Главная / Иқтисодиёт / Банк омонатлари ва ҳисобварағи шартномалари

Банк омонатлари ва ҳисобварағи шартномалари

Банк омонати шартномаси шартноманинг алоҳида турларидан бири бўлиб, унга кўра биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФК, 759-модда).

Юридик адабиётларда банк омонати шартномасига айрим муаллифлар қарз шартномасининг бир тури, иррегуляр сақлаш (пул, нарсаларни тур белгилари бўйича сақлаш) сифатида қарасалар, қолганлар уни қарз шартномалари қисмларининг мажмуи деб ҳисоблайдилар.

hisomvaraqa

Банк омонати шартномаси реал бўлиб, омонатчи (бошқа шахс) банкка омонат пули суммасини бераётган вақтда тузилади. Омонатчи банқдан фақат омонат пули суммасини ва у бўйича фоизларини қайтаришини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, ўз шериги олдида ҳеч қандай мажбурият олмайди. Банк омонат пули суммасини ва у бўйича фоизларни тўлаши шарт.

Шундай қилиб, банк омонати шартномаси бир томонлама ва ҳақ эвазига тузиладиган мустақил шартнома бўлиб, унинг илдизлари қарз шартномасига бориб тақалади. У банк (қарздор) билан омонатчи (кредитор) ўртасидаги кредиг муносабатларини расмийлаштиради. Фуқаро билан тузиладиган банк омонати шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади.

Демак, юзага келган муносабатларга ФКнинг 358-моддасида бундай шартномалар тўғрисида кўзда тутилган умумий қоидалар, хусусан, хизмат кўрсатувчининг шартнома тузишдан бош тортиши тақиқланиши, бир шахснинг бошқа шахсга нисбатан афзал кўришини истисно этилиши, Узбекистон Республикаси ҳукумати томонидан томонлар учун мажбурий бўлган қоидаларнинг чиқарилиши мумкинлиги кабилар татбиқ этилади.

Накд пулсиз олиб бориладиган ҳисоб-китоб ва кредит операцияларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг зарурий воситаси банк ҳисобварағининг алоҳида шартномасини тузиш вақтида вужудга келади. Банк ҳисобварағини бухгалтерия ҳужжати деб ҳам қараш мумкин, чунки унда муайян шахсга тегишли пул маблағлари ва моддий бойликлар ҳаракати акс эттирилади.

Бироқ ўз шаклига кўра, бу, авваламбор, шартнома ҳисобланади. Бундай ҳисобварақлар депозит, ҳисоб-китоб, жорий валюта, капитал қўйилмаларни молиялаш ҳисобварақлари бўлиши мумкин, улар ҳисоб-китоб операциялари учун мўлжалланган. Уларни очиш учун ҳамма вақт банк ҳисобварағи шартномаси тузилади. Айни улар ФКнинг 44-боби қоидалари билан тартибга солинади.

Фуқаролик кодексида банк ҳисобварағи шартномасига мустақил шартнома сифатида қаралади. Унинг 771-моддасида бу шартномага шундай таъриф берилган:

«Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит муассасаси (банк) иккинчи тарафнинг-мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятларини олади».

Таърифдан кўриниб турибдики, банк ҳисобвараги шартномаси консенсуал шартнома экан, чунки у ҳисобварақ очилаётган вақгда унинг эгаси ҳисобвараққа маблағ қўйиш-қўймаслигига боглиқ эмас. Агар томонлар шартноманинг барча мавжуд шартлари бўйича келишиб олишга эришсалар, шартнома тузилган ҳисобланади.

Банк ҳисобварағи шартномаси унинг қатнашчилари, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга ҳам эга бўлганлиги туфайли икки тарафлама шартнома ҳисобланади. Бу агар томонлар келишувида бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса, тўловли шартномадир (ФК, 781-модда).

Банкда мижознинг ҳисобварақдаги маблагларидан ўз мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи бўлади, бунда у мижозга ушбу маблаглардан ҳеч қандай тўсиқсиз тасарруф этиш ҳуқуқини кафолатлайди. Банк мижознинг пул мажбуриятларидан фойдалангани учун унга шартномада белгиланган микдорда фоизлар (мукофот пули) тўлайди.

Банк омонати шартномасида тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт (ФК, 763-734 моддалар). Мукофот суммасидан (одатдаги ҳисобваракда) фоизлар мижознинг ҳисобварагига ҳар чоракда киритилади. Мижоз банкнинг ҳисобваракда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлаши шарт. Бу ҳақ банк томонидан ҳар ойнинг охирида мижознинг ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан ундириб олинади (ФК, 780-модда). Бунда банкнинг мижозга ва мижознинг банкка ўзаро муқобил талаблари юзага келиши мумкин, улар бир-бирларининг талабларини ҳисобга олиш йўли билан банк томонидан бекор қилинади (ФК, 782-модда).

Банк ҳисобварағи шартномасининг ўзига хослиги шундаки, на банк, на юридик шахс мижоз уни тузишдан бош тортишга ҳақли эмас. Мазкур ҳолда мижознинг мажбурияти юридик шахсларнинг ҳисоб-китобларни нақд пулсиз тартибда амалга ошириш тўғрисидаги қоидалардан келиб чиқади. Банкнинг шартнома тузиш мажбурияти унинг қонунда кўзда тутилган субъектив хусусиятларидан келиб чиқади (ФК, 775-модда).

Шартнома томонлари банк (шу жумладан, лицензияга эга бўлган кредит муассасаси) ва мижоз (ҳисобварақ эгаси)дир. Бу шартномада хизмат кўрсатувчи ҳамма вақт банк ёки бундай турдаги ҳаракатлар (битимлар)ни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган кредит муассасаси бўлади. Мижоз сифатида ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.

Шартнома предмети шартнома билан келишилган операцияларни амалга ошириш учун мижознинг банкдаги ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағларидир. Банк ўз мижозларининг кўпинча нақд пулсиз шаклда, ҳисобваракдаги ёзув шаклида мавжуд бўлган пул маблагларини том маънода айтганда, сақламайди. Шунингдек, банк омонати шартномаси каби банк билан мижоз ўртасида оддий ҳуқуқий муносабатлар эмас, балки мажбуриятли ҳуқуқий муносабатлар таркиб топади.

Мижознинг ҳуқуқий мақоми ва унинг ҳисобварағи киритилган пул маблағлари билан амалга оширилган операциялар доирасига қараб банк ҳисобварақлари қуйидаги турларга бўлинади (35-чизма).

10102

Асосий ҳисобварақ ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўлиб, у тижорат ташкилотларига тўловларни тўлаш, кредитлар олиш, тушумларни киритиш ва банк ҳисобварағи шартномада кўзда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш учун очилади. Ҳисоб-китоб варақлари кўпғина тижорат ташкилотларига (фондлар, кўнгилли бирлашмалар, матлубот кооперациялари нафақат мулк эгаси, балки бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган муайян турдаги муассасаларга) очилади. Ҳисоб-китоб варақлари юридик шахс ариза илтимосномаси билан унинг филиали ва ваколатхонасига ҳам очилиши мумкин.

Жорий ҳисобварақлар айрим муассаса, филиал, ваколатхона, бўлинмаларга ҳамда тижорат ташкилоти бўлмаган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмаларига очилади. Бундай варақлар фақат чекланган ҳисоб-китоб операцияларини, асосан, меҳнатга ҳақ тўлаш ва маъмурий хўжалик харажатлари билан боғлиқ операцияларни амалга оширишга имкон беради.

Бюджет ҳисобвараклари бюджет маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқ берилган субъектларға (кредитларни тасарруф этувчилар ҳукумат идоралари, маъмуриятга) очилади.

Вакиллик (корреспондентлик) ҳисобварағи банк хисобварағи шартномаси турларидан бири бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти субъект таркибига боғлиқлигидадир. Яъни, бу шартномада нафақат банк муассасалари томонлар бўла олади (ФК, 789-модда). Вакиллик хисобварақлари контокоррент ҳисобварақларнинг бир туридир.

Контокоррент ҳисобварақларни расмийлаштириш вақгида банк ҳисобварақ эгасини, унда маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарлича бўлмаган холда, кредитлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Банк ҳисобварағи шартномаси оддий ёзма шаклда бўлади. У ҳисобварақ очиш ва шартнома тузиш жараёни билан боғлиқ.

Ҳисоб-варақ очиш учун мижоз банкка қуйидаги ҳужжатларни такдим этиши шарт:

  • ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
  • юридик шахс тузиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси (таъсис шартномаси);
  • мижоз раҳбари ва бош бухгалтерининг имзо намуналари қўйилиб, муҳр изи туширилган варақа.

Банк амалиётида бундай шахсларни идентификациялашнинг янги воситалари яратилган бўлиб, шартномада электрон тўлов воситалари, кадрлар, пароллар ва ҳисоб варакда турган пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган бошқа ахборот ташувчи воситалардан фойдаланиш кўзда тутилиши мумкин.

Қонунчиликда юридик шахсга ҳисобварақ очиш учун мажбурий бўлган бошқа ҳужжатлар белгиланган. Мижоз томонидан ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза бериш оферта (шартнома тузиш учун таклиф) бўлиб, банк раҳбарининг бунга рухсат бериш тўғрисидаги ёзуви акцепт (шартнома тузишга розилик)дир.

Банк ҳисобварақни очишни рад этишга ҳақли эмас, ана шундай рад этишға банк хизмати кўрсатишга қабул қилиш имконияти йўқлиги сабаб бўлган ҳоллар бундан мустасно (ФК, 775-модда).

Банкка ҳисобварақ очиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами (пакети)ни такдим этган ва асоссиз рад жавоби олган ҳар қандай шахс ФКнинг 377-моддаси 6 қисмида белгиланган тартибда уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бундан ташқари, мижоз банкидан шартнома тузишдан асоссиз равишда бош тортиб, унга етказилган зарар ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Банк ҳисобварағи шартномасини тузиш амалиётида икки усул:

  • банкнинг стандарт бланкасида ягона хужжат тузиш ва уни имзолаш;
  • банк раҳбарининг рухсат имзосини қўйиш йўли билан амалга оширилади. Шартнома тузиш тегишли ҳисобварақни очишни тақозо этади.

Банк ҳисобварағи шартномасини бекор қилиш нафақат умумий қоидаларга асосан, балки бир томонлама ҳам амалга оширилади. Банк ҳисобвараги шартномаси мижознинг аризасига мувофиқ исталган вақтда бекор қилиниши мумкин. Банкнинг талабига кўра, банк ҳисоб варағи шартномаси қонунда белгиланган қуйидаги икки муайян ҳолда суд томонидан бекор қилиниши мумкин.

  • мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси банк қоидаларига мос келмаса ёки шартномада кўзда тутилган энг кам миқдоридан оз бўлса, агар бундай сумма банк бу ҳақда огоҳлантирган кундан бошлаб бир ойда тикланмаса;
  • агар шартномада бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу ҳисобварақ бўйича бир йил давомида операциялар қилинмаган бўлса, ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли ёзма аризаси олинганидан кейин кечи билан етти кун ичи да мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.

Банк ҳисобварағи шартномаси юридик шахс қайта ташкил этилганида ўзгартирилади, бунда ҳисобварақ қайта расмийлаштирилади. Банк ҳисобварағи шартномаси юридик шахс тугатилган ёки мижоз фуқаро вафот этган тақдирда тугатилади. Шартномани бузиш ёки тўхтатиш мижоз ҳисобварағини ёпиш билан тугалланади.

Банк ҳисобварағи шартномаси мазмунини банк билан мижознинг ҳисобварақлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташкил этади. Банкнинг асосий мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • Мижоз учун банк қонунда, қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланадиган иш муомаласи одатларида ушбу турдаги ҳисобварақлар учун белгилаб қўйилган операцияларни амалга ошириши шарт (ФК, 777-модда).
  • Банк сирини сақлаши шарт. Банк мижознинг топшириғи бўйича мижозга тушган пул маблағларини қабул қилади ва ҳисобвараққа киритади, мижознинг маблағларини ҳисобварақдан ўтказиш, нақд пулларни ҳисоб варакдан бериш тўғрисидаги фармойишларни бажаради.

Банк мижоз пул маблагларидан фойдаланиш йўлларини назорат этиш ва мижознинг ўз ихтиёрига кўра пул маблағларини тасарруф этиш хуқукини қонунда ёки шартномада кўзда тутилган равишда чеклашга ҳақли эмас. Мижоз банкка ҳисоб-китобларни амалга ошириш, пул маблагларини депозитга ўтказиш, ҳисобваракдан чиқариш тўғрисида кўрсатма беради. Мижоз ҳисобвараги бўйича операциялар белгиланган муддатларда амалга оширилади (ФК, 778-модда).

Банк тегишли тўлов ҳужжати банкка тушган куннинг эртасидан кечиктирилмасдан тушган пул маблағларини ҳисобвараққа киритиб қўйиши шарт. Тегишли хисоб-китоб ҳужжати келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирилмасдан банк маблағларини ҳисобдан чиқариш ёки ҳисоб-китоб ҳужжатларини бошқа банкка жўнатиш йўли билан мижознинг топшириқномасини бажара бошлаши керак. Мижознинғ ҳисобваракдан маблағларни бериш тўғрисидаги фармойишлари ҳам худди шундай муддатларда бажарилиши керак.

Агар мижоз ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлмаса, банк унинг топшириғини бажармаслиги лозим. Аммо банк ҳисобварағи шартномасида ҳисобварағида пул маблағлари йўқ бўлган тақдирда ҳам тўловларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиши мумкин. Бу ҳолда банк мижозга кредит беряпти, деб ҳисобланади. Мижознинг банк олдидаги қарзи вужудга келади ва бу ҳолда банк билан мижоз ўртасидаги муносабатларга қарз ва кредит тўғрисидаги қоидалар қўлланилади (ФК, 779-модда).

Банк ҳисобварағи ва банк омонати, ҳисобварақ бўйича операциялар ҳамда мижоз ҳақидаги маълумотлар сир сақланишини кафолатлайди. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар фақат мижозларнинг ўзларига ёки уларнинг вакилларига берилиши мумкин (ФК, 786-модда).

Маълумотлар фақат суд ва суд хўжаликларига (судяларга), давлат солиқ хизмат идораларига, божхона идораларига ва суриштирув, тергов органларига прокурорнинг розилиги билан берилиши мумкин. Мижоз фуқаро ҳисобварағидан маълумотлар у вафот этган тақдирда меросхўрларига, шунингдек, нотариус ва консулхона муассасаларига берилади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар банк томонидан ошкор қилинган такдирда ҳуқуқлари бузилган, мижоз келтирилған зарарнинг ўрнини қоплашни банкдан талаб қилишга ҳақли (ФК, 786-модда). Худди шундай жавобгарлик банк сирини ошкор қилган банк ходимлари зиммасига ҳам юклатилади (ФК, 798-модда).

Мижоз ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга ошириш вақтида банк қоидаларига риоя қилиш ва (агар банк ҳисоб варағи шартномасида кўзда тутилган бўлса) ҳисоб варақ бўйича операцияларни амалга ошириш бўйича банк харажатларини тўлаши лозим.

Фақат мижознинг фармойишига асосан банк пул маблағларини ҳисобварақдан ўчиради (қонунда, шартномада кўзда тутилган ва суд қарори билан амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно). Агар мижознинг ҳисобварагидан маблағларни ўчириш қонунга асосан амалга оширилаётган бўлса, уни сўзсиз (низосиз) ҳисобваракдан акцептсиз ўчириш деб қабул қилинган.

  • . Ҳисобварақдаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, яъни қуйидаги ҳолларда мажбурий навбатда ўчирилади:
  • биринчи навбатда бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларни назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича;
  • меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларни;
  • алиментлар ундириш тўғрисидаги;
  • муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлаш;
  • ҳаётга ва саломатликка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобваракдан пул ўтказишни ёки пул беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича пул кўчирилади.

Кейин бошқа пул талабларини қондиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлар бўйича пул кўчирилади ва ниҳоят, бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича календарь навбат тартибида пул кўчирилади (ФҚ, 784-модда). Санаб ўтилган ҳар бир навбатда календарь тартиб амал қилади.

Ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблаглари асоссиз ўчирилганлиги учун жавобгарлик ўзаро жавобгарлик хусусиятига эга.

Банк мижозга келган пул маблагларининг ҳисобвараққа ўз вақтида киритиб қўйилмагани ёки ҳисобварақдан маблаглар асоссиз равишда кўчирилгани, шунингдек, ҳисобварақдан маблағларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади (ФК, 785-модда).

Ноқонуний равишда фойдаланилган сумма учун жавобгарлик ФКнинг 327-моддасида белгиланган банк ҳисоб ставкасига асосан белгиланган тартиб ва миқдорда фоизлар тўлашдан иборат. Шу модданинг учинчи қисмида банк ўз вақтида киритилмаган ёки асоссиз ўчирилган суммага фоизлар тўлаш ва зарарнинг ўрнини қоплаши ҳам шарт.

Банк ҳисобварағи шартномасида томонлар бошқа мажбуриятларнинг бузилганлиги (мижоз ҳисобвараги бўйича кредит берилмагани, банк хизмат кўрсатишдан бош тортгани) учун ҳам жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.

 

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …