Жаброил -алайҳис-салом- пайғамбарларга ваҳий олиб келишга вакил қилингандир. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам ибодатда едилар. Рамазон ойида Макканинг ташқарисидаги Ҳиро номли ғорда ибодат қилиб ўтирган едилар. Ҳузурларига Жаброил -алайҳис-салом- келиб: “Ўқинг!” – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Мен ўқишни бимайман,” – дедилар. Жаброил -алайҳис-салом- Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни бир сиқиб, қўйиб юборди-да, яна: “Ўқинг!” – деб айтди.
Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- бу сафар ҳам: “Мен ўқишни билмайман,” – дедилар. Жабоил -алайҳис-салом- иккинчи бор Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни сиқиб, қўйиб юборди ва: “Ўқинг!” – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- яна: “Мен ўқишни бимайман,” – дедилар. Жаброил -алайҳис-салом- учинчи бор Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни сиқиб, қўйиб юборди ва: «(Ей Пайғамбар, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!.
У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир», – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- қалблари титраган ҳолда уйга қайтдилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- Хадича -розияллоҳу анҳа- ҳузурига кирдилар.
Хадича розияллоҳу анҳа- Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ни тинчлантириб, амакисининг ўғли Варақа ибн Навфал олдига олиб борди. Варақанинг ёши катта еди. Варақа Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг сўзларини ешитиб: “Бу Мусо -алайҳис-салом-га келган Жаброил пайғамбардир,” – деди.