Главная / Маданият / Фаришталар ва Марям -алайҳассалом

Фаришталар ва Марям -алайҳассалом

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- айтдилар: “Қайси бирингиз бир жойда намоз ўқиб, бировга гапирмасдан, ҳеч кимга озор бермай, шу намоз ўқиган жойида ўтирадиган бўлса, фаришталар: «Ей Аллоҳ, бу бандангни мағфират қил, ей Аллоҳ, унга раҳм айла, ей Аллоҳ, унинг тавбасини қабул қил», – деб унинг ҳаққига дуода бўладилар.

6Марям -алайҳас-салом- ёшлигидан тоатибодатда ўсиб, солиҳа аёл бўлиб улғайди. Марям алайҳас-салом-нинг онаси уни Аллоҳга назр қилган еди ва Аллоҳга ибодат қилиб катта бўлиши учун ибодатхонага олиб келиб берган еди. Марям -алайҳас-салом- вояга етганидан сўнг фаришталар унинг олдига келиб, Аллоҳ уни бошқалардан саралаб, танлаб олгани ҳақида хушхабарни бердилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:  Фаришталар Марямга: «Ё Марям, албатта Аллоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гуноҳлардан) поклади ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди.

Ё Марям, Парвардигорингга итоат қил ва руку (Аллоҳга ибодат) қилгувчилар билан бирга сажда ва руку (яни ибодат қил!») — деганларини есланг!}. Марям -алайҳас-салом- бу хушхабардан қувонди. Фаришталар бошқа бир хушхабарни ҳам етказдилар:   Есланг (ей Пайғамбар), фаришталар: «Ё Марям, албатта Аллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми алМасиҳ Ийсо ибни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳнинг) яқинларидан бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам, вояга етган чоғида ҳам (бир хил) гапирур.

Ва солиҳ бандалардан бўлур», деганларида,   Марям: «Парвардигорим, менга одамзод тегмаган бўлса, қаёқдан менда фарзанд бўлсин?» — деди.  Аллоҳ айтди: «Шундай, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсасини (Ўзи хоҳлаган суратда) яратади. Қачон бирон ишни ирода қилса, унга: «Бўл!» — дейди. Бас, у иш бўлади».

Яна маълумот

15eaa5e682f758fa8c5ac06cef0383ec

Фаришта ва шаҳид

Фаришталарга иймон келтирмоқ самараларидан бири уларни яхши кўрмоқдир. Чунки улар доимо Аллоҳнинг ибодатида қоим бўлиб, …