Главная / Иқтисодиёт / Пул оқими ва унинг кредитга лаёқатлиликни баҳолашдаги роли

Пул оқими ва унинг кредитга лаёқатлиликни баҳолашдаги роли

Пул оқими мижознинг ўз харажатларини қоплаш ва қарзларини ўз ресурслари ҳисобидан тўлаш қобилиятини ифодаловчи ўлчамдир. Бошқача қилиб айтганда, пул оқими мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда қўлланиладиган усуллардан биридир. Уни қўллаш мижознинг жорий даврдаги оборот маблағларини тавсифловчи ҳақиқий кўрсаткичларга асосланади. Айнан шу жиҳати билан пул оқими таҳлили ҳисоботдаги қолдиқ кўрсаткичларга асосланиб аниқланган молиявий кўрсаткичлар тизими таҳлилидан тубдан фарқ қилади.

Умуман пул оқими таҳлили (мижоз сўраган муддат даврида) пул оқимидаги чиқим ва киримни таққослашга асосланади. Масалан, агар қарз бир йилга бериладиган бўлса, у ҳолда пул оқими таҳлили ҳам шу бир йил доирасида бўлади, квартал доирасида бўлса 90 кун ва ҳ.к.

Пул оқимидаги кирим қисмиға қуйидагилар киради:

  • мазкур давр ичида олинган фойда;
  • мазкур давр учун ажратилган амортизация ажратмалари;
  • бўшаган маблағ жами, ш.ж:
  • жамғармалардан;
  • дебиторлик қарзлардан;

в)асосий фондлардан;

г) турли активлардан;

  • кредиторлик қарзларининг кўпайиши;
  • турли пассивларнинг ўсиши;
  • акционерлик капиталининг кўпайиши;
  • янги ссудалар олиш.

Пул оқимидаги чиқим қисмига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:

  • Барча тўловлар, жами: ш.ж:
  • солиқлар;
  • фоизлар;
  • дивидендлар;
  • жарима ва пенялар.
  • Қўшимча қўйилган маблағлар, жами, ш.ж:
  • жамғармалар;
  • дебиторлик қарзлар;
  • турли активлар;
  • асосий фондлар;
  • кредиторлик қарзларнинг камайиши;
  • турли пассивларнинг камайиши;
  • акционерлик капиталининг чиқими;
  • ссудаларни узиш (тўлаш).

Кирим ва чиқим ўртасидаги тафовут умумий пул оқими суммасини кўрсатади, яъни:

Умумий пул оқими суммаси = Маблағлар кирими – Маблағлар чикими 

жамғармалар, дебиторлар ва турли активлар қолдиқларининг ўсиши маблагларнинг чиқимини ифодалайди. Натижада «-» ишорасида келиб чиқади. Уларнинг камайиши эса маблағларнинг киримини ифодалаб «+» ишорасида бўлади. Кредиторлар ва турли пассивларнинг ўсиши маблағларнинг киримини («+»), камайиши эса чиқим («-») ни ифодалайди.

Асосий фондларнинг ўзгаришига қараб кирим ва чиқимни аниқлаш тартиби ўзига хос бўлиши мумкин. Хусусан, ҳисоблашда нафақат уларнинг мазкур давр ичида ўзгариши, шунингдек, шу давр ичида уларнинг сотилган қисми ҳам инобатга олинади. Яъни:

595495

  • Пул оқимини таҳлил қилиш модели корхонани бошқариш соҳдлари бўйича пул маблагларининг кирим-чиқим элементларини гуруҳлашга асосланади. Бу соҳалар қуйидаги блоклардан иборат:
  • корхона фойдаси соҳасидаги бошқариш;
  • корхона жамгармаси ва ҳисоб-китоблар соҳасидаги бошқариш;
  • молиявий мажбуриятлар соҳасидаги бошқариш;
  • солиқ ва инвестиция соҳасидаги бошқариш;
  • хусусий капитал ва кредитлар соҳасидаги бошқариш.

Бу модел пул оқимини таҳлил қилишнинг билвосита усулидир. Унинг моҳияти қуйидагича:

26456

Бу ерда:

ПМст – стсотувдан тушган пул маблағлари;

Тебх – етказиб берувчилар ва ходимларга тўловлар;

ФТш — фоизлардан тушумлар;

Фтл – тўланган фоизлар;

Ст-тўланган солиқлар.

100000000

Пул оқимини тахлил қилишда камида ўтган уч йил бўйича маълумотлар олиниши лозим. Ағар мижоз фаолиятида пул оқимининг кирим қисми чиқим қисмидан устувор ўсишда бўлса бу ҳолат мижознинг кредитга лаёқатлилигини, молиявий барқарорлигини билдиради. Акс ҳолат эса мижознинг рейтинги пастлиги ва молиявий барқарорлигининг заифлигидан далолат беради. 11ул оқимининг таҳлилини қуйидаги жадвал маълумотларида кўриб чиқамиз (48-жадвал).

Пул оқимини таҳлил қилиш ёрдамида корхона бошқарувидаги заиф томонлар тўғрисида хулоса ясаш мумкин. Масалан, маблағларнинг оқиб кетиши:

жамгармаларни бошқариш:

  • дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашиш;
  • молиявий туловлар (солиқлар, фоизлар, дивидендлар)ни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

48-жадвал.

Пул оқимини таҳлил қилиш тартиби

Кўрсаткичлар Минг сўм
1-давр 2-давр 3-давр
1 2 3 4 5
I. Фойда келтирувчи операциялардан тушган пул маблағлари
1. Ишлаб чикаришдан олинган фойда (операцион фойда) 11435 38871 111627
2. Амортизация 120 130 150
3. Кутилаётган харажатлар ва тўловларни тўлаш учун захира (бўлажак харажатлар учун захира) 38051 12075
4. Ялпи операцион пул окими (1 катор+2 катор+3 қатор) 49606 51076 111777
II. Жорий операциялар бўйича тушумлар (харажатлар)
5. Олдинги даврга нисбатан дебиторлик қарзларининг кўпайиши (камайиши) 128502 76255 32886
6. Олдинги даврга нисбатан ғамлама ва харажатларнинг кўпайиши (камайиши) 43603 72949 154071
7. Олдинги даврга нисбатан кредиторлик карзларининг кўпайиши (камайиши) + 55772 + 78685 +185086
8. Соф операцион оким (4 қатор + 5 қатор+ 6 қатор+ 7 қатор) 66727 19443 +109906
III. Молиявий мажбуриятлар
9. Мазкур давр фойдасига махсус фонд ҳисобидан килинган харажатлар -6144 -6144 -6144
10. Фоизлар тўлови учун сарфлар (-) -2347 5331 12387
11. Дивидендлар
12. Дивиденд ва карз тўловларидан кейинги пул маблаглари (8 қатор-9 қатор10 қатор-11 қатор) 75218 -30918 + 91375
IV. Бошқа кўйилган маблағлар
13. Солиқлар 19993 23736 183272
14. Асосий фонлларга қўйилмалар -992 10879 + 1441
15. Турли кисқа ва узоқ муддатли активлар бўйича кўпайиши (-) ёки камайиши (+) 1214 -40444 +11876
16. Турли кисқа ва узок муддатли пассивлар бўйича кўпайиши (-) ёки камайиши (•) + 30389 28902
17. Номоддий активларнинг кўпайиши (-) ёки камайиши (+)
18. Турли даромадлар (+) ёки харажатлар (-) + 28721 11835 + 85843
19. Молиялаштиришга бўлган умумий талаблар (12 қатор 13 қатор ± 14 қатор ± 15 қатор ±16 қатор ± 17 қатор ± 18 қатор 66782 87423 18637
V. Молиялаштириш бўйича талаблар
20. Олдинги даврга нисбатан қисқа муддатли кредитларнинг камайиши (-) ёки қўшимча ўсиши (+) + 49813 + 50187 20000
21. ўрта ва узоқ муддатли кредитларнинг камайиши (-) ёки қўшимча ўсиши (+)
22. Устав фондининг кўпайиши (+) ёки камайиши (-) + 507 + 5315
23. Умумий пул оқими 16462 -31921 38637

Умумий пул оқими ва қарз мажбуриятларининг нисбатига асосланиб мижознинг кредитга лаёқатлилик даражаси аниқланади, чунончи:

I класс 0,75

II класс 0,30

  • класс 0,25
  • класс 0,20
  • класс 0,20
  • класс0,15

Бошқарувдаги заиф томонларни аниқлаш кредит шартномасидаги шартларни ишлаб чиқишда жуда қўл келади. Масалан, агар пулнинг оқиб кетишига асосий сабаб ҳисоб-китоб учун ҳаддан ташқари сарфланган ортиқча маблағ бўлса, мижозни «ижобий» кредитлаш учун эса ишончли асос ва шарт дебиторлик қарзларининг айланишини ссудадан фойдаланадиган барча давр учун барқарор сақлай олиш қобилияти ҳисобланади.

  • . Амалий таваккалчилик (риск) бу мижоз маблағларининг белгиланган муддатда айланиб улгурмаслик ва кўзланган самарани ололмаслик хавфидир. Ам^лий рискка таъсир қилувчи омилларни айланиш босқичларига қараб қуйидагича гуруҳлаш мумкин;

I босқич жамғармаларни ташкил қилиш босқичи

  • етказиб берувчилар сони ва уларнинг пухталиги;
  • омборхоналарнинг қуввати ва сифати;
  • ташиш усулининг юк характерига мос келиши;
  • хом ашё баҳосининг оммабоплиги ва унинг мижоз юкини ташишдаги осонлиги;
  • хом ашё ва бошқа моддий қимматликларни ишлаб чиқарувчилар билан уларнинг истеъмолчилари ўртасидаги воситачилар сони;
  • етказиб берувчиларнинг узоқ-яқинлигй;
  • иқтисодий омиллар;
  • хом ашё ва бошқа моддий қимматликларни сотиб олишдаги мода;
  • валюта риски билан боғлиқ оМиллар;
  • импорт қилинувчи хом ашёнинг олиб келиниши ва олиб чиқилишига киритиладиган чекловлар хавфи;

II босқич ишлаб чиқариш босқичи

  • мавжуд ишчи кучи ва унинг малакаси;
  • ускуналарнинг қуввати ва ёши;
  • ускуналарнинг юкланганлик даражаси;
  • ишлаб чиқариш биноларининг ҳолати;

III босқич сотиш босқичи

  • харидорлар сони ва уларнинг сотиб олиш қобилияти;
  • дебиторларнинг хилма-хиллиги, ўзгариши;
  • харидорларнинг тўлай олмаслигини ҳимоя қилиш даражаси;
  • тайёр маҳсулотни кредитлаш характери бўйича мижознинг қайси тармоққа тегишлилиги;
  • тармоқдаги рақобат даражаси;
  • ижтимоий анъаналар ва устуворликлар, сиёсий вазиятларнинг кредитланувчи тайёр маҳсулот нархига таъсири;
  • мазкур маҳсулот бозорида ортиқча ишлаб чиқариш муаммосининг мавжудлиги;
  • демографик омиллар;
  • валюта риски билан боғлиқ омИллар;
  • мамлакатда олиб чиқиш ва боШқа мамлакатдан олиб келишга киритиладиган чекловлар эҳтимоли.

Сотиш босқичида риск омиллари биринчи ва иккинчи босқич омиллари билан чатишиб қолиши ҳам мумкин. Шу сабабли амалий риск хавфи сотиш босқичида гамлама ёки ишлаб чиқариш босқичига нисбатан юқори даражада бўлиши мумкин. Барқарорлик шароитида мижозга кредит бериш ва унинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда амалий риск таҳлили билан чекланиш етарли бўлмайди. Бундай ҳолда бу таҳлилни молиявий коэффициентларни ҳисоблаш билан тўлдириш зарур.

Қайд қилинган омиллар банк томонидан кредит талабнома (зйявка)ларининг стандарт шаклларини ишлаб чиқишда, ссудаларни
беришнинг техник-иқтисодий асосланганлигини исботлашда албатта инобатга олинади.

[233J. Амалий таваккалчилик (риск) даражасини аниқлаш учун тижорат банклари юқоридаги ҳар бир омилни скоринг тизими бўйича тегишли баллар билан баҳолайди (49-жадвал).

49-жадвал.

Амалий таваккалчилик (риск) мезонлари

Амалий таваккалчилик мезонлари Баллар
1 2 3
I. Молни етказиб берувчилар сони
• Уч кишидан кўп 10
• Икки киши 5
• Бир киши 1
II. Молни етказиб берувчиларнинг ишончлилиги
• Барча етказиб берувчилар аъло обрўга эга 5
• Кўпчилик етказиб берувчилар амалий ҳамкор сифатида ишончли 3
• Етказиб берувчиларнинг асосий қисми ишончли 0
III. Юкни ташиш
• Шахар доирасидагина сугурта полиси мавжуд, ташиш тури товарга мос 10
• Етказиб берувчи истеъмолчидан узоқ, суғурта полиси бор, ташиш тури товарга мос 8
• Етказиб берувчи истеъмолчидан узоқ, ташиш натижасида товарнинг бирор кисми йўқотилиши ва сифати пасайиши мумкин, суғурта полиси бор 6
• Етказиб берувчи шахар доирасида, ташиш тури юкка мос эмас, суғурта полиси йўқ ва х.к. 4
IV. Товарни омборга жойлаш
• Қарз олувчи ўзининг хусусий омборига эга 5
• Қарз олувчи омборни ижарага олган 3
• Қарз олувчи омборга мухтож, аммо амалий таваккалчилик (риск)ни бахолаш чоғида у омбор йўқ. 0

Ҳар бир мезон бўйича баллар қўйилади ва жамланади. Жамланган балл қанча юқори бўлса, таваккалчилик хавфи шунча кам бўлади ва кўзланган самарага эришиш учун келишувни амалга ошириш эҳтимоли ошади. Бу эса қарз олувчининг ўз қарз мажбуриятларини ўз вақтида узиш имконини беради.

[234]. Кичик корхоналарнинг кредитга лаёқатлилик даражаси ҳам худди ўрта ва йирик корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашдек баҳоланади.

Бу ерда ҳам:

  • кредитга лаёқатлиликнинг молиявий коэффициентларини ҳисоблаш;
  • пул оқиминингтаҳлили;
  • амалий таваккалчиликни баҳолаш амалга оширилади.

Аммо кичик корхоналарда ҳисоб-китоб ҳолатининг сустлиги банк томонидан молиявий коэффициентларни ҳисоблаш ва пул оқимини таҳлил қилиш усулини қийинлаштиради. Кичик корхоналарда аксарият ҳолларда лицензияга эга бўлган бухгалтерлар кам учрайди. Бундан ташқари, банкнинг бу мижозларни аудит қилиш учун сарфлаши зарур бўлган харажатларга маблағ ажратиш имконияти йўқ. Шу сабабли бу тоифадаги қарз олувчиларни ҳисоботи аудиторлик тасдиғини ололмайди.

Бундай хусусиятлар кичик корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда юқоридаги анъанавий баҳолаш усуллари (молиявий ҳисобот) га асосланиш эмас, балки мазкур банк ходимлари томонидан ўз мижозлари бизнесини чуқур ўрганишга асосланади. Бу эса банкнинг ўз мижозлари билан доимий учрашиб туришларини, уларнинг корхоналари билан мустаҳкам алоқани ўрнатишини тақозо этади.

Кичик корхона раҳбари билан яккама-якка суҳбат асосида унинг кредитга бўлган эҳтиёжи, мақсади, манбаи ва унинг қайтариш муддати аниқлаб олинади. Шу жараёнда мижоз кредитланаётған ғамламасининг муайян муддатга бориб камайишини, кредитланаётган харажатлар эса сотиладиган маҳсулот таннархига тўла ўтказилишини исботлай олиши лозим.

Кичик корхоналарнинг ўзига хос яна бир хусусияти шундаки, у ерда раҳбар ва уларнинг аъзолари битта оиладан ёки қариндошуруғлардан иборат бўлади. Шу сабабли банк капитали банк эгасининг шахсий капитали билан корхона капиталидан шаклланади. Бу хусусият туфайли чет давлатларда (хусусан, АҚШда): қарзни узиш корхона эгаси томонидан, айнан унинг маблағи билан кафолатланади. Бунда ҳам мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда корхонанинг молиявий ҳолати инобатга олинади. Молиявий ҳолат шахсий молиявий ҳисобот асосида аниқланади.

Шахсий молиявий ҳисобот шакли жисмоний шахснинг актив ва пассивидан ташкил топади. Бунда жойлаштирилган активлар ва таъминланган пассивлар алохида ажратилади.

Активларга:

  • накд пул маблағлари;
  • акция ва облигациялар;
  • қариндошлар, ўртоқлар ва бошқа яқинларнинг кредиторлик қарзлари;
  • кўчмас мулк;
  • суғурталанган ҳаёт пулини қайтариб олинадиган қисми ва ҳ.к. киради.

Пассивларга:

  • банкка тўланадиган қарзлар;
  • қариндош, яқин кишилар ва бошқаларга тўланадиган карзлар;
  • солиқ ва счётлар бўйича қарзлар;
  • қўйилган маблаглар қиймати;
  • шартномалар бўйича тўловлар;
  • суғурта тўловлари мақсадида фойдаланилган кредитлар ва бошқалар киради.

Шундай қилиб, майда қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш учун банк қуйидаги баҳолаш тизимидан фойдаланади:

  1. Амалий таваккалчилик (риск)ни баҳолаш;
  2. Мижоз фаолиятини кузатиш;
  3. Банкирнинг корхона эгаси билан шахсий суҳбати;
  4. Корхона эгасининг шахсий молиявий ҳолатини баҳолаш.

(2351. Жисмоний шахснинг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш қуйидагиларни баҳолашларга асосланади:

  • сўраб олинаётган қарз билан шахсий даромад ўртасидаги нисбат;
  • умумий маблаг ва молиявий ҳолатни баҳолаш,
  • оила таркиби ва шахсий томонлар;
  • мижознинг кредитдан фойдаланиш тарихи.

Масалан, Францияда жисмоний шахснинг кредитга лаёқатлилик даражаси скоринғ тизими бўйича баҳоланади. Истеъмол кредитини бериш шарти ва унинг мақсадга мувофиқлик дастури учта бўлимдан иборат:

  • кредит тўгрисида маълумот;
  • мижоз тўғрисида маълумот;
  • мижознинг молиявий ҳолати.

Биринчи бўлимда:

  • кредит берувчи банк ходими;
  • кредит тури ва суммаси;
  • мижозга доир ҳужжат номери;
  • агентлик номи;
  • кредитни узишнинг даврийлиги;
  • суғурта тўловларисиз фоиз ставкаси;
  • қарз бериладиган ва узиладиган ой, кун;
  • сугурталаш зарурияти тўғрисида саволга жавоб;
  • суғурта тўлови ва тўловисиз ҳар ой тўланадиган қарзнинг мутлоқ суммаси.
  • банкка тўланадиган жами фоиз ва суғурта тўловлари ҳақида маълумотлар келтирилади.

Иккинчи бўлимда:

  • мижознинг касби;
  • унинг қайси ижтимоий гуруҳга тааллуқлилиги;
  • йиллик соф иш ҳақи;
  • йиллик сарф-харажатлари;
  • иш стажи каби маълумотлар келтирилади.

Учинчи бўлимда:

  • мижознинг молиявий ҳолати;
  • мижознинг жорий ва омонат счётларидаги қолдиқ;
  • даромад ва харажатларнинғ нисбати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Қайд қилинган маълумотлар асосида банк мижозга кредит бериш ёки бермаслик ҳақида хулоса чиқаради. Салбий жавоб ҳолатида банк агентлиги мижозни ўзининг дирекциясига ушбу масалани қўшимча кўриб чиқиш учун йўллаши мумкин.

АҚШ да жисмоний шахснинг кредитға лаёқатлилигига баҳо бериш учун мижознинг дўконлардан кредитга товар сотиб олиш билан боғлиқ бўлган тарихи ўрганилади. Бунда банк кредит олиш учун берилган аризадағи:

  • исми, фамилияси;
  • яшаш жойи;
  • ижтимоий таъминоти номери кабилардан фойдаланади.

Айнан шу учта параметр асосида банклардан кредит карточкаларини чиқарувчи ташкилотлар, тўловсизлик ҳолатлари тўғрисида маълумотларни йиғиш мумкин.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …