Главная / Маданият / Фаришталар ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг фазилатлари

Фаришталар ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг фазилатлари

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- шундай марҳамат қилганлар: «Ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ унинг жаннатга бўлган йўлини осон қилиб қўяди». Аллоҳ таоло инсонларни бир-биридан фарқли, айримларини афзал қилгани каби, бази фаришталарни ҳам бошқаларидан афзал қилгандир.

Банданинг тақвоси ва иймони қанча зиёда бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида шу қадар фазилатли бўлади. Бир куни Абдуллоҳ ибн Аббос -розияллоҳу анҳу- айтиб қолдилар: – “Аллоҳ таоло Муҳаммад -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни барча пайғамбарлардан ва осмон аҳлидан афзал қилди”. Шунда ёнидаги одамлар сўрашди: – “Ей Ибни Аббос, Аллоҳ таоло нима билан у зот -саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни осмон аҳлидан афзал қилди”? Абдуллоҳ ибн Аббос жавоб бердилар:

club-p-angel

“Аллоҳ таоло осмон аҳлига «Улардан кимда ким: “Мен Аллоҳдан ўзга илоҳман”, – деб айтса, ана ўшани жаҳаннамда жазолаймиз. Биз золим кимсаларни мана шундай жазолаймиз» (Анбиё сураси 29-оят), – деди ва Муҳаммад -саллаллоҳу алайҳи васаллам-га: «(Ей Пайғамбар), токи Оллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун Биз сизга очиқ-равшан фатҳ — ғалаба ато етдик», – деди. Яни, самовот аҳлига Аллоҳ таоло қаттиқ ваид қилиб, пўписа қилган бўлса, Муҳаммад -алайҳис-салом-га марҳамат билан, гуноҳларини кечишни вада қилиб, юмшоқ хитоб йўллади. – “Муҳаммад -саллаллоҳу алайҳи васаллам- бошқа пайғамбарлардан нималари билан афзал?”, – деб сўрадилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос жавоб бериб айтдилар: – Аллоҳ таоло бир оятда: “Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз», деб барча пайғамбарлар фақат ўз қавмига юборилганини малум қилган. Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи васаллам- еса барча одамларга пайғамбардирлар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «(Ей Пайғамбар), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар елтгувчи, (кофирларни еса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик». (Доримий ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …