Главная / Иқтисодиёт / Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари

Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари

Банклар қимматли қогозлар бозоридаги фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўгрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни хуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисида»ги қонунлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек, «Тижорат банкларига қимматли қоғозлар бозорида операциялар бажаришга доир тавсиялар» (1996 йил 26 апрелдаги 211-сонли йўриқнома) асосида амалга оширади.

Тижорат банклари Марказий банк томонидан бериладиган умумий лицензия асосида қимматли қоғозлар билан операцияларни бажаришади. Лицензияда банклар бажарадиган операциялар рўйхатида қимматли қогозлар билан амалга ошириладиган қуйидаги фаолият турлари қайд этилади (33-чизма):

Банкларнинг кимматли қоғозлар
___________________________ бозоридаги операциялари
________________________________________________ 1_____________________________
• кимматли когозларни эмиссия қилиш ва сотиш ҳисобини юритиш,
уларни сақлаш;

  • қимматли қоғозларни харид қилиш;
  • маблағларни кимматли коғозларға инвестициялаш;
  • дилерлик, депозитор ва акционерлар реестрини юритиш ва саклаш;
  • тижорат, брокерлик, траст операцияларни бажариш ва маслахатлар бериш;
  • мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли коғозларни

_ бошқариш ва х.к._______________________________________________________________________________

33-чизма. Банкларнинг қимматли қогозлар билан амалга ошириладиган фаолият турлари.

Маблагларни қимматли қоғозларга инвестициялаш турли хил қимматли қоғозлар:

  • оддий ва имтиёзли акциялар;
  • облигациялар;
  • давлат қарздорлик мажбуриятлари;
  • депозит сертификатлари;
  • вексел ва бошқаларга маблагларни қўйиш оркали амалга оширилади.

Алоҳида олинган давлатларда банк тизимининг ривожланиши ва банклар ўтказадиган операцияларнинг турлари ва кўламига қараб уларнинг инвестицион фаолияти турли йўналишларга қаратилган бўлиши ва шу операциялар турлари бўйича олинадиган даромад салмоги ҳам турли бўлиши мумкин.

Масалан, Америка банклари амалиётида давлатнинг қисқа муддатли қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматли қоғозларга инвестиция қилиш одатда кам даромад келтиради, аммо улар юқори ликвидликка эга ва улар бўйича тўланмаслик риски нолга тенг бўлиб, бозор ставкасининг ўзгариш риски ҳам кичик бўлган қимматли қоғозлар ҳисобланади.

Узоқ муддатли қимматли қоғозлар юқори даромад келтиради, шунинг учун банклар уларни муддати тугагунча сақлашади. Банклар ўз маблагларини муниципалитетларнинг қимматли қоғозларига ҳам қўйишади, чунки улар бўйича тўланадиган фоиз солиққа тортилмайди.

Ўз ликвидлилигини таъминлаш мақсадида банклар унча катта бўлмаган суммани бошқа қимматли қоғозлар:

  • банк акцептлари;
  • қимматли қогозлар бозоридаги тижорат қоғозлари;
  • брокерлик ссудалар;
  • товар-кредит корпорациялари сертификатларига қўйишади.

Даромадлиликни таъминлаш мақсадида, лекин ликвидлигини хавф остига қўйган ҳолда банклар ўз маблағларини баъзи бир ҳукумат муассасалари облигациялари ва корпорацияларнинг биринчи даражали облигацияларига инвестиция қиладилар. Ривожланган мамлакатларда тижорат банкларнинг инвестицион фаолияти даромад келтириши нуқтаи назаридан банк даромади таркибида кейинғи иккинчи манба ҳисобланади.

  • . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар чиқарилишиға ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш амалдаги қонунларга кўра ноқонуний ҳисобланади. Тижорат банклари қуйидаги турдаги қимматли қоғозларни чиқаришлари мумкин:
  • устав капиталини шакллантириш мақсадида чиқариладиган акциялар;
  • ўз қарз мажбуриятлари: облиғациялар, депозит ва омонат сертификатлари;
  • қўшимча заём маблағларини жалб қилиш мақсадида чиқариладиған векселлар.

Барча чиқариладиган қимматли қоғозлар уларнинг миқдори инвесторлар сонидан қатъий назар Марказий банк қайдномасидан ўтказилиши шарт. Тижоратбанки чиқарган акциялар 35 ёки ундан ортиқ фоизнинг ёхуд 50 фоиздан ортиқ акциядорлар овозини таъминловчи акцияларнинг бир шахс томонидан ёки бир-бирининг молмулкини назорат қилувчи шахслар гуруҳи томонидан сотиб олиниши Узбекистон Республикасининг монополияга қарши сиёсатини амалга оширувчи ваколатли органи субъектларнинг бир-бирлари мол-мулкини назорат қилувчилар деб эътироф этилиши тартиби ва қоидаларни белгилаб қўяди.

Акцияларни чиқариш тартиби қимматли қоғозларни эмиссия қилиниши қайд қилиш тартибига боғлиқ бўлади. Агар қимматли қоғозларни чиқариш бўйича эмиссия проспекти қайд (регистрация) қилинмайдиган бўлса, у ҳолда акцияни чиқариш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • эмитент томонидан акцияни чиқариш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
  • қимматли қоғозларни чиқарилишини қайд қилиш;
  • қимматли қоғозларни қайд қилиш;
  • чиқарилган қимматли қоғозлар якунини қайд қилиш.

Агар қимматли қоғозларни чиқариш бўйича эмиссия проспекти қайд қилинадиган бўлса, у ҳолда акцияни чиқариш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • эмитент томонидан акцияни чиқариш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
  • эмиссия проспектини тайёрлаш;
  • эмиссия проспекти ва чиқарилган қимматли қоғозларни қайд (реғистрация) қилиш;
  • эмиссия проспектини чоп этиш ва қимматли қоғозларни чиқариш ҳақида оммавий-ахборот воситалари билан эълон қилиш;
  • қимматли қоғозларни сотиш;
  • чиқарилган қимматли қоғозлар якунини қайд қилиш;
  • чиқарилган қимматли қоғозлар якунини чоп этиш.

Қимматли қогозлар чиқариш бўйича қарорни амалдаги қонунчилик билан кафолатланган банк бошқарув органлари қабул қилади. Эмиссия проспектини банк бошқаруви тайёрлайди. Бошқарув раиси ва бош бухгалтер имзо қўяди. Тикилиб, саҳифалар рақамланади ва банк муҳри билан муҳрланади. Бу проспект холис аудиторлик фирмаси томонидан маъқулланиши шарт. Эмиссия проспекти қуйидагиларни ёритиши керак:

  • ) эмиссия тўғрисида асосий маълумотларни;
  • ) эмитентнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотларни;
  • ) келажакда чиқарилиши кўзда тутилган қимматли қоғозлар ҳақидаги маълумотларни.

Акция чиқарувчи банк сўнгги уч йил давомида ёхуд ташкил топганига уч йил тўлмаган вақт давомида зарарсиз ишлаётган бўлиши керак. Янги ташкил топган банк бўлса, у ҳолда энг камида мазкур молиявий йилда рентабелли бўлиши шарт.

  • . Банклар қуйидаги шартлар бажарилган ҳолларда қимматли қоғозларга қўйилмаларни амалга оширишлари мумкин:
  • банкнинг бир корхона устав капиталига, шунингдек, ушбу корхонанинг бошқа қимматли қогозларига қўйилмасининг миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу меъёр бир эмитентнинг ҳам «инвестициялар» қисоб варақлари, хам «қимматли қогозлар олди-сотдиси» ҳисобварақлари бўйича нодавлат қимматли қоғозларига қилинган банк қўйилмаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилади;
  • банкнинг барча эмитентлар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларига қилган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;
  • олди-сотди учун нодавлат қимматли қоғозларига қилинган банк қўйилмаси миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, банк исталган корхона (молиявий институтлардан ташқари) устав капиталининг 20 фоизидан ортигига тўғридан-тўгри ёки билвосита (шўъба корхоналари орқали) эғалик қилиши мумкин эмас.

Агар эмитент фаолияти ёки амалдаги ёхуд режалаштирилаётган банк инвестициялари миқдори омонатчилар, кредиторлар ва акциядорлар манфаатларига зиён етказиши мумкинлиги ёки инвестицияларни бошқаришда банк тажрибаси етарли эмаслиги аниқланса, Марказий банк исталган эмитент қимматли қоғозларига банк томонидан киритиладиган инвестициялар миқдорига қўшимча чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.

Гаров ҳуқуқларини амалга ошириш натижасида қимматли қоғозлар олинган ҳолларда банк бир ой муддат ичида олинган қимматли қоғозларни сотиши шарт. Агар қимматли қоғозлар кўрсатилган муддатда сотилмаса, улар «қимматли қоғозлар олди-сотдиси» ёки «инвестициялар» ҳисобварақларига ўтказилади.

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи банклар зарур мониторинг ва операцияларни амалга оширилиши устидан назоратни таъминловчи адекват ахборотни банк раҳбариятига такдим этиш учун кенг қамровли бошқарув ахборот тизимига эга бўлишини тақозо этади.

Шу ўринда шуни айтиш лозимки, қимматли қоғозлар портфели бўйича ички ҳисоботлар:

  • қимматли қогозлар турлари ва кўринишлари бўйича бўлинишини;
  • сифат рейтинги, номинал ва бозор қийматини;
  • харид (сотиш) санасини;
  • фоиз ставкаларини;
  • имтиёзларини;
  • олинган дивиденд фоизларини;
  • олди-сотди битимлари бўйича фойдани ўз ичига олади.

Банкнинг турли бўлимлари ўртасида мажбуриятларнинг кераклича тақсимланиши, қарорлар қабул қилиш ҳамда битимлар тури ва ҳажмига доир чекловлар белгилаш бўйича ваколатларнинг тақсимланиши, шунингдек, суиистеъмолчиликларнинғ олдини олиш учун банклар тегишли ички назоратни амалга оширади. Бундай ички назорат қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • олди-сотди аризаларини қабул қилувчи ёки қайта ишловчи шахслар бухгалтерия операцияларини амалга оширмаслиги, пул маблағлари, тасдиқномаларни олмаслиги ёки бухгалтерлик ўтказмаларини таққосламаслиги лозим;
  • бухгалтерлик операцияларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган шахслар олди-сотди аризаларини қабул қилмасликлари ёки тасдиқлаш мақсадида битим натижаларини таққосламасликлари зарур;
  • барча операциялар ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда бирламчи хужжатлар ва бухгалтерлик ёзувлари билан таққосланган бўлиши лозим;
  • ҳисобварақлардаги колдиқлар, клиринг тўловлар, битимлар ёки бухгалтерлик ўтказмаларига жалб этилмаган ходимлар томонидан мунтазам равишда таққосланиши ва аудиторлик текширувларидан ўтказилиши керак.

Агар банк брокерлик операцияларини бажарса, у ҳар бир мижоз учун ҳисоб варақлар очиши ва мижознинг қимматли қоғозлари билан бажариладиган барча операциялари бўйича қимматли қоғозларнинг турлари, операциялар санаси, сотилган (сотиб олинган) қимматли қоғозлар нархи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзувларни олиб бориши керак.

Қимматли қоғозлар билан ишлашни ташкил этишда қимматли қоғозлар эмитент анкетасининг намунавий шакли ва молиявий аҳволи қуйидагича бўлади:

Қимматли қоғозлар эмитенти аниетаси

  1. Эмитентнинг номи.
  2. Қимматли қоғозларнинг турлари ва тоифаси.
  3. Қимматли қоғозларнинғ номинал қиймати.
  4. Қимматли қоғозларнинғ бозор қиймати.
  5. Қимматли қоғозлар сони.
  6. Битим суммаси.
  7. Қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси.
  8. Аввалги дивиденд тўловлари тўғрисида маълумотлар.
  9. Фоизли тўловлар ставкаси, суммаси ва муддати.
  10. Қимматли қоғозларни чиқариш санаси.
  11. Қимматли қоғозларни тўлаш санаси.

40-жадвал.

Эми letiiHHtii молиявий аҳволи (минг сўмда)

Кўрсаткичларнинг номи Йил бошида хисобот санасида
1. Қоплаш/капитал етарлилиғи коэффициенти
2. Ликвидлик коэффициенти
3. Мухторлик коэффициенти/молиявий левераж
4. Кредитга лаёкатлилик тоифаси/ рейтинг баҳоси
5. Уз айланма маблағларининг мавжудлиги / жами капитал
6. Фойда (зарар)
7. Банк ссудаларига доир қарзлар / кредиторлар олдидаги қарзлар
8. Дебиторлик карзлари. жами
9. Кредиторлик қарзлари, жами
10. Пул маблаглари
11. Жами осон сотиладиган талаблар
12. Жами осон сотиладиган захиралар
13. Ўз манбалари, жами/ банк капитали таркиби жами, жумладан:
устав фонди
захира фонди/ умумий максадларга мўлжалланган захира фонди
максадли молиялаш ва тушумлар/ капитал захиралар
таксимланмаган фойда
14. Баланс

Бошқа маълумотлар

Ваколатли шахс имзоси

Сана____________

  • Тижорат банкларининг халқаро операциялари
  • . Тижорат банклари нафақат мамлакат ичкарисида, шу билан бирга, ташқи давлатлар билан ҳам турли хил операцияларни амалга оширадилар. Бундай операциялар давлатлараро ёки халқаро операциялар деб юритилади. Бу операциялар:
  • халқаро савдода иштирок қилувчилар ўртасидаги муносабатларни;
  • ссуда капитали бозорида инвестиция билан боғлиқ операцияларни;
  • туризм соҳасидаги операцияларни;
  • хорижий қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган операцияларни;
  • валютани айирбошлаш, чек, вексел, инкассация учун банк акцептларини қабул қилиш билан боғлиқ операцияларни ўз ичига олади.

Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони тижорат банклари томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, акцепт кредитларини, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташқи савдони кредитлашнинг янги шакллари ҳам мавжуд.

Улар туркумига:

  • лизинг;
  • факторинг;
  • форфейтинг кабиларни киритиш мумкин.

Урта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро-кредит шаклида ҳам берилади.

Тижорат банклари бажарадиган операцияларнинг яна бир тури бу валюта операцияларидир. Банкнинг бир турдаги валютани бошқа бир турдаги валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операциялари валюта операциялари деб аталади. Халқаро савдо, халқаро кредит ва хизматлар бўйича ҳисоблашишларда ягона тўлов воситасига эга бўлиш зарурлиги валюта операцияларни амалга оширишни зарур қилиб қўяди.

Турли хил валюта операциялари йигиндиси жаҳон ссуда капитали бозорининг асосий қисмларидан бири бўлган валюта бозорини11 ҳосил килади. Валюта бозорида хорижий валютага талаб ва таклиф вужудга келади. Таклиф сотилган товар ва хизматлар учун даромад олган экспортёрдан, талаб эса сотиб олинган товар ва хизматларни тўлаш учун хорижий валютага муҳтож импортёрлардан келиб чиқади. Валюта операциялари асосини товарлар ва хизматлар, капитал ва кредитларнинг халқаро ҳаракати ташкил этади.

Валюта бозорида операцияларни алоҳида олинган тижорат банклари, компаниялар ва жисмоний шахслар амалга оширади. Валюта операцияларининг кўпчилиги биржадан ташқаридаги бозорларда тижорат банклари орқали амалга оширилади. Банклар бир-бири билан (бевосита ёки брокерлар орқали) мижозлар билан валюта операцияларини халқаро банклараро валюта бозорида ва биржаларда олиб боради. Валюта шартномаларининг асосий қисми халқаро банклараро валюта бозорида тижорат банклари ўртасида имзоланади.

Хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви натижасида йирик халқаро валюта бозорлари Лондон, Париж, Нью-Йорк, Франкфурт-Майн, шунингдек, Токио, Сингапур, Гонконг, Баҳрайнда муваффақият билан фаолият олиб бормокда.

Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўсига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармоқларининг ривожланганлик даражасига, замонавий компьютерлар билан таъминланганлигига, телефон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операцияларининг асосий қисми йирик

’Валюта бозори чет эл валютасига талабнинг унинг таклифи билан ўзаро гаъсирлашиш тизими. тижорат банкларига тўғри келади. Улар нафақат валюта сотади ва сотиб олади, халқаро ҳисоб-китобларни бажаради, балки хорижий валюта захираларини сақлайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга котировка юзасидан мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валютани сотиб олади.

Валюта операциялари хорижий валютада ифодаланган нақд пулсиз тўлов воситалари: банк депозитлари, чеклар, векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга оширилган операциялар ҳажми анча кичик бўлади.

  • Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китоб операцияларида турли хил ҳисоб шакллари қўлланилиши мумкин. Булар қаторида банк буйруғига биноан:
  • пул ўтказиш (ўтказма тури, тўлов топшириқномаси);
  • банк чеки;
  • банк вексели;
  • аккредитив;
  • инкасса шакллари қўлланилиши мумкин.

Тўлов топшириқномаси тижорат банкининг ўз мижози талабига биноан унинг маблағи ҳисобидан тўланиши зарур бўлган суммани олиши шарт бўлган хорижий корхонага (бенефициарга) маблағни почта ёки телеграф йўли билан ўтказиб қўйиш тўғрисидаги бошқа мамлакатдаги банк корреспондентга берган буйруғи ҳисобланади.

Валюта олишнинг энг тез ва ишончли воситаси телеграф ўтказмасидир. Банк корреспондентлар томонидан махсус коднинг қўлланилиши валюта маблағлари бўйича зарар келтириш ва ўз мижозлариға маблағларни ўтказишда банк томонидан хатоларга йўл қўйишдан сақлайди. Ўтказмада банк икки операцияни бир вақтнинг ўзида бажаради:

  • миллий валюта ҳисобига мижозга хорижий валюта сотади;
  • хорижий валютани чет элга ўтказиб беради.

Банк ўтказмалари орқали ҳисоб-китобларда экспортчилар импортчиларга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, даъволар ва ўзаро бошқа ҳисоб-китоблар учун ҳисобварағи ва бошқа ҳужжатлар юборадилар. Бу ҳужжатлар асосида товарлар ва хизматлар ҳақини тўлайдиганлар ўз банкларига экспортчи ёки кредиторлар ҳисобига пул ўтказиш тўгрисида тўлов топшириқномаларини юборадилар.

Шундай қилиб, халқаро ҳисоб-китоблар деганда биз талаблар ва мажбуриятлар бўйича тўловларни мамлакатлараро мувофиқлаштириш тизимини тушунамиз. Халқаро ҳисоб-китоблар тижорат банк корреспондентлари орқали ўтказма, чеклар, векселлар, ўзаро талаб ва мажбуриятларни тенглаштириб воз кечиш йўли билан накд валютасиз амалга оширилади.

Гарчи халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг баъзиларининг ўтказилиш йўллари ички ҳисоб-китобларга ўхшаш бўлса-да, аммо улардаги ўтказиш йўлларида ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Бу хусусиятларни қуйидағича таърифлаш мумкин.

Биринчидан, одатда улар хужжат тарзида, яъни молия (чек, вексель) ва тижорат (коносамент, накладной) ҳужжатлар ёрдамида амалга оширилади.

Иккинчидан, халқаро ҳисоб-китоблар унификациялашган (бир шаклга келтирилган). Бундай шаклда ҳисоб-китобларни амалга оширишда кўпчилик мамлакатлар банклари, шу жумладан МДҲ, вексель ва чек конвенцияларига амал қилишади (Женевада 1930 ва 1931 йилларда қабул қилинган ва Париж халқаро савдо палатаси эълон қилган «ҳужжатли аккредитивлар бўйича унификациялашган қоидалар»га мувофиқ халқаро миқёсда хисоб-китоб операциялари олиб борилади). Бу ҳужжатларга ташқи савдо алоқаларида банкка аккредитив тўғрисида буйруқ берилганда ва инкассо топшириқномалари берилганда мурожаат этиш лозим бўлади.

Халқаро ҳисоб-китобларнинг яна бир воситаси банк чеки ҳисобланади. У банкнинг жорий ҳисобидан муайян суммани бериш ёки бошқа ҳисобга ўтказиш ҳақида банкка берилган ёзма фармойишни ифода этади. Бошқача қилиб аитганда, банк чеки уни ёзиб (тўлдириб) берувчи банкнинг ўз вакиллик банкига унинг жорий ҳисобварағидан чек эгасига муайян суммани ўтказиш ҳақидаги ёзма буйруғидир.

Вексел бу муайян миқдордаги қарзни белгиланган муддатда қатъий тўлаш мажбурияти юкланган, қонун билан тасдиқланган ҳолатда тўлдириб расмийлаштирилган қарздорлик тилхати. Банк вексели эса бу ўтказма вексел (тратта) бўлиб, банк томонидан хорижий банк корреспондент счётига тўлаш учун берилади. Бунда халқаро банклар ўтказма векселларни чиқаради ва тўловга қабул қилади. Тратталар оқ (исми, фамилияси ёзилмаган) ўтказма ёки оқ муддатли, тижорат ва банк тратталари турларига бўлиниши мумкин.

Экспорт қилувчилар хорижий импортчиларга берадиган тижорат векселлари асосида банклар, товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаши мумкин. Агар оқ тижорат векселидан фойдаланилса, нақд пулли ҳисоб-китоб шаклига риоя қилинади. Агар муддатли траттадан фойдаланилса, ҳисоб-китоб кредитга бажарилади. Банк векселлари тижорат векселларига нибатан кенгроқ тарқалган. Импорт қилувчилар банк векселларини миллий ва халқаро банклардан сотиб олиб, ўз қарз мажбуриятларини узиш учун экспорт қилувчиларга жўнатади.

Утказма вексел эгаси трассант, вексел бўйича қарздор трассат деб юритилади. Векселнинг амал қилиш муддатини чўзиш вексел пролонгацияси деб аталади. У қонунга мувофиқ ёки қарздор ва қарз берувчининг ўзаро келишувига кўра расмийлаштирилади.

Аккредитив ҳисоб-китоблар бу товарлар ва хизматлар учун накд пулсиз аккредитивлар билан ҳисоб-китоб қилиш шакли. Одатда, турли шаҳарларда жойлашган банклар ўртасида амалга оширилади. Товар етказиб берувчи банкдан бошқа шаҳардаги харидорнинг ўзига хизмат кўрсатадиган банкка сақлашга қўйган аккредитивлар ҳисобидан пул маблағларини олади.

Аккредитив — банк (банк эмитент) мажбурияти бўлиб, мол сотиб олувчи (импортёр) кўрсатмасига биноан мол сотувчи (экспортёр) варағига маблагни ўтказиш ёки траттани’ тегишли суммада (хизмат ёки товар) акцептлашни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатга мувофиқ амалга оширишни ифодаловчи ҳужжат. Аккредитив шаклидаги ҳисоб-китобларда бир қанча банклар иштирок этиши мумкин:

  • аккредитивни олувчи банк-эмитент;
  • сотувчига аккредитив очилгани тўғрисида хабар берувчи банк;
  • аккредитивни тўловчи ёки траттани акцептловчи банк.

Аккредитив операциялар тўрт асосий босқични босиб ўтади.

Биринчи босқич. Импортёр товарнинг жўнатишга тайёрлиги тўғрисида хабар олгандан кейин ўз банкига (банк-эмитент) экспорт банкида маълум сумма ва муддатга аккредитив топшириғини беради. Аккредитив очиш топшириғи билан бирга аккредитив берилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.

Иккинчи босқич. Банк-эмитентга тегишли банкда аккредитив очилади ва экспортёрга бу ҳақда ҳабар қилинади, зарур бўлса аккредитив очилганлиги тасдиқланади.

Учинчи босқич. Товарни жўнатган экспортёр банкка талаб этилган хужжатларни тақдим этади ва товар учун тегишли тўловни

олади (одатда у экспортёрнинг ҳисобварағига ўтказилади).

Тўртинчи босқич. Экспортёр банки товар ҳужжатларини банкэмитентга юборади, ўз навбатида, бу ҳужжатларни импортёрга тақдим этади ва аккредитив суммасини қоплайди (импортёр бу суммани тўлаб беради).

Мажбурият турига кўра, банк аккредитиви «чақириб олинадиган» ва «чақириб олинмайдиган» тасдиқланган бўлади. «Чақириб олинадиган» аккредитив муддатдан илгари импортёр ёки банк-эмитент кўрсатмасига биноан бекор қилиши мумкин. Бундай аккредитив экспортёр манфаатларига жавоб бермайди ва амалиётда кам учрайди. «Чақирилмайдиган» аккредитив экспортёр рухсатисиз бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. У банк-эмитентга экспортёрга тўловни амалга ошириш ёки тратгани акцептлашнинг қатьий мажбуриятини ўз зиммасига олади. Экспортёр учун «чақирилмайдиган» аккредитив қўлланилиши жиҳатдан афзал ҳисобланади. Агар банк-эмитент аккредитивни очувчи банкка валюта қопламасини жўнатса, аккредитив таъминланган, акс ҳолда таъминланмаган дейилади.

Инкассо харидор ҳисобварағидан пул суммасини олиш бўйича банк ҳаракати бўлиб, мижозга хизмат кўрсатиш ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида ва харидорнинг ўз топшириғиға кўра амалга оширилади.

Ҳужжатли инкассо операциясида экспортёр ўз банкига инкассо топшириқномасини беради ва ташқи савдо шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни такдим этиш билан импортёрдан маълум валюта миқдорини олиш лозимлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, экспортёр ўз банки орқали импортёр банкига инкассация учун ҳужжатларни жўнатади. Инкассация операцияси тўрт асосий босқичда ўтади.

Биринчи босқич. Экспортёр ўз банкига инкассо топшириқномаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни беради.

Иккинчи босқич. Экспортёр банки импортёр мамлакатдаги банккорреспондентга инкассо топшириқномаси ва ҳужжатларни юборади.

Учинчи босқич. Банк-корреспондент импортёрга ҳужжатларни тақцим этади ва инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани олади ёки траттани акцептлайди.

Тўртинчи босқич. Олинган тўлов миқдори импортёр банкидан экспортёр банкига, ундан эса экспортёр ҳисобварағига ўтказилади.

Валюталар ўртасидаги нисбатни аниқламасдан туриб валюта операцияларини ўтказиш мумкин эмас. Бу нисбатлар валюта «котировка»лари ёрдамида ўрнатилади.

Валюта котировкаси деганда алмаштириш учун такдим этилган валюталар курсини ва улар ўртасидаги нисбатни ўрнатиш тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, чет эл валюта курсининг валюта биржасида махсус идора томонидан белгиланиши ва махсус бюллетенларда нашр қилиниши валюта котировкаси дейилади. Котировка, одатда, биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормаларига мувофиқ чет эл валюталари, қимматли қоғозлар курсини ёки моллар нархини белгилаш ва уларни қайд этиш билан боғлиқ.

Валюта котировкаси расмий ва бозор котировкасига бўлинади. Расмий валюта котировкаси давлат (асосан Марказий банк) томонидан амалга оширилади. Расмий валюта курсидан давлат валюта операцияларида, божхона ишларида, тўлов балансини тузишда фойдаланилади.

Шуни қайд қилиш лозимки, Марказий эмиссия банки белгилайдиган расмий валюта курсини ҳукумат белгилайдиган махсус ёки валюта бозорида вужудга келадиган эркин валюта курсидан фарқ қилиш керак. Бозор котировкаси талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида доимо ўзгариб туради. У нобиржавий валюта бозорида амалга оширилади. Кескин валюта чекловлари мавжуд мамлакатларда бозор котировкаси деярли қўлланилмайди. Ҳамма операциялар расмий курс бўйича амалга ошади.

Валюта курси бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархи. Масалан, Узбекистон Республикаси Марказий банки валюта операцияларини, шунингдек, божхона тўловларини амалга ошириш бўйича ҳисоб-китобларни бажариш учун қуйидаги чет эл валюта курсининг сўмга нисбатан бўлган нархини расмий равишда эълон қилди:

Четэл валюталари 2002 й. 30 июль (сўм) 2004 й. 11 май (сўм)1 2008 й. 20 май (сўм)
1 Англия фунт стер.тинги 1196,36 1797,22 2546,25
1 АҚШ доллари 761,25 1009,11 1306,84
1 Хитой юани 91,97 121,92 186,93
1000 Туркия лираси 0,45 0,67 0,10
1ЕВРО-                               ~ 750,36 1194,69 2022,07
10 Япония иени 63,86 89,70 125,36
1 Россия рубли 24,16 34,85 54,85
1 Украина гривнаси 142,86 189,38 258,78

‘ Қаранг. «Ўчбекистон овози> газетаси. 2008 йнл 20 май.

Демак, 2008 йил 20 майдан бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида АҚШ нинг 1 доллари 1306,84 сўм, 1 ЕВРО 2022,07 сўм, 1 Россия рубли 54,85 сўмга сотилади. Шу нарх долларнинг, ЕВРО ва Россия рублининг сўмдаги валюта курси бўлади, яъни пулнинг пулга сотилиш нархи валюта курси дейилади.

Шу нархга кўра валюталар бирлиги ўртасидаги нисбат валюта паритети дейилади. Масалан, 1 долларнинг 1306,84 сўмга сотилиши долларнинг валюта курси, улар ўртасидаги нисбатнинг 1306,84 бўлиши валюта паритетидир. Уни валюта бирлигининг қурби, яъни унинг харид қобилияти белгилайди. Масалан, бир доллар, бир марка, бир сўм, бир танга, бир юань, бир франкка нима олиш мумкин, шунга қараб валюта шаклланади. Валютанинг қурби нархға боғлиқ. Валюта курсини ҳисоблашда энг муҳим товарлар нархига қараб ҳар бир валютанинг қурби аниқланади.

Валюта курсининг ошиши четдан товар келтиришни арзон қилади, унинг пасайиши эса четга чиқариладиган товар нархини оширади. Бундай ҳолларда товарни ташқарига чиқариб, мамлакатдаги нархга нисбатан бир неча баробар арзон сотиш ҳам маъқул бўлади. Масалан, костюм ички бозорда 50 минг сўм туради, ташқи бозорда худди шундай костюм нархи 100 доллар. Валюта курсига кўра 1 доллар 1306,84 сўм. Доллар ҳисобида коспомнинг ички бозордаги нархи:

50 000 : 1306,84 сўм = 38,3 доллар.

Сўм курсининг ошишн ташқн бозорда 100 долларга сотиладиган костюмнинг 38,3 долларга сотилишига олиб келади. Натижада экспорт қилувчи ҳар бир костюмдан 61,7 доллар ютишга муваффақ бўлиши мумкин.

Валюта курсини аниқлаш усуллари валюта тизимларининг хусусиятларига қараб турли мамлакатларда турличадир. Кескин валюта чекловлари мавжуд давлатларда валюта курси икки усулда ўрнатилиши мумкин.

  • соф бошқарув усули;
  • валюта коридори чегарасини белгилаш усули.

Биринчи усулда ҳукумат ёки Марказий банк талаб ва таклиф даражасидан қатъий назар миллий валютанинг курсини белгилайди. Бундай валюта курси бошқа валюта ёки бир қанча валюталар (валюта савати)га нисбатан белгиланади.

Иккинчи усул Польша, Чехия, Словакия, Болгария, Руминия каби давлатларда кўпроқ қўлланилади. Бу усулда Марказий банк расмий валюта курсини биржа курси даражасида белгилайди ва биржа курсининг расмий валюта курсига нисбатан ўзгариш чегарасини белгилаб беради. Валюта курсининг шу ўзгариш чегарасини белгилаб бериш банк ишида валюта коридори деб юритилади.

Амалиётда валютанинг биржадаги курсининг расмий курсга нисбатан ўзгариш хавфи кузатилса, Марказий банк валюта интервенциясини амалга оширади, яъни хорижий валютани сотади ва сотиб олади.

Валютавий чеклашлар йўқ ёки сезилмас даражада бўлган давлатларда Марказий банк талаб ва таклиф (миллий валютанинг эркин сузиб юришида) ҳамда валюта интервенцияси (бошқарилувчи сузишда)дан келиб чиққан ҳолда валюта курсини белгилайди. Валюта биржалари фаолият кўрсатувчи давлатларда валюта курси қарийб ҳар куни биржа маклери ва Марказий банк томонидан валютани сотиш ва сотиб олишга берилган аризалар, Марказий банк интервенцияси сиёсати бўйича фаолиятини инобатга олган ҳолда ўрнатилади.

Валюта чеклашлари деярли йўк (сезиларсиз) ёки йўқ мамлакатларда бозор курсини бир-бири билан доимий алоқада бўлган йирик тижорат банклари ўрнатади. Бу банкларни маркет-мейкерлар деб атайдилар. Бошқа банклар котировка юзасидан уларга мурожаат қилишади. Банклараро валюта котировкалари маркет-мейкерлар томонидан ҳар бир валюта бўйича мавжуд бўлган ёки кутилаётган талаб ва таклифни таққослаш (бу операция амалиётда фиксинг деб аталади) асосида белгиланади.

Валюта биржаси йўқ давлатларда валюта бозори қатнашчилари банклараро курслардан фойдаланишади. Банклараро бозордаги ўртача курс банк мижозлари учун валюта курсини ўрнатишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Валюта биржалари мавжуд давлатларда банклараро котировкалар банкларнинг тўлов айланиши, тўловга лаёқатлилигини ҳисобга олган ҳолда, расмий биржа котировкалари атрофида ўзгариб туриши мумкин. Бундай банкларда расмий биржа котировкаси уларнинг мижозлари учун валюта курсларининг асоси бўлиб хизмат қилади. Эркин валюта бозорида унинг ҳар бир элементлари (биржадаги ва биржадан ташқаридаги) бир-бирига таъсир этади ва улардаги валюта котировкалари ўзаро боғлиқ бўлади.

Валюта бозорида валютани котировка қилишнинг икки усули мавжуд: тўғри ва эгри. Кўпчилик давлатларда тўгри курс қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти шундаки. хорижий валюта бирлигининг курси тўғридан-тўғри миллий валютада ифодаланади. Эгри котировкада миллий валюта бирлиги маълум миқцордаги хорижий валютада ифодаланади. Бу усул (эгри котировка) Буюк Британияда, 1987 йилдан эса қисман АҚШда қўлланилади. Банклараро валюта бозорларида валюта курсининг котировкаси кўпроқ АҚШ долларига нисбатан белгиланади. Бу ҳол долларнинг халқаро тўловларда кўп қўлланиши ва резерв воситаси сифатида сақланиши билан боғлиқ.

Савдо-саноат соҳасида фаолият олиб борувчи мижозлар учун валюта котировкалари амалга ошириш кросс-курсга асосланади.

Кросс-курс бу икки валюта ўртасида учинчи валютага нисбатан аниқланадиган курслар нисбатидир. Масалан, Ўзбекистон Марказий банки япон иенига нисбатан курсини аниқламоқчи дейлик. Бу ҳолда иеннинг сўмга нисбатан курси долларга асосланган ҳолда аниқланади. Юқоридаги жадвалдаги валюта курсларига биноан 761,25 сўм 1 долларга тенг. 1 япон иени эса 6,4 сўмга тенг. Хўш, япон иени долларда қандай аниқланади?

kros-kurs

Демак, 1 АҚШ доллари 119,1 япон иенига тенг экан. Айнан шу кўрсаткич кросс-курс кўрсаткичини ўзида ифода этади.

  • . Валюта курсини барқарорлаштиришда давлат асосий аҳамият касб этади. Бу ишни у икки йўл билан амалга оширади.

Биринчидан, давлат ўз пулини кредит бозорига ташлаб ёки кредит бозоридан чиқариб фоиз ставкасига таъсир этади. Агар фоиз ошса, кредит ҳам олинади, кредит пулига камроқ валюта харид этилади. Натижада хориж валютасининг нархи пасайиб миллий валюта курси ошади. Агар фоиз ставкаси камайса, бунинг акси юз беради.

Иккинчидан, давлат валюта интервенциясига қўл уради, яъни ўз валютаси курсини барқарор сақлаш ёки оширишни кўзласа, ўз ихтиёридаги чет эл валютасини бозорга ташлайди, натижада хориж валютаси курси пасаяди, миллий валюта курси ошади. Валюта кўпайса, унинг нархи арзонлашади.

Миллий валюта курсининг давлат томонидан расман пасайтирилиши девальвация дейилади. Масалан, 1 доллар 761 сўм бўлса, сўм девальвация этилгач, унинг курси пасайтирилиб, 1 доллар 771 сўм бўлиб қолади. Валюта курсининг расмий оширилиши ревальвация дейилади. Агар 1 доллар 761 сўм бўлса, сўм ревальвациясидан сўнг 1 доллар 700 сўм бўлади.

Валюта курси нкки турга бўлиниши мумкин:

  • қатьий ўзгармайдиган курс валюталар нархи барқарор туради;
  • сузиб юрувчи курс валюталар курси ўзгариб туради, аммо маълум чегарада юз беради, яъни курс чексиз ошиб ёки камайиб кетмайди. Бунда валюта курсининг юқори ва қуйи чегараси белгиланиб, курс шу ораликда ва меъёрда ўзгаради.
  • . Агар миллий валюта бошқа валюталарга алмаштирилмаса, халқаро ҳисоб-китоб операциялари амалга ошмайди. Шу сабабли албатта валюта конвертацияси (алмаштирилиши) талаб қилинади.

Миллий валютанинг конвертацияси уни бошқа валюталарга алмаша олиш хусусиятидир.

Валюта курси пул қадрини ифодалайди. Халқаро миқёсдаги ўз қадри ва обрў-эътиборига қараб, валюталар икки гуруҳга бўлинади:

  • конвертирланган валюта бошқа валюталарга эркин алмаша оладиган пул;
  • конвертирланмаган валюта бошқа валюталарга алмаштириш учун қабул этилмайдиган курс.

Валютанинг қайси гуруҳга кириши унинг барқарорлигига боғлиқ.

Конвертирланадиган валюталар бошқа пулга алмаша олади, лекин бу чексиз ёки меъёрли бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан уларнинг ўзи икки турга бўлинади:

  • Тўла-тўкис (эркин) конвертирланувчи валюталар. Улар мамлакат ичида ҳам, хорижда ҳам бошқа валютага эркин алмашади. Ер юзида 100 га яқин шундай миллий валюталар бор. Аммо улар орасида эркин конвертирланадиган валюталар борки, улар ўта обрўли ва ҳамма ерда жон деб қабул қилинади, улар амалда жаҳон пули вазифасини ўтайдилар. Булар жумласига АҚШ доллари, Евро, Швейцария франки, Япония иенаси, Инглиз фунт стерлинги, Канада доллари киради.
  • Қисман конвертирланадиган валюталар. Улар маълум пул операцияларини ўтказиш учун ёки чекланган ҳолда бошқа валютага алмашадиган пул. Бу пул ўз-ўзидан жаҳон пули эмас, унинг амал қилиш доираси чекланган. Масалан, Швейцария франки эркин конвертирланган бўлса, Француз франки бундай эмас, у чекланган ҳолда конвертирланади.

Бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда, жумладан, мамлакатимизда конвертирланган валютанинг бўлмаслиги, унинг жаҳон бозорига, хусусан, капитал бозорига чиқишига тўсқинлик қилади. Конвертирланган валюта йўқ жойга хориж капитали ошиқмайди.

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг шарти, энг аввал пулни ички конвертабеллигини таъминлаш мамлакат ички бозорида миллий пулнинг хорижий валютага эркин айирбошланишини таъминлашдир.

Сўнгра эса пулни ташқи валюта бозорида конвертирлаш зарур бўлади. Шундай валютанинг юзага келиши жаҳон иқтисодиётига қўшилишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Конвертирланмайдиган валюталар бошқа валютага алмаштирилмайди. Уларнинг соҳиби бўлган мамлакатларнинг иқтисодиёти колоқ, экспорт потенциали заиф, шу сабабли бу ерда хорижий валюта захиралари оз бўлади. Конвертация миллий иқтисодиётни жаҳон хўжалигига қўшилишига олиб келади, шу боис у эртами-кечми ҳамма ерда юз беради.

  • . Банклар валюталар котировкасини ўтказганда валюта бўйича:
  • сотувчи курсини;
  • сотиб олувчи курсини белгилайдилар.

Валютани котировка қилувчи банк валюта битимини доимо ўзи учун қулай бўлган курс бўйича тузади. Банклар доимо хорижий валютани сотиб олганидан кўра қимматроққа сотадилар. Масалан, НьюЙорк ва Лондон валюта биржаларида долларнинг фунт стерлингга тўғри котировкаси амалга ошириладиган бўлса:

  • 1 ф.ст. = 1,4620 доллар бу сотиб олиш курси;
  • 1 ф.ст. = 1,5060 доллар сотиш курси.

Кўриниб турибдики, Нью-Йорк банки Англия валютасини арзонга сотиб олган ва қимматига, яъни 1 ф.ст.га кўпроқ доллар (1,5060) га сотган. Тўғри котировкада сотувчи курси доимо сотиб олувчилар курсидан юқори бўлади. ўртадаги фарқ маржа дейилади ва банкнинг фойдасини ташкил қилади.

Маржа хажми турли омилларга боғлиқ. Одатда беқарор конъюнктура даврида, валюта курсларидаги фаркдан зарар кўриши эҳтимоли юқори даврларда маржа ошади. Маржа микдорига шартнома ҳажми ҳам таъсир этади: у кичик бўлса, маржа юқори бўлади. Расмий ахборотномаларда валюта сотиш ва сотиб олиш бўйича ёки иккала курс, улардан бир ёки ўртача курс кўрсатилиши мумкин. Уртача курс сотувчи ва сотиб олувчи курсларнинг ўрта арифметиги. Сотувчи ўртача курси –сотувчи ва ўртача курснинг ўрта арифметик қиймати. Харидор ўртача курси харидор ва ўртача курснинг ўрта арифметик қиймати.

Халқаро тўлов оборотида хорижий валюта накд эмас, балки накдсиз ҳолатда амал қилади. Табиийки, турли хил тўлов воситалари курслари турлича, чунки уларнинг ишончлилик ва валюта риски даражалари турличадир. Телеграф ўтказмаси бўйича валюта курси энг юқоридир, чунки унда хорижий валюта шу заҳоти ёки келаси куни тўланади. Бу операция валюта рискини деярли четлаб ўтишга имкон беради. Одатда, уларнинг курслари расмий бюллетень ва котировка жадвалларида эълон қилинади. Бошқа тўлов воситалари курси у асосида аниқланади.

Валюта бозорида турли турдаги шартномалар амал қилади. Уларнинг кўпчилиги спот шартлари асосида амалга оширилади. Унинг асосий хусусияти шундаки, битимни имзолаш ва бажариш вақглари қарийб мос келади. Битимнинг бундай турида валюта сотувчидан сотиб олувчига шартнома имзоланиши биланоқ (кўпи билан икки иш кунида) етказилади. Спот шартномаларига жами валюта шартномаларининг 90 фоизи тўғри келади.

Иккинчи валюта шартномаси тури муддатли шартнома. Бундай шартномаларнинг икки хусусияти бор.

Биринчидан, шартнома имзоланиши ва бажарилиши орасида маълум вақт интервали бор. Бир ҳафтадан олти-ўн икки ойгача.

Иккинчидан, валюта курси шартнома имзоланган даврда белгилангани бўйича қабул қилинади. Валюта курслари ўзгаришлари унга таъсир этмайди. Муддатли шартномалар валюта рискларидан суғурталаниш ёки валюта спекуляцияси мақсадида амалга оширилади. Экспортёр ўзини хорижий валюта курсининг тушишидан суғурталаш мақсадида келгуси валюта даромадини муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Импортёр хорижий валюта курси ошишидан ўзини суғурталаш мақсадида келгуси валюта тушумини маълум муддатга, муддатли курс бўйича сотиши мумкин.

Ривожланган давлатлар валюта бозорларида валюта курсининг ўзгаришига қараб ишловчи валютачилар фаолияти тўғрисида қисқача тўхталиш мумкин. Бу валютачиларнинг асосий мақсади валюта бозорида валюта курсларининг ўзгариши асосида катта фойда олишдан иборат. Валюта курсининг ошиши ёки пасайишига қараб фаолият кўрсатувчилар халқаро амалиётда «айиқлар» ва «буқалар» деб аталади. Улар фаолиятининг моҳияти қуйидагилардан иборат. Агар валюта курси тушиши кутилса, валюта курси пасайишига ўйновчилар (уларни халқаро амалиётда «айиқлар» деб аташади) валютани шартнома тузилган давр (муддатли курс) курси билан сотиш тўғрисида муддатли шартнома тузадилар. Агар бу муддатда валюта курси тушса, айиқлар валютани бозордан пасайган курсда сотиб олиб, уни муддатли курс, яъни олдинги шартномада кўрсатилган юқори курс бўйича сотадилар ва курслар ўртасидаги фарқ миқдорида фойда оладилар.

Валюта курсининг кўтарилишига ўйновчилар («буқалар») эса валюта курси ошиши кутилганда, валютани кейинчалик шартнома тузилган вақтдаги курс бўйича сотиб олишга келишилган муддатли шартнома тузадилар. Курс ошганда эса валютани муддатли шартномада белгиланган (олдинги) нарх бўйича сотиб оладилар ва ошган юқори нархда сотиб фойда кўрадилар.

Банклар томонидан амалга ошириладиган муддатли операциялар форвард операциялари деб юритилади.

Форвард операцияларидаги валюта курси спот шартномаси бўйича курсдан фарқланади. У мукофот ва чегирма усули билан ўрнатилади. Мукофот форвард курси спот курсидан мукофот микдорига кўплигини билдиради. Форвард маржаси, яъни спот ва форвард орасида фарқ жахон капитали бозоридаги депозитларнинг фоиз ставкаларига боғлиқ бўлади. Депозит фоизи кичик давлатларда валюта курси мукофот билан, катта давлатларда валюта курси чегирма билан белгиланади.

Касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи валюта шартномаларидан бири своп шартномасидир. Бу шартнома икки валюта савдо-сотиғини дарҳол амалга ошириш шарти (спот) ва шу билан бирга унга қарши муддатли шартнома тузишни англатади. Масалан, долларни маркага спот шартида сотиш ва шу захоти уни сотиб олиш бўйича муддатли шартнома тузиш ёки унга тескари операция долларни маркага сотиб олиш спот шартномаси ва уни сотиш бўйича муддатли шартномани тузиш киради.

Форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномасидир. Опцион шартномасини ўзига хос хусусияти сотиб олувчининг валютани эмас, балки уни сотиб олиш хуқуқини сотиб олишидир. Бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. Сотиб олувчи эса шу микдордаги валютани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик ҳуқуқига ҳам эга. У бу учун сотувчига опцион мукофотини тўлайди. Агар сотиб олувчи ўз хуқуқидан фойдаланмаса, у мукофот суммасида зарар кўради.

«Спот», форвард ва опцион шартномалари банклараро бозорларда ва биржаларда амалга оширилади. Биржада амалга ошириладиган ихтисослашган шартномаларга фьючерс шартномалари киради. Фьючерс операциялари фьючерс шартномаларини сотиш ва сотиб олиш бўйича тузилади. Фьючерс операцияси валютани сотиб олиш ёки унга қарама-қарши операция билан тугайди. Фьючерс операциясининг натижаси бу ютқазган томоннинг ютган томонга шартнома тузилган ва амалга оширилган вақт орасидаги курси фарқини тўлашдир. Бу фарқни биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси тўлаб беради. Фьючерс шартномалари имзоланиши билан биржанинг ҳисоблаш марказида рўйхатдан ўтади.

Фьючерс ва бошқа муддатли шартномаларнинг мақсади валюта операцияларини хежирлаш ёки чайқовчилик асосида фойда олишдир. Банклар ўз мижозларининг валюта рискларини ўз зиммасига олсалар (форвард операция ўтказганда), унга тескари фьючерс битими ёрдамида бу рискларни камайтиради (йўқотади)лар. Фьючерс битими тугаганда эса улар реал товарлар битимидан кўрган зарарни, валюта курси орасидаги фаркдан олган даромади ҳисобидан қоплаш имкониятига эга бўладилар.

Валюта курси орасидаги фарқ туфайли фойда олиш мақсадида банклар валюта арбитражини ўтказишади. Бу валютани сотиш ёки сотиб олиш бўлиб, кейинчалик тескари битим қилиб, валюта курслари фарқи ёрдамида фойда олиш мақсадида ўтказишни ифодалайди. Арбитраж икки хил жойлашувга кўра ва вақтли бўлади. Жойлашувга кўра арбитраж банкларнинг турли валюта бозорларидаги курс фарқи орқали фойда олишини билдиради. У валюта риски билан боғлиқ эмас, чунки валюта савдоси бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, банк вакили Гонконгда валютани сотиб олади (сотади) ва шу вақтнинг ўзида у ўзининг Нью-Йоркдаги корреспонденти орқали шу валютани сотади (сотиб олади).

Вақтли арбитраж вақт ўтиши билан валюта курси орасидаги фарқ орқали фойда олишдир. Валюта арбитражи спот ва форвард шароитида амалга оширилиши мумкин ва бу турдаги операцияларда валюта рисклари мавжуд бўлади.

Банк валюта операцияларини бажарганда унга ўз валюта ресурсларининг бир қисмини сарфлайди. Бунда банкнинг хорижий валюталар бўйича мажбурият ва талаблари орасидаги нисбат ўзгаради. Банкнинг хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш жараёнида валюталар бўйича талаб ва мажбуриятлар нисбати ҳолати банкларнинг валютавий холати дейилади. Валюта бўйича мажбуриятлар ва талаблар тенг бўлган холда ёпиқ, тенг бўлмагани очиқ валюта ҳолати дейилади.

Очиқ валютавий ҳолатида банк валюта бўйича қарши битимни амалга оширганда валюта курсининг ўзгариши натижасида олдинги сотган валютасига нисбатан кам валюта олиши, яъни зарар кўриши мумкин. Шунинг учун бу ҳолатда валюта курсининг ўзгариши валюта рискининг вужудга келишига олиб келади.

Очиқ валютавий ҳолати узоқ ёки қисқа бўлиши мумкин.

Қисқа валютавий ҳолатида сотилган валюта бўйича мажбуриятлар, сотиб олинган валюта бўйича талаблардан ошади, яъни хорижий валютани сотиш уни сотиб олишдан юқори бўлади.

Узоқ валютавий ҳолатда эса, аксинча, хорижий валютани сотиб олиш уни сотишдан юқори бўлади, яъни сотиб олинган валюта бўйича талаблар уни сотиш мажбуриятларидан кўп бўлади. Бу ҳолатларни қуйидаги мисоллар билан яққолроқ тушунтириш мумкин.

Масалан, эрталаб банкда Япон иени ва фунт стерлинг бўйича ёпиқ валюта ҳолати бўлсин. Банк очилиши билан мижоз банкка иенга фунт стерлинг сотиш тўғрисидаги мурожаат қилсин. Агар шу пайтда 1 фунт стерлинг курси = 172 иен бўлса, банк мижозга 172 валюта курси бўйича 1 миллион фунт стерлингни сотсин. Бунда банк очиқ валютавий ҳолатига эга бўлади.

Англия фунт стерлинги бўйича қисқа валютавий ҳолати = 1 000 000 фунт стерлинг.

Япония иени бўйича узоқ валютавий ҳолати = 172 000 000 Япония иени.

Банклар ҳар бир валютавий ҳолат бўйича рисклар даражасини белгилайдилар.

Ривожланган мамлакатлар амалиётида валютавий ҳолатни доимий равишда назорат қилиш учун улар билан боғлик жараёнлар ЭҲМларига киритилади ва ундаги маълумотлар бўйича валюта рискларининг олдини олиш чоралари кўриб борилади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …