Банк активи деганда пассивлар жойлаштирилиши тушунилади. Унинг таркибий тузилмаси деганда еса ҳар бир актив турининг жами активларга бўлган нисбати тушунилади. Тижорат банкларининг активи ва унинг таркиби қуйидагилар билан тавсифланадй (10-жадвал).
Жадвалдаги малумотлардан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:
- банк активининг енг асосий қисмини ссудалар, яни банк кредитлари ташкил қилади 19,9 дан то 83,2 фоизгача;
10-жадвал.
Тижорат банкларнинг активи ва унинг тури
№ | Активлар | % |
1. | Кассадаги нақд ва унга тенглаштирилган пуллар | 0,2 12,9 |
2. | Кредитлар (ссудалар) | 19,9-83,2 |
3. | Инвестисия ва қимматли қоғозлар | 2,1 -23,9 |
4. | Бошқатурли активлар | 0,2 7,8 |
Жами активлар | 100 |
- иккинчи ўринда инвестисия ва қимматли қоғозлар билан бўладиган операсиялар ташкил қилади 2,1 фоиздан то 23,9 фоизгача;
- учинчи ўринда кассадаги накд пуллар 0,2 дан 12,9 фоизгача;
- бошқа турли активлар, яни асосий фондларга қўйилмалардан тортиб, то банкнинг турли ҳисоб операсияларигача 0.2 фоиздан то 7,8 фоизгачани ташкил қилади.
Баланс активлари таваккалчилик даражаси бўйича 0, 20, 50, 100 фоизли тўрт гуруҳга бўлинади. Ҳар хил тоифали активлар нисбий таваккалчилиги ўз зиммасига мажбуриятларни қабул қилган шахс тури ва гаров ёки кафолат тавсифига боғлиқ. Масалан, нақд пул 0 фоизли таваккалчилик даражасига ега бўлса, тижорат кредитлари 100 фоизли таваккалчилик тоифасига киради. Бу тижорат кредитлари капиталининг муайян суммаси билан тўлиқ таминланган бўлиши кераклигини англатади.
Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли таваккалчилик миқдорига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади. Қуйида банк активлари тоифаларининг тарифи келтирилган (11-жадвал).
Таваккалчилик даражаси ҳисобга олинган активлар суммаси ҳисоб-китоб қилинганда балансдан ташқари барча воситалар ҳисобга олинади. Ички бозорда тузилган форвард, своп битимлари, сотиб олинган опсионлар ва шунга ўхшаш бошқа (дериватив) воситалар бундан мустасно.
11-жадвал.
Банк активлари тоифаларининг тарифи
№ | Банк активлари тоифалари | Тарифлар |
1 | 2 | 3 |
1.
» |
Таваккалчиликдан холис бўлган активлар (таваккалчилик коеффисиенги 0 фоиз) | – банкда ва унинг филиалларида накд пул кўринишида сақланаётган Миллий ва чет ел валютаси (жумладан, йўлдаги накд пул ва банк омборларида ёки Марказий банк омборларида сакданаётган олтин куймалар);
– Марказий банк ва унинг худудий бошқармаларида вакиллик ва захира ҳисоб рақамларидаги маблаглар; – хукумат ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва емитентлар томонидан чикарилган қимматли қоғозлар; – Иктисодий ҳамкорлик ва Тараққиёт (ИҲТТ) Ташкилотига кирувчи мамлакатлар хукуматлари ва марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек, бу мамлакатлар хукуматлари ва Марказий банкларига кўйиладиган бошка талаблар; < активлар ёки уларнинг Ўзбекистон Республикаси ИҲТТга кирувчи мамлакатлар миллий валюталарига деноминасия қилиниб, накд пул билан таминланган ҳамда банкда алоҳида чеклаб кўйилган депозит ҳисоб рақамида сакданаётган қисми; |
2. | Минимал таваккалчилик даражасига ега активлар (таваккалчилик коеффисиенти 20 фоиз) | – ИҲТТ давлатларида рўйхатга олинган депозитар институтларига нисбатан талаблар, шу жумладан, қарзлар ва пул бозори воситалари;
– ИҲТТ давлатларида рўйхатга олинган депозитар институтлари кредитлари билан таминланган бошқа барча активлар. ИҲТТ давлатлари депозитар институтларининг капитали бўлган қимматли қоғозлар юқори таваккалчилик даражасига (100%) ега активлар қаторига киради; – банкнинг ИҲТТ давлатлари маҳаллий ҳокимият органларига нисбатан талаблари, шунингдек, улар томонидан кафолатланган банк активлари. Бу талаблар ва кафолатлар бўйича тўловлар алоҳида лойиҳалар бўйича тушумлардан емас, балки юқорида кўрсатилган ташкилотлар бюджети ҳисобидан амалга оширилади. |
1 | – банкнинг Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тарақкиёт банки каби халқаро кредит ташкилотларига нисбатан талаблари, шунингдек, бу ташкилотлар томонидан кафолатланган банк активлари;
– жорий бозор қийматвда баҳоланган ва Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тарақкиёт банки, Осиё тараққиёт банки каби халқаро кредит ташкилотлари томонвдан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар билан таминланган активлар ва уларнинг қисмлари; – банкнинг ИХТТга азо бўлган мамлакатларнинг миллий валюталарига деноминасия қилинган ва миллий валютадаги мажбуриятлар билан қопчанган, ИҲТТ га азо бўлмаган давлатлар Марказий Хукуматлари ва марказий банкларига нисбатан талаблари. Миллий валютага деноминасия қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар қисми таваккалчилик даражаси юқори (100 фоиз) бўлган активлар қаторига киритилади; – жорий бозор қийматвда бахоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ИҲТТга кирувчи давлатлар Марказий Ҳукуматлари томонидан емиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишвдаги гаров билан таминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан гашқари мажбуриятлар. Қимматлл қогозлар банк тасарруфвда бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим. Кафолатлар тўғрвдан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча гуартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак; – ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (йўлдаги накд пуллар ҳисобга кирмайди). |
|
3.
ч |
Ўртача таваккалчилик даражасига ега активлар (таваккалчилик коеффисиенти 50 фоиз) | жорий бозор қийматвда баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекисгон Республикаси Марказий банки ёки ИҲТТга кирувчи давлатлар Марказий Ҳукуматлари томонидан емиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишвдаги гаров билан таминланган ёки кафолатланган акгивлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Қимматли қоғозлар банк тасарруфвда бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ |
унга берилиши лозим. Кафолатлар тўғрсдан-тўғри ва | ||
ҳеч қандай шартларсиз, яни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир кўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак;
ўтказиш жараёнидаги пул хужжатлари (йўлдаги нақд пуллар ҳисобга кирмайди). жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой (хонадон) сотиб олиш ёки берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига егалик қилишнинг имтиёзли хукуқи) сифатида сотиб олинаётган ёки қурилаётган уй-жой (хонадон) билан таминланган кредитлар. Бунда ссуда микдорининг гаров кийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак. 60 ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган, фоизлар хисоблаш тўхтатилган ёки реструктуризасияланган кредитлар таваккалчилик даражаси юкори (100 фоиз) бўлган активлар тоифасига киради. – Бир оила учун уй-жой куриш мақсадида берилладиган кредитлар, шу уй-жойда яшамокчи бўлган хусусий шахсларгагина берилиши керак. Банк дастлабки гаров ҳукуқига ега бўлмаса, бундай кредитлар таваккалчилиги юкори (100 %) бўлган активлар ҳисобланади; – банкнинг ИҲТТга кирувчи давлатлар махаллий ҳокимият органларига нисбатан талаблари ёки бу талаблар ва кафолатлар бўйича тўловлар мазкур мажбуриятлар бўйича молиялаштириладиган муайян лойиҳа тушумларига боғлиқ бўлса, ушбу ташкилотлар томонидан кафолатланган активлар. Юкоридаги ташкилотлар томонидан емиссия қилинган қимматли қоғозлар. |
||
4. | Юкори таваккалчилик даражасига ега активлар (таваккалчилик коеффисиенти 100 фоиз) | – банк томонидан берилган барча кредитлар, жумладан, тадбиркорлик тузилмалари, қишлоқ хўжалик, ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар, шунингдек, истемол ва ипотека кредитлари 3-5 тартиб рақами билан кўрсатилган кредитлар бундан мустасно.
– банкнинг асосий воситалари, иншоотлари, жиҳозлари ва шахсий кўчмас мулки; – бошқа барча активлар. |
- Банк активининг сифати қуйидаги кўрсаткичлар тизими рқали тавсифланади:
- банк активининг ликвидлик кўрсаткичлари;
- таваккал активининг миқдори;
- критик ва тўлиқ баҳога ега бўлмаган активлар салмоғи;
- даромад келтирувчи активлар миқдори.
Ликвидлик даражасига қараб банкнинг жами активини қуйидаги учта гуруҳга бўлиш мумкин:
- юқори даражадаги ликвид активлар;
- ликвид активлар;
- узоқ муддатли ликвид активлар.
Юкори даражадаги ликвид активларга қуйидагилар киради:
- нақс пуллар ва унга тенглаштирилган маблағлар;
- Марказий банк ҳисоб варағидаги маблағлар;
- давлатнинг қарз мажбуриятлари;
- норезидент банклар корсчётларидаги маблаглар;
- давлатнинг ички заёмлари учун ажратилган маблағлар.
Бу маблағларни зарурият туғилиши биланоқ банк ҳисобварағидан олиб ишлатиш мумкин.
Ликвид активлар таркибига юқори ликвид активлари таркибига кирувчи маблағлардан ташқари қуйидагилар ҳам киради:
- яқин 30 кун ичида қайтариш шарти билан сўмда ва чет ел валютасида берилган кредитлар^ ‘
- яқин 30 кун ичида мазкур банк ҳисоб варағига ўтказилиши кутилган тўловлар.
Узоқ муддатли ликвид активлар таркибига қуйидагилар киради:
- бир йилгача қайтариш шарти билан сўмда ва чет ел валютасида банк томонидан берилган кредитлар;
- 50 фоиз кафолат шарти билан бир йилдан кўпроқ муддатда қайтариш шарти билан берилган кредитлар;
- ҳукумат томонидан кафолатланган муддати кечиктирилган ссудани чегириб ташланган қолдиқ кредит;
- гаровдаги қимматли қоғозлар;
- гаровдаги нодир металлар.
Юқори даражали ликвид активлар меёри (нормативи) қуйидагича ҳисобланади:
Барча тижорат банклари жорий ликвидлик меёрларини бажаришлари шарт. Улар жорий активларнинг (тўлов муддати 30 кунгача бўлган барча ликвидли активлари, банк қўйилмаларининг бир марта бўлса ҳам муддати узайтирилган ёки аввал берилган ссудаларни тўлаш учун, шунингдек, қайтариш муддати ўтиб кетган кредитлар истисно қилинади) талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммаси нисбатига ва ижро етиш муддати 30 кунгача бўлган ҳолда аниқланади.
Ушбу кўрсаткич 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Узоқ муддатли ликвид активлар меёри (нормативи) қуйидагича аникланади:
Келтирилган кўрсаткичларнинг пасайиши банкнинг ресурслар барқарор бўлмаган манбаларга таянганлиги ёки банк портфелидаги юқори ликвид активлар улушининг камайганлигини англатади. Бу ерда банк ликвидлигини тахдил қилинаётган давр (ойлик, чораклик, йиллик) мобайнида ўзгаришлар тенденсиясига аҳамият берилиши ва ўзгаришлар аҳамиятини ҳамда характерини ўтган даврларга нисбатан баҳолаши, ресурслар жалб қилишнинг ўтган ва жорий стратегияларини баҳолаши, шунингдек, имкони бўлса, ўхшаш банклар билан қиёслаш лозим.
Шуни қайд қилиш лозимки, юқорида келтирилган ликвидлик коеффисиентлари ўз-ўзидан ликвидликнинг етарлилиги бўйича аниқ малумот бермайди. Уларга умумий баҳонинг бир қисми сифатида қараш керак. Шунинг учун ҳам, банк раҳбарияти юқорида ликвидлик кўрсаткичларидан ташқари ўзининг ликвидлик кўрсаткичлари тўпламини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш керак. Бу кўрсаткичлар мазмунли бўлиши ва ҳар доим банкнинг молиявий ҳолатини баҳоловчи бошқа малумотлар билан биргаликда баҳоланиши лозим.
Узбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда тасдиқланган 242-сонли «Тижорат банклари томонидан активлар сифатини таснифлаш, улар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ташкил етиладиган захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибилга биноан активлар қуйидаги тоифалар бўйича таснифланади (13-жадвал).
Актив бир тоифадан ортиқ тоифаларда таснифланиши ҳам мумкин. Суммаси асосий қарзнинг тўланмаган қийматидан кам бўлган таминотга ега муаммоли ссуда қуйидагича таснифланиши мумкин (таминот сотилиши мумкин бўлган бозор мавжудлиги шарти билан):
- қиймати таминотнинг бозор қийматига тенг бўлган асосий қарз қисми одатда субстандарт сифатида таснифланади;
- асосий қарзнинг қолган қисми ушбу бўлимда кўрсатилган тартибда шубҳали ёки умидсиз каби таснифланади.
13-жадвал.
Активларнинг таснифланиш тизими
№ | Активлар тоифалари | Изох |
1 | 2 | 3 |
1. | «Яхши» активлар | Ушбу активлар бўйича қарзларнинг ўз муддатида зўланиши шубҳа туғдирмайди. Қарз олувчи молиявий жихатдан барқарор хисобланади, у етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятлар, жумладан, мазкур қарзни кондириш учун етарли пул маблағлари окимига ега. Қарз олувчи амалда бажариладиган, жумладан, бозорда рақобатлаша олиш, яхши махсулот ишлаб чикаришга доир стратегик режани тақдим етади ва ўз махсулотлари учун маркетинг режасига ега бўлади. Қарздор мавкеини баҳолаш кредитга доир тўловлар тарихи, гаровнинг бозорда сотилиши (мулк ва кўчмас мулк, кафолат) каби омилларни ўз ичига камраб олади. |
Гаров «яхши таминланган» кредит мезонларига мос келади. Гаров амалдаги қонунчиликка мувофик нотариал жихатдан пухта тасдиқланган бўлиши ва зарур холларда тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши лозим. Банк кредит қайтарилмаган холда чекловларсиз ва еркин равишда уни гаров ҳисобидан ундириб олиши мумкин. Таминотга доир тақдим етилаётган барча хужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилиши керак.
«Яхши» деб таснифланган кредигларда улар қайтарилмаслиги аломатлари бўлмайди. Фоизлар муддати ўтган кредитлар «Яхши» деб таснифланиши мумкин емас. |
||
2.
3. |
«Стандарт» активлар
«Субстандарт» активлар |
Стандарт тоифага киритилган активлар берилишида иккиламчи тўлов манбаси (кафолат ёки гаров билан) пухта таминланган бўлиши лозим. Умуман олганда, қарздорнинг молиявий ахволи баркарор хисобланиб, лекин айрим ноқулай вазиятлар ёки йўналишлар мавжуд бўлса, улар бартараф етилмаса, карздорнинг кредитни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа уйгониши мумкин. Шу билан бирга, молиявий аҳвол ёки гаровни назорат қилиш борасида бирмунча шубхалар бўлиши мумкин. Кредит ҳужжатларида етарлича ахборот бўлмаган ёки гаров таминоти бўйича хужжатлари бўлмаган «яхши» кредитлар (активлар) ҳам «стандарт» активлар сифатида таснифланиши мумкин. Тўланмаган фоизлари янги кредитга айланадиган (капиталлаштириладиган) кредит ҳеч бўлмаганда «Стандарт» акгив сифатида таснифланиш зарур. Қисқа вакт мобайнида (30 кунгача) кечиктирилган кредитлар «Стандарт» активлар сифатида кўриб чикилиши мумкин. Бирок, кечиктирилган мақоми активнинг таснифланишини баҳолашда асосий омил бўлмаслиги лозим. «Стандарт» сифатида таснифланган активлар бўйича банк қайтарилмаган асосий қарз суммасининг 10 фоизи миқдорида захиралар тузиши шарт.
Субстандарт активлар аниқ ифодаланган камчиликлар белгиларига ега бўлиб, бу ҳолат дастлабки шартномага мувофиқ карз қайтарилиши шартларининг бажарилишига шубха уйготади. «Субстандарт» сифатида таснифланган кредитларда карз тўлашнинг дастлабки манбаи қарзга хизмат кўрсатиш учун етарли даражада бўлмайди ва банк карзни кайтариш учун қўшимча манбалар (гаровдан ундириш ва қарздор томонидан ссуда қайтарилмаганда гаровни сотиш, асосий фондларни сотиш сингари манбалар)ни кидиришга мажбур бўлади. |
Шунингдек, субстандарт акгивлар ишончли жорий молиявий аҳвол ва қарз олувчининг тўлов қобилияти билан ҳимояланмаган. Субстандарт акгивлар одагдагига нисбатан қониқарли жорий молиявий ахборотнинг йўклиги ёки гаров ҳужжатларининг етарли емаслиги билан боғлиқ бўлган таваккапчилик даражаси анча юқори бўлган кредитларни ифодалайди. Улар бўйича фоизлар ёки асосий қарз 30 кундан ортиқ муддат давомида кечиктирилган таминланмаган кредитлар, хеч бўлмаганда, субстандарг сифатида таснифланиши зарур, шунингдек, 90 кундан ортиқ муддат давомида кечиктирилган таминланган кредиглар ҳам субстандарт сифатида таснифланиши лозим.
Шунингдек, қуйидаги муаммо ёки хусусиятлардан камида биттаси мавжуд бўлса, актив тўлов муддати тўлгунича субстандарт сифатидатаснифланиши мумкин: а)асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли емас, банк гаровга кўйилган мулкни сотиш, карз олувчининг бошқа асосий маблагларини сотиш, тўланиши лозим бўлган бошка қарз маблағларини кайта молиялаш кабиларни хисобга олган холда кўшимча тўлов манбаларини топиши керак бўлган холда; б)карз олувчининг жорий молиявий холати ёки унинг пул маблагларини мўлжалланаётган оқими мажбуриятларини қоплаш учун етарли бўлмаган холларда; в) қарз олувчи корхона капитали кўп даражада етарли бўлмагани тақдирда; г)ушбу соҳага нисбатан йўналиш ва истиқболлар барқарор бўлмаган ҳолда; д)кредитлар (активлар), гаров қиймати асосий карз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий харзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлган ҳолда (яни, кредит қисман таминланган бўлса). «Субстандарт» сифатида таснифланган активлар бўйича банк асосий қарзнинг тўланмаган суммасининг 25 фоизигатенг бўлган захираларни шакллантириши лозим. Бу активлар субстандарт деб таснифланувчи акгивларга хос барча хусусиятларга ега бўлиб, мавжуд шароитда активларнинг тўлиқ қайтарилишини шубха остига кўяди ва кам ишончли килиб кўяди. Зиён кўриш еҳтимоли юкори бўлган, лекин айрим ижобий омиллари мавжуд бўлган ушбу кредитлар шароит ойдинлашгунча «шубхали» деб таснифланмайди. Куйидаги омилларнинг камида биттаси мавжуд бўлса, актив «шубхали» деб таснифланиши мумкин: а) «субстандарт» активларнинг хеч бўлмаганда биронта кўрсаткичи, шунингдек, айрим бошқа нокулай тавсифлари мавжуд бўлса (бозорда осон сотилувчан га- |
4.
5 |
Шубхали активлар
Умидсиз активлар |
ровнинг мавжуд емаслиги ёки карз олувчининг банкрот деб елон қилиниши);
б) яқин келажакда активнинг қисман тўланиши еҳтимолининг мавжудлиги, шунингдек, ушбу пайтда активнинг «умидсиз» деб таснифланиши зарур емаслиги. Активни «умидсиз» деб таснифлашга имкон берувчи муҳим омилларга қуйидагилар киради: – банк активлар бўйича айрим тўлов турларини ёки ҳеч бўлмаганда қисман тўловларни олади; – банк гаровни ундириб олиш бўйича хуқуқий хаттихаракатларни қўллай бошлайди ва таминот сотувини ўз вакгида амалга оширади (90 кун ичида); – қарздор томонидан кейинчалик активни тўлиқ таминлайдиган қўшимча таминотни тақдим етиш харакатларининг амалда бошланиши. «Шубхали» деб таснифланган активлар бўйича банк асосий қарз тўланмаган суммасининг 50 фоизли миқдорида захирани ташкил етиши шарт. Бундай активларга қайтарилмайдиган кредитлар киради. Қиймати жуда пастлиги туфайли банк активлари сифатида уларнинг хисобини юритиш максадга мувофиқ емас, деб ҳисобланади. Бундай таснифлаш кредитларда умуман ҳеч кандай тугатиладиган қиймат мавжуд емаслигини билдирмайди. Лекин банклар ўз балансларида бу қарздорликнинг ҳисобини юритишни давом еттиришлари мақсадга мувофиқ емас. Банк гаровга олинган мулкни сотиш орқали бундай қарздорликни бартараф етиш чораларини кўриши ёки уни қайтариш чораларини кўллаши керак. Камида 180 кунга кечиктирилган акгив «умидсиз» деб таснифланади. Юкорида кўрсатилган давр мобайнида актив кайтарилмаслигидан далолат берувчи фактлар ва белгилар мавжуд бўлса, ушбу актив «умидсиз» деб таснифланиши мумкин. Умидсиз деб таснифланган активлар бўйича банк асосий карзнинг тўланмаган суммасининг 100 фоизи миқдорида захиралар яратиши керак. Бунинг учун банк ўз фойдаси ҳисобига, фойда етмаган ҳолларда еса ўз сармояси ҳисобига умидсиз акгивларни балансдан чиқариши керак. |
- Қуйидагилар активларнинг ликвид таминоти вазифасини бажаради:
- Узбекистон Республикаси ҳукуматининг сўзсиз кафолати;
- Узбекистон Республикаси Марказий банкининг сўзсиз кафолати;
- банкларда очилган ҳисобварақларда еркин айирбошланадиган валюта шаклидаги гаров;
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;
- андозавий қимматбаҳо металлар шаклидаги, яни олтин ва кумуш қуймалари шаклидаги гаров.
Қуйидаги активлар ноликвид таминотга ега деб ҳисобланади:
- кўчмас мулк, ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган ерга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олган ҳолда;
- кўчмас мулк;
- хусусий корхоналарнинг қимматли қоғозлари;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг кафолатлари.
Активлар бўйича таминот ҳисобланувчи гаров банк томонидан кредитни қоплашни асосий манбаи деб ҳисобланмаслиги керак. Гаров кредитни тўлашнинг иккиламчи манбаи деб қаралиши керак. Хавфсиз ва ишончли фаолият андозаларига мувофиқ тарзда банклар гаровни кредитни қайтаришнинг асосий воситаси деб ҳисобланган ҳолда, кредит бермасликлари керак, шунга мувофиқ равишда банк асосий қарз суммаларининг қайтарилишини ва гаровни сотишдан олинадиган фоизларни баҳолаши керак.
Активларни таснифлаш тизими барча турдаги кредитлар, жумладан, банк кафолатлари, кредит линиялари, банклараро кредитлар, овердрафтлар учун қўлланилади ва балансдан ташқари мажбуриятларни таснифлашни ҳам кўзда тутади.
Мазкур тизим банк бошқа активлари, жумладан, инвестисиялар, қимматли қоғозлар олди-сотдиси, олишга доир ҳисобварақлар, учинчи шахслар номидан мажбуриятларни бажариш бўйича сотиб олинган талаб қилиш ҳуқуқи ва қайтарилмаслик хатари мавжуд бўлган бошқа активларни баҳолашда ҳам қўлланилиши мумкин.
Кредитни таснифлаш тизими қуйидаги мезонлар бўйича қарздорни баҳолашдан бошланади:
- тенденсия ва тармоқ (иқтисодий сектор) келажаги;
- қарздорнинг молиявий аҳволи;
- мижознинг кредит тарихи;
- муайян лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан асосланиши (низоми);
- корхонадаги раҳбарлик ва бошқариш сифати (агар кредит корхонага берилса).
Кредит таҳлили ва активлар таснифи натижалари қарз олувчининг молиявий аҳволи, кредитларни тўлаш тарихи ва тегишли тарзда расмийлаштирилган гаровнинг мавжудлиги каби омилларга боғлиқ. Ушбу омилларни кредит портфели ва тижорат банкининг бошқа активларига хос бўлган таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолашда қўллаш жуда муҳимдир.
Марказий банк Бошқарувининг 1996 йил 20 июл 242-сонли «Тижорат банклари ва уларни шўбалари томонидан ташкил етилган ссудалар бўйича йўқотиш еҳтимоллигида активларни таснифлаш, захираларни шакллантириш ва фойдаланиш тартиби» ҳақидаги йўриқномага мувофиқ ссудалар бўйича йўқотиш еҳтимолини қоплаш учун захирага ўтказиладиган маблағларнинг қуйидаги мезонлари ўрнатилган (14-жадвал).
14-жадвал.
Ссудалар бўйича йўқотиш еҳтимолини қоплаш учун захираларга ўтказиш меёрлари
Кредитлар сифати даражаси | Захнраларга ўтказиш меёрлари (%) |
Яхши кредитлар | – |
Стандарт кредитлар | 10 |
Субстандарт кредитлар | 25 |
Шубхали кредитлар | 50 |
Умидсиз кредитлар | 100 |
Юқоридаги 242-сонли йўриқномага мувофиқ кредитлар қуйидаги бешта тоифа бўйича таснифланади (15-жадвал).
15-жадвал.
Ссудаларии таминланганлик даражасига қараб уларни кайтариш муддатлари
Активларнинг сифат даражаси | Таминланган ссудалар | Тўлнқ тяминланмаган ссудалар | Таминланмаган ссудалар |
Яхши | Ссуданинг ўз муддагида кайтарилиши Муддати ўтган карздорлик, 30 кунгача | Ссуданинг ўз мудпдгида кайтарилиши | Ссуданинг ўз муддатида кайтарилиши |
Стандарт | Муддаги ўтган карздорлик, 30-60 кун | Муддати ўтган қарздорлик, 30 кунгача | |
Субстандарт | Муддати ўтган карздорлик, 60 кундан 180 кунгача | бОкунгача | 30 кунгача |
Шубхали | 180 кундан ортик | М.ў.к. 60 кундан 180 кунгача | М.ў.к. 30 кундан 180 кунгача |
Умидсиз | 180 кундан ортик | 60 кундан ортиқ |
3.4. Банк активи ва пассивиии бошқариш
Банкнинг актив ва пассивларини бошқариш банк ликвидлигини бошқаришнинг икки муҳим йўналишидир (24-чизма).
24-чизма. Банк ликвидлигини бошқариш
Ликвидликни бошқариш назарияси тижорат банкларининг ташкил топиши ва ривожланиши билан бир вақтда пайдо бўлган ва ривожланиб келган. Дастлаб банк ликвидлиги масаласига икки турдаги ёндашув мавжуд бўлган.
Биринчи ёндашув бўйича банк активларининг миқдори, тузилиши ва муддатлари банк пассивлари тузилишга мос тушиши лозим еди. Бу еса тижорат банклари томонидан ўз ликвид маблагларидан фаол фойдаланишга имкон бермас еди. Бу назария асосида банкнинг олтин қоидаси ишлаб чиқилган еди. Унга кўра банкнинг талаблари миқдори ва муддати унинг мажбуриятлари миқдори ва муддатига тенг бўлиши зарур еди/
Иккинчи ёндашувда еса актив ва пассивларнинг реал ҳаётга мос келмаслиги асос қилиб олинган. Чунки енг катта банк ҳам молия-кредит сиёсатидаги ўзгаришлар, иқтисодий инқирозлар ва бошқа ўзгаришлардан кафолатланмаган. Бундай ўзгаришлар айниқса, бозор иқгисодиётига ўтиш йўлидан бораётган давлатларга хос бўлиб, у банк ликвидлигини таминлаш заруриятини, яни тижорат банклари активлари ва пассивларини самарали бошқаришни талаб қилади.
Активларни бошқариш назарияси қуйидаги услубий қоидага асосланади:
Биринчидан, тижорат банк маблағларини қисқа муддатли ссудаларга берганда унинг ликвидлиғи сақланади. Бу қоида бази ғарб давлатлари қонунларида ўз аксини топса-да, амалиётда еса у «иккинчи даражали захиралар» номини олган.
Иккинчидан, агар кредитни тўлаш графиги учун мижознинг келгуси даврда оладиған даромадларнинг тушиш графиги асос қилиб олинса, у ҳолда банк ликвидлигини режалаштириш мумкин.
Демак, банк ликвидлилигига кредит ва инвестисияларнинг тўлаш муддатини ўзгартириш орқали тасир етиш мумкин. Амалиётда бу қоида инвестисия портфелини поғонали бошқаришда ўз аксини топади.
Пассивларни бошқариш назарияси қуйидаги қоидаларга асосланади:
Биринчидан, тижорат банкларининг ликвидлиги муаммосини ҳал қилишга капитал бозоридан пул маблағларини жалб етиш орқали еришиш мумкин. Бу қоида гарб давлатлари амалиётида ўз тасдиғини ва амалий қўлланишини топган.
Иккинчидан, тижорат банки ўз ликвидлигини федерал захира тизими, банк-корреспондент, евровалюта бозорида ссудаларига мурожаат етиш йўли билан таминланиши мумкин.
Тижорат банклари актив ва пассивларни бошқариш назарияларини амалиётга қўллаётганда доимо даромадлилик, ликвидлик ва тўловлилик ўртасидаги мувозанатни сақлашлари лозим.
Банк пассивларини бошқаришдан асосий мақсад банкка даромад келтирмайдиган маблағлар миқдорини қисқартириш ва «арзон» маблағлар жалб қилиш орқали банк даромадлилигини юқори даражага кўтаришдир. Демак, активлар ва пассивларни бошқаришнинг муҳим вазифаси енг паст хатар даражаси асосида фоиз тушумлари билан фоиз тўловлари ўртасидаги барқарор фарқни таминлашдир.
Назарий жиҳатдан активлар ва пассивларни бошқаришни алоҳида-алоҳида ўрганиш мумкин. Лекин амалиётда улар бир-бирига узвий боғланган. Чунки баланснинг пассив қисмидан жой олган маблағлар манбаини таҳлил қилмасдан туриб актив операсияларни амалга ошириш мумкин емас. Масалан, мижознинг кредит талабномасини қондириш учун банк ўзининг қанча маблағи мавжуд еканлигини, агар зарур бўлса, қанча миқдорда депозит маблағи жалб қилиши кераклигини аниқлаши лозим.
Банк бошқарувчиси активлар ва пассивларни бошқариш орқали қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- аксионерлар ва омонатчиларни ҳимоя қилиш;
- нақд пулга бўлган талабни қондириш мақсадида ликвидликни таминлаш, шу билан бир қаторда, ҳаракатсиз активларни инвестисияларга йўналтириш;
- даромадлиликни ошириш мақсадида жалб қилинган ва кредитга берилган маблағлар ўртасидаги фоиз ставкалари орасидаги фарқни бошқариш;
- таваккалчиликнинг мақул даражаси билан хорижий валютани айирбошлаш операсияларидан даромад олиш;
- молиявий таваккалчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида капиталнинг етарлилик даражасини таминлаш.
Бунинг учун:
- банкнинг даромади ва харажати ўртасидаги маржа спредни орттириш ва сақланишини таминлаш;
- банкнинг юқори ликвидлигини таминлаш;
- кредитларнинг хатар даражаси, қайтишининг таминланганлик шакллари ва даромадлилик даражаси бўйича жойлаштириш;
- фоиз ставкаларининг ўзгаришини сезувчан активлар билан шу хусусиятга ега пассивларни тенг нисбатини таминлаш лозим.
Шундай қилиб, активлар ва пассивларни бошқариш учун қуйидагилар бажарилади:
- ахборотларни тўплаш;
- уларни таҳлил қилиш;
- кредит сиёсати бўйича қарорлар қабул қилиш асосида банкнинг келажакдаги режаларини белгилаш.
- Жаҳон банк амалиётида активлар ва пассивларни бошқаришнингқуйидаги усуллари мавжуд (25-чизма).
25-чизма. Жаҳон банк амалиётида активлар ва пассивларни бошқариш усуллари.
Фондлар манбаларини бирлаштириш усулида банк раҳбари активларнинг тўғри жойлаштирилишини аниқлаб олиши зарур. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, у ўзининг оддийлиги билан бошқарувчига қўл келади. Шу билан бирга, бу усулнинг айрим камчиликлари мавжуд. Жумладан:
- бошқарувчи активлар ва пассивлар орасидаги боғлиқликка етибор бермайди. Натижада активлар портфелидаги қисқа ва узоқ муддатли кредитлар улушининг ортиши натижасида қўшимча ликвид маблагларига талаб юзага келади;
- банк аксионерларининг олиши мумкин бўлган фойдаси ҳисобига бошқарувчи банк ликвидлигини ушбу активлар кўринишида таминлаши ҳам мумкин.
Фондлар манбаларини бир-биридан ажратиш усули ёрдамида бошқарувчи асосий маблағлар қандай аниқ манбалар ҳисобига жалб қилинаётганини ўрганади. Бунда у талаб қилиб олгунга қадар қўйилган қўйилмаларнинг нисбатини аниқлаши лозим. Шу билан бирга, у пул бозоридаги қарзлар ҳажми ва банкнинг мажбуриятлари ҳажмини ҳам аниқлаши лозим. Агар банкнинг фондлари асосан қиска муддатли манбалар ҳисобига ташкил қилинган бўлса, у ҳолда маблағларнинг асосий қисми қисқа муддатли кредитларга ва қимматли қоғозларга йўналтирилади.
Аксинча, ўз фондларини қисқа муддатли маблағлар ҳисобига ташкил қилаётган банк, бу маблағларни озгина таваккалчилик билан қисқа муддатли кредитларга йўналтириш мумкин.
Қиска муддатли манбалар – | —– ► Қисқа муддатли активлар |
Узоқ муддатли манбалар | —– ► Узоқ муддатли активлар |
Ҳар иккала фонд манбаларини бирлаштириш усулидан фойдаланиш ёрдамида банк активлари ва пассивларни бошқаришда анча қулайликларга ега бўладилар. Бошқаришга бундай ёндашиш қуйидагиларга асосланади:
- Бошқарувчи дастлаб мақсадларни аниқлаб олиши, сўнгра активлар ва пассивларни бошқариш орқали ушбу мақсадларга еришиш учун ҳаракат қилиш лозим. Бу ўринда банк аксионерлари қўйилмаларидан фойдаланишнинг енг юқори даражасига еришишга ҳаракат қилиш керак.
- Активлар ва пассивларни бошқариш жараёнида банкнинг даромадини юқори даражага кўтаришни таминловчи бошқа қарор-
ларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини таминловчи барча имкониятлардан фойдаланиш. - Актив ва пассивларни бошқариш орқали банк даромади ва харажати орасидаги фарқ (спред ёки маржа)ни ошириш ёки сақлаб туришга еришиш.
- Банк активлар мажбуриятлар портфелини бошқаришда асосий етиборни юқори даромадли кредитларни беришга қаратмоғи лозим. Агар кредитларга йўналтирилиши мўлжалланган депозитлар ҳажми кам бўлса, керакли маблағлар бошқа арзон манбалар ҳисобидан жалб қилиниши лозим.
- Банк капиталининг баҳоси фақатгина унинг даромадлилигиға емас, балки таваккалчиликка ҳам боғлиқ бўлганлиги туфайли мазкур таваккалчиликни бошқариш хам банк раҳбарияти учун енг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
- . Баланс бузилишини бошқариш деганда фоиз ставкаси хатарини сугурталаш (хежирлаш) стратегияси тушунилади. Бу стратегия фоиз даромадини келтирувчи:
- банк активлари;
- пул бозоридаги депозитлар;
- заёмлар билан боғлиқ бўлган нархларнинг амал қилиш муддати;
- нархларнинг ўзгариши еҳтимолини таҳлил қилишни талаб қилади.
Агар бошқарувчи аниқ ҳар бир давр учун активлар ва пассивлар ўртасидаги тенгликни таминласа, фоиз ставкасининг бозордаги ўзи ариши банк фаолиятига салбий тасир кўрсатмайди/
Аниқ ҳар бир давр ичида (кун, ҳафта ва ҳ.к) фоиз ставкасидаги ўзгаришни сезувчи активлар ҳажми худди шундай хусусиятга ега бўлган пассивлар ҳажмидан ортиқ бўлса, у ҳолда банк балансида ижобий тенгсизлик юзага келади, ёки бошқача қилиб айтганда, баланснинг активлар бўйича сезувчанлик даражаси юқори бўлади:
Масалан, банк фоиз ставкасидаги сезувчи 500 млн. доллар ҳажмидаги активлар ва 400 млн. доллар ҳажмидаги пассивларга ега бўлса, банкнинг актив салдоси (қолдиги), яни ижобий тенгсизлик 100 млн. долларга тенг бўлади. Агар фоиз ставкаси кўтарилса, соф фоиз маржаси ҳам ортади. Натижада банк даромади ортади. Фоиз ставкаси миқдори пасайганда, соф фойда маржаси камаяди. Ижобий салдога ега бўлган банк фоиз ставкаси камайганда даромадини йўқотади. Фоиз ставкасидаги ўзгаришни сезувчи актив ва пассивлар ҳажмининг тенг бўлиши, банкнинг фоиз ставкаси хатаридан ҳимоя қилади. Бундай ҳолда активлар бўйича фоиз тушумлари ва пассивлар бўйича фоиз чиқимлари тенг бўлиб, баланс бузилиши юзага келмайди ва соф маржаси барқарор, яни мустаҳкам бўлади. Ҳозирги пайтда баланс бузилишини бошқаришни бир неча усулларидан фойдаланилмокда:
- банкнинг соф фойда маржаси кўзда тутилган даражага етишини таминловчи малум бир даврни белгилаб олиш зарур (масалан, бир йил ёки олти ой);
- соф фоиз маржасининг қандай мақсадларга йўналтирилишини аниқлаб олиш лозим, яни соф фоиз маржаси ўрнатилган даражада қоладими, ёки имконият бўлса, уни кўтариш лозимми, шу масалани ҳал қилиш керак;
- агар банк раҳбарияти соф фоиз маржасининг ортишини истаса, фоиз ставкасининг ўсишини аниқ белгилаб олиши ёки даромад ва харажат орасидаги фарқни ошириш мақсадида ўз активлари ва пассивларини қайта тақсимлаш йўлларини топиши лозим.