Главная / Иқтисодиёт / Пул оқими ва унинг кредитга лаёқатлиликни баҳолашдаги роли

Пул оқими ва унинг кредитга лаёқатлиликни баҳолашдаги роли

Пул оқими мижознинг ўз харажатларини қоплаш ва қарзларини ўз ресурслари ҳисобидан тўлаш қобилиятини ифодаловчи ўлчамдир. Бошқача қилиб айтганда, пул оқими мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда қўлланиладиган усуллардан биридир. Уни қўллаш мижознинг жорий даврдаги оборот маблағларини тавсифловчи ҳақиқий кўрсаткичларга асосланади. Айнан шу жиҳати билан пул оқими таҳлили ҳисоботдаги қолдиқ кўрсаткичларга асосланиб аниқланган молиявий кўрсаткичлар тизими таҳлилидан тубдан фарқ қилади.

Умуман пул оқими таҳлили (мижоз сўраган муддат даврида) пул оқимидаги чиқим ва киримни таққослашга асосланади. Масалан, агар қарз бир йилга бериладиган бўлса, у ҳолда пул оқими таҳлили ҳам шу бир йил доирасида бўлади, квартал доирасида бўлса 90 кун ва ҳ.к.

Пул оқимидаги кирим қисмиға қуйидагилар киради:

  • мазкур давр ичида олинган фойда;
  • мазкур давр учун ажратилган амортизасия ажратмалари;
  • бўшаган маблағ жами, ш.ж:
  • жамғармалардан;
  • дебиторлик қарзлардан;

в)асосий фондлардан;

г) турли активлардан;

  • кредиторлик қарзларининг кўпайиши;
  • турли пассивларнинг ўсиши;
  • аксионерлик капиталининг кўпайиши;
  • янги ссудалар олиш.

Пул оқимидаги чиқим қисмига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:

  • Барча тўловлар, жами: ш.ж:
  • солиқлар;
  • фоизлар;
  • дивидендлар;
  • жарима ва пенялар.
  • Қўшимча қўйилган маблағлар, жами, ш.ж:
  • жамғармалар;
  • дебиторлик қарзлар;
  • турли активлар;
  • асосий фондлар;
  • кредиторлик қарзларнинг камайиши;
  • турли пассивларнинг камайиши;
  • аксионерлик капиталининг чиқими;
  • ссудаларни узиш (тўлаш).

Кирим ва чиқим ўртасидаги тафовут умумий пул оқими суммасини кўрсатади, яни:

Умумий пул оқими суммаси = Маблағлар кирими – Маблағлар чикими 

жамғармалар, дебиторлар ва турли активлар қолдиқларининг ўсиши маблагларнинг чиқимини ифодалайди. Натижада «-» ишорасида келиб чиқади. Уларнинг камайиши еса маблағларнинг киримини ифодалаб «+» ишорасида бўлади. Кредиторлар ва турли пассивларнинг ўсиши маблағларнинг киримини («+»), камайиши еса чиқим («-») ни ифодалайди.

Асосий фондларнинг ўзгаришига қараб кирим ва чиқимни аниқлаш тартиби ўзига хос бўлиши мумкин. Хусусан, ҳисоблашда нафақат уларнинг мазкур давр ичида ўзгариши, шунингдек, шу давр ичида уларнинг сотилган қисми ҳам инобатга олинади. Яни:

595495

  • Пул оқимини таҳлил қилиш модели корхонани бошқариш соҳдлари бўйича пул маблагларининг кирим-чиқим елементларини гуруҳлашга асосланади. Бу соҳалар қуйидаги блоклардан иборат:
  • корхона фойдаси соҳасидаги бошқариш;
  • корхона жамгармаси ва ҳисоб-китоблар соҳасидаги бошқариш;
  • молиявий мажбуриятлар соҳасидаги бошқариш;
  • солиқ ва инвестисия соҳасидаги бошқариш;
  • хусусий капитал ва кредитлар соҳасидаги бошқариш.

Бу модел пул оқимини таҳлил қилишнинг билвосита усулидир. Унинг моҳияти қуйидагича:

26456

Бу ерда:

ПМст – стсотувдан тушган пул маблағлари;

Тебх – етказиб берувчилар ва ходимларга тўловлар;

ФТш — фоизлардан тушумлар;

Фтл – тўланган фоизлар;

Ст-тўланган солиқлар.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …