Главная / Иқтисодиёт / Кредит шартномаси намунаси

Кредит шартномаси намунаси

 ТАЛИМ  КРЕДИТИ  ШАРТНОМАСИ № ______

  

  Термиз ш.

____.Ноябр.2020 й.

            «ТуронБанк» Аксиядорлик Тижорат Банки номидан 13.04.2020 йилдаги №100-сонли ишончнома асосида харакат қилувчи «Туронбанк» АТБ Термиз филиали бошкарувчи уринбосари А.Т.Менгнаров, кейинги ўринларда «Банк» деб аталувчи бир томондан, 19.11.2001 йилда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида туғилган, Сурхондарё вилояти Олтинсой туман Бўстон МФЙда рўйхатда турувчи, Сурхондарё вилояти Олтинсой туман ИИБ томонидан 06.12.2018 йилда берилган, Паспорт: АС 0377795 рақамли паспорт егаси, фуқаро Сайибназаров Алимухаммад Ғайрат уғли кейинги ўринларда «Қарздор» деб аталувчи учинчи томондан  Термиз давлат университети номидан ректор Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

  1. Шартнома мазмуни.

  • «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 26.07.2001 ийлдаги №318-сонли «Олий ўқув юртларида тўлов – контракти асосида ўқиш учун, Талим кредитлари бериш тўғрисида»ги Низоми ҳамда “Туронбанк” АТБ Бошкарувининг 29.01.2020 йилдаги 730/1-сонли карорига асосан, Банк шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида Талим кредити бериш, Қарздор еса олинган ссуданинг шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариш мажбуриятини олади.

 1.1.1“Қарздор” томонидан кредитнинг асосий ва фоиз тўлови кредит қайтариш жадвалида белгиланган санада амалга оширилмаган ҳолларда “Банк” “Қарздор”нинг ҳар қандай банк пластик карталаридан (бундан буён матнда – БПК) қарздорликларни қўшимча розиликсиз ундириб олиш ҳуқуқига ега;

1.2. Банк томонидан ажратилган ссуда қарздор томонидан қуйидаги мақсадда сарфланади: Сайибназаров Алимухаммад Ғайрат уғли билан Термиз давлат университети ўртасида 02.10.2020 йилда тузилган № БУХ/КУНД35-сонли тўлов контракт шартномасига асосан 2020-2021 ўқув йили контракт тўлови учун нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш юли билан ўтказиб берилади.

  1. Томонларнинг мажбуриятлари.

2.1. БАНКнинг мажбуриятлари:                                                                                                                                       

а) Банк ўз маблағи хисобидан мазкур шартноманинг 1.2. бандида қайд етилган мақсадни амалга ошириш учун, 60 (ОЛТМИШ) ой муддатга, имтиёзли даврсиз асосида, йиллик 23% устама хақи тўлаш шарти билан, 8 216 937 (саккиз миллион икки юз ун олти минг туккиз юз уттиз етти) сўмлик кредит линияси очиш;

б) ажратилган ссуда хисобини юритиш учун, кредит шартномаси  имзоланган  кундан сўнг  Қарздорга алохида ссуда хисоб рақами очилади;

в) Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгарган тақдирда  карздорга малум қилиш.

2.2. КАРЗДОРнинг мажбуриятлари:

а) мазкур шартноманинг 1.2. бандида қайд етилганидек, ажратилган кредитдан мақсадли фойдаланиш;

б) Кредитдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги асосий талабларга амал қилиш: мақсадли ишлатиш, қайтаришлик, муддатлилик, тўловни кечиктирмаслик ва таминот;

в) Кредит таминотининг батафсил тарифи:

  • Кредит таминоти сифатида, Менгнарова Нуржамол Тошпулатовнанинг 10 271 172 (ун миллион икки юз етмиш бир минг бир юз етмиш икки) сўмлик иш ҳақи кафиллик шартномаси тақдим етилади.

г) Ажратилган кредит муддатли мажбуриятномага асосан қайтариш;

д) Банк ходимлари томонидан мунтазам равишда ўтказиладиган мониторинг текширувларига қаршилик кўрсатмаслик,  малумотлар олишга ёрдам бериш;

е) Қарздорнинг молиявий холати ёки ўқиш жойи ўзгараётган тақдирда бу хақда Банкни камида бир ой олдиндан огохлантириш.

ё) Талаба ўқув муддати тугагунга қадар талабалар сафидан чиқариб юборилган тақдирда олий ўқув юрти ректорининг буйруғи чиққан кундан бошлаб ун иш куни ичида банкка бу хақда хабар бериши зарур, қарз олувчи еса ўз навбатида уч ой муддат мобайнида берилган кредит ва унга хисобланган фоизларнинг тўлиқ суммасини қайтариши лозим.

ж) Қарздор вафот етган тақдирда, унинг ссуда қарздорлиги бўйича мажбуриятлари мехнатга лаёқатли оила азоларидан бирига (мустақил ва тўлов қобилиятига ега шахсга)  қайта расмийлаштирилади. Кредит мажбуриятлари қайта расмийлаштириш имконияти бўлмаган тақдирда ва тўлов муддатининг келишидан қатий назар банк қарздорнинг вафотидан сўнг олти ойлик муддат ичида унинг меросхўр ёки ворисларига суд орқали мулкий даво қўзғатишга хақли.

з) «Банк» «Қарздор» томонидан кредитнинг асосий қарз тўлови кредит қайтариш жадвалида белгиланган санада амалга оширилмаган ҳолларда, кредит қайтариш жадвалида белгиланган санадан кейинги кундан бошлаб айнан тўлов кечиктирилган кунлар учун кредитнинг муддати ўтган қисмига мазкур шартноманинг 2.1 бандида

белгиланган фоиз ставкасига қўшимча равишда йиллик 5 (беш) фоиз микдорида қўшимча фоиз тўлови ундиришга хақли (чет елдан жалб қилинган кредит линиялари орқали берилган кредитлар бундан мустасно)»;

л) Ўқув муассасаси томонидан талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқ чиқарилганидан сўнг, қарз олувчи 10 календар куни ичида банкга хабар бериш, хабар бермаган ҳолларда  шу давр учун ҳисобланган фоизларни банкка тўлаб бериш.

м) Агар «Қарздор» томонидан кредит маблағлари ўз муддатида қайтарилмаганда кредитнинг асосий қисми «Банк» томонидан суд жараёнидаги кредитлар ҳисоб рақамига ўтказилса ёки кўзда тутилмаган холатлар (95413) ҳисоб рақамига ўтказилиши таминланса мазкур шартноманинг 2.1. б) бандида белгиланган фоиз ставкасига кушимча равишда йиллик 5 (Беш) % микдорида қўшимча фоиз тўлаш қўлланилади ва ҳисобланган фоизлар «Қарздор»дан ундирилади.

  1. Томонларнинг хуқуқлари

3.1. Банкнинг хукуклари :

а) Кредитлаш жараёни давомида (молиявий-хужалик ахволи, кредитга лаёқатлилиги, кредитни мақсадли ишлатилиши ва Таминоти юзасидан) кредитни текширув мониторингини ўтказиш.

б) Мазкур шартнома юзасидан қарздор мажбуриятларини бажармаган тақдирда:

  • Банк талаб қилган хужжатлар 30 (Ўттиз) кун ичида тақдим етилмаган тақдирда, кредит

ажратишни тўхтатади, яни рад етади;

  • Ссуда мақсадли ишлатилмаганда, асосий қарз тўлови кечиктирилганда, молиявий ахволи оғирлашганда ва шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бузилганда кредитни муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.
  • Ундирув кафилликка қаратилган тақдирда бу тўғрида Банк қарздорга беш кун олдин малум қилади.
  • Шартномани бир томонлама бекор қилиш;
  • Қарздор шартнома шартларидан келиб чиқиб, ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда,

Банк Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан фуқаролик судига мурожат қилмасдан кафил сифатида иштирок етган кафил фуқаролар хисобидан мавжуд бўлган кредит қарздорлигини қоплайди.

3.2. ҚАРЗДОРнинг хуқуқлари:

а) Мазкур шартнома шартларида қайд етилган суммани муддатида қайтариш шарти билан олиш;

б) Тарафларнинг розилиги билан мазкур шартнома муддатини узайтириш (пролонгасия), шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш қушимча шартнома билан амалга оширилади (сабабини кўрсатган холда).

в) Қарздорик суммасини муддатидан олдин қайтариш.

  1. Томонларнинг жавобгарлиги

Тарафлар ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ жавобгардирлар. Шунингдек ўзлари тақдим етган малумотлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.

  1. Низоларни хал қилиш.

Мазкур шартнома шартлари юзасидан тарафлар ўртасида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар ўзаро музокаралар олиб бориш юли билан хал қилинади. Тарафлар юзага келган низони ўзаро хал қила олмаган тақдирда, ушбу муаммони ечишлик учун худудий Фуқаролик судига мурожаат қилинади.

  1. Форс – мажор.

  • Енгиб бўлмайдиган кучлар ва томонларга боғлик бўлмаган холатлар, яни табий офатлар, сел, ёнгин, зилзила, портлаш, епидемия, уруш ёки харбий ва фавқулотда холатлар сабабли томонлар мазкур шартнома имзолангандан сўнг шартнома шартларини қисман ёки тўлиқ бажармасалар жавобгарликдан озод етиладилар.

6.2. Мазкур форс-мажор холатлар шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришга сабаб бўлади.

  1. Шартнома муддати

7.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан етиборан тузилган саналади ва  тарафлар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амал қилади. Талим кредити 60 (олтмиш) ой муддатга, ____.Ноябр.2020 йилдан  ____.Ноябр.2025- йилга қадар, асосий қарз тўловига йиллик 23% устама хаққи тўлаш шарти билан берилади.

  1. Қўшимча шартлар

8.1. Тарафлар томонидан имзоланган ва мухр босилган, ёзма равишда тузилган мазкур шартномага

қўшимчалар юридик кучга егадир ва ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар тарафларнинг розилиги билан амалга оширилади.

8.2. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга ега бўлган уч нусхада тузилди. Томонларга бир нусхадан  тақдим етилади.

БАНК:  

ҚАРЗДОР:

«ТУРОНБАНК» АТБ  ТЕРМИЗ  ФИЛИАЛИ

Термиз шахар, Баркамол Авлод кўчаси

32- уй. Тел: (76)223-18-99  Факс: (76) 223-18-99                МФО: 00328 ИНН: 201677164  Х\р: 16103000400000328001

 

Филиал бошқарувчи уринбосари:

 

А.Т.Менгнаров     __________

М.У.

 

Филиал бош бухгалтери:

 

Ф.М.Мирзаев     __________

М.У.

 

Филиал юристи:           

 

А.Б.Фозилов__________ 

 

 

 

Сайибназаров Алимухаммад Ғайрат уғли

 

Манзил: Сурхондарё вилояти Олтинсой туман Бўстон МФЙ.

Паспорт: АС 0377795, Сурхондарё  вилояти  Олтинсой туман   ИИБ  томонидан  06.12.2018 йилда  берилган.

 

Тел:  +998

 

 

 

Карздор ____________________       А.Ғ.Сайибназаров

 

 

 

 

 

Олий Талим муассасаси

Термиз давлат университети

 

Почта манзили:190111,Термиз шахар

Баркамол авлод кучаси 43-уй

Ш/Х № 400910860224017950100079001

ИНН : 200473474

 

Талим муассасаси

Рахбари:                                  ________________

                                                               (имзо)

 

 

 

Юрист                                      ________________

                                                               (имзо)

 

 

 

Бош хисобчи:                            ________________

                                                               (имзо)

 

 

(карз олувчининг Ф.И.Ш тулик, уз кули билан ёзилади)

                Ушбу шартномани  укиб чикдим, ушбу шартноманинг сузлари, булимлари ва бандларининг маноси, мазмуни ва ахамияти менга тушунарли, шу муносабат билан ушбу шартномани имзолайман ва сузсиз ижро етиш учун кабул киламан.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …