк егалари) •      тижорат банклари

•      қўшма лизинг компаниялари

•      хорижий лизинг компаниялари

•      халкаро лизинг компаниялари

•      ихтисослашган миллий лизинг компаниялари

•     ускуналарни тайёрловчи корхоналар филиаллари ва бўлимлари

•      давлат ва махаллий органлар:

–      мулк қўмиталари

–      молдий таминот бўлимлари

    курилиш бош бошкармалари

— бошқа органлар

•      суғурта компаниялари

•      нафака фондлари

•    лизинг операсияларини амалга оширишга йўналтирилган очик ва ёпик аксионерлик жамиятлари

2. Лизинг олувчилар (мулкдан фойдаланувчилар) •    товар ишлаб чикарувчи юридик шахслар

•    юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар

3. Лизинг обектларини сотувчилар •      мулк егалари

•      ускуналарни ишлаб чиқарувчилар

•      моддийтаминотташкилотлари

•      савдо фирмалари

•      аксионерлик жамиятлари

•      кўшма корхоналар

4. Лизинг муносабатларида катнашувчилар ўргасида воситачилик килувчилар. •     дистрибютер (улгуржи ходим)

•     дилерлар

•     брокерлар

•     комиссионерлар

•     маклерлар

•     консигнаторлар

•     ишончли шахс( вакил)лар

•     ишлаб чикарувчилар агептлари (истемолчилар)

•     коммивояжерлар

•     маслахатчилар

•     хабарловчи савдогарлар

Лизинг берувчилар, хусусан тижорат банклари харидор сифатида майдонга чиқмоқчи бўлишса, у ҳолда улар ўзларининг фаолиятларини лизинг операсияларини амалга оширишга йўналтирган бўлишлари лозим. Бундай ҳолларда банк мулкни сотиб олиш учун корхона (фирма) ларга ссуда (кредит) бериш ўрнига уларни ўзи сотиб олади ва уларни ижара олувчиларга ижарага берган ҳолда, егалик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бунда банк ссуда фоизини емас, балки шартномага биноан ижара ҳақини (лизинг тўловини) олади.

Лизинг берувчи мол-мулкни етказиб бермаганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик ва тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб берганлик учун, агар бу унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли бўлса, лизинг олувчининг олдида жавобгар бўлади.

Лизинг берувчи лизинг олувчи олдида лизинг обекти юзасидан жавобгар бўлмайди, лизинг обекти сотувчи ва обектининг ўзи лизинг берувчи томонидан танланган ва лизинг олувчи шу туфайли зарар кўрганлиги исботланган ҳоллар бундан мустасно.

Лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг обектининг олди-сотди шартномасига биноан солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар. Сотувчи улар олдида лизинг обектининг олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш . (лизинг обектининг сифати, бутлиги, лозим даражада етказиб берилиши ва бошқалар) юзасидан жавобгар бўлади. Бунда сотувчи лизинг обекти билан боғлиқ айнан битта зарар учун бир пайтнинг ўзида лизинг олувчи ва лизинг берувчи олдида жавобгар бўлиши мумкин емас.

Оператив лизингни амалга оширишда лизингга берилган лизинг обектидан фойдаланишга тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қилувчи камчиликлар учун лизинг берувчи жавобгар бўлади. Бундай камчиликлар аниқланган тақдирда, лизинг олувчи лизинг берувчидан уларнинг бепул бартараф етилишини ва лизинг тўловлари мутаносиб равишда камайтирилишини ёки мазкур лизинг обектининг камчиликларини бартараф етиш билан боғлиқ ўз харажатларининг қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Лизинг берувчи лизинг обектининг лизинг шартномасини тузишда қайд етиб ўтилган камчиликлари учун жавоб бермайди.

Лизинг олувчининг айби билан лизинг обектининг йўқолиши ёки лизинг обектининг ўз вазифасига доир аҳамиятини йўқотиши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг олувчини лизинг берувчи олдидаги жавобгарликдан озод етмайди.

Лизинг муносабатларига кирувчи ҳар бир воситачи ўзининг функсиясига ега (32-жадвал).

32-жадвал.

Лизинг муносабатига кирувчи воситачилар таснифи

Воситачилар Изох
1 2 3
1 Дистрибютер (улгуржи воситачи) • бу ўз жамгармасига ега бўлган, ўзи сотиб олиш билан шуғулланувчи мустақил фирма; йирик фирманинг хорижий давлатдаги ягона вакили.

У лизинг муносабатларида тўлиқ ҳаракат қилади. Аммо мулк егаси бўла олмайди. Нархни белгилайди, бозорни ўрганади, сервис хизматларни бажаради.

2 Дилер • бу ишбилармон савдогар (фирма, банк) ўз ҳисобига ва ўз номидан қимматли қоғозлар, товарлар, валютани аввал харид қилиб, сўнгра хизматига сотиш мақсадида тижорат ишлари билан шуғулланади.                     ‘

Бу мустақил тадбиркор. Ўз ҳисобидан ускуналарни сотиб олади ва истемолчиларга сотади.

Дилер даромади сотиб олинадиган ва сотиладиган товарлар ўртасидаги фарқдан келадиган тушумдан иборат бўлади.

3 Брокер • бу фонд, товар, валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачи (даллол)лик қиладиган айрим шахс ёки фирма. Брокерлар одатда мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши мумкин. Йирик брокерлик идоралари харидорга қарз беришда банклар билан хамкорлик қилади, айрим ҳолларда ўзлари кредитор бўладилар, битимларни бажарилишига кафилликни ҳам ўз зиммасига оладилар.

Улар ўз мижозларининг номидан, уларнинг топшириқларига биноан ҳаракат қиладилар. Томонлар манфаатларини мувофиқлаштиришга харакат қиладилар. Аммо хавф-хатарни ўз зиммасига олмайди.

4 Комиссионерлар –      бу пулли хизмат кўрсатиш, бирор иш бажариш бўйича шартномада кўрсаталган бир томон бўлиб, у:

–      даллол сифатида муайян товарларни комиссияга қабул қилади. Бу товарлар сотилгандан кейингина унинг ҳақини егасига тўлайдилар;

–      ўз номидан олди-сотди қилади, аммо мижоз ҳисобидан;

–      агар ўз ваколатини суиистемол қилиб зарар кўрса, унга жавоб беришни ўз зиммасига олади.

5 Маклер • воситачи, аммо битим тузмайди, балки би-тим тузиш учун харидорни жалб етади. Бунинг учун воситачилик ҳаки олади.

У манфаатдор томонларни учраштиради. Аммо ўзи битим тузишда қатнашмайди.

6 Консигнатор • сотиладиган товарлар кўлида бў/ган, лекин унинг егаси бўлмаган воситачи. У ишлаб чиқарувчилардан ускуналарни комиссион нархда сотиб олади ва сотувчи нархидан паст бўлмаган нархда сотишни таминлайди. Мулкка бўлган егалик хукуки мулкни етказиб берувчи томонида сакланиб колади.
7 Ишончли вакил • олди-берди муносабатларини ўз номидан, шунингдек, фирма топшириги билан амалга оширади. Топшириқ-шартномада ўрнатилган ваколат доирасида фаолият олиб боради.
8 Ишлаб чикарувчи (ёки истемолчи) агенти • юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, фирманинг ҳисобидан ёки унинг номидан, унинг хизматчиси бўлмай туриб, бошқа шахснинг топшириги бўйича операсияларни амалга оширувчи шахс. У муайян бир обект емас, балки бир неча обект олдисотдисини амалга ошириш ваколатига ега.
9 Коммивояжер •               булар йирик савдо фирмаларининг харидорларга намуналар, каталоглар, кўргазма варақалар асосида товарлар таклиф етадиган сайёр вакиллар, савдо бўйича воситачилардир.

•               Улар нафакат мулкни сотадилар, шу билан бир каторда лизинг обектини истемолчига етка-зиб берадилар.

10 Маслаҳатчилар • олди-сотди шартномасида келишилган суммага қараб фоиз олиш евазига ишбилармонлар доирасида лизинг хизматлари бозорини тадқиқ қилади. Аммо улар даромадлар таксимотида қатнашишмайди ва буюртмачиларга кафиллик бермайди.

Узбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисидалги қонунининг 3-моддасида лизинг обектига қуйидагича тариф берилган:

«Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истемол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг обектлари бўлиши мумкин».

Лизинг обектларини қуйидаги белгилар бўйича таснифлаш мумкин (33-жадвал).

33-жадвал. Лизинг обектларинииг умумий таснифи

Лизинг обектларини таснифлаш белгилари Изох
1 2 3
1. Нима мақсадда фойдаланишга кўра • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш максадида олинадиган обектлар
2. Истемол килиш шаклига кўра • ишлаб чиқариш жараёнида истемол қилинмайдиган обектлар
3. Мураккаблик даражасига кўра •    айрим буюмлар

•    буюмлар мажмуаси

4. Қўзғалувчанлик даражасига кўра •    кўчмас мулк шаклидаги обектлар

•    кўчар мулк шаклидаги обектлар

5. Мулк шаклига кўра •   давлат мулки шаклидаги обектлар

•   хусусий мулк шаклидаги обектлар

6. Тармоққа кўра •    саноат тармоғига карашли обектлар

•    курилиш тармоғига карашли обектлар

•    қишлок хўжалиги ва х.к.

Жадвалнинг тўртинчи тартиб рақамида келтирилганидек, лизинг кўчар ва кўчмас мулкни ижарага беришда ҳам қўлланилади. Масалан, кўчар мулк кўринишидаги лизинг транспорт воситалари, қурилиш техникаси, сигналларни узатиш воситалари, асбоб-ускуналар, дастгохдар, лисензиялар, «ноу-хау», лойиҳалар, компютер дастурлари ва шунга ўхшашларни ўз ичига олади.

Ер участкалари ва табиат бошқа обектлари, шунингдек, еркин муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ёки муомалада бўлишининг алоҳида тартйби белгиланган мол-мулк лизинг обектлари бўлиши мумкин емас.

Шуни такидлаш лозимки, лизинг обектини ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Масалан, молиявий лизинг обекти лизинг олувчи балансида ҳисобга олинади. Оператив лизинг обекти еса лизинг берувчи балансида ҳисобга олинади.

Лизинг обектига бўлган мулк ҳуқуқи уни бошқа бировга ўтказилиши ёки сотилиши билан аниқланади. Бинобарин, лизинг обектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади. Масалан, молиявий лизингда лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда (агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) лизинг обектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.

Оператив лизингни амалга оширишда лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасидаги лизинг обектининг олди-сотди шартномаси асосида лизинг обектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.

Лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки мусодара қилинган такдирда, лизинг обекти лизинг олувчининг умумий мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилади. У мол-мулкни ўз хоҳишига кўра тасарруф етиши мумкин.

Агар лизинг берувчи ва лизинг олувчилар ўз хуқуқларини учинчи шахсга бермоқчи бўлса, у ҳолда лизинг берувчи лизинг олувчини хабардор қилган ҳолда лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахс фойдасига воз кечиши мумкин. Худди шу тариқа лизинг олувчи лизинг берувчининг рухсати билан молиявий лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахс фойдасига воз кечиши мумкин.

Оператив лизингни амалга оширишда лизинг олувчининг ҳуқуқларидан воз кечишга йўл қўйилмайди.

Лизинг обектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан учинчи шахсга ўтганда, лизинг олувчи билан тузилган лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.

Хўш, лизинг обектидан гаров сифатида фойдаланиш мумкинми? Йўқ. Агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи лизинг олувчини олдиндан хабардор қилмай туриб лизинг обектидан гаров сифатида фойдаланишга ҳақли емас. Лизинг олувчи ҳам лизинг обектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли емас.

  • . Лизинг обекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан, унинг:
  • тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши);
  • ўғирланиши;
  • барвақт ескириши;
  • шикастланиши каби хавфлар лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади.

Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан етиборан лизинг олувчи лизинг обекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.

Агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг обектини олган дақиқадан етиборан ўтади. Агар таклиф етилган лизинг шартномасига мос келмаса ва бу лизинг олувчига лизинг обектидан воз кечиш ҳуқуқини берса, ана шундай номувофиқлик бартараф етилгунга қадар ёки лизинг олувчи лизинг обектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи зиммасида бўлади.

Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг обектининг ундан фойдаланиш мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг обектини танлаш ёхуд лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг обектини танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.

Нобуд бўлиш, йўқолиш, ўғирланиш, шикастланиш, бузилиш ва барвақт ескириш хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин зарардан лизинг обектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган такдирда, лизинг олувчи лизинг обекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.

Лизинг берувчи қуйидаги ҳуқуқларга егадир:

  • лизинг олувчининг лизинг обектидан қандай шароитларда фойдаланаётганлиги ва уни белгиланган мақсадига мувофиқ ишлатаётганлигини лизинг шартномаси шартларига ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат қилиш;
  • лизинг олувчининг розилиги билан лизинг обекти ва унинг сотувчисини танлаш;
  • қонун ҳужжатларида ҳамда лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг обектини олиб қўйиш;
  • лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган такдирда барча лизинг тўловларини муддатидан илгари тўлашни ёхуд етказилган зарарни ундириб ва (ёки) лизинг обектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб етиш.

Агар лизинг обекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузагиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг обектини таклиф етишга ҳақли.

Лизинг берувчи:

  • лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни олиши ва уни лизинг олувчига егалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;
  • сотувчига мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини малум килиши;
  • лизинг обектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган бўлса, сақлаб туриш, тамирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлик ҳажмда бажариши шарт.

Лизинг олувчи қуйидаги ҳуқуқларга ега:

  • лизинг обектини мустақил аниқлаш ва сотувчини танлаш;
  • лизинг берувчидан лизинг шартномасини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
  • сотувчига лизинг обекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи талабларни, жумладан, унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати, кафолатли тамирлаши ва ҳоказолар хусусида талаблар қўйиш;
  • лизинг обекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг обекти етказиб берилган тақдирда, етказиб бериладиган лизинг обектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб етиш;
  • лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи вақти-вақти билан аванс сифатида тўлаган тўловлар ва бошқа суммаларни лизинг обектидан фойдаланиш даврида олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилиш.

Учинчи шахс ундирувни лизинг обектига қаратганда лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг обектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини бир йўла тўлашга ҳақли.

Лизинг олувчи:

  • лизинг обектини қабул қилиб олиши ва ундан лозим даражада фойдаланиши, уни шартнома шартларига мувофиқ сақлаб туриши;
  • лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаб туриши, агар лизинг шартномасига бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, лизинг обектини ўз ҳисобидан жорий тамирлаши, уни сақлаб туришга доир бошқа харажатлар қилиши шарт.

Лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг обектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал ескириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт.

Лизинг олувчини лизинг обектини тамирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишга доир ҳуқуқи ва мажбурияти сотувчи билан алоҳида тузилган шартномада белгиланиши мумкин.

Лизинг олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ега бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин.

Сотувчи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ ҳуқуқларга ега бўлади ва мажбуриятларни бажаради. Агар лизинг шартномасида ёки олди-сотди (маҳсулот етказиб бериш) шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг олувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчига нисбатан хуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизинг олувчи лизинг обекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ёки уни ҳақиқий емас деб топишга ҳақли бўлмайди.

Лизингнинг асосий турларини қуйидаги белгилар бўйича батафсил таснифлаш мумкин ( 34-жадвал).

34-жадвал.

Лизинг турлари

Лизингни туркумлаш белгилари Лизинг турлари изоҳ
1 2 3 4
1. Фойдаланиш муддатига қараб • Молиявий лизинг • Бу ижарага олинган мулкнинг тўла кийматини ва ижарачи фойдасини қоплашни назарда тутади. Бунда амортизасия тўлиқ бўлиши ёки ижара обекти қолдик баҳода қайтариб берилиши мумкин. Бу лизинг тури ижара обектини узоқ муддатли кредитлаш хисобланади.
• Тезкор лизинг • Бу кўпроқ ишлаб чикариш даври билан боғлик бўлган лизинг бўлиб, обекти қисқа даврга, яни унинг яроқли даврдан кам даврга, қискароқ вақтга ижарага берилади. Бу холда лизинг обектининг амортизасияси тўлиқ амалга ошмайди, яни обектни яна бир неча марта ижарага бериш имконияти сакданиб қолади.
2. Бозор секторига боғлиқлигига караб • Ички лизинг • Бу лизинг фақат мамлакат доирасидаги лизингдир.
• Халқаро лизинг • Бу мамлакатлараро лизинг муносабатларини тавсифлайди
3. Хизмат қилиш шакли ва кўламига қараб • Соф лизинг • Бунда ижарага олинаётган мулк билан боғлиқ бўлган барча техник ва бошқа хизматлар лизинг олувчининг зиммасига юклатилади. Бу билан боғлиқ харажатлар лизинг тўловларига қўшилади. Бундай муносабатлар кўпроқ молиявий лизингга хос.
• «Ҳўлплизинг • Бунда ижарага олинаётган мулк билан боғлиқ бўлган зарурий техник хизматлар, уни тамирлаш, суғурталаш ва бошқа операсиялар лизинг берувчи зиммасига юклатилади.
    • Аралаш лизинг • бу лизинг тури ҳам молиявий, ҳам тезкор лизинглар унсурларини мужассамлаштирган. Шартнома муддати тугаши билан мулк лизинг олувчи ихтиёрига ўтади.
4. Лизинг муносабатларининг характерига қараб • Қайтарилувчи лизинг Бу лизинг туридан одатда ўзининг ускуналари етмаётган фирмалар фойдаланишади. Бунда корхона лизинг компаниясини топади ва унга ўзининг мулкини сотади, компания еса, ўз навбатида мулкни шу корхонага кайтадан лизинг шаклида топширади. Натижада корхона ўзига зарур бўлган айланма маблагларни сотиб олиш имконига ега бўлади. Шартнома шу шарт билан тузиладики, лизинг муддати тугаши билан корхона қайтадан ўз мулкини сотиб олади ва унга ўз егалик ҳукуқини тиклайди.
5. Молиялаштирувчилар таркибига караб • Индивидуал лизинг • Бунда лизинг берувчи ускунани сотиб олишда ўз маблағларидан кисман тўлаб, асосий қисмини бошқа кредиторлардан ссуда олиш билан қоплайди. Бу бир қадар мураккаб лизинг тури бўлиб, одатда у капитал маблагни кўп талаб қиладиган лойихаларга қўлланилади.
    • Гурухий лизинг • Бунда лизинг берувчи битта шахс ёки фирма емас, балки бир гурух қатнашувчилар (аксионерлар) бўлади ва улар махсус корпорасия (масалан, траст компанияси ва бошк.) тузишиб. унга
      ишончли вакил тайинлашади. Барча лизинг муносабатларини бажаришда у бошчилик қилади.
6. Янгиланиш муддатига қараб • Револвер лизинг • Бу лизинг тури лизинг олувчига ускуналарни дам-бадам алмашиб туриш зарурияти туғилган ҳолларда қўлланилади. Бу ҳол технологик жараённинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлади.
• Янгиланиб турилувчи лизинг • Ижарачи буюртмасига биноан вақти-вакти билан янги ускуналар билан алмаштириб туриш зарурияти тугилган ҳолларда қўлланилади.
7. Учинчи шахс томонидан фойдаланиш ҳуқуқига караб • Сублизинг (қўшимча лизинг) • Бу тадбиркорлик фаолиятидан мажбуриятларнинг бир тури бўлиб, лизинг обектини бошқа учинчи лизинг олувчига топширишни билдиради. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида шундай ёзилган:

«Лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолган ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг обектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик егалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳакди».

Сублизинг шартномасининг амал қилиш муддати лизинг шартномасининг амал килиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин емас.

• Асосий лизинг • Бу лизинг учинчи шахс томонидан лизингдан фойдаланиш ҳукуқи кўзланмаган лизинг туридир.

Молиявий лизину операсияси банк кредитига бирмунча яқин операсия бўлиб, лизинг обектини келгусида сотиб олиш шарти билан узоқ муддатли ижарага берилишини ифодалайди. Ижарага берувчи учун молиявий лизинг муҳим иқтисодий механизм бўлиб, унинг ёрдамида корхона молиявий активларининг ликвидлик муаммоси ҳал етилади. Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаётган, корхона балансида мавжуд моддий бойликлар сурункали ликвидсиз маблағлар бўлиб, уларни ижарага бериш ҳисобига корхона ўз молиявий холатини бир мунча яхшилаб олади ва шу билан молиявий бошқариш вазифаларини тезроқ ижобий ҳал етиши мумкин. Натижада, ликвидсиз молиявий активлар корхона даромадини шакллантирувчи молиявий манбага айланади.

Халқаро лизингнинг афзалликларидан бири шуки, бунда бошқа мамлакатларнинг такомиллашган техника ва жиҳозларидан фойдаланиш халқаро шартномаларга кўра молиявий ва солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Халқаро валюта фонди (ХВФ)нинг қарорига биноан чет ел машина ва механизмларини ижарага олиш, ижарага олувчи мамлакатнинг чет ел қарзлари миқдорини оширмайди. Республикамизда халқаро лизингдан фойдаланиш масаласини қўшма лизинг компаниялари ёки фирмаларини тузиш йўли билан ҳам ҳал қилиш мумкин.

Лизинг шартномаси ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.

Агар лизинг олувчи жисмоний шахс бўлса, лизинг шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим.

Қуйидагилар лизинг шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади:

  • лизинг обектининг таснифланиши (лизннг обектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлари) ва шартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;
  • тарафларнинг лизинг обектини олиш ва бериш билан боглиқ мажбуриятлари;
  • лизинг обектини бериш тартиби, шу жумладан, лизинг обектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;
  • лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва тартиби;
  • лизинг обектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва тамирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
  • шартноманинг амал қилиш муддати.

Тарафларнинг келишувига биноан лизинг шартномасига қуйидаги шартлар киритилиши мумкин:

  • лизинг обектини (молиявий лизингдан) сотиб олиш тартиби ва муддатлари;
  • лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш;
  • лизинг обектини суғурта қилиш;
  • форс-мажор ҳолатлар;
  • лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, агар бундай лизинг обектидан хизматларсиз фойдаланиб бўлмаса;
  • лизинг субектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя етилишини назорат қилиш тартиби.

Лизинг шартномасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.

Лизинг обектининг олди-сотди шартномасининг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда лизинг обектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг обектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.

Тарафларнинг хоҳишига кўра, лизинг обектининг олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин.

Лизинг обекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг обекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд етиши шарт.

Лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи тўлайдиган лизинг тўловлари лизинг обекти амортизасиясининг тегишли қисми қийматини ва лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи томонидан қилинган харажатларни, шунингдек, унинг даромади (маржа)ни ўз ичига олади.

Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.

Лизинг шартномаси қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топади:

  • шартнома томонлари;
  • шартнома предмети;
  • лизинг шартномасининг амал қилиш муддати;
  • томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • лизинг тўловлари шартлари;
  • битим обектини суғурта қилиш;
  • лизинг шартномасини бекор қилиш тартиби.

Лизинг шартномасининг муддатини аниқлашда лизинг берувчи ва лизинг олувчи қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олишларп лозим:

  • ускуналарнинг хизмат кўрсатиш муддати;
  • ускуналарнинг амортизасия даври;
  • битим даврида бир мунча самаралироқ ёки арзонроқ аналогнинг пайдо бўлиш даври;
  • инфлясия жараёнлари динамикаси;
  • ссуда капиталлари бозори конюнктураси ва унинг ривожланиш тенденсияси.

Лизинг шартномаси тузилиш муддатига кўра ижара операсияларининг 3 та тури фарқланади:

  • қисқа муддатли ижара (рентинг) бир кундан бир йил муддатгача
  • ўрта муддатли ижара (хайринг) бир йилдан уч йил муддатгача
  • узоқ муддатли ижара (лизинг) уч йилдан йигирма йил ва ундан кўпроқ муддатгача.

Молиявий лизингда лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

  • лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг обекти лизинг олувчининг мўлкига ўтади;
  • лизинг шартномаси муддати лизинг обекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлади ёки лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг обектининг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камни ташкил етади;
  • лизинг олувчи лизинг обектини катий белгиланган нархда ёки лизинг шартномаси муддати тугаганда аниқланадиган нархда сотиб олиш ҳуқуқига ега; лизинг шартномаси давридаги тўловларнинг умумий суммаси лизинг обекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ.

Агар лизинг шартномасида «Лизинг тўғрисидалги Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган талаблардан бирортаси назарда тутилмаган бўлса, лизингнинг бундай тури оператив лизинг ҳисобланади. Оператив лизингни (ижарани) амалга ошириш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Гарчи лизинг моҳиятан кредитлашга яқин тушунча бўлиб, ҳар иккаласи ҳам инвестисиялашга хизмат қилса-да, улар бирбиридан тубдан фарқ қилади (35-жадвал).

35-жадвал.

Лизинг ва кредит, улар ўртасидаги фарқлар

Фаркли жихатлари Муносабат турлари
Кредит Лизинг
1. Обектга нисбатан мулкчилик хукуки • Мулкдан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуки тўла қарз олувчига ўтади • Мулкка егалик қилиш ва ундан фойдаланиш мулкий хуқукдан тўла ажралади. Мулкка ижарага олувчи хўжайинлик қилади.
2. Сотувчига нисбатан харидорнинг ким бўлиши • Кредит олувчи ёки унинг вакили Агар лизинг олувчи лизинг сотувчини ўзи танласа, у ҳолда ҳар иккала субект бир хил мавқега ега бўлади. Агар лизинг олувчи лизинг сотувчини ўзи танламаса, у ҳолда лизинг берувчининг ўзи харидор сифатида майдонга чиқади.
3. Кредит таминоти нуқтаи назардан •  Мулкни гаровга кўйиш

•   Банк кафолати

•   Ипотека

•   Суғурта

• Асосан лизинг обекти
4. Лизинг обектига қилинадиган харажат таснифи нуқтаи назардан • Кредит хисобига инвестисиялаш • Лизингтўловлари, яни:

— кредитучун тулов;

—             амортизаиия ажратмалари;

— комиссион тўловлар;

—             қўшимча хизматлар учун тўловлар;

қўшилган қиймат солиғи;

— суғурта тўловлари

5. Кредит бериш ва уни қоплаш шакли • Валюта-пул шаклида •  Товар шаклида;

•  Валюта-пул шаклида;

•  Аралаш шаклда

6. Кредит ва савдо олди-сотдисидаги боғланиш нуктаи назардан • Кредит муносабати олди-сотди актини бажариш билан боғлиқ • Ҳар доим хам сотиб олишдан бошланмайди ёки сотиш билан якунланмайди
7. Кредитни коплаш манбаи • Кредит олувчининг даромади ва фойдасидан • Маҳсулот таннархига қўшиладиган амортизасия ажратмалари ва бошкалар ҳисобидан
8. Қўшилган кийматга солиқ солиш нуқтаи назардан • Солиқ солинмайди • Солиқсолинади
9. Қарзий муносабатда қатнашувчилар нуқтаи назардан • Кредитор ва кредит олувчи • Лизинг берувчи, лизинг сотувчи ва лизинг ОЛУВЧИ

Жадвалдан кўриб турибмизки:

  • агар банк узоқ муддатли кредитида ундан фойдаланганлиги учун солиқ тўловларидан сўнг фойда қисобидан фоиз тўланса, лизингда еса бу тўловлар маҳсулот таннархига қўшилади. Бу фойдага солиқ солиш базасини бир мунча камайтиради;
  • агар банк кредити енг авввало молиялаштиришда қўшимча манба яратса, лизинг одатда 100 фоиз молиялаштиришни таминлайди;
  • лизингга олинган мулк лизинг берувчи балансида акс еттирилади. Бу лизинг олувчининг молиявий кўрсаткичларини, хусусан, рентабеллик даражасини, ўз маблағи ва қарзлари коеффисиентларини бир мунча яхшилайди, қўшимча қарз маблағларини жалб қилишга имкон яратади;
  • кўпгина мамлакатларда лизинг муносабатлари банк кредити орқали ускуналар сотиб олишдан кўра тадбиркорларнинг харажатларини 20-30 фоизга камайтирилишига олиб келади;
  • лизинг жадаллаштирилган амортизасиядан фойдаланишга имкон беради. Бу еса тадбиркорга мулк солиги суммасини камайтиришга имкон яратади;
  • лизингда маҳсулот сифати, унинг бутлиги, етказиб бериш муддати ва бошқа хизматлар учун лизинг берувчи емас, балки мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи жавоб беради.

Лизинг мулкни ёллаш ёки “прокат”га олиш тушунчасидан ҳам фарқ қилади (36-жадвал).

36-жадвал.

Лизинг ва прокат ўртасидаги фарқлар

Бахолаш кўрсаткичлари Муносабат турлари
Прокат (ёллаш) Лизинг
1 2 3 4
1 Ишлаб чиқариш воситасига бўлган муносабат нуқтаи назардан • Фойдаланиш •      Фойдаланиш

•      Егалик килиш

•      Қисман тасарруф килиш

2 Прокат обекти нуктаи назардан • Ходим • Мулк
3 Ресурсларга жавобгар нуктаи назардан • Манавий ва қисман моддий • Тўла мулкий жавобгар
4 Мотив ва рагбат нуктаи назарлан • иринчи навбатда физиологик ехтиёжни кондириш • Шахсий салоқиятини ишга солиш, ижтимоий ва интеллектуал ехтиёжини қондириш
5 Ишлаб чикарилган маҳсулот ва даромадга бўлган хуқуқ нуктаи назардан Маҳсулот ва даромадга корхонанинг ўзи хўжайинлик килади • Лизинг олувчи, яни фойдаланувчи ихтиёрида бўлади
6 Товар ишлаб чиқарувчининг холати нукгаи назардан • Ёлланган ходим • Тадбиркор-мулкегаси
7 Бажарадиган функсияси нуқтаи назардан • Ижрочилик •    Ижрочилик

•                 Бошкарувчилик, яни ташаббускорлик

8 Бошқариш усули нукгаи назардан • Асосан мамурий бошкариш усули •     Ўз-ўзини бошқариш

Бошқаришнинг иқтисодий усули

9 Мувофиқлаштириш усули нукгаи назардан • Мехнат шартномасига •      Мулкий ҳуқук

•      Қарзий хуқуқ

Тижорий хукуқ муносабатлари

10 Иш ҳаки даражаси • Мехнат шартномасига биноан • Лизинг олувчининг қолдиқ даромадига биноан
11 Менежерлар билан муносабат нуктаи назардан • Иерархик, юкоридан пастга, пастдан юкорига • Шартномавий, хамкорлик
12 Ташкилий нуктаи назардан • Ёлланган мехнат • Мустақил тадбиркорлик фаолияти

Шундай қилиб, прокат ижара муносабатларининг енг оддий тури бўлиб, бу ижарага асосан маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ товарлар (никоҳ либослари, музлатгичлар, телевизорлар, тикув ва ёзув машиналари, мавсумий спорт анжомлари ва ҳ.к.) берилади. Бу ижара турининг хусусияти шундаки, аксарият ҳолларда муддати белгиланмайди ёки ижара ўта қисқа муддатли бўлади ёки истемолчи ундан хохдаганча фойдаланиши мумкин.

Лизинг еса кўп (30-40 йил) муддатгача бўлиши мумкин. Бу турдаги ижаранинг хусусияти шундаки, аксарият ҳолларда (80-90%) лизинг муддати тугагандан сўнг мулк егалари ўзгаради, жуда кам ҳолларда мулк егаси ўзгармай қолиши мумкин. Лизинг операсиясини амалга ошириш чоғида учта субектнинг иштирок етиши шартдир:

  • ишлаб чиқарувчи лизинг берувчи;
  • истемолчи лизинг олувчи;
  • воситачи лизинг сотувчи.

Воситачининг асосий вазифаси шундан иборатки, у ишлаб чиқарувчидан асбоб-ускуналарни сотиб олиб, буюртмага асосан истемолчига малум бир муддатга ижарага беради. Шу билан бир қаторда воситачи молиялаштириш ишларининг барчасини ўз зиммасига олади. Лизинг даврида воситачи (масалан, банк) истемолчидан келишилган микдордаги йиллик (ойлик, кварталлик, ярим йиллик) бадалларини олиб туради.

Лизинг бир вақтнинг ўзида \ам молиялаш, ҳам янги технологияларни харид қилиш масалаларни ҳал етишда ўхшаши йўқ молиявий воситадир. Шуни такидлаш жоизки, лизинг фаолияти бир қатор ривожланган давлатларда иқтисодий тараққиётнинг, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашнинг жуда муҳим ва самарали шакли ҳисобланади. Лизинг туфайли ҳам лизинг сотувчи, ҳам лизинг берувчи, ҳам лизинг олувчи, яни лизинг операсиясида қатнашувчи ҳар бир субект манфаат топади.

Масалан, ишлаб чиқарувчи (сотувчи) лизинг операсияси туфайли енг аввало ускуна ва машиналарнинг олди-сотдисини амалга ошириб, сотув кўламини кенгайтириши мумкин (37-жадвал).

37-жадвал.

Сотувчи учун лизингнинг афзаллик томонлари

Хс Сифат жихатдан афзаллик томонлари Афзалликни таминловчн омиллар
1 2 3
1 Фаол маркетингни олиб бориш имкони туғилади Истемолчилар доираси қуйидаги субектлар ҳисобига кенгаяди:

•   техникага доимо егалик қилишга еҳтиёж сезмайдиганлар

•   ускунани сотиб олишға қурби етмайдиганлар

•   дастлаб техникани амалда синаб кўришни истовчилар

•   ижара шартида фойдаланишни хоҳловчилар

•   мулкка егалик килиш ҳуқуқисиз уни мулк қилиш истагида бўлувчилар

2 Қайтма (қарши) алоқани ўрнатиш имконияти бўлади • ускунанинг носозлигини тезроқ аниклаш имконияти
3 Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва махсулотни янгилаш суратини тезлаштириш имкони бўлади • махсулот моделини тезкор ўзгартириб туриши ва шу аснода янги бозорни егаллаб олиш имконияти
4 Тўловсизлик рискини бартараф қилишга еришилади • лизинг операсияси учун туловни ва кафолатни лизинг компаниясининг ўз зиммасига олиши
5 Самарали рекламага еришилади • мулк лизинги сифати бўйича мониторингнинг уни ишлатиш доирасини кенгайтириш, харидорларнинг потенсиал мотивасиясининг кучайиши
6 Лизинг ускунаси учун зарур бўлган еҳтиёт ва бутловчи қисмларга талабни оширади • мулк лизингидан фойдаланишнинг турли туманлиги еҳтиёт қисмларга бўлган талабнинг кенгайтиришига олиб келиши
7 Инвестисия килиш кенгаяди • ускуналарнинг олди-сотдисининг тезлашиши ишлаб чиқарувчи ихтиёрида бўлган инвестисияни қисман холи қилиши
8 Ишлаб чиқарувчи ихтиёридаги вақтинча реализасия қилинмаган мулкдан фойдаланиш самарадорлиги ошади • қайтариб бериш шарти билан зарур муддатга мулкни лизингга бериш имконияти

Мулкни лизингга бериш лизинг берувчига ҳам бир қатор афзалликларни беради, хусусан, у ўз капиталидан инвестисия туфайли самарали фойдаланишга еришади. Бу афзалликларни қуйидагиларда кўришимиз мумкин ( 38-жадвал).

38-жадвал.

Лизинг берувчи (банк) учун лизинг операсиясининг
афзаллик томонлари

Стратегик афзалликлар Афзалликни таминловчи омиллар
1 2 3
1 Кредиторни ҳимоя килиш даражаси ошади • Олди-сотди лизинг субекти билан таминланади (кафолатланади). Банкрот бўлиш хавфи туғилганда лизинг обекти мулк егасига қайтариб берилади.
2 Лизинг давлат томонидан кўллабқувватланади, солиқ имтиёзлари берилади • Лизинг берувчи хисобидан солик имтиёзини олиш имкони бўлади. Турли солик шартлари холатида лизинг берувчига лизинг келишувлари евазига қўшимча имтиёз олиш имконини беради.
3 Ишлаб чиқариш воситаларини диверсификасия килиш ва • Товар ишлаб чиқарувчилар учун лизинг муносабатларига, янги субектларни жалб килиш ва шу аснода уларнинг бозорини кенгай-
  ривожлантириш имкони туғилади тириш имкони туғилади. Техникага бўлган талабни тўлаш қобилияти қўллаб-қувватланади. Маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди, сифати ошади.
4 Давлат манфаатларини реализасия килиш қўллаб-қувватланади • Ишлаб чиқаришни техника ва технология жиҳатдан қайта куролланиш тезлашади. Мамлакат иктисодиётига хусусий инвестисияни жалб қилиш имконияти туғилади. Рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш евазига давлат бюджетига солиқ тушумлари кўпаяди.

Халқаро валюта фонди лизинг операсиялари суммасини миллий қарздорлик қисмига ҳисобга олмайди. Янги иш жойлари яратилади, аҳоли турмуш даражаси яхшиланади. Ички истемол бозори янги товарлар ва махсулотлар билан тўйинтирилади.

5 Лизинг берувчининг молиявий ҳолатини мустахкамлайди • Лизингдан олинган даромадлар ва харажатлар бир вакгнинг ўзида реализасия қилинади.
6 Молиявий левераж самарали бўлади • Лизинг берувчининг лизинг обектидан оладиған йиллик самараси, одатда, кредит учун фоиз тўловларидан юкори бўлади.

Мулкни лизингга олиш лизингни сотиб олувчи учун ҳам бир қатор афзалликларни беради, хусусан, лизинг лизинг олувчига тадбиркорлик фаолиятини инвестисиялашнинг муқобил усули ролини ўйнайди. Шу билан бирга, у лизинг олувчининг ташаббусини сафарбар қилишга ва ишлаб чиқариш техник салоҳиятини ўстиришга хизмат қилади. Буларни қуйидаги жиҳатларда кўришимиз мумкин (39-жадвал).

39-жадвал.

Сотиб олувчи учун лизинг операсиясининг афзаллик томонлари

Афзаллик томонлари Афзалликни таминловчи омиллар
1 Дастлабки ўз капиталини кўпайтиришга бўлган еҳтиёж камаяди. Бошланғич олди-сотди лизинг берувчи томонидан тўла молиялаштирилади. Зарур ускуналар учун тўловларни бир йўла амалга ошириш талаб қилинмайди. Бу еса ўз навбатида фойдаланувчининг ликвид маблагларини оширади ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун потенсиал айланма капиталнинг кўпайишига олиб келади.
2 Тўловлар қайишқоқлиги таминланади. • Биринчи тўловни кечиктириш мумкин, сўнггиларини босқичма-босқич кўпайтириш ёки камайтириш, аванс билан ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Лизингга олинган ускуна евазига олинаётган фойдадан товар ва хизматлар шаклида тўлаш мумкин.
3 Т рансаксиялардан тежаш имконияти бўлади. • Мулкни сотиб олиш, сақлаш, тугатиш ва сотиш бўйича кўп мехнат талаб қилувчи операсияларни четлаб ўтиш евазига лизинг берувчининг мамурий харажатлари камаяди.
4 Солиқ имтиёзлари ва лизингни давлат томонидан қуллаб-қувватлаш. • Кўпгина давлатларда лизинг олувчиларга лизинг тўловларини бажариш даврида қўшимча солиқ имтиёзлари берилади.
5 Ускуналарнинг манавий ескириши муносабати билан товар ишлаб чиқарувчилардаги риск камаяди. • Ускунанинг манавий ва жисмоний ескириши риски лизинг берувчи зиммасида қолади. Фойдаланувчи янги ускунани ижарага олиши мумкин (револвер лизинг).
6 Лизинг олувчининг илмий ишлаб чиқариш потенсиали ошади. • Кредитга сотиб олиб сўнгра унга фоиз тўлаб боришдан кўра бир маромдаги старт капитали ёрдамида лизинг евазига ишлаб чиқариш кувватини кўпрок ишга солишга еришади.
7 Тадбиркорнинг иктисодий еркинлиги кенгаяди. • Тадбиркор лизинг обектини сотиб олиши керакми, шартномани узайтириш лозимми ёки янги ускунани сотиб олиш даркорми — буларнинг хаммасини гадбиркорнинг ўзи еркин хал қилади.
8 Бухгалтерия хисобини оптималлаштириш сохасида товар ишлаб чикарувчи ютади. • Лизинг обекти лизинг берувчининг мулки хисобланади, унинг балансида хисобга олинади ва амортизасия ажратмалари хисобланади.
9 Лизинг олувчининг молиявий холати мустахкамланади. • Молиялаштиришнинг одатий манбаларига (банк, етказиб берувчи ва бошкалар) бўлган боғлиқлик камаяди. Лизингдан фойдаланаётган субект лизинг мулкига солик солинмайди, ссуда олишдан кўра шартнома асосида лизингни олиш хам осон, хам фойдали.

Тўловларни бир маромда тўлаб бориш инфлясия тасирини, шунингдек, банкнинг узок муддатли фоизлари ўсишини сусайтиради. Леверажнинг юкори бўлишини таминлайди.

10 Янги турдаги лизинг обектини ўзлаштириш рискини пасайтиради • Етарли талаб бўлмай қолган хол бўлиб қолса, ижарага олинган мулкни лизинг берганга қайтариб бериш имконияти бўлади.
11 Рақобатдош афзалликка ега бўлади • Ишлаб чиқаришни ҳозирги замон ускуналари билан жихозлаш ракобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради.
12 Лизинг обектига нисбатан жадаллаштирган амортизасияни кўллаш имкони бўлади • Ескирган ускуналарни тезкор янгилаш, ишлаб чиқаришни техник жихатдан қайта қуроллаш имконияти туғилади. Фойдага солинадиган солиқ миқдорини камайтиради. Илмий-техник тараққиётни тезлаштиради.

Шундай қилиб, ижарага олувчи учун лизинг операсиясининг афзалликларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:

  • Лизинг, ишлаб чиқариш ва бозор конюнктураларининг ўзгаришига тез риоя қилишга ёрдам беради. Иирик капитал қўйилмалар сарфланмасдан туриб асосий капитални тезкор янгилаш имкониятини яратади.
  • Агарда лизинг халқаро аҳамиятга ега бўлса, ижарага олувчи, ижарага берувчи фирма (банк) жойлашган мамлакатдаги мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мумкин. Бу асосан ижара ставкасини камайтириш йўли билан амалга оширилади.
  • Майда ишлаб чиқарувчиларда доимо керакли маблағ бўлмаслиги мумкин. Бундай шароитда лизинг воситаларни харид қилиб олмасдан фойдаланиш имкониятини беради, натижада еса ишлаб чиқарувчиларни кредит олишдан халос етади.
  • Агарда ишлаб чиқаришда тезкор лизинг қўлланса, ишлаб чиқарувчи яна бир қатор имтиёзлардан фойдаланиши мумкин, яни ишлаб чиқариш воситаларининг еҳтиёт қисмлар билан таминлаш ва уларнинг тамирланиши, техникани ишлатиш учун маслаҳатлар ва ҳоказолар. Бундан ташқари, тезкор лизинг қўлланилганда, мулк егаси ижарага берувчи бўлганлиги учун, мулкларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар мулк егаси томонидан сарфланади ёки қопланади.
  • Чет ел тажрибалари иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида лизингнинг турли шаклларидан фойдаланиш имкониятини яратмокда. Шу жиҳатдан ривожланган мамлакатларда 70-йилларда пайдо бўлган лизинг операсияларини қўллаш тартиблари билан танишиш ўринли бўлади.

Масалан, Франсияда лизинг мураккаб молиявий операсия жараёни сифатида кўрилиб, унда махсус лизинг фирмаси (ижара берувчи) буюртмачининг (ижарачининг) талаби ва еҳтиёжи учун ишлаб чиқарувчидан зарур бўлган ускуналарни сотиб олиб, уни ижарачига малум вақтга ва малум ижара хақига беради.

АҚШда лизингга тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралиб, унда буюртмачи еҳтиёжи учун мулкдан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи мулкдордан ижарачига берилади ва унинг натижасида лизинг фирмаси малум даражада даромад олади. Лизинг натижасида ҳеч қандай нарса ишлаб чиқарилмайди ва ҳеч нарса сотилмайди. Фақат ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча бир юридик шахсдан иккинчи юридик шахсга ўтказилади.

1990 йил охирларида жаҳон бўйича лизинг операсиялари ҳажми 1 трлн. АҚШ долларига тенг бўлган. Лизинг фирмалари 70-йилларда пайдо бўлиб, ҳозирги пайтда бундай фаолият билан Анғлияда 1,5 минг, Германияда 2,5 минг фирма шуғулланмоқда. 30 йиллик кузатиш шуни кўрсатмокдаки, бозор иқтисодиёти шароитида лизинг фирмаларининг синиши камдан-кам учрайдиган ҳол.

АҚШда барча йирик фирмалар қошида лизинг ишлари олиб борилади. Компаниялар умумий даромадининг 25-30 фоизини ускуналарни лизинг операсиялари орқали ижарага бериш сабабли олмоқдалар. 1990 йилда барча лизинг операсиялари бу мамлакатда 500 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, шундан 120 миллиард доллари ускуналар ҳиссасига тўғри келади. Зеро, ғарб компанияларининг шиори: «вақтдан, хом ашё ва материаллардан ташқари ҳамма нарсани ижарага бериш мумкин». Авиакомпаниялар фойдаланаётган самолётларнинг ҳам 43 фоизи ижарадаги самолётлардир.

Лизинг ўрта ва кичик фирмалар учун ҳам жуда қулай. Уларнинг 60 фоизи лизингдан фойдаланишади. АҚШдаги 3,5 минг кичик фирмалар лизингга олинган ускуналарда ишлашади. Бази корхоналарнинг ўз ишчилари ҳам бўлмайди. 1990 йилда компанияларда 1,5 миллион кишилар ижарада ишлаган бўлса, 1995 йилга келиб уларнинг сонини 15 миллион кишига етказиш мўлжалланган. Булар одатда хизматчилар, ҳайдовчилар, юристлар, кадр ходимлар, бухгалтерлар, ўқитувчилар, референтлар, таржимонлар, тарбиячилар ва бошқалар.

Лизинг компаниялари ижарага аниқ кишини емас, балки мутахассисни, масалан, бухгалтерни беради.

Европа мамлакатларида бугунги кунда лизинг операсиялари 250 миллиард долларни ташкил қилади. Уларнинг барчасида лизинг тўғрисида махсус конунлар кабул қилинган.

Ижарага бериш муддатига кўра лизинг:

  • рентинг (1 соатдан 1 ойгача, масалан, автомобиллар, самолётлар ва ҳоказо);
  • хайринг(1 ойдан 1 йилгача, масалан компютерлар);
  • одатдаги лизинг (1 йилдан ошиқ, лекин ускуна ёки ижарадаги буюм амортизасия муддатининг 80 фоизи қисмигача) турларга бўлинади.

Одамлар орасида “Америкаликларнинг барчаси шахсий компютерларга ега” деган фикр кенг тарқалган. Аслида еса 90 фоиз компютерлар ижарададир. Мамлакатда лизинг операсияси натижасида хизмат тугаганидан сўнг ускуна ижарачига сотилмайди, агар хизмат муддати ичида 80 фоиз амортизасияси ҳисобланган бўлса, у ҳолда лизинг учун белгиланган имтиёзлардан маҳрум қилинади.

Илгари пайтларда корхоналар янги сехларни давлат ажратган капитал маблаглар ҳисобига қурар едилар. Ҳозир еса бундай имконият жуда кам. Албатта, кредит олиш мумкин, лекин қисқа муддатли кредитларни олиш қийин, фоиз ставкалари анча юқори. Бундай пайтда лизингдан фойдаланиш ижобий натижаларга олиб келиши ривожланган мамлакатлар амалиётида кўп синалган.

Қолдиқ қиймат бўйича ишлаётган ускуна лизинг компаниясига сотилади, натижада йирик инвестисияга ега бўлади. Лизинг компаниясининг шарти олинган пул маблағлари аниқ ишларга сарфланиши лозим. Бу пуллар ҳеч кимга қайтарилмайди, фоизлар тўланмайди, мулкка бўлган соликдан озод етилади. Чунки ускуналар лизинг компаниясининг мулкига айланади. Бироқ ишлаб чиқариш жараёни давом етаверади, асосий фондлар еса корхонада қолади, бир вақтнинг ўзида янги сех қурилиши ҳам олиб борилаверади. Корхона еса ўсиб бориш тартиби (шкаласи) бўйича ижара ҳақи тўлаб боради: биринчи йили енг оз, охирги йили еса енг катта микдорда.

Аммо лизинг компаниялари ҳамма ускуналарни сотиб олавермайди. Уларни лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги, фойдали еканлигини ишонтириш лозим. Одатда, лизинг компаниялари лойиҳани ўрганиш учун мутахассисларни таклиф қилишади.

Лизинг компанияларининг 70-75 фоизи банклар томонидан тузилиб, муттасил назорат килиб турилади. Банкларнинг ўзи лизинг ишларида тўғридан-тўғри камдан-кам холларда катнашадилар. 20 фоиз лизинг компанияларини йирик ишлаб чиқарувчилар тузади ва қолган 5 фоизи мустақил лизинг компанияларидир.

Лизинг муносабатларида ижарачининг кафолати муҳим ҳужжат ҳисобланади. Кафолатсиз бозор иқтисодиётида ҳеч қандай олдисотди ва бошқа ишлар амалга оширилмайди.

Ривожланган мамлакатларда лизинг операсиялари бўйича харажатлар умумий капитал қўйилмаларнинг АҚШда 30%, Англия, Франсия, Швейсияда ва Испанияда 13-17% ни, Италия ва Голландияда 12-14% ни, Австрия, Дания ва Норвегияда 8-10% ни ташкил етади. Японияда лизинг операсиялари бўйича харажатларнинг йиллик ўсиши 25-30% ни ташкил етади. АҚШ да ишлаб чиқариш воситаларининг кенгайтирилиши ва модернизасия учун сарфланаётган капитал қўйилма харажатларининг 1/4 қисми; воситдларнинг тўла харид қилиш учун емас, балки улардан вақтинчалик фойдаланишга сарфланади.

Республикамизда лизинг муносабатларини ташкил қилиш ва ривожлантириш қуйидаги тадбирларни амалга ошириш билан бошланди:

  • «Лизинг тўғрисида»ги қонун 1999 йил 14 апрелдан етиборан амалга киритилди. Бу қонун мамлакатимизда ривожланиб бораётган лизинг фаолияти учун ишончли ҳуқуқий негиз яратди. Ривожланган мамлакатларнинг илғор технологиялари ва ускуналарини жалб етиш ҳамда улардан фойдаланишга катта етибор қаратилиб, мамлакатимизнинг жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин олиши учун имкониятлар яратди.
  • Бирин-кетин лизинг компаниялари ташкил етила бошланди. Бугунги кунда Узбекистон бозорида 12 та лизинг компанияси фаолияг кўрсашоқда улардан қуйида^ иларни қайд қиламиз:
  • «Ўзбеклизинг интернейшнл» Ўзбекистон-Малайзия қўшма корхонаси (1995 йил январ);
  • «Барака» универсал лизинг компанияси (1995 йил ноябр);
  • «АЕТК» Осиё-Европа траст компанияси Канаданинг «Раанани холдинг интернейшнл» компанияси билан ҳамкорликда (1995 йил июл);
  • «Ўзкейсагролизинг» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси (1997 йил феврал);
  • «Ўзавиолизинг» авиасия лизинг компанияси (1997 йил ноябр);
  • «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» ҳиссадорлик компанияси (2000 йил ноябр);

Лизинг компаниялари дастлаб йирик банклар ва йирик ишлаб чиқарувчилар қошида, бевосита давлатнинг ёрдамида тузила бошланди. Улар асосий воситаларнинг егаси сифатида уларни ишлаб чиқарувчидан олиб, учинчи (юридик, жисмоний) шахсга ижара шартлари асосида қисқа ёки узоқ муддатга бериши мумкин. Лизинг бўйича даромадлар-муайян (ойлик, уч ойлик, ярим йиллик) даврда тушадиган ижара тўловларидан иборат бўлади. Бу тўловлар банк фоизини ва амортизасияни ўз ичига олади. Лизинг шартномасида, шунингдек, фондлар воситалардан фойдаланувчилар томонидан тўла сотиб олиниши кўзда тутилиши мумкин.

Лизинг компаниялари ишлаб чиқарувчилар, банк тизими, ижарачилар билан ўзаро манфаатда бўладилар. Хусусан, ишлаб чиқарувчилар учун лизинг компаниялари уларнинг маҳсулотларига доимий харидордир. Бундан ташқари, ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини халқаро миқёсда реклама қилиш имкониятига ега емаслар. Кичик фирмалар ўз маҳсулотларини лизинг компанияларига сотишса, лизинг компаниялари уларни маҳсулот сотиш билан боглиқ бўлган қўшимча харажат ва ишлардан озод қилади.

Банк тизими манфаатларида еса банкларда пулга талаб камайган вақтларда ортиқча ресурслар пайдо бўлади. Илгари банклар бу маблағларни (ривожланган мамлакатларда) кўчмас мулк сотиб олишга сарфлашган. Пулга талаб ошганда еса, тескари операсияларни амалга оширганлар. Бази ғарб мамлакатларида, хусусан АҚШ да 1985 йилда янги Қонун қабул қилинди. Унга кўра ҳар қандай мол-мулкка, у фойда келтирмаса ҳам, солиқ белгиланади. Енди банклар учун ўз маблагларини кўчмас мулкка сарфлаш самарали бўлмай қолди.

Банклар асосан узоқ муддатли кредитлар ҳисобига фаолият юритишади ва даромад олишади. Бундай кредит малум таҳликага хавфга ҳам ега бўлиши табиий. Кредит берилаётганда, одатда, мулк гаровга қўйилади. Шу нуқтаи назардан банклар учун ҳам лизинг манфаатлидир. Банк лизинг компаниясига узоқ муддатли кредит беради. Кредит ҳисобига лизинг компанияси ускуналарни сотиб олади ва улар фирманинг мулкига айланади. Агар ижарачи шартнома талабларини бажармаса, лизинг компанияси ижарачининг мулкига ега бўлиб олади. Агар узоқ муддатли кредитлар йилига 10 фоиз даромад берса, лизинг компанияларида 12 фоиз даромад олинади.

Лизинг компаниялари ниманинг ҳисобидан даромад олади?

Биринчидан, ижара ҳақи. Иккинчидан, ижара муддати тугагандан сўнг ускуналарни қолдиқ қиймати бўйича сотади. Ижара ҳақи ускуна ҳаки билан хизматлар қийматини (банк фоиз ставкаларига тенглаштирилади) қонлаши керак. Учинчидан, ускуналарни сотиб олиш қиймати билан ижара ҳақи ўртасидаги фарқ. Лизинг компанияси ускуналарни доимий харидор сифатида катга туркумларда (партияларда) сотиб олаётгани учун ишлаб чиқарувчилар уларга қандайдир имтиёзлар берадилар. Бундан ташқари, мол-мулкка солиқ қолдиқ қийматига кўра тўланади, ижара ҳақи еса хизмат муддатига қараб ошиб боради.

Ижарачининг манфаатлари-чи?

Кўп мамлакатларда мол-мулкка солиқ лизинг шартномаларига белгиланган тўловлардан анча юқори бўлади. Бази пайтларда еса ижара усули ҳозирги замон ускуналаридан фойдаланишнинг ягона имконияти бўлиб қолади, айниқса, янги ташкил қилинган фирмалар учун. Ижарачи учун ускуналар мулк хисобланмаганлиги сабабли, фирма балансига киритилмайди, мол-мулкка солиқ тўланмайди ва бу соҳада бухгалтерия ҳисоби юритилмайди. Ижара ҳақи еса тўлиқлигича ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига қўшилади.

Ривожланган мамлакатларда атайлаб лизинг бўйича солиқ йиғишмайди. Аммо ҳукумат бугунги кун билан емас, балки келгусини ўйлаб иқтисодий сиёсат олиб боради. Лизинг фан-техника тараққиётига хизмат қилади. Ертанги кунда ишлаб чиқариш бугунги олинмаган солиқларни тўла қоплайди, демак у иқтисодиётни ривожлантириш учун қўшимча имконият яратиб беради.

МДҲ республикаларида «ижара корхоналари» деган ибора пайдо бўлган. Чет еллик мутахассислар учун бундай тушунча мутлақо тушунарсиз. Халқаро амалиётда ижара корхоналари деган тушунчанинг ўзи йўқ. Корхоналар ижарага берилмайди, ускуналар ва бинолар берилиши мумкин.

Лизинг муносабатларини Ўзбекистон шароитида, айниқса, қишлоқ хўжалигида қўллаш катта самара беради. Масалан, АҚШ да фермерлар фойдаланаётган техниканинг 80 фоизи ижарага олинади. Ахир бир йилда 10-15 кун ишлатиладиган комбайнни сотиб олишдан қандай мантиқ топиш мумкин?

Юқорида такидланганидек, республика ҳукумати қарорига кўра, 1999 йилнинг октя.бр ойида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» ҳиссадорлик компанияси тузилди. Бу компаниянинг асосий вазифаси мамлакатимиз машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига молиявий лизинг асосида трактор ва йиғим-терим техникасини етказиб беришдан иборат. Бундан тушган маблаг трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига ўз вақтида туширилади. Бу ҳол уларга айланма маблагларни биринчи навбатдаги еҳтиёжларига ишлатиб, уни тўлдириб туриш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари еса техника қийматини аста-секин, бир неча йил мобайнида тўлаш имкониятига ега бўладилар. Техника ўзини ўзи бемалол оқлайди. Агар инфлясия чиқимлари лизинг олувчига тегишли бўлмасдан, компания таваккали бўлишини ҳам ҳисобга олсак, лизинг шартлари жуда манфаатлидир.

Айниқса, қишлоқ хўжалигини замонавий, юксак унумли техника билан таминлашни янада рағбатлантириш, тармоқ машинасозлигини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, чет ел илғор компаниялари иштирокида қишлоққа етказиб бериладиган трактор ва йиғим-терим техникаси учун ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш мақсадида 2000 йилнинг 2 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу қарорга кўра, 2001-2007 йилларда «Узқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси корхоналари томонидан, шу жумладан, чет ел илғор компаниялари иштирокида ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (трактор ва йиғим-терим техникаси) машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмаларига, ширкатлар ва фермер хўжаликларига уларни 7 йиллик муддатга лизингга такдим етиш йўли билан қуйидаги шартларда етказиб берилиши белгиланган:

  • 15 фоизлик аванс машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан;
  • трактор ва йиғим-терим техникаси қийматининг 85 фоизи «Узқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан, унга заём асосида Молия вазирлиги томонидан бериладиган маблаглар ҳисобидан тўланади.

Мазкур қарорда, шунингдек, лизинг олувчиларга олинадиган техниканинг бутун лизинг муддати давомида мулкий таваккаллар суғурта полиси мавжуд бўлсагина тақдим етилиши назарда тутилган. Лизинг компанияси даромадининг (маржа) имтиёзли ставкаси еса Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг ярми миқдорида белғиланади. Масалан, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бир йилга 24 фоизни, лизинг компаниясининг маржаси 12 фоизни ташкил етса, шартли равишда бир техниканинг нархини 5000000 сўм деб олайлик. Қишлоқ хўжалиги корхонаси ана шу маблағнинг 15 фоизини ёки 750000 сўмни ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди, қолган 85 фоизини, яни 4250000 сўмни банк томонидан йиллик 24 фоиз миқдорида жалб қилинган узоқ муддатли (7 йиллик) кредит ҳисобидан олади. Шунда қишлоқ хўжалиги корхонасининг 7 йил мобайнида банкка қайтарадиган маблағи 7947500 (кредитнинг асосий суммаси 4250000 сўм, ҳисобланган фоизлар 3697500 сўм) сўмни ташкил етади. Натижада техниканинг умумий нархи 8697500 (аванс 750000 сўм, банкка қайтариладиган маблағ 7947500 сўм) сўмни ташкил қилади.

Агар у техниканй лизинг компаниясидан лизинг шартларида 7 йил муддатга йиллик 12 фоиз миқдорида оладиган бўлса, ана шу даврда лизинг компаниясига қайтариладиган маблаг 6098750 (лизинг суммаси 4250000 сўм ҳисобланган фоизлар 1848750 сўм) сўмга тенг бўлади. Техниканинг умумий нархи еса 6848750 (аванс 750000 сўм, лизинг компаниясига қайтариладиган маблағ 6098750 сўм) сўмни ташкил етади. Бошқача айтганда, банк кредитига нисбатан молиявий лизинг туфайли 1848750 сўм иқтисод қилинади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги корхонаси узоқ муддатли кредит олиш мақсадида банкларга мурожаат қилмайди. Бу лизинг олувчилар учун молиявий лизингнинг кредитга нисбатан афзаллигини яққол кўрсатиб турибди.

Мижозларга қулай шарт-шароитлар яратиш, улар билан бевосита алоқа ўрнатиш мақсадида ҳар бир вилоятда компаниянинг бўлимлари тузилмокда. Ширкат ва фермер хўжаликлари техникани олиш ишлари билан жойларда танишиш ва лизинг операсияларини амалга ошириш имконига ега бўладилар. Муқобил машина-трактор парклари учун жойларда техникани олиш имкониятининг яратилиши еса рақобатнинг ривожланишига олиб келади. Бунинг учун уларда техника нархининг 15 фоиз авансини ўтказиш учун бошланғич маблағ, аниқроги, лизинг олувчининг молиявий аҳволи лизинг компаниясининг талаби даражасида бўлса, бас. Агар лизинг олувчининг молиявий аҳволи талаб даражасида бўлмаса, у ҳолда банк ёки бошқа учинчи юридик шахснинг кафолати талаб қилинади.

Лизингнинг яна бир ижобий томони шуки, у фермер хўжаликларига ҳам замонавий технологияларни қўлга киритиш имконини яратади. Бу еса унинг ривожланиши учун қулай шароитларни вужудга келтиради.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳукумат томонидан лизинг компаниялари олдига қўйилган вазифалар ўз вақтида, изчил ҳаётга татбиқ етилса, иқтисодиётимизнинг енг муқим соқаларидан бири бўлмиш қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммоси қишлоқни техника билан таминлаш масаласи тўлиқ ҳал етилади. Оқибатда тармоқ ривожи янги босқичга кўтарилади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …