Главная / Иқтисодиёт / Кредит, унинг функсиялари ва турлари

Кредит, унинг функсиялари ва турлари

Пул бор жойда қарз олиш ва қарз бериш юзага келади, бу ишни банклар бажаради.

Кредит деганда ўз егалари қўлида вақтинча бўш турган пул маблагларини бошқалар томонидан малум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатлар тушунилади.

Банк ўзгалар пулини жамлаб уни ўз номидан кредитга беради. Бу ерда кредит муносабати икки субект ўртаеида юзага келади: бири пул егаси, яни қарз берувчи (кредитор) ва иккинчиси, пулга муҳтож, яни қарз олувчи (қарздор).

Кредит муносабати амалга ошиши учун унинг зарур унсурлари, яни кредитнинг обекти ва субекти бўлиши лозим ( 34-чизма).

1015

34-чизма. Кредит муносабатлари.

Кредит субектлари ҳар хил, буларга корхона, фирма, ташкилот, давлат ва турли тоифадаги ахоли киради.

Кредитнинг обекти ҳар қандай пул емас, балки фақат вақтинча бўш турган, егаси томонидан ишлатилмай ва қарзга берилиши мумкин бўлган пулдир.

Бўш пул уч хил бўлади:

  • тадбиркорлар ёки катта пулдорлар қўлидаги пул, яни пул капитали;
  • аҳоли қўлидаги пул ертами кеч еҳтиёжни қондириш учун тўпланган пул, егаси қўлида капитал емас, балки истемолини қондириш воситаси;
  • давлат ихтиёридаги пул. Бу ҳам пул капитали (давлат корхонаси учун), ҳам умумий истемол пулидир.

Айтилган турдаги бўш пуллар ссуда (қарз) фондини ташкил етади ва унинг юзага келиши обектив тарзда муқаррардир. Қарзга берилган пул, яни кредит ҳаракатини қуйидагича ифодалаш мумкин:

Кб —>  Ко  —> Ки —>    Кфк

Бу ерда:

Кб – кредит берилди;

Ко – кредит олинди;

Ки – кредит ишлатилди;

Кфк – кредит фоиз (%) билан қайтарилди.

Шу тарзда бўш пуллар кредитнинг асосий шарти-қарз учун ҳақ тўлашни таминлайди. Бу ҳақ қарз қилинган суммага нисбатан фоиз ҳисобида олинганидан у қарз просенти деб юритилади. Қарз просенти пул бозорида амал қилади.

Кредит тўрт хил функсияни бажаради.

Биринчидан, пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини (масалан, вексел, чек, сертификат ва б.) юзага чиқариб, уларни хўжалик оборотига жалб қилади. (вексел қарз мажбуриятномаси, чек банкдаги пулни талаб қилувчи ҳужжат, сертификат пул тўланганлиги, қарз берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат).

Кредит туфайли пул муомаласи доирасига вексел, чек, кредит карточкалари каби воситалар киритилиб, нақд пулли ҳисоб-китобларни накд пулсиз операсиялар билан алмаштиради. Бу еса ички ва халқаро бозордаги иқтисодий муносабатлар механизмни осонлаштиради ва тезлаштиради.

Иккинчндан, қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар ўртасида қайта тақсимлаш билан ишлаб чиқариш ресурсларининг кўчиб туришини таминлайди. Қайта тақсимлаш функсияси ёрдамида корхоналар, ташкилотлар, шахсий ва давлат секторининг бўш пул маблағлари, даромадлари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга муайян тўлов асосида берилади.

Бу функсия ёрдамида ишлаб чиқаришдаги мутаносибликлар (пропорсиялар) ва пул капитали ҳаракати бошқарилиб турилади.

Учинчидан, қарз бериш туфайли муомала харажатларини тежаш имконияти туғилади. Малумки, кредит вужудга келиш давридан бошлаб ҳақиқий пуллар (олтин, кумуш) ўрнини кредит пуллари векселлар, банкноталар, чеклар бажариб келган. Айниқса, олтин (кумуш)нинг монетар роли ва унинг йўқолиб борганлиги туфайли кредитнинг бу функсияси ёрдамида нақд пулсиз ҳисоб-китсбларни ривожлантириб, унинг тезкорлиги ва кам харажатлилигини таминлаб келмоқда.

Бу функсия ссуда капиталига айланган қарзнинг муомалада бўлиш вақтининг тежалиши унинг ишлаб чиқаришда бўлиш вақтини оширади ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, фойданинг ортишига олиб келади. Хўжалик субектлари пул маблагларининг келиб тушиши ва ишлатилиши ўртасидаги вақт бўйича фарқ фақатгина ортиқча маблағлар ҳажмини емас, балки молиявий маблағларнинг етишмовчилигини ҳам аниқлаб беради. Шу сабабли корхона ва ташкилотларнинг ўз айланма маблағларининг вақтинчалик етишмовчилигини тўлдириш учун ссудаларни олиш кенг тарқалиб боряпти.

Тўртинчидан, қарз бериш, қарзни ундириш воситалари орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга еришилади. Масалан, банк кредити ҳисобидан қурилаётган қўшма ёки хорижий корхоналар республиканинг ва жаҳон бозорининг еҳтиёжини қондирса, бу ҳол кредитнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги функсиясининг ижобий амал қилганлигидан далолат беради. Ва аксинча, кредит халқ хўжалигига турли йўллар билан асоссиз равишда кўп берилса ва оқибатда пул массаси кўпайиб, миллий пул қадрсизланса ёки олинган халқаро кредитлардан самарали фойдаланилмаса ва мамлакат ўзининг бошқа даромад манбалари, масалан, олтинини сотиш ҳисобидан кредитни қайтарса, бу ҳол кредит функсиясининг салбий амал қилганлигидан далолат беради.

Кредитга бўлган талаб қайси усулда ва муддатда, ким томонидан қондирилишига ва қарз олувчиларга таклиф қилинишига қараб, кредит бир неча турларга бўлинади (40-жадвал).

40-жадвал.

Кредит турлари

Туркумлаш белгилари Кредит турлари
1 2 3
1 Кредит бериш муддатига қараб 1.   Қиска муддатли кредит (1 йилгача)

2.   Ўрта муддатли кредит (1 3 йилгача)

3.   Узоқ муддатли кредит (3 ва ундан юқори)

2 Кредитлаш обектларининг иқтисодий моҳиятига қараб 1.  Товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар

2.  Ишлаб чиқариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўзлаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар) учун бериладиган кредитлар

3.  Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бериладиган кредитлар (аккредитив очилганда, тайёр маҳсулотни жўнатганда ва б.)

3 Тўлаш муддатига караб 1.   Муддатли кредитлар

2.  Муддати кечиктирилган (пролонгасия қилинган) кредитлар

3.   Муддати ўтиб кетган кредитлар

4 Кредитни тўлаш манбаларига қараб 1.  Қарз олувчининг ўз маблаглари ҳисобидан таминланадиган кредитлар

2.            Грант маблаглар ҳисобидан

3.            Янги кредитларни жалб килиш ҳисобидан

5 Таминланганлик даражасига қараб 1.   Бевосита тўғри таминланган кредитлар

2.  Билвосита (бирор корхона ва ташкилот ҳисобидан) таминланган кредитлар

3.   Таминланган кредитлар

6 Тўланган фоиз даражасига қараб 1.   Ўртача (меёрли) фоизли ставка

2.   Юқори фоизли ставкадаги кредитлар

3.   Паст фоизли ставкадаги кредитлар

4.   Фоизсиз кредитлар

Узоқ муддатли кредитлашда кредитлар 3-5 йил муддатда берилади. 1 йилдан 3-5 йилгача бўлган кредитлар ўрта муддатли кредитлар дейилади. Қисқа муддатли кредит беришда кредитлар бир неча ойдан бир йилгача бўлган муддатда берилади. Бу турдаги кредитлар:

  • айланма капитални тўлдирувчи;
  • қурилиш мақсадида олинадиган «оралиқ»;
  • қимматли қоғозлар дилерларига бериладиган;
  • чакана савдо билан шуғулланувчи шахсларга бериладиган;
  • ўз активлари хисобидан таминловчи (дебиторлик қарзлари, факторинг ва товар-моддий захиралари билан таминланган) кредитлар деб юритилади.

Узоқ муддатли кредитлар асосан асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ сохаларни таминлашга ишлатилади. Хусусан, бу кредитлар:

  • қайта тиклаш мақсадида капитал харажатларни амалга ошириш учун;
  • ҳаракатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва такомиллаштириш билан боглиқ харажатлар учун;
  • янги қурилиш ва қўшимча юқори самарали тадбирлар бўйича харажатларни амалга ошириш учун;
  • янги фан, илмий техника соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва ютуқларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва бошқалар учун ажратилади.

Муддати ўтган кредитлар (активлар) қарздор томонидан кредит шартномасида кўзда тутилган тўлаш шартлари ва жадвали бузилган ҳамда асосий қарз ва унга доир фоизларнинг навбатдаги тўлови тўлов муддати етиб келганидан сўнг тўланмаган кредитлар.

Реструктуризасия қилинган кредитлар (активлар) қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши сабабли тўловнинг дастлабки шартлари ўзгарган кредитлар. Агарда банк томонидан қуйидағи амалларнинг хеч бўлмаганда биттаси бажарилса, кредитлар (активлар) реструктуризасияланган ҳисобланади:

  • фоиз ставкасининг камайтирилиши ёки ҳисобланган фоизларнинг ундириб олинмаслиги;
  • жами асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан воз кечилиши;
  • кредитни тўлаш муддатининг кечиктирилиши ёки узайтирилиши;
  • фоизларга доир тўловларнинг бир қисми ёки умумий микдоридан воз кечиш;
  • оддий шароитларда қарздорга берилмай, балки кредитни реструктуризасиялаш зарурлиги натижасида қилиниши мумкин бўлган бошқа ён беришлар.

Ўстирилмайдиган кредитлар (активлар) белгиланган тартибга мувофиқ фоизлар ҳисобланиши тўхтатиладиган кредитлар (активлар).

Яхши таминланган кредитлар қимматли қоғозлар бозорида баҳоланадиган мулк ёки кредитнинг асосий суммаси ва унга доир фоизларни тўлиқ қоплаш имконини берадиган миқдорда банк депозитлари кўринишидаги гаров билан таминланган кредитлар.

Қисман таминланган кредитлар (активлар) «яхши таминланган кредитлар (активлар)» мезонига мувофиқ келмайдиган таминотга ега кредитлар. Хусусан, уларга доир тақдим етилган гаров қиймати кредит суммаси ва унга доир фоизларнинг 100 фоизидан, шунингдек, гаровни сотишда кўзда тутилаётган харажатлардан кам (елон қилинган гаров қийматидан қатий назар) ёки елон қилинган қиймат бўйича гаровнинг сотилиши шубҳа туғдирадиган кредитлар.

Таминланмаган кредитлар (активлар) бирор-бир таминотсиз берилган кредитлар. Одатда, бундай кредитлар қарздорнинг кучли тушумлари потенсиали ёки унинг яхши кредит тарихи асосида берилади. «Таминланмаган кредитлар»га гаров белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган кредитлар хам киради.

 Жаҳон амалиётида банк ўзини-ўзи қопловчи кредитлар асосан товар-моддий захиралар, хом ашё ва материаллар ҳамда сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотларни молия билан таминлаш мақсадида олинади. Бундай кредитнинг афзаллиги шундаки, тадбиркор ўз фаолияти учун зарур бўлган нақд пулнинг етарли миқдори билан таминланади. Бунда:

  • нақд пуллар хом ашё ва материаллар, чала ва тайёр маҳсулотларни сотиб олиш учун ишлатилади;
  • маҳсулотлар асосан сотиш учун тайёрланади;
  • савдо асосан кредит ҳисобидан амалга оширилади;
  • савдо орқали олинган маблағ банкдан олинган кредитни қоплашга ишлатилади.

Айланма капитални тўлдириш учун олинадиган кредитлар ҳам вазифасига кўра, ўз-ўзини қопловчи кредитга ўхшаб, товар, хом ашё, материаллар сотиб олиш, тайёр маҳсулотлар захирасини тўлдириш учун узоғи билан бир йил муддатга олинади.

Бу кредитнинг фарқи шундаки, у асосан мавсумий талабни қондириш учун олинади.

Масалан, ёз мавсумида кийиладиган замонавий кўйлг<клар тикиш учун кредит талаб қилинганда, банк ушбу мижозга 6 ойдан 9 ойгача муддатга кредит тизимини очади ва мижоз зарур бўлганда ушбу тизимдан шу муддат ичида фойдалана олади. Агар мижоз шу давр мобайнида кредитнинг тўла ҳажмини ёки каттагина қисмини тўлашга еришса, банк мижознинг талабига кўра, кредит муддатини яна чўзиши мумкин. Айланма маблағни қоплаш учун олинадиган кредит фирманинг дебиторлик қарзи ёки товар-маҳсулотлар хисобидан таминланади ва тизим доирасида сузиб юрувчи фоиз ставкасида фоиз ўрнатилади. Мижоз бу кредитни қоплаш учун ўзининг депозит ҳисобварағида олинган кредитнинг камида 15-20 фоизи микдорида маблағларни сақлаши лозим. Мажбурият учун комиссия хақи, асосан, кредит тизимининг фойдаланилмаган қисмидан олинади.

Кўпгина банклар томонидан бериладиган қурилиш учун мўлжалланган кредит кенг тарқалган кредитлардан бири бўлиб, бу кредит асосан уй, бино, иншоот ва офислар қуриш учун олинади. Бундай кредит кўчмас мулк учун ишлатилишига қарамасдан, у қисқа муддатға берилади. Кредитни олувчилар уни ишчиларни ёллашга, вақтинчалик керак бўладиган асбоб-ускуналарни ижарага олиш, қурилиш материаллари ҳамда бино ва иншоотларни қуриш учун ерларни сотиб олишга ишлатадилар. Ривожланган давлатларда мижоз банкдан олган кредитни бошқа кредитордан ёки молия ташкилотидан мижознинг гаров мулки ҳисобига қоплаши мажбуриятини банкка такдим қилмагунча, банк бундай мижозларга, яни қурувчи ва лойиҳачиларга кредит бермайди.

Давлатга тегишли ва хусусий қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланувчи дилерларга уларни сотиш ёки муддати тугаганда ҳисобдан чиқаргунга қадар янгиларини сотиб олиш ва мавжуд қимматли қоғозлар портфелини қўллаб-қувватлаш учун қисқа муддатли кредитлар керак бўлади. Бундай кредитларни банклар кўпинча ҳеч қандай тўсқинликсиз берадилар, чунки бундай кредитлар юқори сифатли ҳисобланиб, улар асосан давлатнинг қимматли қоғозлари билан таминланган бўлади. Бундан ташқари, бундай кредитлар жуда қисқа муддатга берилади (бир кундан бир неча кунгача). Агар шароит ёмонлашса, банк кредитни қайтариб олади ёки фоиз ставкасини кўтаради.

Бундай кредитлар янги корпоратив облигасиялар, аксиялар ва давлатнинг қимматли қоғозларини жойлаштирувчи инвестисия фирмаларига берилади. Инвестисия фирмалари янги қимматли қогозларни капитал бозорида сотиши натижасида кредитлар ва уларга ўрнатилган фоизлар тўланади.

Чакана савдо билан шуғулланувчи шахсларга кредитлар асосан автомобиллар, електр-хўжалик моллари, мебел ва бошқа узоқ муддат ичида фойдаланиладиган товарларни сотиб олиш учун, савдо бўйича шартнома имзолангандан сўнг юзага келган дилернинг дебиторлик қарзини маблағ билан таминлаш мақсадида берилади. Банк дилерларнинг шартномаларини таҳлил қилади. Агар шартнома ўрнатилган талабларга жавоб берса, банк бу шартномаларни сотиб олади, риск даражаси ва таминот сифати ҳамда кредит муддатини етиборга олиб, фоиз ставкасини ўрнатади. Чакана савдо билан шуғулланувчи шахслар кредит олиш билан бирга сотувдан тушган тушумлари ҳисобидан ссуда ҳисобварағидаги маблағларни қоплайдилар.

Револвер кредит шартномаси бўйича кредит олувчи фирма кредит тизими муддати ичида белгиланган миқдорда кредит олиши, олинган қарзнинг бир қисмини ёки тўлиқ ҳажмини тўлаши ва зарур ҳолларда яна қарз олиши мумкин. Бу кредитнинг афзаллиги шундаки, уни олаётганда фирма махсус гаров билан кредитни таминлаши шарт емас ва бу кредит қисқа муддатга ёки 3-5 йил муддатга берилади. Мижоз нақд пуллари тушуми ҳажмини ва келажакда олинадиган кредит ҳажмини аниқ билмаса, револвер кредитдан фойдаланади. Револвер кредит мижознинг ишлаб чиқаришда бўладиган тебранишларини тартибга солишда муҳим омил бўлади. Мижоз фаолияти давомида даромади ошган вақтда кредит ҳажмини тўлаб боради, сотув ҳажми камайиб, нақд пул оқими қисқарса, кредит тизими муддатига кўра, банкдан қўшимча маблағ олиш имконига ега бўлади. Келишилган кредит ҳажмида мижознинг кредит учун берилган ҳар бир талабномасини тўлиқ ва ўз вақтида қондирилиши ҳисобига банк мижоздан хизмат ҳақи олади.

Мажбуриятлар учун олинадиган ҳак икки хил бўлади:

  • шартнома мажбурияти;
  • тасдиқланган кредит тизими.

Шартнома мажбурияти бўйича банк мижозга енг юқори ҳажмда келишилган фоиз ставкаси билан кредит беради. Бундай ҳолларда мижознинг молиявий аҳволида «сезиларли салбий ўзгаришлар» юз берганда ёки мижоз шартнома бандларини бажармаганда, банк тўловларни тўхтатиши мумкин.

Тасдиқланган кредит тизими бўйича банк, кредит олувчи фирманинг аризасига кўра, фавқулодда ҳолларда кредит беради. Бундай пайтларда асосан кредит рейтинги (кредитни тўлаш бўйича баҳоси) юқори бўлган мижозларга берилади ва уларга ўрнатиладиган фоиз ставкаси анчагина паст бўлади.

  • . Узоқ муддатли лойиҳаларни молиялашга бериладиган кредитлар келажакда накд пул тушуми билан таминловчи асосий капитални тўлдириш мақсадида молиялаш учун олинадиган кредит бўлиб, банк учун анча хатарлидир. Мисол тариқасида нефтни қайта ишлаш заводлари, шахталар, електр стансияларини кредит билан таминлашни олиш мумкин.

Бундай лойиҳаларга бериладиган кредитлар хатари турличадир:

  • ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жуда катта ҳажмдаги маблағлар ажратиш лозим;
  • молия билан таминланаётган лойиҳанинг амалга ошиши муддати об-ҳаво шароити ёки қурилиш материалларининг етишмаслиги сабабли кечикиши мумкин;
  • амалдаги қонун ва қоидаларнинг ўзгариши лойиҳанинг амалга ошишига салбий тасир кўрсатиб, қурилишнинг тугашига тўсқинлик қилиши ва бунинг натижасида қурилиш таннархи ортиши мумкин.
  • фоиз ставкасининг кўтарилиши кредитор ёки лойиҳани молия билан таминловчи ҳомий муассаса ёки ташкилот фаолиятига салбий тасир кўрсатиши мумкин.

Лойиҳаларни молиялаш кредити асосан уни биргаликда амалга ошираётган бир нечта йирик компанияларга берилади. Шунингдек, йирик ҳажмдаги бундай кредитларни бир неча кредиторлар биргаликда беришлари ҳам мумкин.

Ушбу лойиҳалар ўз вақтида бажарилмаса, кредитлар қарз олувчининг ҳомийлари томонидан қайтарилади. Кредит олувчига ҳеч ким ҳомийлик қилмаган такдирда, кредитор, яни банк жуда катта таваккалчиликка йўл қўйган бўлади.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …