Главная / Маданият / Фаришталар ва яҳудий

Фаришталар ва яҳудий

«Ким Оллоҳга ва унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, бас, албатта Оллоҳ (бундай) кофирларга душмандир». Бақара сураси 98-оят. Абдуллоҳ ибн Салом мусулмон бўлишидан аввал яҳудий еди. Бир куни боғида ишлаб турган вақтида Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг Мадина шаҳрига етиб келганларини ешитиб қолди.

3208820_900У Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- ҳузурларига келиб: “Мен сиздан фақат пайғамбар биладиган уч нарса хақида сўрайман: қиёматнинг енг биринчи аломати нима; жаннат аҳлининг енг биринчи таоми нима; қачон фарзанд отасига ёки онасига ўхшайди?”, – деб сўради. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “(Мен бу саволларнинг жавобини билмасдим). Ҳозир Жаброил менга хабар берди”, – дедилар. Абдуллоҳ ибн Салом: “Жаброил?!” – деб ҳайрон бўлди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам-: “Ҳа”, – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Салом: “Жаброил фаришталарнинг ичида яҳудийларнинг душманику!” – деди. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- бу оятни тиловат қилдилар: Айтинг (ей Пайғамбар): «Ким Жаброилга душман бўлса, (У Аллоҳга душмандир). Зеро у (Жаброил) Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги китобларни тасдиқ етадиган ва мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуронни нозил қилди».

Сўнг Абдуллоҳ ибн Саломнинг саволларига жавоб бердилар: «Қиёматнинг енг биринчи аломати инсонларни машриқдан мағрибга қараб тўплайдиган ўт-олов; Жаннат аҳлининг енг биринчи таоми кит балиғини жигаридан бир бўлак; Агар кишининг манийси аёлнинг манийсидан илгарилаб кетса, фарзанд отасига ўхшайди, аксинча, аёлнинг манийси илгарилаб кетса, фарзанд онасига ўхшайди”, – дедилар. (Бухорий ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …