Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ҳисобот беради ва ўз ваколатлари доирасида қарорларни мустақил қабул қилади. Марказий банкнинг олий органи унинг Бошқарувидир. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради.
Бошқарув таркиби ўн бир кишидан иборат бўлиб унга Марказий банк Раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек, банкнинг асосий бўлимлари раҳбарлари киради. Марказий банк Раиси Бошқарувнинг Раиси ҳисобланади. Бошқарув азоларини Марказий банк Раисининг такдимномасига кўра Олий Мажлиснинг Кенгаши тасдиқлайди.
Марказий банк Раиси:
- Марказий банк ва унинг Бошқаруви фаолиятига раҳбарлик қилади, банкнинг фондларини тасарруф етади ва Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлади;
- Марказий банк фаолияти масалаларини ҳал қилади;
- бошқарув қарорларини имзолайди, буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
- Марказий банк фаолияти ва жорий операсияларини оператив тарзда бошқариш бўйича ҳаракатларни амалга оширади;
- Олий Мажлисда, ҳукуматда, вазирликлар ва идораларда, судларда, халқаро ва чет ел ташкилотларида банк фаолиятига доир барча масалалар бўйича Марказий банк номидан иш кўради;
- айрим масалаларни ҳал қилишни ўзининг ўринбосарларига, марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарларига, ҳудудий муассасаларнинг раҳбарларига топширади;
Марказий банк Раисининг ваколат муддати беш йил.
Бошқарув қуйидаги ваколатларга ега:
- Монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Марказий банкнинг очиқ бозордаги операсиялари кўлами, Марказий банкнинг ҳисоб ва ссуда беришдаги фоиз ставкалари ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги мажбурий резервлари нормасини белгилайди.
- Марказий банкнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки масаласини ҳал қилади.
- Банкнотлар ва тангаларнинг номинал қиймати ва намуналарини, шунингдек, пул белгиларини муомалага чиқариш шартларини белгилайди.
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган ссудалар миқдори ва шартларини тасдиқлайди:
- Банклар учун иқтисодий нормативларни тасдиқлайди ва уларга риоя етилишини кузатиб боради.
- Банк фаолияти билан шуғулланиш учун лисензиялар бериш ва уларни қайтариб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
- Марказий банкнинг ташкилий тузилмасини белгилайди.
- Марказий банк харажатлари ва даромадлари сметасини тасдиқлайди.
- Марказий банкнинг йиллик ва молия хисоботларини кўриб чиқади.
- Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари, муассасалари ва корхоналари раҳбарларини тасдиқлайди.
- Марказий банк таркибий бўлинмалари, унинг муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда марузаларини тинглайди.
- Марказий банк ходимларини ёллаш, ишдан бўшатиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек, уларнинг кредитлар олиш ва аксиялар сотиб олиш тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди
- Булардан ташқари, Бошқарув Марказий банк ваколати доирасидаги бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.
- Бошқарув ўз мажлисларини ойига камида бир марта ўтказиб туради. Мажлисни Марказий банк Раиси чақиради. Мажлислар, шунингдек, Бошқарувнинг камида учта азосининг талабномаси бўйича чақирилиши мумкин. Бошқарув мажлисларига Марказий банк раиси, у бўлмаган пайтларда еса ўринбосарлардан бири раислик қилади.
- Бошқарув азоларининг камида учдан икки қисми қатнашган Бошқарув мажлиси ҳақиқий ҳисобланади. Бошқарув қарорлари қатнашаётган азоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келган такдирда Марказий банк раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
- Бошқарув мажлислари, одатда, ёпиқ тарзда ўтади. Бошқарувнинг тўхтами еса қарор шаклида қабул қилинади.
Марказий банк Раисининг егаллаб турган лавозимидан озод етиш учун қуйидагилар асос бўлади:
- ваколат муддати тугаганида;
- истефога чиқишни сўраб, сабабларини кўрсатган ҳолда ёзган шахсий аризасига кўра;
- жиноят содир қилишда қонунда белгиланган тартибда айбдор деб топилганда;
- ўзининг хизмат вазифаларини саломатлигига кўра бажара олмаганда, давлат тиббий комиссиясининг хулосаси асосида;
- егаллаб турган лавозимига муносиб бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилганида, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунни қўпол равишда бузганида ва Марказий банк манфаатларига катта зарар етказганида.
Булардан ташқари, Марказий банк Раиси қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам егаллаб турган лавозимидан озод қилиниши мумкин. Раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари еса Марказий банк Раисининг тақдимига кўра Олий Мажлис Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли қўмита ёки унинг топшириғига асосан аудитор ташкилотлар томонидан текширилиши мумкин.
Марказий банк банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таминлаш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилади, тартибга солади ва банклар ўртасида ҳақиқий рақобат тамойилларига амал қилинишига хизмат қилади.
Тижорат банкларнинг ҳақиқий молиявий мустаҳкамлигини таминлаш, уларнинг мижозлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказий банк:
- капиталнинг монандлик коеффисиентини;
- бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг енг кўп микдорини;
- йирик кредит таваккалчилиги ва инвестисияларнинг енг кўп миқдорини;
- ликвидлик коеффисиентларини;
- активларни таснифлаш ва баҳолашга доир талабларни, шунингдек, бундай таснифлар асосида банкнинг операсия харажатлари жумласига киритиладиган чегирмалардан шубҳали ва ҳаракатсиз карзларга қарши ташкил етиладиган захираларни шакллантиришни;
- қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқиш ва уларни банк даромадлари ҳисобварағига киритишга доир талабларни;
- очиқ валюта мавқеи лимитлари каби меёрий иқтисодий нормативларни белгилайди ва уларга асосланиб, банклар фаолиятини тартибга солиб туради.
Марказий банк иқтисодий нормативларнинг ўзгариши тўғрисида камида бир ой олдин елон қилади.
Марказий банк банк операсияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва банк статистик ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.
Марказий банк, банклар фаолиятини назорат қилиш бўйича қуйидаги ваколатларга ега:
- банкларнинг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ҳамда текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан, операсиялари тўғрисида ахборот сўраш ва олиш;
- олинган ахборот юзасидан изоҳ талаб қилиш;
- банклар, уларнинг филиаллари ва банк билан узвий боғланган юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш ва тартиббузарларга нисбатан санксиялар қўллаш;
- банкларнинг ички аудити бўйича қўйиладиган талабларни белгилаш;
- банк активларини уларнинг сифатига қараб тасниф қилиш ва акгивлар бўйича кутилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишни талаб қилиш;
- ишончсиз активларни ҳисобдан чиқариш шартлари ва тартибини аниқлаш;
- банкларга уларнинг фаолиятида аниқланган тартиб бузилишларни бартараф қилиш тўғрисида ижро етилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
- банк аксиядорлари банк аксияларининг 20 фоизидан ортигини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ва мавқеи тўғрисида ахборот сўраш ва олиш;
- банклар ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерларига нисбатан малака талабларини қўйиш.
Текширишлар Марказий банкнинг ваколатли вакиллари ва Марказий банк белгилайдиган аудиторлар томонидан амалга оширилади.
Бир ёки ўзаро шартномалар билан боғланган бир неча шахслар, шунингдек, шўба ёки бир-бирига қарам бўлган юридик шахслар гуруҳи банк аксияларининг 20 фоизидан ортиғини сотиб олиши учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиши талаб қилинади.
Аксия сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда Марказий банк банк аксияларининг 20 фоизидан ортиғи харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига ега. Марказий банк илтимоснома олинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай, ариза берувчига ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабар беради.
Марказий банк аудиторлардан Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига, шу жумладан, тартиб ва услубиятларига риоя етишларини талаб қилишга, шунингдек, улардан банк аудити билан боғлиқ ҳар қандай малумотларни бевосита олишга ҳақли.
Банклар ва уларнинг филиаллари иқтисодий нормативларни белгиловчи банкларга оид қонун ҳужжатларини бузган тақдирда Марказий банк устав капиталининг енг кам микдоридан 0,1 фоизгача жарима ундириш ёхуд айрим операсияларни ўтказишни 6 ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига ега.
Агар йўл қўйилган тартиббузарликлар ёки банк ўтказаётган операсиялар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аниқ хавф туғдирса, у ҳолда Марказий банк қуйидагиларга ҳақлидир:
- банклардан устав капитали енг кам микдорининг бир фоизидан ошмаган суммада жарима ундириш;
- банкдан банкни молиявий соғломлаштириш, шу жумладан, активлар тузилмасини ўзгартириш, банк харажатларини камайтириш ва аксиядорларга дивидендлар тўлашни тўхтатиш тадбирларини кўришни, банк ёки унинг филиали раҳбарларини алмаштиришни, банкни кайта ташкил етишни, филиални тугатишни талаб қилиш:
- банк учун икгисодий нормативларни 6 ойлик муддатгача ўзгартириш;
- банкнинг айрим банк операсияларини амалга оширишини бир йилгача бўлган муддатга, шунингдек, филиаллар очишни гам шунча муддатга такиклаб қўйишга;
- банкни молиявий соғломлаштириш ёки Марказий банк кўрсатмаларини бажариш учун зарур бўлган даврда мансабдор шахслар аксиядорлар ега бўлган барча ваколатларни васийга бериб, банкка васийлик қилиш тартибини белгилаш тўғрисида қарор кабул килиш,
- банк операсияларини амалга ошириш хуқуқини берувчи лисензияни кайтариб олиш.
Банк филиаллари тўловларни ўз вақтида ўтказмаган ва уларнинг вакиллик ҳисобварақлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда, Марказий банк банк филиали ушбу ҳаракат натижасида олган даромадни қатий тартибда ундириб олади, шунингдек, шундай миқдорда жарима солади.