Главная / Маданият / Сўроққа тутувчи икки фаришта.

Сўроққа тутувчи икки фаришта.

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- маййит дафн қилинганидан кейин унинг қабри тепасида туриб: – «Биродарларингиз хаққига истиғфор айтинглар ва сабот сўранглар, чунки у ҳозир сўроққа тутилаяпти», – деб айтардилар. ( Абу Довуд ривят қилган).

752974_800Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- саҳобаларга кўп нарсалар хақида хабар берардилар. Шундай хабарлардан бири, банда қабрга қўйилиб, яқинлари кетаётганида уларнинг оёқ овозларини ешитиб ётади. Лекин ҳеч қандай амал қилмоққа қодир бўлмайди. Шу вақт икки фаришта келиб, уни ўтирғизиб қўядилар-да, саволга тутадилар.

“Бу пайғамбар (Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам-) хақида нима дер единг?” – деб сўрайдилар. Агар маййит мўмин киши бўлса, Аллоҳ унга сабот берур. Мўмин банда: “Гувоҳлик бераманки, У киши Аллоҳнинг бандаси ва елчисидурлар”, – деб жавоб беради. Шунда ҳалиги фаришталар: “Қара, ана шу жой сенга дўзахда ажратилган жой еди, Аллоҳ унинг ўрнига сенга жаннатдан жой берди”, – дейдилар.

Шунда мўмин банда дўзахда ва жаннатда ўзига ажратилган жойларга қарайди. Дўзахдан нажот бериб, жаннатга киритгани учун Аллоҳга кўп ҳамду-санолар айтади. (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …