Главная / Маданият / Нафас олиш тизимининг яллигланиш билан кечувчи касалликлари синдромлари

Нафас олиш тизимининг яллигланиш билан кечувчи касалликлари синдромлари

Трахеитни етиологияси бактериал жароҳатланиш бўлса, касаллик юқори нафас йўлларини жароҳатланиши ёки крупга хос йўтал билан бошланиб, кейинчалик бемор аҳволи оғирлашади. Беморда токсикоз ҳолати ва инспиратор нафас қисиш кучаяди. Ўпка устида перкутор, аускултатив узгаришлар кузатилмайди.

Бронхит. Етиологияси. Болаларда касалликни асосан респиратор вируслар чақириб, тоза бактериал бронхит камдан – кам учрайди. Аммо вируслар тасирида бактерияларни фаоллашуви одатий хол бўлиб, касалликни бактериялардан купинча стафилококк, стрептококк, пневмококклар чақиради. Бронхитда касалликка берилувчанлик муҳим ўрин тутади. Шулар сабабли бази болалар бошқаларга нисбатан бронхит билан кўпрок огрийди. Бронхит бази болалар инфексия касалликларини, жумладан қизамиқ, кук юталпи одатдаги клиник куриниши ҳисобланади.

bronxit

Клиникаси. Бронхитни асосий симптоми ютал бўлиб, касаллик бошланишида қуруқ, базан давомли кўкракда оғриқ билан кечади. Иккинчи ҳафталарда йўтал юмшаб, бемор шилимшиқ, шиллиқ – йирингли балғам ажрата бошлайди. Перкуссия товуши ўзгармаган бўлади, базан упкани буртишида коробкага оид товуш ешитилади. Аускултасияда қуруқ ёки йирик ва ўрта калибрли нам хириллашлар ешитилади. Агарда патологик жараёнга майда бронх ва бропхиолалар ҳам қўшилса, майда пуфакчали хириллашлар пайдо бўлиб, улар сони юталгапда купаяди. Бронхит асосан икки томонлама булиб, базан бир томонлама ҳам булиши мумкин.

Рентгенологи к узгаришлар бўлмаслиги мумкин, аммо купинча, айниқса ерта ёшдаги болаларда бронх – қон томирлар кўринишини икки томонлама бир меёрда кучайнши кузатилади.

Жаҳон соглиқни саклаш ташкилоти критерияси буйича, агарда балғамли хўл юталпи йил давомида 3 ой ёки ундан куп давом етиши кетма – кет икки иил давомида саклапиб туриши сурункали бронхитга хосдир.

Обсчруктив (спастик) бронхит. Бунда ҳам бронхитга хос симптомлар кузатилади, аммо обструктив синдромлар: експиратор нафас қисиш, кўкрак қафасннп бўртириб туриши, перкуссия товушини коробка товушига оид бўлиши, нафас чиқаришии чузилиши ва бунда хуштаксимон хириллашларни ешитилиши жуда ривожланган бўлади. Бунда бронх йўлларида яллигланиш инфилтрасиясини, \уп микдорда шилликли суюкликлар ва шишни пайдо бўлиб, бронх юлларида чуриб қолиши обструксияпи пайдо бўлишига олиб келади. Агарда бунда бронх йўллари бутуштай беркилса, ўпканинг ўша сегменти ёки бўлагида хриплар юколиб, нафас товушлари жуда пасаяди ёки умуман ешитилмайди.

Бронхиолит. Касаллик ерта ёшдаги болаларда, айниқса тугилишпинг биринчи ойларида нисбатан кўп учрайди. Одатда оилада катталар епгил респиратор инфексия ўтказгаида бола тезда касалланиб қолади.

Клиникаси. Касаллик бошланишда енгил тумов субфебрил температура билан бошланиб, 2-3 кун ўтгач бемор аҳволи тезда огйрлашади. Бунда нафас қисиш (ёрдамчи мускуллар иштироки билан), бурун қанотларини кенгаииши, оғиз атрофи соҳасини кўкариши пайдо бўлади. Обструктив жараённи кўпайиши билан бемор бетоқатланиб, нафас олишни етишмаслиги ортади. Нафас олиш сони 1 минутга 70 – 90 га етади. Перкуссияда коробка товушига оид товуш ешитилади. Аускултасияда мусиқасимон, хуштаксимон қуруқ ва кўп микдорда майда пуфакчали хириллашлар ешитилади. Рентгенологик текширишда ўпка бўлаклари тиниклигини ҳамда бронх – кон томир кўринишини ортиши кузатилади.

Пневмония. Етиологияси. Пневмонияни бактериал қўзгатувчиси пневмококк, стафилококк, стрептококк, гемофилюс инфлюенса Пфейффера, клебсиелла (Фредлендера) ҳисобланади. Аммо кўпинча анамнезда ўтказилган респиратор вирус инфексияси қайд қилинади.

Клиникаси. Касаллик бошланишидаёқ унинг оғир енгил кечишига мое равишда бемор ҳолатини оғирлашиши фебрил температура, нафас қисиши, тахикардия, бурун лаб учбурчагини кўкариши кузатилади. Ўпканинг жароҳатланган соҳасида перкуссия товушини бўгилиши кузатилиб, шу соҳани ўзида пасайган, дагал ёки бропхиал нафас товушлари ешитилади. Агарда жароҳатланган соҳа кичик бўлса, перкутор ўзгариш ноаниқ бўлиб, шу соҳани ўзида бир тутам майда пуфакчали хириллашлар ешитилади. Одатда касалликни биринчи кунлари хириллашлар ешитилмай, яллиғланишни орқага қайтиши бошларида ешитилади. Пневмонияда майда пуфакчали хириллашларни юкори жарангдорликда ешитилиши хосдир.

Рентгенологик текширишда ўпка сегменти ёки бўлаги соҳасида қора сояларни кузатилиши орқали сегментар ёки ўпка бўлаги пневмонияси ташҳпси тасдикланади. Майда ўчокли пневмонияда, ҳар бир учоқни сояси кичик бўлганлиги сабабли, рентген оркали аниклашни иложи бўлмайди. Бунда майда ўчоклар бир бирига қўшилиб, яхлит инфилтрасия кўринишини беради. Стафтлококк пневмопияни бошланиш даврида рентгенда дун г чегарачик, каттик,. йирик соя кузатилиб, одатда бу бутун ўпка бўлагини егаллаган бўлади.

Плеврит. Плеврани яллиғланиш касаллиги бўлиб, мустакил касаллик ёки пневмонини қолдиги сифатида иайдо булади.

Қуруқ плеврит – ўпкани ўткир бактериал инфексиясида, туберкулёзда, коллагенозда кузатилади.

Клиникаси. Қурук плевритга окрик, синдроми хос бўлиб, бу нафас олганда кучаяди ва ковургалар бўйлаб диафрагма жароҳатланганда еса корит а тарқалади. Бемор офиқпи каматириш мақсадида касал томоша ён бошлиб ётишга харакат килади. Аускултасияда жароҳатланган томонда нафас шовқини пасайиши ва плеврани ишқаланиши ешитилади.

Серозли плеврит. Келиб чикишига қараб спесифик (туберкулёзда) хам носпесифик (пневмококк, стрептококк, грипп вируси тасирида) бўлади.

Йирингли плеврит. Кўпипча пневмониями қолдиги сифатида, базан еса мустакил равишда пайдо бўлади.

Клиникаси. Беморни аҳволи огир бўлиб, фебрил температура тезда гектик характердаги температурага алмашинади. Нафас олишни етишмаслиги зўрайиб борадм. Бемор чуқур, хул юталади.

Ексгудатив ёки йирингли плевритда агар суюклик плевра соҳасининг бир томонлама кўп қисмини егаллаган бўлса, унда нафас олишда кўкрак қафасини ярми (касалланган томон) орқада қолади. Перкуссияда Еллис – Дамуазо -Соколов чизиги аникланади, бунда бугик перкуссия товушининг юқориги чегараси орқа аксилляр чизигипмпг юқориги қисмида бўлиб, бу ердан у ичкарига ва пастга қараб боради. Бу чизиқ плеврадаги суюкликнинг енг баланд туриш сатҳини кўрсатади. Бунда ўпка суюклик туфайли илдиз томон сурилган бўлади. Жароҳатланган тарафда учбурчак шаклида буғиқ тимпаник товуш (Гарлянд учбурчаги) ҳосил бўлади.

У қисилган ўпка соҳасига тўғри келади. Унинг гипотенузаси – Соколов – Дамуазо чизигининг давоми, катети еса умуртқа погонаси ва Соколов – Дамуазо чўққисидан туширилган перпендикуляр чизиқ бўлади. коф тарафда ҳам учбурчак ҳосил бўлиб, бунга Раухфус – Грокко учбурчаги дейилиб, бу кукс оралиғидаги азоларининг сурилиши натижасида пайдо бўлади. Бунда перкуссияда буғик товуш ешитилади. Унинг бир катети -умуртқа погонаси, иккинчиси еса – ўпканинг пастки чегараси, гипотенузаси -Соколов – Дамуазо чизиғида бўлади.

Аускултасияда нафас товуши ва хириллашликни жуда пасайган базан еса ешитилмас даражада бўлишлиги кузатилади. Рентгенологик ва плевра суюклигини текшириш орқали плеврит диагнози ва унинг етиологияси тасдикланади.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …