Банклар комиссион операцияларни ҳам олиб борадилар, яъни бунда банклар мижозларнинг ҳисобидан уларнинг турли топшириқларини бажарадилар. Бундай топшириқлар мамлакат ичида ёки бир мамлакатдан бошқа мамлакатга пул ўтказиш билан боғлиқ. Бунда мижоз ўз банкига унинг ҳисобидаги маълум бир суммани кўрсатилган манзил бўйича ўтказишни юклатади.
Операция ниҳоясига етганидан сўнг банк мижозига пул ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни юборади ёки беради. Утказилган операция учун банк воситачилик ҳақини олади.
Комиссион операциялар турли кўринишларда бўлиши мумкин (31-чизма).
31-чизма. Комиссион операцияларнинг турлари.
Аккредитив операциясида банк ўз мижозидан учинчи бир шахс, яъни аккредитив очилган шахсга (бенефициарларга) тўлов суммасини ўтказиш ҳақида топширик олади.
Бу ҳисоб-китобни амалга ошириш учун товар сотиб олган тадбиркор сотувчига бериши керак бўлган суммани аввалдан банкка қўйиши мумкин. Тегишли товарни ёки унга тегишли бўлган ҳужжатларни олиш шарти билан тадбиркор ўз банкига сотувчига пул тўлашни юклатиши мумкин.
Инкасса операциялари банк томонидан мижозларга уларнинг ўз топшириқлари ва ўз ҳисобларидан турли ҳужжатлар бўйича пул олиш жараёнини таъминлайди. Инкасса операциялари чеклар, векселлар, товар ҳужжатлари ва қимматли қоғозлар бўйича амалга оширилади. Умуман, инкассо харидор ҳисобварағидан пул суммасини олиш бўйича банк ҳаракатини билдиради. Қимматли қоғозларни инкассалаштиришда мижоз уларни банкка шу қогозларни чиқарган мамлакат бозорида сотиш учун беради.
Факторинг мижозга айланма капитал учун кредит бериш билан биргаликда ўтказиладиган савдо-воситачилик операцияларига тегишлидир. Бунда банк мижознинг қарзга оид талабларини, уларни етказиб бериш қийматининг 80 фоизини шу заҳоти тўлаш ва қолған қисмини кредит учун фоизлар ва воситачилик ҳақини чиқариб ташлаб тўлаш шарти билан сотиб олади.
Воситачилик операцияларининг ўзига хос яна бир тури ишонч операцияларидир. Бунда банк мижоз топшириғи бўйича маълум мулкни, пул ёки қимматли қоғозлар кўринишида сақлаш, ўтказиш ва бошқаришни ўз зиммасига олади.
Буларга, шунингдек, савдо-воситачилик операциялари мижоз топшириги бўйича қимматли металл ва қимматли тошларнинг олди-сотдиси, қимматли қоғозлар ва ҳоказоларнинг олди-сотдиси ҳам киради.
Банкнинг траст операциялари ҳам воситачилик операцияларининг тури ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда мулкка эгалик қилишнинг кенг тарқалган шакли бу акция, облигация ва пул маблағларини бир эгаликдан (шахсдан) иккинчи эгаликка (шахс номига) ўтказишни ҳам банклар орқали амалга оширилишидир. Молиявий воситалар ва молиявий активлар суммасининг кўпайиши натижасида тижорат банклари траст (ишончли) операцияларнинг кўлами ҳам кенгайиб бормоқца. Ривожланган давлатларда банкларнинг энг ривожланган бўлинмаларидан биридир.
Хорижий мамлакатларда тижорат банкларининг траст департаментлари мижоз топширигига биноан ишонч билдирган шахс ҳуқуқлари бўйича иш кўрадилар. Шунингдек, мижозларнинг пул маблагларини бошқарадилар за бошқа молиявий воситалар билан боғлиқ бўлган олерацяяларни амалга оширадилар. Банклар траст операцияларини нафақат жисмоний шахслар бўйича, балки юридик шахслар учун ҳам амалга оширадилар.
Жисмоний шахслар учун қуйндаги траст хизматлари турлари мавжуд:
- меросни бошқариш;
- ишонч ва васийлик билан боғлиқ операцияларни бажариш ва бошқалар.
- Ўз мижозларининг капиталини бошқариш бугунги кунда жуда кенг тарқалган траст операцияларининг бяр турндир. Бунда банклар мижозларининг маълум пул маблағларини бошкаришга оладилар ва уларни мижоз билан келишган ҳолда жойлаштирадилар. Мижоз бунда ўз маблагларини ишлатиш тартибини белги. айди. Нуфузли банкларда капитални бундай тартибда бошқарип.яинг беш тури мавжуд (30-жадвал).
30-жадвал.
Капитални бошқаришнинг турлари
№ | Капиталнн бошкаришнинг турлари | изо\ |
1. | Қаттиқ консерватив | • мижознинг маблағлари факатгина энг ишончли бўлган, иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг давлат кимматли коғозларига сарфланади. Бунда зарар кўриш хавфи умуман бўлмайди. |
2. | i • маблағларни ривожланган мамлакатларнинг дав- | |
Консерватив | лат қимматли қоғозларига ва йирик халқаро банклар депозитларига қўйиш назарда тутилади. Лекин бунда банкларнинг синиш ҳолати мавжуд бўлганлиги сабабли бу тартибда маблағларни жойлаштириш мижозларга сўзсиз фойда олишларини хар доим ҳам кафолатламайди. | |
3. | Ўртача консерйатив | * маблағларни жаҳоннинг асосий фонд биржаларида бахоланган акцияларга қўйиш тушунилади. Инвестициялашнинг бу йўналиши фойда билан бир қаторда зарар кўриш ,хавфини ҳам тугдиради. |
4. | Ўрт?.ча агрессяв | • бу маблағларни фан-техника тараккиётини белгилаб берувчи компанияларнинг акцияларига сарфланишини билдиради. Бунда уларнинг курси тебраниб туради. Шу туфайли капитални бошқаришнинг бу тури айрим рисклар билан боғлиқ бўлади. |
5. | Агрессив | • бу маблағларни «Осиёнинг тўрт аждарҳоси» (Гонконг, Сингапур, Тайван, Жанубий Корея) компанияларининг акиияларига сарфлашни таъминлайди. Бунда катта фойда билан бирга катта зарар кўриш ҳам мумкин. |
Траст битими муайян қимматли қоғозлар тўпламини ишонч асосида бошқаришга таянадиган фонд бўйича шартномавий келишув.
Траст компания хусусий шахслар ва ташкилотлар учун сир сақланадиган (ишончли) хизматларни бажарадиган компания.
Траст-вакил ишонч билдирилган вакил.
Траст битимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда банк мижозга маблағларни қўйиш ва уларнинг оқибатлари тўгрисида хатлар юбориб, уни доимий равишда хабардор қилиб туради. Агар салбий молиявий холатлар юз берса, банк мижоз олдида жавобгар бўлмайди. Бу ҳолат асосан акцияларга сарфланган маблағларга тегишли бўлиб, уларнинг баҳоси баъзида ошиши ёки пасайиши мумкин.
Масалан, 1987 йилда Нью-Йорк фонд биржасидаги акцияларнинг курси тахминан 2 марта пасайган. Бундай ҳолларда мижоз қолган маблағларини олиб, уларни бошқаришни бошқа банк департаментига ўтказиши мумкин. Ўзбекистонда тижорат банклари амалиётида траст операцияларини қўллаш имконияти аста-секин ривожланиб бормокда.
Комиссион (воситачилик) операцияларини амалга оширишда банклар ўз маблағларини бирор соҳага ёки фаолият турига қўймайдилар ва мижозларга ссуда бермайдилар. Улар фақатгина ўз мижозларининг тўлов топшириқномасини бажарадилар, шунинг учун комиссион операциялар бўйича банк даромади фоиз шаклида эмас, балки воситачилик учун мукофот шаклида бўлади.
Тижорат банклари ўз мижозларининг турли хил тўлов топшириқномаларини бажариши ва ўзаро операцияларини амалга ошириш учун бир-бири билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатадилар.
Масалан, ўз филиаллари ёки бўлинмаларига зга бўлмаган жойларда банк мижозларнинг тўлов топшириқномаларини бошқа банк орқали, чеклар, аккредитивлар ва бошқа шакллар бўйича махсус корреспондентлик келишувини тузиб, амалга оширадилар. Бунда у корреспондент банклар чеклар, аккредитивлар тўлашни ўз зиммасига олади. Банклар ўртасидаги талаб ва мажбуриятлар махсус корреспондент счётларида акс этади.
Корреспондентлик муносабатларини амалга оширишда банклар томонидан шифрлар тизими қўлланади. Телекс хабарлари банклараро муносабатларда ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Банк тизимида қўлланиладиган телекслар ички ва халқаро бўлиши мумкин.
Банк фойдасининг манбалари, берилган кредитлар бўйича банк оладиган фоизларнинг оширилиши, қимматли қоғозларга қўйилган инвестициялар (қўйилмалар) бўйича фоиз ва дивидендлар, ҳисобкитоб, факторинг, траст ва бошқа воситачилик операцияларидан олинадиган воситачилик мукофотлари, биржа битимлари бўйича валюта операцияларидан келадиган тушумлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Бу тушумлар банкнинг ликвидлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.