Тижорат банклари банк тизимининг қуйи бўғини бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб қилиш ва уларни ўз номидан, тўловлилик, муддатлилик, қайтиб бериш шарти асосида жойлаштириш операсияларини ва бошқа банк фаолияти деб ҳисобланадиган барча операсияларни бажарувчи тижорат ташкилотидир.
Ҳозирги даврда тижорат банкларининг фаолияти жуда ҳам хилма-хилдир. Улар пул муомаласи ва кредит муносабатларини ташкил қилишдан ташқари, халқ хўжалигини маблағ билан таминлаш, суғурта операсиялари, қимматли қоғозлар олди-сотдиси, айрим ҳолларда воситачиликни ва мулкни бошқаришни амалга оширади. Шунингдек, маслаҳатчи снфатида халқ хўжалик дастурларини муҳокама қилишда иштирок етадилар, статистикани олиб борадилар.
Тижорат банкининг моҳиятини аниқлаш учун уларнинг:
- нима билан шугулланишини;
- қандай операсияларни бажаришини;
- қандай сифатларга егалиғини;
- ўзига хос хусусиятларини;
- асоси нима билан белгиланишини;
- ички тизими қандайлигини тушуниб етмоқ лозим.
Демак, тижорат банки тушунчаси банк фаолиятини характерловчи тасодифий саволлар йиғиндиси емас, балки услуб бўйича қўйиладиган аниқ саволларни кўриб чиқишни талаб етади. Бундай ёндашиш банкка қуйидагилар нуқтаи назаридан тариф беришга асос бўлиши мумкин:
- банк ташкилот ёки муассаса сифатида;
- банк корхона сифатида;
- банк тижорат ёки савдо корхонаси сифатида;
- банк воситачи корхона сифатида;
- банк биржа агенти сифатида;
- банк кредит берувчи корхона сифатида.
Банкка ташкилот нуқтаи назардан қараш кўз олдимизга бошқарув аппаратини гавдалантирса, корхона сифатида қараш еса уни ҳар қандай корхона сингари мустақил хўжалик субекти еканлигига ишонч ҳосил қилдиради. Банк фаолиятини савдо билан қиёслаш ҳам тасодифий емас. Ҳақиқатан ҳам, банклар ресурсларни «сотиб олади», уларни «сотади», тақсимлаш соҳасида фаолият кўрсатиб, товарлар айирбошлашини амалга оширади.
Банк етарли микдорда маблағ тўплаб, турли қарз олувчилар талабига кўра ҳар хил муддатли кредитларни танлаш имконини ҳосил қилади. Бу ҳолда банк икки субект қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида воситачн ролини ўйнайди. Лекин шуни қайд қилиш лозимки турли воситачилар бир қатор хизмат турларини: юридик, комиссион, почта каби хизматларни бажаришлари мумкин. Лекин бу билан улар банк бўла олмайдилар. Банк воситачи сифатида бир қатор оддий воситачилардан фарқ қилувчи, яни ҳам қарз берувчи, ҳам қарз олувчи ҳамда улар ўртасида алоқа боғловчи, шунингдек, ҳисоб-китоблар воситачисидир.
Банкнинг муомала соҳасидаги фаолияти билан боғлиқ биржа агенти сифатидаги тасаввурлар 20-йилларда пайдо бўлган. Бунда банклар мустақил равишда биржа операсияларини амалга ошириши, қимматли қоғозлар олди-сотдиси билан боғлиқ операсияларни бажариши мумкин.
Ниҳоят, банклар валюта айирбошлаши (олди-сотдиси) кредит савдоси, корхона ва аҳоли томонидан кўйилган бўш маблағларга тўловлар бериш ва уларни қарз олувчиларига «сотиш» билан боглиқ операсияларни амалга оширади. Айтиш жоизки, банк аслида банк заминини яратган кредитнинг ривожланиш натижасида пайдо бўлган. Шу ерда банк фаолиятининг савдо ташкилоти сифатидаги тарифдан фарқини қайд етиш керак. Савдода товар ўз мулк егасини ўзгартирса, кредитлашда еса мулк егаси ўзгармайди.
Тижорат банклари бир-биридан қуйидагилар билан фарқ қилади (7-жадвал).
Юксак ривожланган мамлакатларда тижорат банкларнинг аксарият қисми мулк шакли бўйича аксионер ва хусусий банклар ҳисобланади. Ва ҳозирги пайтда ҳам омонатчилар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарга хизмат кўрсатиш асосан унчалик катта бўлмаган хусусий банклар ҳиссасига тўғри келади. Хусусий банклар:
- иқтисодиётга хусусий сармояларни жалб етиш орқали самарадорлиги юқори илгор инвестисия-лойиҳаларига йўналтирилган маблағларнинг кўпайишига;
- кичик ва ўрта тадбиркорларга банк хизмати кўрсатиш савиясининг ошишига;
- янги турдаги банк инструментларининг ривожланишига ижобий тасир етади.
7-жадвал.
Тижорат банкларининг турлари ва уларнинг бир биридан фарқ қилувчи жиҳатлари
Хс | Туркумлаш белгилари | Фарқ қилувчи жиҳатлар |
1 | 2 | 3 |
1. | Мулкчилик шаклига караб | • Давлат банклари
• Аксионер банклар • Кооператив банклар • Хусусий банклар • Минтақавий банклар • Қўшмабанклар • Хорижий банклар |
2. | Бажариладиган операсияларига караб | • Универсал банклар
• Махсус банклар (инвестисия банклари, експорт-импорт операсияларини олиб борувчи банклар, Замин банки ва х.к.) |
3. | Фаолият кўрсатиш ҳудуди ёки жойлашган жойига қараб | • Халқаробанк
• Республика миқёсидаги банк • Минтақавий банк • Вилоят банклари |
4. | Тармоқ йўналишига караб | • Саноат банки
• Қурилиш банки • Қишлоқ хўжалик банки • Савдо банки ва ҳ.к. |
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил апрелдаги «Хусусий тижорат банкларини ташкил етишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазкур жабҳада муҳим аҳамиятга молик бўлди. Фақат 1998-1999 йиллар ичида Тошкентда «Алп-Жамол-банк», «Туркистонбанк», «ХИФбанк», Андижонда «Ҳамкорбанк», Қарши шаҳрида «Ўктамбанк», Қорақалпоғистонда «Адилетбанк», Самарқандда «Парвинабанк» каби банклар ташкил етилди.
Мустақиллик йилларида хорижий сармоялар иштирокидаги банкларни ташкил етишга давлат томонидан алоҳида етибор берилди. Ҳозирғи пайтда Республикамиз ҳудудида «Ўзприватбанк», «КДФ банк», ва Ўзбек-Туркия «УТ-банк»и ҳамда Ўрта Осиё ҳамкорлик ва тараққиёт банкининғ Тошкентдаги шўба банки, Ероннинг «Содерот» банки самарали фаолият кўрсатиб келмокда.
Ҳозирги кунда Республикамизда 2 та давлат банки, 3 та аксиядорлик тижорат банки, 10 та тижорат банки, 15 та хусусий банк, 3 та хорижий сармоя иштирокидаги банклар, 2 та шўба ва қатор минибанклар фаолият кўрсатмоқдалар.
- .Тижорат банклари ўз уставига ега бўлиб, шу устав асосида фаолият кўрсатади. Банк уставида:
- банкнинг (тўла ва қисқартирилган) номи ва қаерда жойлашганлиги (почта манзили);
- устав капиталининг миқдори, муассислар рўйхати ва устав капиталидаги улушларнинг тақсимоти;
- банкнинг бошқарув органлари, уларни ташкил етиш тартиби, уларнинг ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги малумотлар;
- банк аудити тартиби, шу жумладан, бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларга мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Банк уставида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида белгиланган юқоридаги талаблардан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қуйидагиларни, яни:
- банкка юридик шахс мақомини бериш тўғрисидаги низом;
- банкка қарашли муассасалар рўйхати, уларнинг мақоми;
- банк ва унинг филиалларини ташкил етиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби;
- фаолият тўғрисидаги малумотларни матбуотда елон қилиш мажбурияти (тартиби);
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ўзаро муносабатларини ҳам ўзида акс еттирган бўлиши лозим.
Шерикчилик асосида тузилган банкнинг устави юқорида келтирилган талаблардан ташқари, аксиядорлик жамиятлар ва масулияти чекланган жамиятлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассамлаштириши керак. Тижорат банклар уставига ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги ўзгаришлар муносабати билан киритилади ва улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
- Тижорат банкларининг енг муҳим вазифалари ананавий тарзда қуйидагилар ҳисобланади:
- вақтинчалик бўш пул маблаглари, жамғармалар в йиғмаларни мужассамлаштириш;
- ҳисоб-китоб тўлов механизмининг фаолият кўрсатишини таминлаш, халқ хўжалигида ҳисоб-китобни амалга ошириш ва ташкил етиш, тўлов муомаласини йўлга қўйиш;
- алоҳида хўжалик бирликлари, юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш, ички ва ташқи хўжалик айланмасига кредит хизмати кўрсатиш;
- векселларни ҳисобга олиш ва улар билан операсиялар ўтказиш;
- молиявий ва моддий бойликларни сақлаш;
- мижозларнинг мулкини ишончли тарзда бошқариш (траст операсиялари).
Замонавий банк вазифаларини чизмада қуйидагича тасвирлаш мумкин (21-чизма).
21-чизма. Замонавий банкларнинг вазифалари.
Тижорат банкларининг стратегик мақсади уларнинг стратегик вазифаларини белгилаб беради. Улар қуйидагилардан иборат:
- кадрлар сиёсатини кучайтириш;
- банк бизнесини олиб боришнинг халқаро андозалари ва принсипларини жорий етиш;
- халқаро молия институтлари ва банклари билан ўзаро мунў сабатларни ривожлантириш;
- банкнинг ички фонд бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш, давлат қимматбаҳо қоғозларига қўйилмаларни кўпайтириш;
- туман филиаллари ва вилоят бошқармалари даражасида ва улар клирингини бош банк даражасига ягона корпоратив тармоғини қуриш. Гўлов тизимини вилоят бошқармалари даражасида ва улар клирингини бош банк даражасида ягона корреспондентлик тизимига ўтказиш;
- електрон пластик карточкалар тизимни жорий етиш, банкомат ва електрон терминаллар тармогини кенгайтириш, кредит ҳисоб-китоб карточкаларига хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
- ўз депозит базасини кўпайтириш;
- лизинг хизмати, шунингдек, иқтисодиётнинг аниқ секторини тўғридан-тўгри кредитлашни кенгайтириш;
- банк маркетингини мижозлар базаси маркетинги билан мувофиқ ҳолда жорий етиш ва кенг кўллаш;
- кичик, ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ички қоида ва тамойилларни такомиллаштириш;
- банк инфратузилмасини ривожлантириш;
- банкка халқаро рейтинг агентликларининг рейтингини бериш бўйича тадбирлар мажмуини амалга ошириш.
- . Банклар фаолиятида тижорат малум қоидаларга асосланади. Улар орасида енг муҳими хўжалик юритишдан фойда олиш қоидаси, иложи борича, катта фойда кўриш. Бироқ тижорат банкида кўп фойда олиш имкониятлари чекланган.
Биринчидан, катта маржа кетидан қувиш мижозлардан маҳрум бўлиб қолишга олиб келиши мумкин, чунки улар ҳаддан ташқари катта қўйилган ставкали кредитдан воз кечишлари аниқ, иккинчидан, банклараро рақобат шароитида бошқа тижорат банклари орасидан бир қадар самаралироқ ишлар учун анча арзон кредитлар таклиф етилиши мумкин. Даромадлилик (фойда кўриш) қоида сифатида шуни англатадики, бусиз банк мавжуд бўла олмайди. Банк тижоратнинг бу қоидаси асосан «Арзонроқ сотиб олиш, қимматроққа сотиш» формуласи орқали амалга ошади. Бироқ бу қоидага маданий ёндашмоқ лозим. У қонунчиликка таяниши, унга асло зид келмаслиги, бинобарин, бунда шундай шарт-шароит яратилиш керакки, ҳар бир банк ўзининг тижорат ишларини амалга ошираётганда банк хизмати бозори ҳақида баб-баравар ахборот олиш имкониятига ега бўлсин.
Тижорат нуқтаи назардан қараганда, бекор ётган ресурслар бўлмаслиги керак. Бошқача айтганда, банкнинг ҳамма пуллари, барча ресурслари имкон қадар ишлаши лозим. Бироқ ҳақиқий аҳвол шундан иборат бўладики, маблагларнинг бир қисми захирага қўйилади, у муомалада камроқ қатнашади ёки умуман иштирок етмайди, яна бир қисми еса иқтисодиётни кредитлаш учун мўлжалланади. Ўзўзидан равшанки, банк бизнеси нуктаи назаридан қараганда бу ғайритабиий, шунинг учун ҳам, бирламчи ва иккиламчи захираларга нисбатан кредитлар салмоғи қанчалик катта бўлса, фойда ҳам шунчалик кўп келишини билиб қўйган мақул.
Шунингдек, банк фаолиятининг муҳим қоидаларидан яна бири шуки, банк иқтисодий корхона сифатида ўз маблағи, ўз фойдаси устидан таваккал иш тутиши мумкин, аммо зинҳор мижоз маблағи юзасидан емас. Муваффақиятсиз банк тижоратидан банкнинг ўзи жабр тортиши мумкин, аммо мижоз ҳеч қачон жабрланмаслиги керак, чунки кредит муассасаси унинг учун яратилган.
Банк тижорати «ҳамма нарса мижоз учун, ҳамма нарса унинг фойдали фаолиятини таминлаш учун» қоидаси асосида ҳаракат қилиши лозим. Банкнинг амалий фаолиятида енг муҳими мижознинг фойда кўриши, ундан кейингина банкнинг фойдаси, чунки пировард натижада мижоз фойда олиб фаолият кўрсатгандагина банк ҳам фойда олган бўлади, сабаби-кредитлар бўйича фоизлар фақат мижоз олган фойда ҳисобидан тўланади. Банк мижознинг фойда олиши учун шарт-шароит яратар екан, демак, ўзининг манфаатини ҳам амалга оширган бўлади.
Афсуски, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бази банклар хўжаликнинг фойдали юритиш қоидасини бутунлай ўз иқтисодий манфаатларини қондириш қоидаси деб тушундилар. Банкнинг фойда кўриши кредит муассасасининг фаолиятида биринчи ўринга қўйилди. Мижоздан «юлиб олиш» базан ақлбовар қилмайдиган катта миқдорни ташкил етди.
Тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган банк операсияларини бажариш хукуқини берувчи лисензиялар асосида фаолият юритадилар. Лисензияда банк бажарадиган операсиялар рўйхати кўрсатилади. Лисензиясиз амалга ошириладиган банк фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади ва бундай фаолият натижасида олинган даромад, давлат бюджетига олиб қўйилиши лозим.
Лисензия олиш учун тасисчилар қуйидаги хужжатларни Марказий банкка такдим етадилар:
- лисензия бериш тўғрисида расмий илтимоснома;
- тасис етиш ҳужжатлари, яни:
- тасис етиш шартномаси;
- банк устави;
- банк уставини қабул қилиш ва раҳбариятини тайинлаш тўғрисидаги ёзма баён;
- иқтисодий асослов;
- тасисчиларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги аудиторлик ташкилоти томонидан берилган хулоса;
- банкнинг тасисчилар таклиф етган раҳбарларининг (раис ва бош бухгалтер) профессионал ишга яроклилиги;
- қонунда кўзда тутилган бошка ҳужжатлар.
Хорижий капитал иштирок етувчи банк, хорижий банк унинг филиалининг лисензия олиш ҳолларида яна қўшимча равишда белгиланган бир нечта расмий хужжатлар тақдим етилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки барча тижсрат банклари учун тенг рақобат шароитларини таминлаш мақсадида хорижий банк тасисчилари ва хорижий капиталли банкларга уларнинг устав капиталини минимал ва максимал миқдорларига нисбатан қўшимча талаблар қўйиш ваколатига ега.
Банкни рўйхатга олиш ва унга лисензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоги билан олти ой муддатда қонун хужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак. Банкни рўйхатга олиш ва унга лисензия бериш хдқидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик мудсатда чиқарилади.
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисидалги Қонуннинг 13-моддасига биноан Марказий банк куйидагиларга асосланиб банкни рўйхатга олишни ва унга лисензия беришни рад етиши мумкин:
- банкни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар топширилмаганлиги;
- тасис ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги;
- бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволининг қоникдрсизлиги;
- банкни рўйхатга олиш пайтигача енг кам устав капиталининг тўпланмаганлиги;
- банк раҳбари ва бош бухгалтер лавозимларига номзодларнинг бу касбга номувофиқлиги.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк операсияларини амалга ошириш лисензиясини бериш билан бир вақтда тижорат банкини қайд қилиб унинг тартиб рақамини хабар қилади. Шу пайтдан бошлаб тижорат банки юридик шахс мақомини олади.
Тижорат банкларига берилган лисензия шартларининг бажарилиши Марказий банк томонидан назорат қилиб борилади. Шу мақсадда банк томонидан хорижий валютада амалга оширилган операсиялар тафтиш қилинади, тематик жиҳатдан текширилади.
Марказий банк қуйидаги ҳолларда банк операсияларини амалга ошириш учун берилган лисензиясини қайтариб олиши мумкин:
- банк тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда;
- лисензия беришга асос бўлган малумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;
- банк ўз омонатчилари ва бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаганида;
- хисобот малумотлари мунтазам равишда бузиб кўрсатилгвнда;
- қонун хужжатларига ва лисензия шартларига зид келадиган банк операсиялари амалга оширилганда;
- монополияга карши коидалар бузилганда;
- Узбекистон Республикасида ўз шўба банкини ташкил етган чет ел банкидан лисензия қайтариб олинганда.
- Ўзбекистон Республикасида банк тизимининг барқарор амал қилиш шароитларини таминлаш мақсадида, Марказий банк ўзининг 1997 йил 22 августдаги «Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш қоидалари» (МБ 10-сонли йўриқнома)га мувофиқ қуйидаги иқтисодий меёрларни жорий етган:
- янги тузилган ва амал қилаётган банклар учун устав (аксионерлик) капиталининг енг кам микдори;
- банк капиталининг етарлилик (адекватлилик) коеффисиенти (камида 0,08);
- банк капитали ва унинг мажбуриятлари нисбати коеффисиенти (камида 0,05);
- банк ликвидлиги кўрсаткичлари;
- лаҳзалик камида 0,25
- жорий камида 0,30
- қисқа муддатли енг юқори.
- битта қарз олувчига таваккал (риск)нинг енг юқори даражаси (0,25);
- барча йирик кредитлар учун таваккал (риск)нинг енг юқори даражаси (уч мартадан кўп бўлмаган);
- битта омонат (кредитор)га таваккал (риск)нинг енг юқори даражаси (аксионер капиталининг 15 фоизидан кўп бўлма1ан миқдорда);
- қимматли қогозлар билан операсияларда банкнинг ўз маблағларидан фойдаланиш (енг юқори 0,15).
Шуни такидлаш керакки, Тижорат банклар Марказий банк томонидан белгиланадиган иқтисодий нормативларга риоя етишлари шарт. Банклар ўз капитали ва ликвид ресурсларини етарли даражада сақлаб туришлари, активларни таснифлаш асосида шубҳали ва ҳаракатсиз активларга қарши захираларни ташкил етишлари шарт, шунингдек, зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида ўз активлари диверсификасияланишларини таминлашлари лозим.
Банклар:
- амалга оширилган инвестисияларнинг турлари ёки шаклларига;
- кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк сотиб олиш ҳамда унга егалик қилишга;
- бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида қатнашишга доир шартларга риоя етишлари лозим.
Банклар:
- капитални тақсимлаш натижасида ўз капитали талаб қилинадиган енг кам микдордан ҳам камайиб кетадиган бўлса, капитални тақсимлашга;
- аксиялар шаклидаги ўз қимматли қоғозлари билан кафолатланган кредит беришга;
- олдиндан Марказий банкнинг розилигини олмай туриб, ўз аксияларини сотиб олишга ҳақли емаслар.
Иқтисодий меёрларнинг кутилаётган ўзгаришлари тўғрисида Марказий банк бир ойдан кечикмасдан елон қилади.
Узбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари фаолияти устидан назорат органи сифатида, улар томонидан банк қонунчилиги ва меёрий ҳужжатлар бузилган тақдирда, хусусан, «Марказий банк тўгрисида»ги, шунингдек, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ жарима санксиялари ва бошқа жазо чораларини қўллаши мумкин. «Марказий банк томонидан тижорат банкларига банк фаолиятини тартибга солувчи, банк қонунчилиги ва меёрий ҳужжатларни бузганлиги учун қўлланиладиган чоралар ва санксиялар тўғрисидаги Низом»ға мувофиқ (1997 йил 25 январдаги 74-сонли йўриқнома), Марказий банк мажбурий захира талаблари ва белгиланган иқтисодий меёрлар бузилганлиги учун мажбурий захира жамғармаларини шакллантиришдаги қўйилмаган маблағлар суммасининг қайта молиялаштириш ставкасидан икки баравар ошмайдиган микдорда жарима солиши мумкин. Бир неча марта қоида бузилишлари рўй берганда еса:
- бундай банкларга Марказий банк томонидан қайта молиялаш кредитларини беришни тўхтатиш;
- кредит ресурслари ауксионида бу банкларнинг иштирок етишини ман етиш;
- белгиланган иқтисодий меёрлар банклар ва уларнинг филиаллари томонидан бузилганда ҳар бузилган норматив учун устав капиталининг минимал миқдорини 0,1 % гача жарима солиш (аммо бузилган нормативларнинг барчаси бўйича жарима устав капиталининг минимал миқдорининг 1 фоиздан ошмаслиги лозим);
- ссудалар бўйича захира жамғармаларини шакллантириш бўйича нормативларга банклар томонидан уч мартадан ортиқ ҳолларда ёки норматив 12 ой давомида бажарилмаган тақдирда Марказий банк банк фаолиятини юритиш бўйича лисензияни олиб қўйиши мумкин;
- банк муддати ўтган қарздорлик кредит қўйилмаларининг умумий суммасини 5 фоизидан ошган тақдирда, унинг келгусида қарзи ўсиб борса, Марказий банк банк фаолиятини юритиш бўйича лисензияни тортиб олиш ҳуқуқига ега;
- тижорат банклари қайта молиялаш кредитларини ўз муддатларида қайтармаса, унда бу қарзлар бўйича фоизлар амалдаги қайта молиялаш ставкалари, икки баробари миқдорида ундирилади;
- Марказий банкнинг марказлашган кредитлари ўз вақтида қайтарилмаганда, улар муддатидан олдин ёки қисман қайтарилганда, хўжалик юритувчи субектлардан ҳар бир муддати ўтган кун учун амалдаги қайта молиялаш ставкаларини икки баробари микдорида ундирилади.
Шунингдек, қуйидаги қоида бузилишлар бўйича жарима санксиялари қўлланилади:
- тўлов интизомини бузганлиги учун санксиялар;
- валюта операсияларини юритиш тартибини бузганлиги учун санксиялар;
- касса операсияларини юритиш тартибини бузганлик учун санксиялар;
- қимматли қоғозлар билан операсиялар юритиш тартибини тартибга солувчи қонунчилик ва меёрий ҳужжатларни бузганлиги учун қўлланадиган чоралар;
- банкда ҳисоб рақамини очиш, шунингдек, статистик ҳисобот тартибини бузганлиги учун санксиялар ва бошқа санксиялар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқаруви раиси томонидан 1998 йил 9-ноябрда тасдиқланган 240-сонли «Банкларни тугатиш тўғрисидаги Низом»га мувофиқ банкларни туғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
- банк операсияларини амалга ошириш учун берилған лисензияни Марказий банк томонидан қайтариб олиниши;
- банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги аксионерлар ёки тасисчилар умумий йиғилишининг қарори;
- ягона тасисчиси давлат бўлган банклар учун хукумат қарори;
- суд қарори бўйича банк банкрот деб елон қилинганида.
Банкни ихтиёрий равишда тугатиш кредиторлар ва омонатчилар олдида мажбуриятлар бажарилишини таминлаш имкониятига ега бўлган банк аксиядорлари умумий йигилиши (иштирокчилари) томонидан қарор қабул қилинган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Банк аксивдорлар ёки муассислар (иштирокчилар) умумий йиғилиши қарорига асосан банкни ихтиёрий равишда тугатишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома билан Марказий банкка мурожаат қилади. Илтимоснома билан бирга қуйидаги ҳужжатлар ҳам такдим етилади:
- аксиядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни тугатиш тўғрисидаги тугатиш сабаблари кўрсатилиб, қабул қилинган қарор;
- банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан Марказий банкка мурожаат килинган вақтдаги баланс ҳисоботи;
- тугатиш комиссияси азолари рўйхати;
- аксиядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган тугатиш қарори.
Банкни мажбурий тарзда тугатиш Марказий банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лисензиясини қайтариб олиш тўғрисидаги қарорига асосан амалга оширилади. Банкни тугатиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- моддий назорат ва инвентарлаш;
- активларни текшириш;
- активларни баҳолаш ва сотиш;
- сотувдан тушган тушумларни жойлаштириш;
- тугатиш жараёнини якунлаш.
Ликвидатор (тугатувчи) ёки тугатиш комиссияси Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни такдим етади:
- тугатиш комиссиясининг ҳисоботи;
- банк аксиядорлари (иштирокчилари) умумий йиғилишининг банкни тугатиш (ихтиёрий равишда туютилганда) тўғрисидаги баённома;
- Марказий банк Бошқарувининг лисензияни қайтариб олиш тўғрисидаги қарори;
- банкни тугатиш тўғрисида газеталарда елон қилинган ахборот нусхаси;
- тугатиш комиссиясини тузиш тўғрисида қарор;
- банкнинг охирги иш кунидаги баланси;
- тугатиш баланси;
- балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича тугатиш баланси;
- солиқ йнспексиясининг тугатиш далолатномаси;
- йўқ қилиш учун банк ҳужжатлари ва йиғма жилдлари ажратилғанлиги тўгрисида далолатнома;
- ҳужжатларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
- муҳрларни йўқ қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилганлиги тўғрисида тасдиқнома.
Марказий банк тақсим етилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, банкни, банкларни рўйхатга олиш Давлат китобидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.