Главная / Маданият / Фаришталар ҳаёси

Фаришталар ҳаёси

Ҳаё фаришталарнинг хулқларидан бири бўлиб, улар ҳам одамлардек ҳаё қиладилар. Оиша -розияллоҳу анҳа- дедилар: “Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам- бир куни уйда сонлари ёки болдирлари очиқ ҳолатда ўтирган едилар Абу Бакр -розияллоҳу анҳу- киришга изн сўрадилар. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ўтирган ҳолатларида киришга изн бердилар ва суҳбат қилиб ўтирдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу- киришга изн сўрадилар.

maxresdefaultРосулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- яна ўша ҳолатларида киришга изн бердилар ва суҳбат қуриб ўтирдилар. Кейин Усмон -розияллоҳу анҳу- киришга изн сўрадилар Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ростланиб ўтириб, кийимларини тузатдилар. Усмон -розияллоҳу анҳу- кирдилар ва суҳбат қуриб ўтирдилар. Оиша -розияллоҳу анҳа- айтадилар: Улар чиқиб кетганларидан кейин сўрадим: “Аввал Абу Бакр розияллоҳу анҳу- кирдилар, ҳолатингизни ўзгартирмадингиз, кейин Умар -розияллоҳу анҳу- кирдилар, ҳолатингизни ўзгартирмадингиз.

Охири Усмон -розияллоҳу анҳу- кирганида, ўтириб кийимларингизни тузатдингиз. Бунинг сабаби нима?”. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- жавоб бердилар: “Фаришталар ҳаё қиладиган кишидан ҳаё қилмайманми?!”.

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …