Главная / Иқтисодиёт / Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати ва уни амалга ошириш воситалари

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати ва уни амалга ошириш воситалари

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг ИВ қисмида қуйидаги моддалар Марказий банкнинг пул-кредит операсиялари сифатида қайд етилган:

  • 23-модда. Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари.
  • 24-модда. Пул массаси ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжаллари.
  • 25-модда. Очиқ бозордаги операсиялар.
  • 26-модда. Марказий банкнинг ҳисоб операсиялари.
  • 27-модда. Ҳисоб ва кредит операсияларининг фоиз ставкалари.
  • 28-модда. Мажбурий резерв талаблари.
  • 29-модда. Мажбурий резерв талаблари нормасини бажармаганлик учун санксиялар.
  • 30-модда. Марказий банкнинг банкларни қайта молиявий таминлаши.
  • 31-модда. Марказий банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиши.

Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси монетар сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишида камида ўттиз кун олдин Олий Мажлисга бу ҳақида ахборот беради.

Монетар сиёсатни амалга оширишда Марказий банк қуйидаги асосий йўналишлар доирасидаги операсияларни бажаради. Бу операсиялар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • иқтисодий конюнктуранинг таҳлили ва истикбол кўрсаткичлари;
  • муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегаралари;
  • пул массаси йиллик ўсиш суратининг аниқ максадли кўрсаткичларини, шу жумладан, Марказий банк ички активларининг ўзгариши;
  • валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишлари;
  • пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичлари.

Монетар сиёсат давлатнинг пул муомаласини тартибга солишдаги ғоят муҳим усулларидан бири бўлиб, у пировардида жамиятда макроиқтисодий барқарорликка еришишга қаратилган. Ўз навбатида, макроиқтисодий барқарорлик кенг қамровли тушунча бўлиб, қуйидаги кўрсаткичларда ўз ифодасини топади:

5655843

Бир-бирига боғлиқ бўлган бундай кўрсаткичлар макроиқтисодиётни тартибга солишнинг сеҳрли квадрати деб юритилади.

Банк тизимининг тараққий етишини ва ўз вазифасини ишончли даражада барқарор бажаришининг асоси бу иқтисодиётни пулкредит воситасида тартибга солишнинг мосланувчан механизмини шакллантиришдир. Бу механизм Марказий банкка:

  • хўжалик фаоллигига самарали тасир кўрсатиш;
  • муассасалар фаолиятини назорат қилиш;
  • пул муомаласи барқарорлигига еришиш;
  • нақд ва накд пул бўлмаган жами пул массасининг ўзгаришини назорат қилиш;
  • ўз фаолиятининг мақсадлари, устувор йўналишларини танлаш;
  • пул-кредит сиёсатининг стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш;
  • қўйилган масалаларга еришишнинг муайян усуллари, дастаклари хдмда воситаларини танлаш имконини беради.

Марказий банк пул-кредит сиёсатини амалга ошириш жараёнида кредитлар ва пул массаси миқдорларининг зарур даражада кенгайишини таминлашга ҳаракат қилади. Бу еса ички нархлар барқарорлигига риоя қилган ҳолда ўсиб бораётган иқтисодиётнинг узоқ муддатли еҳтиёжларига мосдир. Бирмунча қисқа муддатлар учун пул-кредит сиёсати, одатда, номатлуб инфлясия ва дефлясия жараёнларига қарши туриш мақсадида амалга оширилиши керак.

Пул-кредитни тартибга солишдан асосий мақсад нархлар барқарорлигини таминлаш, ортиқча харажатларнинг олдини олиш, иқтисодий ўсишга ёрдам берувчи шароитларни яратиш, номатлуб инфлясия ва дефлясия жараёнларига қарши тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

Малумки, пул массасининг ҳаддан ташқари кўпайиши мамлакатда ишлаб чиқарилган ёки четдан келтирилган товарларга қилинадиган харажатларнинг юқори суратлар билан ўсишига, ёхуд нарх-навонинг кўтарилишига олиб келади. Мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг чекланган миқдорда таклиф қилиниши туфайли пул маблағларининг талайгина қисмини четда ишлаб чиқарилган товарларга йўналтирилиши оқибатида тўлов балансида танг ҳолат юз береди.

Бозор иқтисодиёти шароитида Марказий банк пул-кредит сиёсатини рўёбга чиқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланади (6чизма).
294953296

6-чизма. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини рўёбга чиқариш усуллари.

Мамурий усулларга Марказий банкнинг тижорат банклари фаолиятига, унинг микдор ва сифат кўрсаткичларига нисбатан белгилайдиган бевосита чекловлар (лимитлар) ёки тақиқлар киради. Мамурий тасир кўрсатиш чораларини қўллашда кўпинча қуйидаги воситалардан фойдаланилади:

  • турли тоифадаги қарзларни беришнинг ва кредит ресурсларини жалб қилишнинг енг юқори миқдор (ёки лимит)ларини жорий етиш;
  • тижорат банкларининг филиаллари ва бўлимларининг очилишини чеклаш;
  • воситачилик ҳақининг, ҳар хил хизматлар кўрсатганлик учун тарифларнинг, фоиз ставкаларининг микдорларини лимитлаш;
  • операсияларнинг, таминотнинг айрим турларини, шунингдек, бази хил операсияларни амалга оширишга рухсат берилган банклар рўйхатини белгилаш.

Бу усуллар ёрдамида банкдан ташқари соҳада вужудга келаётган молиявий шароитлар, яни фоиз ставкалари ва кредитлар устидан тўғридан-тўғри назорат амалга оширилади.

Иқтисодий усулларга асосан билвосита тасир кўрсатадиган тадбирлар киради. Бу усуллар кўпроқ, бозор иқтисодиётига хос бўлиб, бунда ўз-ўзини бошқариш жараёнларининг ривожланиши иккиламчи даражага мансуб ҳар бир кредит муассасаси томонидан микро даражада мустақил пул-кредит сиёсати амалга оширилишини тақозо етади. Бу сиёсатнинг натижалари ва самарадорлиги мазкур кредит муассасасининг банк тизимидаги аҳамиятини белгилаб беради ва рақобатни рағбатлантиради.

Бу усуллар банклар ва банкдан ташқари муассасаларнинг ҳаракатларига фақат бозор кучлари ёрдамида тасир кўрсатиш йўли билан амал қилади. Ана шу мақсадда Марказий банк ўзининг ваколатларидан муомаладаги пул массаси ҳажмини белгилаш учун фойдаланади ва иқтисодиётга пул бозоридаги фоиз ставкаларининг ўзгаришига қараб иш тутиш имконини беради.

Мамурий ва иқтисодий усулларга қуйидагича тарифлар бериш мумкин:

  • мамурий усуллар директив бошқарувчи ва меёрий қоидалар шаклини олади, иқтисодий усуллар еса бозор механизми орқали билвосита амал қилади:
  • мамурий усуллар тижорат банклар балансининг ўзгаришларига бевосита сабаб бўлади, иктисодий усулларнинг тасири еса Марказий банк балансида билвосита акс етади;
  • мамурий усуллар тижорат банклари берадиган кредитларга тўғридан-тўғри тасир кўрсатади, иқгисодий усуллар еса банкларнинг кредит имкониятларини камайтириб ёки кўпайтириб, уларнинг ликвидлигига билвосита тасир кўрсатади.

Шундай қилиб, Марказий банк пул муомаласига икки йўл билан, яни кредитлар ҳажмларининг ва улар бўйича фоиз ставкаларининг миқдорларини (ёки ўзгаришлар йўлагини) бевосита белгилаш ёки пул бозоридаги талаб билан таклиф шартларини тартибга солиш йўли билан тасир кўрсатиши мумкин.

Фоиз ставкалари устидан назорат турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Бинобарин, фоиз миқдорини мамурий тартибда бевосита белгилабгина қолмай, балки банклар учун қайта молиялашнинг тартибга солинадиган ставкалари ва қатий белгиланган маржаларни жорий етиш йўли билан ҳам назорат қилинади.

Молиявий муносабатлар сохасида тижорат банклари билан уларнинг банкдан ташқаридаги мижозлари ўртасидаги депозит ва жамғарма омонатлари бўйича фоиз ставкалари мустақил белгиланади ва Марказий банк томонидан фақат меёрий қоидалар ёрдамида бевосита назорат қилинади.

Марказий банк ўзининг ҳисоб ва кредит операсиялари бўйича ставкаларни мустақил равишда белгилайди. (27-модда)

Пул бозоридаги фоиз ставкалари пул муомаласи тезлигига ва пул-кредит сиёсатининг самарадорлигига ўз тасирини кўрсатади. Масалан, муомаладаги пул массасининг кўпайиши пулни арзонлаштиради ёки фоиз ставкаларини камайтиради. Аммо фоиз ставкаларининг пасайиши амалда депозит ва кредит бозорларида кўпинча бир хил бўлмайди, яни:

  • банклар депозит ставкалари пасайганда кредит фоиз ставкаларини пасайтирмасликлари мумкин, бунда муомала тезлиги унча ўзгармаслиги ёки умуман ўзгармаслиги мумкин. Бу ҳол кўзланган мақсадларни барқарор қилиб кўяди.
  • фоиз ставкалари бир текис пасайиб борганида депозит ва кредит фоиз ставкаларининг пул маблағлари муомаласи тезлигига тасири бир-бирини йўққа чиқариб юборади ва пул-кредит сиёсатининг амал қилиши тобора самарадор бўлади.

Пул таклиф қилиш мақсадлари билан фоиз ставкалари ўртасидаги номувофиқлик мақсадлар дилеммасини келтириб чиқаради. Бу дилемма раҳбар пул таклиф қилишни ҳамда фоиз ставкаларини бир вактнинг ўзида барқарорлаштира олмаганида ҳам келиб чиқади.

Қарама-қарши мақсадлар коллизияси натижасида анча прагматик, мақсадли ўртача позисияни ишлаб чиқиш мумкин бўладики, бунда фоиз ставкаларига ҳам, шунингдек, пул таклиф қилишга ҳам малум даражада етибор берилади. Бироқ уларнинг бирортаси ҳам очикдан-очиқ афзал кўрилмайди.

Молия бозорлари етарли ривожланмаган бир шароитда пул-кредит сиёсати воситалари билан фоиз ставкалари ўртасида богланиш кучсизлиги айниқса аниқ кузатилади. Масалан, 1990-1995 йилларда Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида пул-кредит сиёсати пул бозорларида фоизлар ҳосил бўлишига сезиларли тасир кўрсатгани йўқ. Тижорат банкларини қайта молиялашда марказлаштирилган ва банклараро кредитларнинг устунлик қилиши, захира талаб қилишдаги юқори меёрлар пул бозорларида фоиз белгилаш шакллантирилишига тўсқинлик қилди.

Молия бозори ривожланмаганлиги натижасида турли фоиз ставкалари ўртасида ўзаро кучсиз боғланиш мавжуд бўлиб турди. Бу ҳол Марказий банкнинг фоиз сиёсатига тўсқинлик қилган ва уни тижорат банклари кредити бўйича фоизлар белгилаш устидан назорат қилишнинг бевосита чораларини қўллашга мажбур қилган еди.

Давлатнинг халқаро сиёсати ҳам фоиз ставкаларига ўз тасирини кўрсатади. Фоиз ставкаларини ошириш мамлакатга чет ел молиявий инвестисияларни кўпайтиради, ички миллий валютага бўлган талабни кучайтиради. Миллий валюта қийматининг ошиши унинг чет ел валюталарига нисбатан курси ошишига, соф експортнинг пасайишига олиб келади.

Фоиз ставкасининг пасайиши хориждан молиявий капитал кириб келишини камайтиради. Бинобарин, миллий валюта курси пасаяди, соф експорт еса ошиб боради. ЛУй сабабли, мамлакатда фоиз ставкасининг ўзгариши туфайли келиб чиққан капитал оқимлари мамлакат ичида пул-кредит сиёсатини кучайтиради.

Кредитнинг енг юқори миқдорий чегарасини белгилаш усули ёрдамида пул-кредит сиёсатини ўтказиш, одатда, иқтисодиёт тузилмасини қайта қуриш даврида муваффақиятли қўлланилади. Бундай кредит ресурслари биринчи навбатда устувор тармоқларга ажратилади. Бошқа тармоқлар учун чекланган кредитлаш тартиби жорий етилади. Кредитнинг енг кўп микдорларини белгилаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.

Биринчидан, иктисодиётнинг фақат устувор соҳаларига кўп миқдорда кредит ажратиш. Бундай кредитлаш танлаб амалга оширилган кредитлаш деб юритилади. Бу кредит қарзларнинг муайян турлари (масалан, истемол ва ипотека қарзлари) учун юқори даражани белгилашга асосланган ижобий назоратга ва иқтисодиётнинг бир қатор устувор соҳалари (масалан, қишлоқ хўжалиги учун) қарзларнинг қуйи миқдорларини белгилашни ўз ичига оладиган салбий назоратга бўлинади.

Танлаб амалга ошириладиган ижобий назорат банкнинг ехтиёткорлиги (иқгисодиётнинг муайян соҳасига банк қарзларини беришни, уларнинг табақаланиши ва шу тариқа кредит таваккалчилигининг қисқаришини рағбатлантириш учун чеклаш) нуқгаи назардан ёки макроиқгисодий барқарорликни таминлаш мақсадида амалга оширилади.

Танлаб амалга ошириладиган салбий назорат макроиқтисодий барқарорликни таминлаш учун емас, балки у микроиқтисодий мақсадни, яни мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти учун ҳаётий муҳим ва айни пайтда таназзулни бошидан кечираётган секторларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига нисбатан ана шундай усул қўлланилмоқда.

Иккинчидан, банк томонидан бериладиган кредитларнинг умумий суммасига нисбатан жорий етиладиган кредитнинг енг юқори миқдори. Бу миқдор, одатда, айрим банклар учун бир хил бўлмайди ва кўпинча ҳар бир банкнинг узилмаган кредитлар суммасига боғлиқ. Лимитларни белгилаш чоғида мезон сифатида банк сармоясининг микдоридан ҳам фойдаланиш мумкин.

Учинчидан, кредит експансиясининг инфлясия оқибатлари (уни молиялаш усули)га боғлиқ еканлигини ҳисобга оладиган кредитнинг юқори миқдорлари. Банклар ўз кредитларини узоқ муддатли қимматли қоғозлар чиқариш ёки узоқ муддатли жамгарма омонатларини жалб қилиш ҳисобига молиялашлари мумкин. Бу ҳол кредитларни жорий омонатлар ҳисобидан молиялашга қараганда инфлясияда камроқ акс етади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …