Главная / Маданият / Инсон азиятланган нарсадан фаришталар ҳам азият чекади

Инсон азиятланган нарсадан фаришталар ҳам азият чекади

Аллоҳ таоло фаришталарга турли ишларни топшириб қўйган. Айрим фаришталар одамларни турли бало-офатлардан, кўнгилсиз ҳодисалардан ҳимоя қилсалар, бошқалари одамларнинг қилаётган амалларини номайи амолларига ёзиб борадилар. Инсонларнинг шу каби манфаатлари учун фаришталар муаккалдир.

ludi-angeliИнсонлар Аллоҳ таолонинг бу иноятига шукр қилмоқлари фаришталарга иймон келтиришнинг самараларидан биридир. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- пиёз ва саримсоқ пиёз еб масжидга кирмоқдан қайтарганлар.

Шу нарсаларни егиси келган кишиларни аввал ҳидини кеткизиб, яхшилаб пишириб, кейин ейишга буюрганлар. Чунки бу сабзавот, ўсимликларнинг ҳидидан одамлар ҳам, фаришталар ҳам бир хилда озор тортадилар.

Бир кун бир саҳоба шу ўсимликлардан бирини еб масжидга кирган екан. Бадбўй ҳид масжиддаги намозхонларга азият етказди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам- дедилар: «Ким бу ёмон ҳидли ўсимликдан еган бўлса, (то ҳиди йўқолгунча) масжидларимизга яқинлашмай турсин. Чунки фаришталар ҳам инсонлар озор чекадиган нарсадан озор тортади”. (Муслим ривоят қилган).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …