Главная / Иқтисодиёт / Тижорат банкларининг пассив операциялари

Тижорат банкларининг пассив операциялари

Банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган операциялар банкларнинг пассив операциялари дейилади. Пассив операциялар ёрдамида тижорат банкларининг пассив ва актив-пассив ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг салмоғи ошиб боради. Тижорат банклари пассив операциялар ёрдамида кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини ташкил қилади:

27-oper

Биринчи. иккинчи операциялар туфайли банкнинг ўз маблағлари юзага келса, сўнгги икки операция туфайли банкнинг жалб қилинган ресурслари юзага келади.

Банкларнинг ўз маблағлари таркибига:

  • банкнинг устав капитали;
  • банкнинг захира капитали;
  • махсус фондлар;
  • моддий рағбатлантириш фонди;
  • банкнинг тақсимланмаган фойдаси;
  • бошқа ҳар хил ташкил қилинган фсндлар киради.

Амалиётда банк пассивларининг 20 фоизи банкларнинг ўз маблағларига тўғри келади.

Жалб қилинған маблағлар тижорат банклари кредит ресурсларининг асосий қисмини ташкил қилади. Булар:

  • депозитлар;
  • контокоррент;
  • корреспондент счётларидаги маблағлардир.
  • . Депозит сўзи лотинча “depositum” сўзидан олинган бўлиб, омонат, асраб қўйилган деган маъноларни беради. Депозитлар бу:
  • банк ва омонат кассаларга қўйилган омонатлар;
  • мижозларнинг банкка муайян талабларини тасдиқловчи, банк дафтаридаги ёзувлар;
  • кредит муассасаларига сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар (акциялар ва облигациялар);
  • божхона муассасаларига бож ва божхона йигимлари тарзидаги тўловлар учун олдиндан берилган бадаллар;
  • суд ва маъмурий муассасаларга даъвони ва судга келишини таъминлаш мақсадида ўтказиладиған пул бадаллари.

Демак, депозит банкларда сақлаш учун топширилган пул маблағлари ёки қимматли қоғозлардир.

Депозитлар — хўжалик субъектлари ва хусусий шахсларнинғ пул маблағлари ёки қимматли қоғозларини талаб қилиниши биланоқ шартнома асосида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўланган ёҳуд бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан сакдаш учун банкка қўйиладиган омонатлардир. Депозитлар банкларнинг кредит бериш, факторинг операциялари ўтказиш, инвестицияларни амалга оширишда фойдаланиладиған ссуда фондини ташкил қилиш манбаи қисобланади.

  • . Депозитларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
  • талаб қилиб олингунча депозитлар;
  • жамғарма депозитлар;
  • муддатли депозитлар;
  • жамғарма (депозит) сертификати;
  • бошқа депозитлар.

Талаб қилиб олингунча депозитлар юридик ва жисмоний шахсларнинг кундалик мақсадлари учун хоҳлаган вақтда талаб қилиб олишлари мумкин бўлган (талаб қилиб олингунча ҳисобварақлардаги) маблағлардир. Банк ўз омонатчиларининг биринчи талабига кўра уларнинг тўловлар бўйича топшириғини бажариши лозим.

Талаб қилиб олингунча депозитлар мижознинг топшириғига кўра, шартноманинг олдиндан келишилган шартлари асосида ушбу мижознинг бошқа турдаги депозитлариға ўтказилиши мумкин. Бу депозитлар банкнинг жалб қилинган маблағларининғ салмоқли улушини эгаллайди.|Улар банкнинг энг арзон ресурслари ҳисобланади. Мижознинг ҳар қандай вактда огоҳлантирмасдан бу маблағларни олиши эҳтимоли банкдан юқори ликвидликни сақлаш учун доимо етарли маблағларни кам ликвидли, лекин юқори даромад келтирувчи маблағлар ҳисобига захирада сақлаб туришни талаб қилади. Шу сабабли, банк ўз омонатчиларига анчагина паст фоиз тўлачди. Депозитларнинг ҳаракатчанлиги юқори бўлишига қарамасдан, банк улардан кредит беришда фойдаланади.

Жамғарма депозитларнинг бошқа депозитлардан ажралиб турадиган хусусияти шундаки, банк омонатчига омонат дафтарчаси беради. Жамғарма депозитлар даврий бадаллар асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун депозит ҳисобварақда, маълум миқдорда пул суммасини жамлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар номига очилади. Агар шахс номига берилган омонат дафтарчаси йўқолса, ёки тақдим этиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолса, банк омонатчининг аризасига кўра унга янги омонат дафтарчасини беради.

Муддатли депозитлар юридик ва жисмоний шахсларнинг шартномада қатъий келишилган муддат ва унда кўрсатилган фоизларни тўлаш! а доир маблағларидир.

Муддатли депозитлар қуйидаги муддатлар бўйича таснифланади:

  • муддати 30 кунгача бўлган депозитлар;
  • муддати 90 кунгача бўлган депозитлар;
  • муддати 180 кунгача бўлган депозитлар;
  • муддати 365 кунгача бўлган депозитлар;
  • муддати 365 кундан ортиқ бўлган депозитлар;

Агар муддатли депозит муддати ўтгандан кейин мижоз томонидан талаб қилиб олинмаса, шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган такдирда, асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади.

Муддатли депозитлар икки хил бўладн:

  • хусусий муддатли депозитлар;
  • аввалдан огоҳлантириш шарти билан қўйиладиган муддатли депозитлар.

Хусусий муддатли депозит омонатчи томонидан банк ихтиёрига шартнома асосида маълум муддатга бутунлай берилади. Муддат тугагандан сўнг, қўйилма омонатчи томонидан хоҳлаган вақтда олиниши мумкин. Бундай депозит учун тўланадиган фоиз депозитнинг муддати, ҳажми ва омонатчи томонидан шартноманинг бажарилишига боғлиқ.

Аввалдан огоҳлантириш шарти билан қўйилган муддатли депозитни олиш учун шартномага кўра, омонатчи қачон ва қанча миқдорда маблағини олиши ҳақида банкка хабар бериши лозим. Хабар бериш муддатига кўра, омонатга фоиз ўрнатилади. Муддатли депозитларнинг ҳажми шартномада кўрсатилган муддат ичида ўзгартирилмайди. Бу депозитлардан жорий ҳисоб-китоблар, тўловлар учун фойдаланилмайди.

Жамғарма (депозит) сертификати бу банкка кўйилган омонат суммасини ва омонатчининг сертификатни берган банкдан ёки унинг ҳар қандай бўлимидан белгиланган муддат тугагандан кейин, омонат миқдорини ва сертификатда шартлашилган фоизларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. Жамғарма (депозит) сертификати тақдим этиладиган ёки эгаси кўрсатилган бўлиши мумкин. Жамгарма (депозит) сертификати муддатдан олдин тақдим этилган ҳолларда, агар депозит шартларига кўра, фоизларнинг бошқа миқдори белгиланмаган бўлса, ушбу банк сертификати бўйича талаб қилиб олингунча депозитлар учун тўланадиган омонат микдорини ва фоизини тўлайди.

Кўпгина банкларда кейинги вақтларда мижозлар орасида муддатли депозитларга бўлган қизиқиш жуда ортди ва депозитлар умумий қўйилмалар ҳажмининг 80 фоизини ташкил қилмоқда. Муддатли депозитларнинг турлари орасида юқори даромадли жамгарма қўйилмалари, айниқса, бозор шароитидаги ўзгаришлар туфайли омонатчилар даромадларининг ортиб боришига қаттиқ таъсир кўрсатувчи пул бозоридаги депозитлар муҳим аҳамият касб эта бошлади. Оддий, талаб қилиб олингунча депозитлар ҳажми эса кескин қисқарди.

Пулнинг қадрсизланиши, пул муомаласининг бузилиши, рақобатнинг кучайиши ҳамда мижозлар билими ва савиясининг ортиши банклар хизмат кўрсатиши мумкин бўлган депозитлар таркибининг анчагина ўзгариб кетишига олиб келади. Ҳозирги даврда жаҳон амалиётида кенг тарқалган асосий депозитларнинг иккинчи тури хорижий давлатлар, у ердаги бизнесменлар ва фуқаролар депозитларидир. Депозитларнинг бундай турлари мамлакатимиз банк тизими амалиётида ҳали унча кенг қўлланилмайди. Лекин бундай депозитлар ҳақида билимга эга бўлиш фойдадан холи эмас.

Бундай депозитлар ҳажмининг тез ўсиб бориши, жаҳон савдосининг ривожланиши ва хорижий инвестицияларнинг ошиши билан боғлиқ. Лекин кейинги пайтларда бундай депозитларнинг ҳажми қисқариб бормоқда. Бунга сабаб мамлакат ичидаги депозитларга қўйиладиган фоиз ставкаларининг омонатчилар учун анча қулай бўлиб бораётганидир.

Асосий депозитларнинг яна бир тури бошқа банк қўйилмаларндир. Буларга вакиллик хизматлари ҳақларини тўлаш мақсадида бир-бирларининг банкларидаги ҳисобварақларда сақлайдиган маблағлар киради.

Бошқа банклар маблағларини ўзида сақлайдиган банк бу маблағларни ўз балансида «лоро» ҳисоб рақами бўйича қарз деб ҳисоблайди (мазкур банкнинг вакиллик ҳисоб рақамидаги қолдиқ). Бошқа банкда ўз маблағини сақлаб турған банк эса ўз балансида уларни «ностро» ҳисоблаш рақами бўйича актив деб белгилайди (вакил банкларда).

Депозит сертификати кредит муассасасининг омонатчига депозитни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи, пул маблағлари депонент қилинганлиги ҳақидаги ёзма гувоҳномасидир. Бошқача қилиб айтганда, депозит сертификати кредит муассасасининғ пул маблағини сақлашга топширилганлиги ҳақида омонатчининг депозитни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ёзма гувоҳномаси.

Депозит банки пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа бойликларни сақлаш билан шуғулланувчи банк.

Депозит индоссаменти депозитларни бошқасига ўтказиш ҳақидаги ўтказма хат.

Депозит муассасаси пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа бойликларни сақлаш билан шуғулланувчи муассаса. Депозит муассасаларининг умумий хусусияти шундан иборатки, улар чек ёки жамғарма ҳисобварақларини очиш йўли билан маблағларни жалб қилади ҳамда улардан турли хил кредитлар бериш, ҳукумат ва корпорацияларнинг қимматли қоғозларини олишда фойдаланади.

Депозит молия муассасалари иккита катта тоифага бўлинади:

  • тижорат банклари;
  • банк бўлмаган депозит муассасалар.

Банк бўлмаган депозит муассасалари ўз таркибига жамғармакредит уюшмаларни, кредит уюшмаларини ва ўзаро пул фондларини олади.

Жамғарма-кредит уюшмалар жамғарма ҳисобварақларини очиш йўли билан маблағларни жалб қилади ҳамда улардан аниқ мақсадга мўлжалланган гаровли кредитлар беришда фойдаланади. Ғарбда жамғарма-кредит уюшмаларга ўхшаш ўзаро жамғарма банклари кенг тарқалган, бироқ уларнинг фарқи шундаки, бундай банкларнинг хизматидан майда омонатчилар фойдаланади. Одатда улар омонатларнинг энг юқори чегарасини белгилаб қўйиб, омонатларнинг барқарор равишда оқиб келишига умнд боғлайди.

Кредит уюшмалар нисбатан майда жамғарма-кредит муассасалар бўлиб, истеъмол кредитларини беришга йўналтирилган. Улар диний ташкилотлар, касаба уюшмалари ва шунга ўхшаш тузилмалар томонидан ташкил этилади. Кредит уюшмалар ўз аъзоларининг жамғарма ҳисобварақларини очади хамда қарзни ҳам фақат ўз аъзоларига беради, яъни кредит уюшмалар омонатчилар томонидан «жамоатчилик асосида» идора қилинади.

Ўзаро пул фондлари фоизлар билан тўланадиган омонатларни қабул қилади, бунинг учун мижозларга чек ёзиб бериши мумкин. Чек бўйича қўйилган омонат суммаси каби ҳажми ҳам маълум даражада чегараланган бўлади.

Молия муассасасининг бундай тури кўп минглаб омонатчиларнинг маблагларини жалб этади ҳамда ҳосил бўлган фонд даромад келтирадиган қимматли қогозларни сотиб олиш учун ишлатилади. Санаб ўтилган молия муассасаларидан фарқли ўлароқ, ўзаро пул фондларидаги омонатлар суғурта қилинмайди, бироқ уларнинг активлари (омонатчиларнинг маблағига сотиб олинган қимматли қоғозлар) юқори ликвидли бўлгани сабабли катта фоизлар олиб келадиган етарли даражада ишончли жамғарма воситаси ҳисобланади.

Депозит мультипликатори банкка қўйилган маблағларнинг ҳар бир пул бирлигидан кўриладиган умумий даромад ҳажмининг ўзгаришини тавсифловчи кўрсаткич. Банк тизимининг бир қадар қизиқарли хусусияти шундан иборатки, айтайлик, агар алоҳида тижорат банки ўзидаги мавжуд захира ҳажмидагина ссуда берса, бутун банк тизими унинг захирасидан бир неча баробар ортиқ миқдорда ссуда такдим этиши мумкин.

Бундай ҳодиса депозитларнинг мультипликация тарзида кенгайиши (кўп каррали омонатлар орқали кенгайиш) деган ном олган.

 Депозитарий дспозитларни сақлаш учун ишониб топширилган ҳуқуқий шахс. Депозитарий банк деганда депозитлар (қимматли қоғозлар)ни сақлаш учун ишониб топширилган банк тушунилади.

Фонд бойликларини сақлаш вазифасини амалга оширишга замонавий ёндашув унинг ихтисослашган ташкилотлар депозитарийларда марказлашувини тақозо этади. Бундай марказлашув қимматли қоғозлар айланишида хизмат кўрсатишга кетадиган харажатларни камайтиради, ҳисобга олишни соддалаштиради ва тезлаштиради. Марказлашган депозитарий мавжуд бўлган такдирда қоғозларнинг олди-сотдиси бўйича битимлар сертификатларини ташиб ўрин алмаштириш ва кузатиб боришга ҳожат қолмайди.

Депозитарийнинг асосий вазифаси қимматли қоғозлар сертификатларини сақлаш ва (ёки) қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатишдан иборат.

Қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга эғалик ҳуқуқини ҳисобга олишда депозитарий хизматларидан фойдаланувчи шахс депонент деб юритилади.

Депозитарий ва депонент ўртасида тузилган уларнинг депозитарий фаолиятига оид муносабатларни тартибга солиб турадиган шартнома депозитар шартнома (депо ҳисобварағи ҳақида шартнома) дейилади. Депозитор шартнома ёзма шаклда тузилади.

Депозитарий фаолиятини фақат:

  • юридик шахслар;
  • фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари);
  • инвестиция муассасалари (инвестиция бўйича маслаҳатчилар, инвестиция фондларидан ташқари);
  • мутлақ депозитарий фаолияти билан шуғулланувчи ихтисослашган депозитарийлар амалга оширади.

Депозитарийнинг яхлит фаолиятини шартли равишда икки қисмгабўлиш мумкин (28-чизма).

Депозитарийнинг фаолияти

ички ТАШҚИ
•   депонентларни қабул килиш;

•   хисобварақ бўйича ёзувлар қайд этиш;

•    битимларни рўйхатгаолиш;

•    депонентларга хабар етказиш;

•   қимматли қогозлар юзасидан даромад тўлаш ва х.к.

•   трансфер-агентлик операциялари;

•   реестрда акциядордан депозитарийга (номинал сайловчига) қайта рўйхатдан ўтказиш ва аксинча,

•   эмитендан (рўйхатдан ўтказувчидан) ахборот олиш;

•   эмитенга ахборот ўтказиш.

28-чизма. Депозитарийиинг бажарадиган ишлари.

Депозитарийнинг асосий фаолияти «депо» ҳисобварақлари бўйича хизмат кўрсатиш ҳамда чиқарилган қимматли қоғозларни депозитарий рўйхатидан ўтказишга қаратилган.

«Депо» ҳисобварақлари билан бўладиган операциялар учун депозитарийда қабул қилинган баҳоларда мижоздан ҳақ ундирилади, у депозитарий кассаси орқали ҳисоб-китоб варағига келиб тушади.

1994 йил апрель ойида Ўзбекистонда очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида «Вақт» миллий депозитарийси ташкил этилди. Унинғ таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзмолияинвест» акциядорлик жамияти, САМТУ «Гранит», «Тошкент» республика фонд биржаси ҳисобланади. «Вақт» АЖ акциядорлари орасида «Турон» акциядорлик тижорат банки, Россиянинг «Ринако» депозитарийси, бошқа юридик ва жисмоний шахслар бор.

Миллий депозитарийнинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича муомаладаги қимматли қоғозларни хисобга олиниши, сақланиши ҳамда ҳаракат қилишини таъминлашдан иборат.

Миллий депозитарий қуйидаги ишлар билан шуғулланади:

  • бозорда муомалада бўладиган жами чиқариладиган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
  • акциядорлар реестрларини ягона технологик тартибда юритиш;
  • қимматли қогозлар чиқарилишини нақдсиз шаклда расмийлаштириш;
  • қимматли қоғозлар эмиссияси нақдсиз жойлаштирилаётганда уларни сохталаштириш ва йўқотишдан юз фоиз муҳофазалаш кафолати;
  • қимматли қоғозларга эгаликдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни (сотиш, совға қилиш, гаровга қўйиш, мерос қилиб қолдириш) амалга ошириш юзасидан топшириқларни бажариш;
  • Ўзбекистон Республикасидаги эмитентлар томонидан чиқарилган ёки чиқарилиши кўзда тутилаётган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритиш квоталаридан фойдаланишни ҳисобга олиш.

Ҳозирги пайтда миллий депозитарий қуйидагиларни шакллантириш устида иш олиб бормоқда:

  • электрон почта тизими;
  • йирик компьютер тармоқларида электрон имзо ва крипт ҳимоя тизими;
  • электрон шакллар ёрдамида маълумотларни электрон айирбошлаш тизими;
  • абонент ўринларидан фойдаланиш;
  • электрон почтамтлар.

Миллий депозитарий бошқа депозитарийлар билан вакиллик муносабатлари ўрнатган.

Акциядорлик жамиятлари акциядорларнинг муомалада бўлишини тезлаштириш ҳамда аҳоли маблағларини хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш мақсадида миллий депозитарий томонидан танлов асосида давлат мулкининг опцион савдоси дастури ишлаб чиқилган.

Эмиссияни жойлаштириш ва ҳисобварақ бўйича ўтказишда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Миллий депозитарий республиканинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўзининг филиаллари ва рўйхатга олиш пунктларини очган.

Жаҳон банклари амалиётида банклар, одатда, арзон депозитларни жалб қилиш ва уларни сотиш орқали даромад олишга ҳаракат қиладилар. Аҳолининг чек кўринишидаги депозитлари, шу жумладан, оддий фоизсиз депозитлари энг арзон депозитлар ҳисобланади.

Бундай чек депозитлари билан ишлаш ва уларни ҳисобга олиш катта харажатларни талаб қилгани билан, мижозлар жуда кам фоиз даромадлари (баъзида эса умуман фойда олмайдилар) оладилар. Бу эса банкка жалб қилинадиган бошқа маблағлар манбаларига қараганда унинг харажатларини камайтиради.

Фуқароларга бериладиган чек депозитларга нисбатан тижорат фирмаларига бериладиган чек депозитлари банклар учун анча арзонга тушади. Чунки тижорат фирмаларига бериладиган чек депозитлар харажати хусусий шахсларга бериладиган чек депозитлар харажатининг ярмини ташкил қилади. Бундан ташқари, хусусий шахснинг чек депозити ҳажми тижорат фирмасининг чек депозити ҳажмининг 1/3 қисмидан ошмайди. Лекин банклар ва молиявий хизматлар кўрсатувчи фирмалар ўртасидаги чек депозитлари бўйича ракобатнинг кучлилиги туфайли банклар бундай депозитлардан келадиған соф даромадни унча катта деб ҳисобламайдилар.

Муддатли депозитлар, нафақа ҳисобварақлари, депозкт сертификатлари ва пул бозоридаги ҳисоб рақамлар, уларга маблағлар қўйиш ёки улардан олиш юзасидан кам муддатли депозитлар ва пул бозоридаги ҳисобварақларига ўрнатиладиган фоиз ставкасининг анча юқори бўлиши туфайли улар жамғарма қўйилмалар билан тенглашиб қолади. Йирик бўлмаган банклар йирик банкларга қараганда жамғарма депозитлар ва пул бозоридаги ҳисобварақлар бўйича катта харажатлар қилса ҳам, муддатли депозит ва нафақа ҳисоб варақлари бўйича қилинадиган харажатлари, йирик банкларға қараганда анча кам бўлади.

Банкларнинг мақсади анча арзон депозитларни жалб қилишдан иборат бўлгани билан, қандай депозитларни таклиф қилиш мижозларга боғлиқ. Мижозлар талаблари билан келиша олмайдиган банклар уларнинг талабларини бажаришга рози бўлган банклар фойдасига мижозларини йўқотадилар.

Депозитлар бўйича хизматларнинг қийматини белгилаш банк бошқарувчиси учун мураккаб муаммо ҳисобланади. Чунки кўпроқ маблағ талаб қилиш мақсадида мижозлар депозитларни сотиш орқали улардан яхши даромад олишни ҳам кўзлайдилар. Албатта, бу фаолиятни амалга оширишдаги кучли рақобат банк даромадига катта таъсир кўрсатади. Кучли рақобат туфайли депозитларга баҳони алоҳида бир банк эмас, балки бозор ўрнатади. Бундай шароитда бошқарувчи бозор ўрнатган фоиз ставкасидан фойдаланиб, кўпроқ депозитларни жалб қилиш ёки қатъий ўрнатилган фоиз ставкаси негизида кўпроқ депозитларни жалб қилиш ёҳуд ўрнатилган фоиз ставкаларидан кам миқдордаги фоиз ставкаларини таклиф қилиш билан депозитлар ҳажмини камайтириш маъқуллиги тўгрисидабир қарорга келиши лозим. Чунки бунда бошқарувчи даромадлилик ёки ўсишни танлайди. Қиммат депозитларнинг кўп ҳажмда жалб килиниши банкнинг ўсишини таъминлайди, лекин банк даромади ҳажми пасаяди.

Ҳозирги пайтда депозитларни баҳолашнинг бир қанча усуллари мавжуд:

  • «харажат + даромад»;
  • депозитларга энг юқори ҳажмдаги харажатларга асосланган ҳолда фоиз ставкасини ўрнатиш;
  • алоҳида қўйилмаларга ўрнатилган фоиз ставкаларини гуруҳларга бўлиш;
  • депозитлар бозорига кириб бориш мақсадида фоиз ставкаси ўрнатиш;
  • юқори даромадли мижозларни жалб қилиш мақсадида депозитларга қиймат ўрнатиш;
  • мижозларга кўрсатилган хизматлар сони ва турига қараб депозитларга фоиз ставкаси ўрнатиш (қийматни ўрнатишнинг кўп омилли усули);
  • банкнинг ўз мақсадларига эришишини кўзлаб, депозитларга баҳо ўрнатиш усули.

Ҳозирги даврда мижозларнинг алоҳида депозитлар бўйича хизматлардан фойдаланиш даражасига қараб хизмат ҳақлари ўрнатиш усули кенг қўлланилади.

Йирик ҳажмдаги ДС расмий депозит, лекин амалиётда қарз бўйича берилган «тилхат»нинг бир туридир. Бу тилхат фойдаланилмаётган ортиқча маблағга эга йирик компаниялардан, юқори даромадли шахслардан ва ниҳоят, Марказий банкдан маълум бир муддатга маълум микдорда қарз олиш учун берилади. ДС фоизли тилхат бўлиб, олинаётган қарзнинг муддати ва ҳажмига қараб, келишилган ҳолда фоиз ставкаси ўрнатилади. Йирик ҳажмдаги ДС ларидан қисқа муддатларда, асосан бир ҳафтадан то бир йилгача муддатларда фойдаланилади. Унинг афзаллиги шундаки, бундай ДС ни рўйхатдан чиқариш муддати келгунча иккиламчи бозорда бир неча марта сотилиши мумкин. Шунинг учун ҳам, уни «ўтказма» ДС ти дейилади. Фоиз ставкаси ўрнатилган ДС лари барча йирик ҳажмдаги ДСларнинг 4/5 қисмини ташкил қилиб, уларни чиқаришдан асосий мақсад, фоиз даромади олишдир.

Масалан, агар банк 100 000 долларлик қийматга эга олти ойлик ДС ни сотиб олувчи харидорга йиллик 8% микдорида фоиз ставкаси ваъда қилса, депозитор 6 ойдан сўнг қуйидаги маблағга эга бўлади.

0215415

Демак, харидор 6 ойда 4000 доллар фойда топади. Ҳисобдан чиқариш муддати бир йилдан ортиқ бўлган ДС ларидан депозитор ҳар 6 ойда фоиз даромади олади.

Депозит бозорининг 20 фоизини ташкил қилувчи ўзгариб турувчи фоиз ставкаси билан чиқарилган ДС лари маълум бир муддат ичида қайта кўриб чиқилади.

Янги фоиз ставкаси депозитларнинг иккиламчи бозорида қўлланилаётган фоиз ставкаси асосида ёки банклараро ўрнатиладиган «либор» фоиз ставкаси асосида ўрнатилади.

ДС ларини сотувчи банк фойда келтирувчи қарз маблағларига эга бўлади, чунки депозиглар учун расмий захира талаблари ўрнатилмага:.. Йирик банкларнинг чек ҳисоб рақамлари учун эса 10 фоизлик захира талаблари ўрнатилган.

Бундан ташқари, ДС ларининг ҳисобдан чиқариш муддатлари турлича бўлгани ва бу муддатдан олдин ҳисобдан чиқариш қонун билан тақикланганлиги туфайли, банк депозитларининг мустаҳкамлиги ва барқарорлиги таъминланган. Лекин йирик ҳажмдаги ДС ларнинг фоиз ставкаси ўзгаришига бўлган сезувчанлиги юқори бўлганлиги туфайли бундай ДС ларидан мунтазам фойдаланувчи банклар даромадининг доимо мустаҳкам бўлишини таъминлаш мақсадида иш олиб бсришлари (ҳатто фоизларни суғурталаш усулларидан фойдаланишл.чри мумкин) лозим.

  • . Депозитлар банк маблағларини ташкил қилишнинг асосий маниаидир. Аммо банкнинг кредитлари ва инвестицияларини қоплаш учун депозитлар ҳажми етарли бўлмаса, банк бошқарувчиси қандай тадбирларни амалга ошириши лозим, деган савол юзага келади. Бунда банк ўз маблағларини нодепозит кўйилмалар ҳисобига тўлдиради.

Ҳозирги вақтда жаҳон амапиётида нодепозитларнинг қуйидаги турлари банк маблағлари манбаининг асосийлари ҳисобланади:

  • капитал бозоридаги йирик ҳажмдаги қисқа муддатли депозит сертификатлари;
  • банклараро депозитлар;
  • қайта сотиб олиш шарти билан банкларнинг қимматли қоғозлари ҳисобидан уларга Марказии банк томонидан бериладиган қарзлар;
  • клиринг чек ҳисобварақлари.

Банк бошқарувчиси банк маблағларини ташкил қилиш билан пассивларни бошқаради. Шу мақсадда бошқарувчи мижозлар талабини қондириш учун қанча миқдорда ва муддатга депозит маблағлар кераклигини, унинг қайтарилишини таъминлашни ҳисоблаб чиқиши лозим.

Бу ўринда Марказий банкнинг қисқа муддатли қарзлари анча қўл келади. Чунки бу қарзлар Марказий банкнинг бошқа банклар маблаглари жамланиб, сақланадиган мажбурий захиралар фондидан олинади.

 

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …