Главная / Иқтисодиёт / Олтин андозаси (стандарти) нима?

Олтин андозаси (стандарти) нима?

Олтин андозаси (стандарти) бу пул тизими бўлиб, унда олтин умумий еквивалент ролини ўйнайди ва еркин зарб қилинадиган олтин тангалар ёки олтинга алмаштириладиган қиймат белгилари муомалада бўлади.

Олтин андозаси (стандарти) қуйидаги бешта иқтисодий ҳолатнинг намоён бўлишини англатади:

  1. Олтин тангалар муомалада бемалол ҳаракатда бўлади.
  2. Пулнинг барча вазифаларини олтин бажара олади.
  3. Олтин тангалар еркин зарб етилади.
  4. Қиймат белгилари олтинга бемалол алмаштирилади.
  5. Жисмоний шахслар ва давлатлар ўртасида олтин чекланмаган мивдорда ҳаракат қила олади.

1976 йил 1 январдан бошлаб Халқаро валюта фонди томонидан олтиннинг қатий белгиланган жаҳон баҳоси бекор қилинди. Унгача тўла қийматга ега олтин тангалар ҳақиқий муомалада бўлар, қоғоз пуллар чиқариш еса Марказий банк ёки хазннадаги марказлаштирилган олтин захирасининг мивдори билан қонунан боғлаб қўйллган еди.

3d90ea8141f71e07d1029bf6ea12530bОлтин андоза шароитида пул муомаласини тартибга солиш тизими ўзининг анча кам ҳаракатлилиги ва мосланувчан емаслиги билан ажралиб турар еди. Пул чикариш жараёни мамлакат аҳоли ва хўжалик юритувчи субектларнинг пулга бўлган обектив еҳтиёжи билан емас, мамлакатга нодир металларнинг келиш ёки мамлакатдан чиқиб кетиши билан механик тарзда белгиланар еди.

Олтин стандарт механизмининг амал қилиши халқ хўжалигида пулнинг етишмаслигини кучайтирар еди, чунки танглик даврида мамлакатдан олтиннинг чиқиб кетиши пул емиссиясига еҳтиёж енг юқори нуқтага чиққан айни вақтда муқаррар суратда кескин қисқаришига олиб келар еди.

Шунга қарамай, олтин андоза давридаги пул тизими миллий пул бирлигининг барқарорлигини ўз-ўзидан таминлаб турганлигини қайд етиш керак. Бу барқарорлик қуйидагича таминланар еди:

Олтин андоза олтиннинг барқарор ва қатий белгилаб қўйилган нархини тақозо етади. Агар пул белгиларининг сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетган бўлса, бироқ олтиннинг нархи белгилаб қўйилган даражада қолаверса, мижозлар учун «ортиқча» пулга хазинадан нисбатан арзонлашган олтинни сотиб олиш фойдали еди ва шу тариқа хазина ортиқча пул белгиларини муомаладан чиқариб олар еди.

Аксинча, пул белгиларининг сони ҳаддан ташқари камайиб, улар нормал хўжалик обороти учун етарли бўлмай қолганида олтиннинг нархи ошар ва одамлар хазинага ўзларининг қимматлашган олтинларини сотар едилар.

1976-1978 йилларда Ямайкада тўртинчи жаҳон валюта тизимини юзага келтириш мақсадида ўтказилган давлатлараро келишувга асосан олтинни демонетизасия қилиш, яни унинг пулнинг барча вазифаларини бажаришдан маҳрум етишга қарор қилинди. Унинг ўрнини Марказий банкларнинг пул сиёсати тамойилларига асосланган мураккаб ва кўп босқичли «пулни бошқариш» тизими егаллади.

«Узбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддасида валютани тартибга солиш хусусида қуйидагилар ёзилган.

Марказий банк валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органидир. Марказий банк:

  • Ўзбекистон Республикаси худудида барча шахслар учун мажбурий бўлган валютани назорат қилишга доир норматив ҳужжатлар чиқаради;
  • банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга чет ел валютасида операсиялар ўтказиш учун лисензиялар беради ва лисензияларни қайтариб олади, уларнинг фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради;
  • банклар учун очиқ валюта мавқеи лимитларини ва бошка иқтисодий нормативларни белгилайди;
  • миплий валютанинг чет ел валютасига нисбатан курсини аниклаш тартибини белгилайди;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини тасарруф етади ва бошқаради.

Марказий банк ўз номидан ёки ҳукумат топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси номидан чет елда жойлашган клиринг (товарлар, қимматли қоғозлар, хизматлар учун ўзаро мажбурият талабларини, яни бир-бирига берадиган пулларни ҳисобга олиш билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизими) муассасалари билан клиринг ҳамда тўлов битимлари, шунингдек, ҳар қандай шартномалар тузишга ҳақлидир (41-модда).

Марказий банк ўзининг баланс ҳисобварақларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини шакллантиради. Бу резервлар қуйидагиларни:

  • олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни;
  • накд чет ел валютасини;
  • чет ел банкларида, халқаро молия ташкилотларида ҳисобварақлар ва депозитларда бўлган чет ел валютаси қолдиқларини;
  • чет ел ҳукуматлари, банклари ва халқаро молия ташкилотлари чиқарган ёки кафолатлаган чет ел валютасидаги қимматли қоғозларни ўз ичигаолади.

Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда халқаро амалиётга мувофиқ чет ел валютасидаги операсияларни амалга оширишга хақлидир (43-модда).

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …