Главная / Маданият / Муссавир Фаришталар

Муссавир Фаришталар

Айрим фаришталар она қорнидаги ҳомилага муваккалдир. Она қорнидаги ҳомила тўрт ойлик бўлганда Аллоҳ таоло бир фариштани юборади ва чақалоқнинг ризқи, умри, қиладиган амали ва саодатманд ёки бадбахт еканини ёзишга буюради. Аллоҳ таоло айрим фаришталарни инсон яратиладиган нутфага, она қорнидаги ембрионга сурат бериб, унга руҳ пуфлаб киргазмоқликка муваккал қилган.

angels

Мана шу хақида Абдуллоҳ ибну Масуд розияллоҳу анҳу- айтадилар: “Ҳақиқий бахтсиз кимса онасининг қорнида бахтсиз, деб битиб қўйилган кимсадир, Чин бахтли инсон еса бошқаларнинг ҳолатидан сабоқ чиқариб юрган кишидир”. Бу гапни ешитган кишилардан бири бир саҳобадан сўради: – “Киши ҳеч қандай амал қилмай туриб, қандай бахтсиз бўлади?” Саҳобий унга деди: – “Бундан ажабланма! Чунки мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-дан ушбу ҳадисни ешитганман: «Агар нутфа қирқ икки кунлик бўлса, Аллоҳ унга (нутфага) бир фариштани юборади.

Бу фаришта нутфага шакл беради, қулоғи, кўзи, териси ва суякларини яратади. Кейин: “Ей роббим, ўғилми ё  қизми?” – дейди. Роббингиз хоҳлаганини хукм қилади ва фаришта уни ёзади. Кейин фаришта: “Ей роббим, ажали (қачон етади)?” – дейди. Роббингиз хоҳлагини хукм қилади, фаришта еса уни ёзади. Кейин фаришта: “Ей роббим, ризқи (қанча):” – дейди. Роббингиз хоҳлаганини ҳукм қилади ва фаришта еса ёзади. Кейин фаришта қўлида варақ билан чиқади. Бунга зиёда ҳам қилинмайди ва бундан камайтирилмайди ҳам». ( Муслим ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …