Главная / Иқтисодиёт / Микрокредитлаш узи бу нима?

Микрокредитлаш узи бу нима?

Бугунги кунда Республикамиз банк тизими тадбиркорлик тузилмаларининг молиявий ресурсларидан унумли фойдаланишига хизмат қилувчи амалий механизмини шакллантиришга алоҳида етибор қаратмокда. Бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш тартиби анчагина соддалаштирилди ва бундай маблағлар бугунги кунда якка тадбиркорларга ҳам ажратилмоқда. Бу тартиб тадбиркорликни ендигина бошлаётганларга микрокредитлар бериш тўғрисидаги янги коидалар билан тўлдирилди.

2-1

Микрокредит деганда кредит бериладиган кундаги биржадан ташқари валюта бозори курси ҳисобида 5000 (беш минг) АҚШ долларига еквивалент микдоридан ошмайдиган ҳажмда миллий ёки чет ел валютасида бериладиган кредитлар тушунилади.

Микрокредитлаш билан, одатда, жаҳон тажрибасида кредит уюшмалари ёки жамиятлари, банк ҳисобланмаган ташкилотлар шугулланади. Марказий банк бошқа мамлакатлардаги тажрибаларни ўрганиб чиқиб, манфаатдор идоралар билан биргаликда «Кредит кооперативлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини (2000 йил январ) ишлаб чикди. Бу лойиҳа ҳозирги пайтда халқаро експертлар томонидан кўриб чиқилмокда.

Марказий банк янги қонун қабул қилингунга қадар ва вақтдан ютиш мақсадида «Тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта бизнес субектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорларни барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан миллий ва чет ел валютасида микрокредитлаш тартиби» ни ишлаб чиқди. Ушбу тартибнинг 1,4 бандида: «Микрокредитлар фақат Ўзбекистон Республикаси резидентларигагинаберилади»,дейилган.

Тижорат банклари микрокредитларни қарз олувчиларга шартнома асосида 3 йилгача бўлган муддатга берадилар. Кредитлар мижознинг талаб қилиб олинадиган депозит хисоб рақами жойлашган манзил бўйича берилади.

Микрокредитларнинг 50 фоизигача микдори, 1,5 йил (18 ой) гача бўлган муддатда қайтариш шарти билан накд пулда берилиши мумкин.

Банкларга ўз даромадлари ҳисобидан махсус микрокредитлаш жамғармасини ташкил қилиш тавсия етилади.   ’

Микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:

  • кичик(мини) ускуналарни харид килиш;
  • хусусий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан, уруғлик, чорва моллари, ёш чорва моллари, парранда, ем-хашак ва омухта ем, ветеринария дори-дармонлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ва минерал ўгитларни сотиб олиш;
  • хом ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш;
  • меҳнат қуроллари, хом ашё, ярим тайёр махсулотлар ва ёрдамчи ашёларни харид қилиш;
  • халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санати буюмларини ишлаб чиқариш;
  • ҳунармандчиликни ривожлантириш, уй меҳнати (касаначилик) ни ташкил қилиш;
  • сервис хизмати ва маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш;
  • соғлиқни сақлашни ривожлантириш;
  • сайёҳлик (туризм) соҳасини ривожлантириш;
  • кичик кўламдаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган халқ истемоли молларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари.

Микрокредитлар қуйидаги мақсадларга берилиши мумкин емас:

  • илгари олинган кредитларни ёки бошқа хар қандай қарзларни қоплаш;
  • тамакичилик ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
  • фойдаланилмайдиган шахсий мулкни ишлаб чиқариш мақсадларида харид қилиш.

Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит шартномаси асосида, аммо Марказий банк томонидан расмен ўрнатилган қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган микдорда белгиланади.

қарзга ва фоизга олиш учун микрокредит

Республикамизда иқтисодий ўсишни таминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида микрокредитларга кенг етибор қаратилмоқда.

2006 йилда махсус “Микрокредитбанк” ташкил етилди. 20072008 йилларда ушбу банк активлари микдори 3.5 баробар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш ҳажми 4 баробарга ошди ва бу мақсадларга 150 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Президент Фармони асосида “Микрокредитбанк” устав жамғармаси 72 млрд сўмга ошириш ва унинг ҳажмини 150 миллиард сўмга етказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Президентнинг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051 сонли Фармонига асосан Микрокредитбанк фоиз ставкалари бошланғич сармояни ташкил етишга 5 фоиздан 3 фоизга, айланма маблагларни тўлдириш учун 14 фоиздан 7 фоизга ва микролизинг хизматлари учун 7 фоиздан 5 фоизгача туширилди

Махсус микрокредитлаш жамгармаси маблаглари ҳисобидан бериладиган микрокредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаларини белгилаш тавсия етилади.

  • Микрокредит олиш учун юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаёттан якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари томонидан банкка қуйидаги хужжатлар тақдим етилади:
  • сўралаётган микрокредит миқдори кўрсатилган кредит аризаси;
  • кредитни қайси мақсадга ишлатилиши кўрсатилган бизнесрежа.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи ўз паспортини шахсан кўрсатади ва паспорт нусхаси кредит йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Кредитнинг қайтарилмай қолиш хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи банкка қуйидаги таминот турларидан бирини тақдим етиш ҳуқуқига ега:

  • мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
  • банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
  • учинчи шахснинг кафиллиги;
  • суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини сугурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси;
  • фуқаролар йиғинларининг маҳалла, қишлоқ, овул кенгашлари кафиллиги.

Банклар, ўзлари билан доимий алоқага ега, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига ега қарз олувчиларга бланкли (ишончли) микрокредит бериш ҳуқуқига егадирлар.

Микрокредитларнинг қайтарилиш таминоти шаклларндан бири сифатида мол-мулк гарови хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисидалги Қонунига мувофиқ, муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари, ҳар қандай мулк, шу жумладан, буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), қимматбаҳо буюмлар, заргарлик буюмлари, еркин айирбошланадиган валюта ва бошқалар гаров предмети бўлиши мумкин.

Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Кафиллик банк-бенефисиар фойдасига қарз олувчи ва кафил ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Фуқаролар йиғинининг маҳалла, қишлоқ, овул Кенгаши, кафиллик шартномасига мувофиқ, қарз олувчининг мажбуриятлари бўйича ўз мулки билан жавоб беради.

Кредит сўраб берилган аризанинг банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан хулоса бериш муддати 5 иш кунидан ошмайди.

Кредит шартномаси тузилганидан сўнг кредит бўлими ходими, муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда, ссуда ҳисоб рақамини очиш тўғрисида бухгалтерияга кўрсатма беради.

Микрокредит бериш тўгрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қарз олувчига кредит варақачаси очилади ва унинг ёрдамида кредит устидан назорат амалга оширилади.

Кредит мижознинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами жойлашган манзили бўйича берилади. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақамини очиш ва ушбу ҳисоб рақамидан қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида моддий-товар бойликлар учун нақд пулсиз ўтказиш йўли билан ёки микрокредитнинг 50 фоизгача микдорида нақд пул шаклида, пул чекларини тўлаш йўли билан берилади.

Накд пул шаклида берилган микрокредитларни қайтариш ва уларнинг фоизларини тўлаш мажбурий тарзда банк кассасига нақд пул топшириш йўли билан амалга оширилади.

Юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига берилган микрокредитлар кредит ажратиш муддатига қараб мос равишда 12601 «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли ссудалар» ва 13801 «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ўрта муддатли ссудалар» баланс ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.

Алоҳида ссуда ҳисоб рақамлари бўйича берилган микрокредитлар бўйича кредит бўлими ходимининг фармойишига кўра муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва улар кредитлаш муддатларига қараб, тўла қайтарилгунига қадар 91901 «Қарз олувчиларнинг қисқа муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари» ва 91903 «Қарз олувчиларнинг ўрта муддатли ссудалар бўйича мажбуриятлари» номли, кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади. Қайтариш муддатлари пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча босқичда қоплашни кўзда тутувчи жадвал шаклида такдим етилиши мумкин.

Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундириб олишга такдим етилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар еса 2-картотекага жойлаштирилади.

Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва у қарз олувчи томонидан унинг лойиҳаси ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.

Мониторинг жараёнида банкка берилган гаров ҳолати ва кредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш бўйича жойларга бориб текширувлар ўтказиб турилади. Берилган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида берилган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан муддатдан олдин ундириб олиш ҳуқуқига ега.

Қарз олувчи томонидан асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мустақил равишда, судга мурожаат қилмасдан, гаров предметини тасарруф қилиш ҳуқуқига ега бўлади.

Тижорат банклари ўз Низомларига ва валюта операсияларини амалга ошириш учун уларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лисензияда кўрсатилган ҳуқуқларга мувофиқ равишда фақат ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, хом ашё ва бутловчи қисмларни импорт йўли билан харид қилиш учун чет ел валютасида микрокредитлар беришлари мумкин.

Тижорат банклари томонидан чет ел валютасидаги микрокредитлар ўз кредит ресурслари ва четдан жалб қилинган кредит маблағлари, шу жумладан, хорижий банкларнинг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширилади.

Чет ел валютасидаги микрокредитлар банклар билан қарз олувчилар ўртасида тузиладиган кредит шартномаларидан белгиланадиган тижорат шартлари асосида нақдсиз шаклда берилади.

Чет ел валютасида берилган кредитлар бўйича фоизларнинг тўлови, тўлов санасидаги биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича миллий валютада амалга оширилади. Асосий қарз.чи тўлаш чет ел валютасида амалга оширилади, қарздорнинг чет ел валютасидаги ҳисоб рақамида маблағ мавжуд бўлмаган такдирда тўлов санасидаги биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича миллий валютада тўланиши мумкин.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …