Кредит ва кредитлашнинг ўзига хос қоидалари борки, улар махсус тамойилларда ифода етилади. Булар:
- кредитнинг қайтувчанлиги;
- кредитнинг муддатлилиги;
- кредитнинг таминланганлиги;
- кредитнинг мақсадлилиги;
- кредитнинг тўловлилиги;
Мижоз мазкур иш билан фақатгина бир неча ой банд бўлса ва яшаш жойда қисқа вақт ичида турган бўлса, кредит мутахассиси бундай мижозга кредит беришни рад қилиши мумкин.
- Қарзни тўлаш босқичлари тахдил қилинганда, мижознинг йиллик ва ойлик даромади аниқланади. Бунинг маноси шуки, кредит мутахассиси қарзнинг ҳар бир қисмини ўз вақтида тўлиқ қайтарилишини таминлаш учун мижознинг хатти-ҳаракатини назорат қилади ва бу билан мижознинг ўз маблагларини бошқариш қобилиятини ўрганади.
- Банк кредитини қайтариш омилларидан бири, кредитнинг таминланганлигидир, яни мижозга тегишли уй, бино, иншоотнинг мавжудлигидир. Бундан ташқари, телефоннинг мавжудлиги ҳам бирон бир муаммо пайдо бўлганда, банкка мижоз билан харажатсиз боғланиш имкониятини беради.
Барча омиллар ичида енг асосийси, мижоз малумотларининг тўлақонлилиги, мижознинг самимийлиги ва ростгўйлигидир. Чунки мижоз ўзининг соғлиги, келажакдаги бандлиги тўғрисидаги нотўғри малумот берса, банк бундан катта зарар кўриши мумкин. Шунинг учун истемол кредитларидан кутиладиган йўқотишларни камайтиришнинг асосий воситаси ликвид гаров ва кафолатларнинг мавжудлигидир.
Кредит талабномасининг қуйидаги кўрсаткичлари сифат индикатори бўлиб хизмат қилади. Булар мижознинг:
- фаолият соҳаси, машгулот тури;
- ёши, оилавий аҳволи;
- уй-жой билан таминланганлиги;
- кредит бўйича рейтинг баҳоси;
- фаолияти ва унинг давомийлиги;
- сўнгги манзилда яшаш муддати;
- телефони;
- қарамогидаги шахслар сони;
- банкдаги ҳисобварақлари рақами;
- даромад даражаси.
Жаҳон банк амалиётида кредит мутахассиси кредит талабномасини таҳлил қилишда кредит скоринги тизимидан фойдаланади. Мазкур тизим кредит талабномасининг ҳар бир бандига алоҳида баҳо беришга асосланган. хозирги вақтда жаҳон банк амалиётида кредит талабномасини баҳолашда балл тизимининг қуйидаги шкалалари қўлланилмоқда.
Балл | Кредит бериш ёки бермаслик тўғрисида карор |
28 гача | • Кредит бериш рад етилсин |
29-30 | • 500 $гача кредит бериш мумкин |
31-33 | • 1000 $гача кредит бериш мумкин |
34-36 | • 2500 $гача кредит бериш мумкин |
37-38 | • 3500 $гача кредит бериш мумкин |
39-40 | • 5000 $гача кредит бериш мумкин |
41-43 | • 8000 $гача кредит бериш мумкин |
Бироқ балл тизимининг бундай шакли қўлланганда, банк ўз мижозларини йўқотиши мумкин. Чунки мижозлар ўзларининг кредит талабномаларини банк нотўғри баҳолаган, деган хулосага келиб, мазкур банк хизматидан фойдаланишидан бош тортиши мумкин. Бундан ташқари, талабноманинг конунға хилоф равишда баҳоланиши натижасида, мижоз банк устидан судга ариза бериши мумкин. Бундай шароитда банк ўзи қўйган ҳар бир балл бахони далиллар билан исботлаб беришига тўғри келади. Баллик баҳо қўйишда банк юмшоқ бахо сиёсатидан фойдаланмаса, ўзи жуда мушкул аҳволда қолиши мумкин.
Кредит инспектори ипотека кредити учун берилган талабномаларни баҳолашда қуйидагиларга етибор бериши лозим:
- Қарздор тўлаши керак бўлган кредит микдори билан гаров мулки харид баҳоси микдорининг нисбати кредитор учун ипотека кредитининг енг муҳим ишончлилик омилидир. Олинаётган кредит микдори гаров мулки баҳосидан анча юқори бўлиб, қарздор шартноманинг барча талабларини бажаришда масулиятсиз бўлса, унинг шахсий мулки баҳоси кредит баҳосини қопламайди ва банк катта зарар кўради. Агар гаров харид баҳоси кредит миқдорининг 90 фоизини ташкил қилса, гаров суғуртаси муҳим ўрин тутади ва кредитор қарздор хусусияти ва масулияти ҳиссини баҳолашда анча талабчан бўлиши лозим.
- Ипотека кредити берилиши натижасида қарздор банкда яна бошқа операсияларни ҳам амалга ошириши мумкин. Масалан, депозит маблағлари ҳисобига уй-жойни тамирлаш учун кредит олиши мумкин. Шу туфайли ипотека кредити берилганда, кредитср қарздор билан бўладиган барча муносабатларни ҳам етиборга олиши лозим.
- Мижоз депозит ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғининг барқарорлиги бериладиган ипотека кредитлари миқдори ва турларининг асосий омилидир. Барқарор депозит базасига ега банклар ипотека кредитлаш сиёсатини изчил олиб бориш ва узоқ муддатга катта миқдордаги ипотека кредитлари бериш имкониятига ега бўладилар;
- Кўчмас мулк асосида кредитлаш кредит инспекторидан кредит талабномасини таҳлил қилишда қуйидагиларга алоҳида етибор беришни талаб қилади:
- Мижоз даромадининг ҳажми ва барқарорлиги, айниқса ипотека кредити микдори ва кредитни қоплаш учун йўналтирилган маблаг микдори.
- Мижоз жамғармаси миқдори ва бирламчи тўлов манбаи. Агар ушбу тўлов микдори жамғарма миқдорининг камайишига олиб келса, бунинг натижасида фавқулодда шароитларда, масалан, касаллик ёки оила азосининг ишсиз қолиши туфайли мижознинг зарур бўлиб қолиш еҳтимоли бўлган ликвид активлари қисқариб кетади.
- Гаров мулкка қарздорнинг муносабати. Агар мижоз гаров мулкини ўрнатилган талаблар даражасида сақламаса, у кредитни тўлиқ қайтара олмай, гаров мулкини қайтариб олиш ҳуқуқини йўқотганда, банк унга гаров мулк баҳосининг ортиқча миқдорини керакли қийматда қайтара олмайди.
- Ипотека кредитига ўрнатилган фоиз ставкасининг тури. Агар ипотека кредитига сузиб юрувчи фоиз ставкаси ўрнатилган бўлса, фоиз ставкасининг ўзгариши натижасида сузиб юрувчи фоиз ставкаси ўрнатилган гаровдан кўра таянч фоиз ставкаси ўрнатилган гаровни сотиш анча қулайдир.
- Маҳаллий кўчмас мулк бозоридаги сотув ҳажми (агар мулк банк ихтиёрига ўтса). Иқтисодий таназзул вақтида кўчмас мулкка бўлган талабдан таклиф ошиб кетади ва банк ўзининг маблағини қайтариб олиш учун вақт керак бўлади.