- Монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш.
- Ўзбекистон Республикасида хисоб-китобнинг самарали тизимини ташкил етиш ва таминлаш.
- Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, уларга кредит бериш.
- Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта резервларини, шу жумладан, келишув бўйича хукумат резервларини сақлаш ва тасарруф етиш.
- Давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил етиш.
- Расмий олтин-валюта захираларини сақлаш, пул емиссиясини амалга ошириш.
- Банк фаолияти билан шугулланишга лисензия (рухсатнома) бериш. Ҳукуматнинг молиявий агенти вазифасини бажариш.
- Ҳисобга олиш, хисобот бериш, ҳисоб-китоб, ссуда ва валюза операсияларини амалга оширишнинг ягона қоидалари ва. меёрларини белгилаш
- Ташки иқтисодий фаолият операсияларини амалга ошириши ва ҳ.к.
Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизими сифатида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасаларни ташкил етади. У Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига ега бўлмаган бош бошқармаларни тузади. Марказий банкка қарашли хизматлар ва муассасалар Марказий банк бошқаруви тасдиқлайдиган низомлар асосида фаолият кўрсатади. Марказий банк юридик шахс сифатида давлат мулкига асосланган бўлиб, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассаса сифатида харажатларни ўз даромадлари ҳисобидан қоплайди. Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул ва бошқа бойликларидан иборат бўлиб, уларнинг қиймати Марказий банк балансида акс етгирилади.
Марказий банк иқтисодиётни бошқариш ва банк тизимини назорат қилишда муҳим ўрин тутгани сабабли унинг фаолияти бутун дунё амалиётида қўлланиладиган Устав ва мазкур мамлакатда банк соҳасида амал қилаётган қонун билан тартибга солинади. Ўзбекистонда амал қилаётган бундай қонун 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўгрисида»ги қонундир.
Марказий банк ўз фаолияти жараёнида бошқа банкларга ўхшаб фойда олишни мақсад қилиб қўймаган. Шунинг учун ҳам, у молия бозорларида тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари билан рақобат курашини олиб бормайди. Унинг бош мақсади мамлакат пул бирлигининг барқарорлигини таминлашдир. Асосий мақсади хўжаликларни узлуксиз тўлов воситалари билан таминлаш (яни уларнинг тўлов қобилиятларини етарли даражада бўлишига ёрдам бериш), ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш, бошқа банклар фаолиятини назорат қилишдир. Бу мақсадларни амалга ошириш учун Марказий банк қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
- тижорат банклари захираларини сакдайди;
- банкларга мавсумий молиявий узилишларни қоплашга ва бошқа қисқа муддатли еҳтиёжларига кредит беради;
- мамлакат миқёсида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилади;
- бошқа банклар фаолиятини ўрганади, таҳлил қилади ва назорат қилади.
Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида тижорат банклари ўзлари жалб қилаётган ресурсларнинг Марказий банк томонидан белгиланган бир қисмини Марказий банкда сақлайдилар. Бу захиралар миқдорининг юқори ва паст чегараларини Марказий банк белгилайди.
Марказий банк тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари учун енг юқори погонадаги кредит берувчи орган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 124-моддасида: «Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқаради»дейилган. Шу сабабли у банкларнинг банки деб аталади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида Марказий банк ва Давлатнинг муносабатлари ҳақида шундай ёзилган:
«Марказий банк ўз ваколатлари доирасидаги қарорлар қабул қилиш борасида мустақилдир. Давлат Марказий банкининг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк еса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, башарти, булар ўз зиммаларига бундай мажбуриятларни олмаган бўлмасалар ёки қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса».
Марказий банк мустақил юридик шахс сифатида қуйидаги ваколатларга ега.
Унинг биринчи ва енг асосий ваколати бу давлат банк тизимининг маркази бўлиш ҳуқуқига егалигидир. Бу ваколат доирасида у банк тизими соҳасида Низом, қоида, тартибларни ишлаб чиқиш, яни банклар ва банкларга қарашли бўлмаган ташкилотлар учун бажарилиши шарт бўлган банк операсияларини амалга ошириш, банкларда ҳисоб-китоб юритиш, бухгалтерлик ва статистик ҳисоботлар тузиш ва такдим етиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига ега.
Марказий банк ваколатининг асосий йўналиши унинг пул-кредит соҳасида давлат назоратини амалга оширишини ташкил етишдир. У ўз назоратидаги субектларнинг оператив хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда банк фаолиятининг қонунийлигини назорат қилади.
Марказий банк давлат бошқаруви органи сифатида давлат пулкредит сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолият юритади.
Қайд қилинган ваколатлар доирасида Марказий банк мустақил қарорлар қабул қилади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот беради.
Марказий банк ҳукумат билан муносабатларга киришади ҳамда жаҳон амалиётига мувофиқ унинг банкири, фискал (хазина) агенти (вакили) ҳамда ўз ваколатларига кирувчи ҳамма муаммолар юзасидан маслаҳатчиси вазифаларини бажаради, шунингдек, иқтисодий ҳамда молиявий масалалар юзасидан давлат бюджетини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган малумотни ҳукуматга такдим етади. Марказий банкка бундай ваколатларни берилиши икки босқичли банк тизимининг унумли иш юритишини таминлаш имконини беради.
Марказий банк кредит тизимида етакчилик ва бошқарувчи, яни банк тизимини тартибга солиб турувчи вазифасини бажаради. Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасида такидланганидек, Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таминлашдан иборат. Мазкур мақсад банк олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:
Марказий банк мамлакатда муомалага пул белгиларини чиқариш борасида монопол ҳуқуққа ега бўлган органдир ва бу ҳуқуқ банклар фаолияти тўгрисидаги конунда белгилаб қўйилган. Марказий банк бошқа барча банклар ва кредит муассасалари учун турли қоидалар ва йўриқномалар ишлаб чиқади ҳамда уларнинг тўлалигича бажарилишини назорат қилади.
Марказий банк ҳукуматнинг бош банкири ва молиявий маслаҳатчиси ҳисобланиб, давлатлараро турли келишувларда барча молиявий ҳамда умумиқтисодий масалаларни ҳал қилишда иштирок етади.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида такидланганидек, қуйидаги фаолият турлари Марказий банк учун тақиқланади:
- молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиш;
- тижорат билан шуғулланиш;
- Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, шунингдек, Марказий банк фаолиятини юритишни таминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок етишини истисно етганда, банклар ва бошқа юридик шахслар капиталида қатнашишга ҳақли емас.
Булардан ташқари, Марказий банк тижорат банклари билан рақобат қилмаслиги учун унинг функсиялари бироз чекланган бўла-ди, яни Марказий банк фақат банкларга ва давлатга хизмат қилади.
Марказий банк хорижий банклар билан ҳамкорлик қилади. Унинг бошқа давлатлар банклари ва кредит муассасалари билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек, банклараро битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида Марказий банк қуйидагиларга (9-модда), яни:
- бошқа давлатларнинг марказий банклари, халқаро банклар ва ўзга молия-кредит муассасаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишга;
- молиявий операсияларни бажаришга, шу жумладан чет ел хукуматлари, чет ел марказий банклари ва пул-кредитни тартибга солиш органларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси азо бўлган халқаро ташкилотларга банк хизмати кўрсатишга;
- хорижий давлатларда ваколатхоналар очишга;
- Ўзбекистон Республикасида чет ел банкларининг ваколатхоналарини аккредитасия қилишга хаклидир.
Марказий банк мамлакатнинг иқтисодий, валюта ва бошқа турли манфаатларини таминлашга кўмаклашган ҳолда:
- давлатлараро савдо, тўлов битимларининг шартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
- хорижий валютада аксиялар, облигасиялар ва бошқа қимматли қоғозлар (девизлар) сотиб олади, хорижий валютадаги фойда ҳисобидан валюта фондларини ташкил қилади;
- бошқа турли тижорат банкларининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштиради;
- миллий пул бирлиги «сўмининг хорижий валюталарга нисбатан курсини белгилайди, тартибга солади, мустаҳкамлайди ва бу борада турли тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.