«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ги қонуннинг 32-моддасида пул тизими тўғрисида қуйидагича ёзилган:
«Ўзбекистон Республикасининг пул тизими расмий пул бирлигини, пул муомаласини ташкил етилишини ва уни тартибга солишни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг расмий пул бирлиги сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат. Сўм Ўзбекистон Республикасида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади».
Умуман, пул тизими деганда гурли мамлакатларда тарихан ву-жудга келган ва одатда қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган пул муомаласининг ташкилий шакли тушунилади.
Пул тизимини тавсифловчи енг муҳим таркибий қисмлар қуйидагилардан иборат:
Пул тизимининг таркибий қисмлари
Товарлар ва хизматлар нархларинғ ифодаловчи миллий пул бирлиги | Нақд оборотда қонуний тўлов воситаси вазифасини бажарувчи кредит ва қогоз пуллар, майда тангалар тизими | Пул емиссияси тизими, муомалага пул чиқариш тартиби | Пул муомаласи масалаларини тартибга солувчи муассасалар |
Муомаладаги пул турларига қараб вақт ўтиши билан пул муомаласининг икки тизими ажралиб чиқади:
- Металл тангаларнинг муомалада бўлиш тизими. Бунда пулнинг барча вазифаларини бажарадиган тўлақонли олтин ва кумуш тангалар муомалада бўлади, қоғоз пуллар еса пулларга биринчи талаб биланоқ металл (танга ва қуйма тарздаги)га айлантирилиши мумкин.
- Олтинга алмаштирилиши мумкин бўлмаган кредит ва қоғоз пуллар муомаласи тизими. Бунда олтиннинг ўзи муомаладан чиқариб юборилган бўлади.
Пул тизими ҳақида гапирилар екан, Томас Грехем (ХВИ асрда яшаган англиялик банкир) қонуни ҳақида еслатмасдан ҳеч илож йўқ. Бу қонунга кўра саноат ендигина пайдо бўлган даврлардаёқ пул «ёмон» ва «яхши» пулларга бўлинган.
Ушбу қонунга мувофиқ «ёмон» пуллар «яхши» пулларни четга суриб чиқаради. Бунинг моҳияти шундаки, «ёмон» пуллар ва расмий белгиланган курсга нисбатан бозор қиймати ошиб борадиган пуллар муомаладан чиқиб кетади. Улар шунчаки хусусий уйларда, банк сейфларида яшириб қўйилади ёки пинхоний (хуфия) иқтисодиётга ўтиб кетади ва шу тариқа муомала муҳитидан четга чиқиб қолади.
ХХ асрда турли мамлакатларда кундалик пул муомаласидан олтинни четга чиқариб қўйган хилма-хил қоғоз банкнотлар «ёмон» пул ролини ўйнаган.
Металл пуллар тарихан металл тангалар шаклида икки кўринишда шаклланган (7-чизма).
Монометаллизмда пул метали роли фақат битта қимматбаҳо металлга бириктириб қўйилади. Биметаллизмда еса бу вазифани икки металл (олтин ва кумуш) бажаради.
Қиймати юқорилиги ва ихчамлиги туфайли олтин пул вазифасини бажаришга кўпроқ мос келади. Шу боис олтин монометалллизми охироқибатда кумуш монометаллизмини ва биметаллизмни сиқиб чиқаради. ХХ аср охирига бориб у устувор пул тизимига айланади.
Шуни такидлаб ўтиш зарурки, пул муомаласида пул метали деб қабул қилинган металлдан тайёрланган тангалар асосий ролни ўйнади: кумуш монометаллизмида кумуш, олтин монометаллизмида олтин. Булардан ташқари муомалада мис чақалар, шунингдек, қиймат белгилари кредит ва қоғоз пуллар хам мавжуд бўлган.
Биметаллизм узоқ вакт сақланиб турди. Масалан, АҚШ да бутун ХИХ аср мобайнида кумуш билан олтин ўртасидаги расмий тенглик даражаси (паритет) бир унсия олтин учун 15-16 унсия кумушни ташкил етиб келган, лекин металларнинг бозор курслари анча кенг ўзгариб борган. Бу еса доим ҳам олтин фойдасига бўлавермаган. Ўтган аср охирига келиб кумуш секин-аста майда танга ҳолатига ўтиб қолди. 1933 йил АҚШда биметаллизм тизими буткул тугатилди.
Ўша даврда, ўтған аср охирига келиб, олтин айниқса катга аҳамият касб етди. Олтин монометаллизми деб аталувчи тизим ёки олтин танга андозаси капитализмгача малум бўлган барча пул тизимлари орасида енг барқарор мавқени егаллади. Биринчи жаҳон уруши оқибатида аксарият давлатларда бу тизим ҳам барҳам топди. Шу урушда қатнашган барча мамлакатларда (АҚШ дан ташқари) банкнотларни олтинга алмаштириш тўхтатилди, олтин тангалар муомаладан чиқиб кетди ва уларнинг ўрнида қадрсизланадиган қоғоз пуллар пайдо бўлди.
«Буюк депрессия» номи билан танилган 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий танглиги пул тизимларининг янги тури кредит ва қоғоз пуллар тизимининг шаклланишига асос солди. Бу тизимнинг вужудга
1929-1933 йиллардаги Буюк делрессияга кадар жахонда олткн андоза тизими устувор зди. Бу тизимга мувофиқ кар бир пул тизими у ёки бу огирлнкдаги олтин билан тамиклакганди Мамлакатлар орасидаги товар айирбошлашда вужудга келадиган салдо (колдик) олтик трансфери билак тулакарди Чунки айни шу металл жахинда тўлов ва жамгариш воситаси бўлиб хизмат кнларди.
Классик банкнотларнинг икки томонлама кредит ва металл билан таминланиши банкнотлар муомаласининг нисбатан барқарор ва мослашувчан бўлишига кафолат беради. 30-йиллардан бошлаб барча ривожланган мамлакатларда олтинга алмаштирилмайдиган банкнотларгина чиқарила бошланди. Ҳозир фақатайрим мамлакатлар қонунларида банкнотлар олтин билан таминланиши кўзда тутилган. Аксарият давлатларда у қонун йўли билан бекор қилинган.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тарихан пулнинг тўлов воситаси вазифасидан вужудга келган ва банк тизими юқори даражада ривожланган шароитда кенг қўлланиладиган кредит воситаси бўлган чеклар айниқса кўп тарқалган.
Чек инғл. Чекк банк (ёки бошқа кредит муассасаси) даги ҳисобварақ егасининг чекда кўрсатилган суммани шу хисобварақдан чек ушловчига тўлаш ёки уни чек ушловчининг хисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ёзма топшириғи.
Чеклар билан ҳақ тўлаш айниқса мамлакатнинг ички тўлов оборотида кенг ривожланган, бироқ улардан експорт ва импорт, чет ел сайёҳлиги бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда носавдо тўловлари чоғида ташқи тўлов оборотида ҳам фойдаланилади. Чекдан фойдаланиш накд пул билан қилинадиган ҳисоб-китобларни сезиларли даражада камайтиради.
Шуни такидлаш зарурки, чек оборотининг асосий унсурлари умумий бўлгани ҳолда айрим мамлакатлар қонунчилигида чек операсия
- келиши қуйидаги заруриятлар билан изохданади:
- олтиннинг муомаладан тўла чиқиб кетиши;
- банкнотларни олтинга алмаштиришни тўхталиши ва улар қадрининг олтин билан ўлчанишини бекор қилиниши;
- давлат томонидан тадбиркорлик соҳасини кенг кредитлаш мақсадида пул емиссиясининг кўпайтирилиши;
- накдсиз оборотнинг сезиларли кенгайиши.
Бундан ташқари қоғоз пулларнинг пайдо бўлиши товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ҳамда металл пулларнинг едирилиши, ишдан чиқиши ва йўқолиши туфайли уларнинг ҳаддан зиёд қимматга тушиши ҳоллари билан боғлиқ.
Қоғоз пулларни чиқаришга қилинадиган харажатлар металл пулларни чикаришга қилинадиган харажатларга нисбатан кам даражададир.
У ёки бу давлатда ишлаб чиқариш кучлари ривожлангани сайин муомаладаги қоғоз пуллар тобора камайиб, улар ўрнини кредит пуллар егаллай бошлайди.