Главная / Иқтисодиёт / Кредит сиёсатининг моҳияти

Кредит сиёсатининг моҳияти

Малумки, кредит деганда вақтинча ўз егалари қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан малум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатлар тушунилади. Бу муносабат икки субект ўртасида юзага келади: бири пул егаси, яни қарз берувчи; иккинчиси пулга муҳтож, яни қарз олувчи. Айни бир субект бир вақтнинг ўзида ҳам қарз берувчи, ҳам бошқалардан қарз олувчи бўлиши мумкин. Масалан, банк аслида пул егаси билан қарз олувчи ўртасида воситачи, айни вақтда унинг ўзи бўш пулни қарзга олади, сўнгра уни бошқаларга қарзга беради.

Банкнинг кредит сиёсати бу кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таминловчи ҳужжатдир. Бошқача қилиб айтганда, кредит сиёсати банк кредит ресурсларини жойлаштириш соҳасидаги қарорлар қабул қилиш имконини берувчи қоида ва чекланишлар мажмуи ҳисобланади.

Банк кредит портфелининг таркиби банкнинг кредит сиёсатини яққол намоён қилади. Агар банкнинг кредит портфелида ноаниқликлар мавжуд бўлса, банк раҳбари бу кредит портфелини қайта кўриб чиқиши ёки умуман ман етиши мумкин. Тижорат банкларининг кредит сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқилади ва банк кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқади ва амалда жорий етади. Бу сиёсатни ишлаб чиқиш ва ижро етиш юзасидан жавобгарлик банк кенгаши ва бошқаруви азолари, банкнинг бошқа мансабдор шахсларига юклатилади.

Кредит сиёсатининг характери банк кредит портфелининг таркибига, банк ўз фаолиятини амалга ошираётган ҳудуднинг иқтисодиётига қараб аниқланади. Банкнинг кредит сиёсати унинг жорий банк стратегияси ва иқтисодий ҳолатига мувофиқлигини таминлаш учун банк кенгаши томонидан йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Шундай қилиб, банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш банк фаолиятини тартибга солиб турувчи органлар томонидан белгиланган андозалар (стандарт)га амал қилиш ва фойда келтирувчи кредитлар беришни таминловчи механизмлардан биридир. Бу сиёсат қуйидаги масалаларни қамраб олади:

  • кредит портфелини тузишдан мақсад, кредит турлари ва сифати, уларни қайтариб олиш (тўлаш);
  • кредит беришга, унинг енг юқори баҳоси ва турини аниқлаб, тасдиқловчи ваколатли банк ходими ҳақида ахборот;
  • кредит бошқармаси доирасида қарор қабул қилиш ва малумотлар бериш мажбурияти;
  • мижозлар томонидан кредит олиш учун берилган аризаларни қабул қилиш тажрибаси;
  • ҳар бир кредит аризасига илова қилиниши, шунингдек, кредит ишида сақланиши лозим бўлган зарур хужжатлар (молиявий ҳисобот, гаров ва кафиллик шартномалари ва бошқ.)
  • кредит бўйича ҳужжатлар тўпламининг сақланиши ва текширилиши учун масул шахсларнинг ҳуқуқлари;
  • кредит таминотини (гаровни) қабул қилиш, баҳолаш ва сотишнинг асосий коидалари;
  • кредит сиёсати кредитларга ўрнатадиган фоиз ставкалари ва ҳақлари, уларни тўлаш шартларининг (баёни);
  • барча кредитларга қўлланиладиган сифат андозаларининг тарифи;
  • кредит қўйилмаларининг енг юқори миқдори;
  • банк кредит қўйилмаларининг асосий қисми йўналтирилган ҳудуд ёки тармоқ тарифи;
  • муаммоли кредитлар билан боғлиқ бўлган ҳолатларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни йўқотиш тажрибалари тарифи.

Банк кредит сиёсатининг талқини ушбу банк учун жуда муҳимдир. Чунки унда банк ходими бажариши лозим бўлган вазифалар ўз аксини тўлиқ топади. Бу сиёсат ёрдамида кредит мутахассиси кўзлаган бир қатор мақсадларига, яни даромадлиликни таминлаш, хатар даражасини назорат қилиб пасайтириш чораларини кўриш, банк фаолиятини назорат қилиб тартибга солиб турувчи органлар талабларини қондиришга еришади.

Кредит сиёсати кредитлашнинг турли кўрсаткичлари (кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, жуғрофий худудлар ва бошқ.) бўйича кредитларнинг тўпланиши даражасини аниқлаш ва уни мониторинг қилиш тўгрисидаги талабларни ўз ичига олади. Кредит сиёсати мунтазам равишда раҳбариятга топшириладиган тегишли қисоботларни тайёрлашга доир талабларни белгилаб беради.

Кредитни тўлаш муддати уни тўлашнинг бирламчи ва иккиламчи манбаларини синчиклаб баҳолаш асосида белгиланади. Бу сиёсат раҳбарият нуқтаи назаридан ҳар хил тоифа ва турдаги кредитларни тўлашнинг мақбул дастурларидан иборат бўлади. Кредит сиёсати кредитлар беришнинг максимал муддатларини белгилайди. Бундан ташқари. ушбу сиёсат:

  • кредитнинг асосий суммасини кредит тўлаш муддатининг сўнгида ва кредит тўлашнинг бошланғич муддати узайтирилаётганда қайтариладиган кредит турларини бериш тартибини;
  • тўловларни ўз вақтида тўланишни таминлаш, маблағларнинг қайтарилиши ва берилган кредитлар бўйича қарзни ундириб олиш бўйича чора-тадбирларни;
  • кредит бериш босқичида ҳам, кейинги мониторинг босқичида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинғ молиявий ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талабларни ўз ичига олади.

Шуни ҳам қайд етиш лозимки, молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш, накд пул оқими ва бошқа малумотлар бўйича ҳисоботларни такдим етиш юзасидан қўйиладиган талаблар банк кредит сиёсатида аниқ ифодаланиши, банклар талаб қиладиган малумотлар еса миллий бухгалтерлик ҳисоби стандартларига (МБҲС) мувофиқ тақдим етилиши керак.

Кредит сиёсатида потенсиал қарздорларнинг кредит қобилиятини (ликвидлик, қопланиш, мухторлик коеффисиентлари, капиталлаштириш даражаси, гаров таминоти експертизаси ва б.) аниқлаш учун уларнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш тадбирлари батафсил ёритилади. Шу нуқтаи назардан тижорат банки қарздорларнинг кредит қобилияти мезонлари ва уларни баҳолаш услубини аниқ белгилаб олиши зарур.

 Кредит сиёсатида гаров таминотига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

  • енг аввало, муайян турдаги қимматликлар (кўчмас мулк, автомобиллар ва б.) гарови асосида бериладиган ссудаларнинг максимал миқдори лимитларини ўз ичига олиши ҳамда таминланган ссудаларнинг ҳар бир тури учун кредит ҳужжатлари тўпламини расмийлаштириш тадбирларини белгилаши;
  • бу сиёсатда гаров кредитлашнинг уни бериш вактидаёқ кредитни тўлаш манбаси (нақд пул ёки давлат қисқа муддатли облигасиялари (хазина векселлари) билан таминланган кредитлар бундан мустасно) ҳисобланган ягона асоси бўлмаслиги белгилаб қўйилиши;
  • гаровга олинган мулк турига қараб гаров мавзуига нисбатан қўйиладиган талаблар ва кредитнинг гаров қийматига нисбатини ўз ичига олиши;
  • гаров мавзуи синчиклаб баҳоланиши ва унинг бозор қиймати уни сотиш лозим бўлган пайтда юзага келиши мумкин бўлган зарар ўрнини қоплаши лозимлигининг аниқ ёритилиши;
  • турли гаров тоифаларини баҳолаш услублари батафсил акс еттирилиши лозим.

Булардан ташқари, кредит сиёсати кўчмас мулк, ишлаб чиқариш жиҳозлари ва истемол кредитларини молиялаш учун бериладиган кредитларни тўлаш ҳисобига қарздор томонидан бўнак тўловларини киритишга доир муайян талабларни ўз ичига олиши зарур.

Кредит сиёсатида кредит мониторингига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

  • кредитларни таснифлаш тизимининг аниқ ифодаланиши;
  • кредит ходимларининг кредит портфелидаги барча малум бўлган салбий ўзгаришлар тўғрисида раҳбариятга хабар беришлари;
  • кредитларнинг барча тоифалари бўйича «тўловсизлик» тушунчасининг аниқ ифодаланиши;
  • фоизларни ўстирмаслик мезонлари; шунингдек, банк бошқаруви ва кенгашининг тегишли ҳисоботларига нисбатан талабларни ўз ичига олиши лозим.

Булардан ташқари, ҳисоботларда аҳволнинг ёмонлашиши, яширин зарарлар сабаблари ва соғломлаштириш режалари батафсил баён етилиши керак. Бу сиёсат қарзларни қайтаришга доир изчил, босқичма-босқич чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилиш керак. Раҳбарият Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ кредитларни ҳисобдан чиқариш тадбирларини ишлаб чиқиш лозим.

Кредит сиёсатида банк кредит портфелини вақти-вақти билан баҳолашга жавобгар бўлган мансабдор кредитлар рўйхатини белгилаш ҳамда кредит портфели сифатини аниқлаш ва тузатишлар юзага келувчи минимал йўқотишлар билан киритилиши учун муаммоли кредитларни аниқлаш учун зарур бўлган ички банк кредит таҳлили мақсадларини белгилаб қўйиши лозим.

Таҳлил мақсадлари кредит сифатини аниқлаш билан бир қаторда кредитлаш жараёнини бошқариш сифатини баҳолаш, жумладан:

  • тасдиқланган кредит сиёсати мувофиқлигини таминлаш ва кредит ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;
  • молиявий таҳлил;
  • гаровни расмийлаштириш ва баҳолаш;
  • кредитлашга доир ваколатларни тақсимлаш;
  • қонунчилик меёрларига риоя қилиш каби баҳолашларни ҳам ўз ичига олади.

Булардан ташқари, кредит сиёсати банк хизматлари ва бўлинмалари томонидан банк бошқаруви ва кенгашига кредитлашнинг турли жиҳатлари бўйича топшириладиган кредит портфели сифати ва кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа малумотларни ўз ичига олган ҳисоботлар тури ва даврийлигини белгилайди.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …