Аллоҳ таоло айрим фаришталарга аниқ бир ишларни вазифа қилган. Айрим фаришталарни ёмғирга, айрим фаришталарни тоғларга, айрим фаришталарни ризқларга вакил қилган. Бир куни бир киши йўлда кетаётган еди. Осмондаги булутдан “Фалончининг боғини суғор”, – деган овозни ешитди. Булут осмонда сузиб узоқлаша бошлади. Бояги киши булутнинг орқасидан ергашди. Булут бир ерга бориб ўзидаги сувни тўкди – ёмғир ёғди.
Ёмғир сув тўпланиб, бир тарафга қараб оқа бошлади. Бояги киши сувнинг орқасидан ергашди. Сув айланиб-айланиб бир боғга етиб борди. Боғнинг егаси қўлидаги бел билан оқиб келаётган сувни боғ томонга бурар еди.
Бояги киши: “Ей Аллоҳнинг банбаси, исминг нима?” – деб сўради. Боғнинг егаси: “Фалончи”, – деб булутдан ешитилган исмни айтди-да, “Нега исмимни сўрадинг?” – деб у ҳам савол қилди. Аввалги одам: “Мана бу сувни ёғдирган булутдан: “Фалончининг боғини суғоргин” – деб сенинг исминг зикр қилинганини ешитдим. Бу боғингда қандай сир-синоат бор?” – деди.
Боғнинг егаси: “Сен бу хабарни айтганинг учун ҳам айтаман. Мен бу боғдан чиқадиган ҳосилнинг учдан бирини садақа қиламан, учдан бирини оилам билан ўзим ейман, учдан бирини боғнинг ўзига сарфлайман” – деди. (Муслим ривояти). Аллоҳ таоло булутларга фаришталарни вакил қилиб қўйган. Фаришталар булутларни Аллоҳ буюрган ўринга олиб борадилар.