Банклар қимматли қогозлар бозоридаги фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўгрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», «Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорларни хуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисида»ги қонунлари, Марказий банкнинг меёрий ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек, «Тижорат банкларига қимматли қоғозлар бозорида операсиялар бажаришга доир тавсиялар» (1996 йил 26 апрелдаги 211-сонли йўриқнома) асосида амалга оширади.
Тижорат банклари Марказий банк томонидан бериладиган умумий лисензия асосида қимматли қоғозлар билан операсияларни бажаришади. Лисензияда банклар бажарадиган операсиялар рўйхатида қимматли қогозлар билан амалга ошириладиган қуйидаги фаолият турлари қайд етилади (33-чизма):
Банкларнинг кимматли қоғозлар
___________________________ бозоридаги операсиялари
________________________________________________ 1_____________________________
• кимматли когозларни емиссия қилиш ва сотиш ҳисобини юритиш,
уларни сақлаш;
- қимматли қоғозларни харид қилиш;
- маблағларни кимматли коғозларға инвестисиялаш;
- дилерлик, депозитор ва аксионерлар реестрини юритиш ва саклаш;
- тижорат, брокерлик, траст операсияларни бажариш ва маслахатлар бериш;
- мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли коғозларни
_ бошқариш ва х.к._______________________________________________________________________________
33-чизма. Банкларнинг қимматли қогозлар билан амалга ошириладиган фаолият турлари.
Маблагларни қимматли қоғозларга инвестисиялаш турли хил қимматли қоғозлар:
- оддий ва имтиёзли аксиялар;
- облигасиялар;
- давлат қарздорлик мажбуриятлари;
- депозит сертификатлари;
- вексел ва бошқаларга маблагларни қўйиш оркали амалга оширилади.
Алоҳида олинган давлатларда банк тизимининг ривожланиши ва банклар ўтказадиган операсияларнинг турлари ва кўламига қараб уларнинг инвестисион фаолияти турли йўналишларга қаратилган бўлиши ва шу операсиялар турлари бўйича олинадиган даромад салмоги ҳам турли бўлиши мумкин.
Масалан, Америка банклари амалиётида давлатнинг қисқа муддатли қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматли қоғозларга инвестисия қилиш одатда кам даромад келтиради, аммо улар юқори ликвидликка ега ва улар бўйича тўланмаслик риски нолга тенг бўлиб, бозор ставкасининг ўзгариш риски ҳам кичик бўлган қимматли қоғозлар ҳисобланади.
Узоқ муддатли қимматли қоғозлар юқори даромад келтиради, шунинг учун банклар уларни муддати тугагунча сақлашади. Банклар ўз маблагларини мунисипалитетларнинг қимматли қоғозларига ҳам қўйишади, чунки улар бўйича тўланадиган фоиз солиққа тортилмайди.
Ўз ликвидлилигини таминлаш мақсадида банклар унча катта бўлмаган суммани бошқа қимматли қоғозлар:
- банк аксептлари;
- қимматли қогозлар бозоридаги тижорат қоғозлари;
- брокерлик ссудалар;
- товар-кредит корпорасиялари сертификатларига қўйишади.
Даромадлиликни таминлаш мақсадида, лекин ликвидлигини хавф остига қўйган ҳолда банклар ўз маблағларини бази бир ҳукумат муассасалари облигасиялари ва корпорасияларнинг биринчи даражали облигасияларига инвестисия қиладилар. Ривожланган мамлакатларда тижорат банкларнинг инвестисион фаолияти даромад келтириши нуқтаи назаридан банк даромади таркибида кейинғи иккинчи манба ҳисобланади.
- . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар чиқарилишиға ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш амалдаги қонунларга кўра ноқонуний ҳисобланади. Тижорат банклари қуйидаги турдаги қимматли қоғозларни чиқаришлари мумкин:
- устав капиталини шакллантириш мақсадида чиқариладиган аксиялар;
- ўз қарз мажбуриятлари: облиғасиялар, депозит ва омонат сертификатлари;
- қўшимча заём маблағларини жалб қилиш мақсадида чиқариладиған векселлар.
Барча чиқариладиган қимматли қоғозлар уларнинг миқдори инвесторлар сонидан қатий назар Марказий банк қайдномасидан ўтказилиши шарт. Тижоратбанки чиқарган аксиялар 35 ёки ундан ортиқ фоизнинг ёхуд 50 фоиздан ортиқ аксиядорлар овозини таминловчи аксияларнинг бир шахс томонидан ёки бир-бирининг молмулкини назорат қилувчи шахслар гуруҳи томонидан сотиб олиниши Узбекистон Республикасининг монополияга қарши сиёсатини амалга оширувчи ваколатли органи субектларнинг бир-бирлари мол-мулкини назорат қилувчилар деб етироф етилиши тартиби ва қоидаларни белгилаб қўяди.
Аксияларни чиқариш тартиби қимматли қоғозларни емиссия қилиниши қайд қилиш тартибига боғлиқ бўлади. Агар қимматли қоғозларни чиқариш бўйича емиссия проспекти қайд (регистрасия) қилинмайдиган бўлса, у ҳолда аксияни чиқариш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
- емитент томонидан аксияни чиқариш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
- қимматли қоғозларни чиқарилишини қайд қилиш;
- қимматли қоғозларни қайд қилиш;
- чиқарилган қимматли қоғозлар якунини қайд қилиш.
Агар қимматли қоғозларни чиқариш бўйича емиссия проспекти қайд қилинадиган бўлса, у ҳолда аксияни чиқариш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
- емитент томонидан аксияни чиқариш тўғрисида қарорни қабул қилиш;
- емиссия проспектини тайёрлаш;
- емиссия проспекти ва чиқарилган қимматли қоғозларни қайд (реғистрасия) қилиш;
- емиссия проспектини чоп етиш ва қимматли қоғозларни чиқариш ҳақида оммавий-ахборот воситалари билан елон қилиш;
- қимматли қоғозларни сотиш;
- чиқарилган қимматли қоғозлар якунини қайд қилиш;
- чиқарилган қимматли қоғозлар якунини чоп етиш.
Қимматли қогозлар чиқариш бўйича қарорни амалдаги қонунчилик билан кафолатланган банк бошқарув органлари қабул қилади. Емиссия проспектини банк бошқаруви тайёрлайди. Бошқарув раиси ва бош бухгалтер имзо қўяди. Тикилиб, саҳифалар рақамланади ва банк муҳри билан муҳрланади. Бу проспект холис аудиторлик фирмаси томонидан мақулланиши шарт. Емиссия проспекти қуйидагиларни ёритиши керак:
- ) емиссия тўғрисида асосий малумотларни;
- ) емитентнинг молиявий ҳолати тўғрисида малумотларни;
- ) келажакда чиқарилиши кўзда тутилган қимматли қоғозлар ҳақидаги малумотларни.
Аксия чиқарувчи банк сўнгги уч йил давомида ёхуд ташкил топганига уч йил тўлмаган вақт давомида зарарсиз ишлаётган бўлиши керак. Янги ташкил топган банк бўлса, у ҳолда енг камида мазкур молиявий йилда рентабелли бўлиши шарт.
- . Банклар қуйидаги шартлар бажарилган ҳолларда қимматли қоғозларга қўйилмаларни амалга оширишлари мумкин:
- банкнинг бир корхона устав капиталига, шунингдек, ушбу корхонанинг бошқа қимматли қогозларига қўйилмасининг миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу меёр бир емитентнинг ҳам «инвестисиялар» қисоб варақлари, хам «қимматли қогозлар олди-сотдиси» ҳисобварақлари бўйича нодавлат қимматли қоғозларига қилинган банк қўйилмаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилади;
- банкнинг барча емитентлар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларига қилган инвестисиялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;
- олди-сотди учун нодавлат қимматли қоғозларига қилинган банк қўйилмаси миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Шуни такидлаш лозимки, банк исталган корхона (молиявий институтлардан ташқари) устав капиталининг 20 фоизидан ортигига тўғридан-тўгри ёки билвосита (шўба корхоналари орқали) еғалик қилиши мумкин емас.
Агар емитент фаолияти ёки амалдаги ёхуд режалаштирилаётган банк инвестисиялари миқдори омонатчилар, кредиторлар ва аксиядорлар манфаатларига зиён етказиши мумкинлиги ёки инвестисияларни бошқаришда банк тажрибаси етарли емаслиги аниқланса, Марказий банк исталган емитент қимматли қоғозларига банк томонидан киритиладиган инвестисиялар миқдорига қўшимча чекловлар белгилаш ҳуқуқига ега.
Гаров ҳуқуқларини амалга ошириш натижасида қимматли қоғозлар олинган ҳолларда банк бир ой муддат ичида олинган қимматли қоғозларни сотиши шарт. Агар қимматли қоғозлар кўрсатилган муддатда сотилмаса, улар «қимматли қоғозлар олди-сотдиси» ёки «инвестисиялар» ҳисобварақларига ўтказилади.
Қимматли қоғозлар билан операсияларни амалга оширувчи банклар зарур мониторинг ва операсияларни амалга оширилиши устидан назоратни таминловчи адекват ахборотни банк раҳбариятига такдим етиш учун кенг қамровли бошқарув ахборот тизимига ега бўлишини тақозо етади.
Шу ўринда шуни айтиш лозимки, қимматли қоғозлар портфели бўйича ички ҳисоботлар:
- қимматли қогозлар турлари ва кўринишлари бўйича бўлинишини;
- сифат рейтинги, номинал ва бозор қийматини;
- харид (сотиш) санасини;
- фоиз ставкаларини;
- имтиёзларини;
- олинган дивиденд фоизларини;
- олди-сотди битимлари бўйича фойдани ўз ичига олади.
Банкнинг турли бўлимлари ўртасида мажбуриятларнинг кераклича тақсимланиши, қарорлар қабул қилиш ҳамда битимлар тури ва ҳажмига доир чекловлар белгилаш бўйича ваколатларнинг тақсимланиши, шунингдек, суиистемолчиликларнинғ олдини олиш учун банклар тегишли ички назоратни амалга оширади. Бундай ички назорат қуйидагиларни ўз ичига олади:
- олди-сотди аризаларини қабул қилувчи ёки қайта ишловчи шахслар бухгалтерия операсияларини амалга оширмаслиги, пул маблағлари, тасдиқномаларни олмаслиги ёки бухгалтерлик ўтказмаларини таққосламаслиги лозим;
- бухгалтерлик операсияларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун масул бўлган шахслар олди-сотди аризаларини қабул қилмасликлари ёки тасдиқлаш мақсадида битим натижаларини таққосламасликлари зарур;
- барча операсиялар ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда бирламчи хужжатлар ва бухгалтерлик ёзувлари билан таққосланган бўлиши лозим;
- ҳисобварақлардаги колдиқлар, клиринг тўловлар, битимлар ёки бухгалтерлик ўтказмаларига жалб етилмаган ходимлар томонидан мунтазам равишда таққосланиши ва аудиторлик текширувларидан ўтказилиши керак.
Агар банк брокерлик операсияларини бажарса, у ҳар бир мижоз учун ҳисоб варақлар очиши ва мижознинг қимматли қоғозлари билан бажариладиган барча операсиялари бўйича қимматли қоғозларнинг турлари, операсиялар санаси, сотилган (сотиб олинган) қимматли қоғозлар нархи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзувларни олиб бориши керак.
Қимматли қоғозлар билан ишлашни ташкил етишда қимматли қоғозлар емитент анкетасининг намунавий шакли ва молиявий аҳволи қуйидагича бўлади:
Қимматли қоғозлар емитенти аниетаси
- Емитентнинг номи.
- Қимматли қоғозларнинг турлари ва тоифаси.
- Қимматли қоғозларнинғ номинал қиймати.
- Қимматли қоғозларнинғ бозор қиймати.
- Қимматли қоғозлар сони.
- Битим суммаси.
- Қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси.
- Аввалги дивиденд тўловлари тўғрисида малумотлар.
- Фоизли тўловлар ставкаси, суммаси ва муддати.
- Қимматли қоғозларни чиқариш санаси.
- Қимматли қоғозларни тўлаш санаси.
40-жадвал.
Еми летииҲҲтии молиявий аҳволи (минг сўмда)
№ | Кўрсаткичларнинг номи | Йил бошида | хисобот санасида |
1. | Қоплаш/капитал етарлилиғи коеффисиенти | ||
2. | Ликвидлик коеффисиенти | ||
3. | Мухторлик коеффисиенти/молиявий левераж | ||
4. | Кредитга лаёкатлилик тоифаси/ рейтинг баҳоси | ||
5. | Уз айланма маблағларининг мавжудлиги / жами капитал | ||
6. | Фойда (зарар) | ||
7. | Банк ссудаларига доир қарзлар / кредиторлар олдидаги қарзлар | ||
8. | Дебиторлик карзлари. жами | ||
9. | Кредиторлик қарзлари, жами | ||
10. | Пул маблаглари |
11. | Жами осон сотиладиган талаблар | ||
12. | Жами осон сотиладиган захиралар | ||
13. | Ўз манбалари, жами/ банк капитали таркиби жами, жумладан: | ||
устав фонди | |||
захира фонди/ умумий максадларга мўлжалланган захира фонди | |||
максадли молиялаш ва тушумлар/ капитал захиралар | |||
таксимланмаган фойда | |||
14. | Баланс |
Бошқа малумотлар
Ваколатли шахс имзоси
Сана____________
- Тижорат банкларининг халқаро операсиялари
- . Тижорат банклари нафақат мамлакат ичкарисида, шу билан бирга, ташқи давлатлар билан ҳам турли хил операсияларни амалга оширадилар. Бундай операсиялар давлатлараро ёки халқаро операсиялар деб юритилади. Бу операсиялар:
- халқаро савдода иштирок қилувчилар ўртасидаги муносабатларни;
- ссуда капитали бозорида инвестисия билан боғлиқ операсияларни;
- туризм соҳасидаги операсияларни;
- хорижий қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган операсияларни;
- валютани айирбошлаш, чек, вексел, инкассасия учун банк аксептларини қабул қилиш билан боғлиқ операсияларни ўз ичига олади.
Халқаро операсиялардан банкка тушадиган даромаднинг енг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони тижорат банклари томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, аксепт кредитларини, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташқи савдони кредитлашнинг янги шакллари ҳам мавжуд.
Улар туркумига:
- лизинг;
- факторинг;
- форфейтинг кабиларни киритиш мумкин.
Урта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро-кредит шаклида ҳам берилади.
Тижорат банклари бажарадиган операсияларнинг яна бир тури бу валюта операсияларидир. Банкнинг бир турдаги валютани бошқа бир турдаги валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операсиялари валюта операсиялари деб аталади. Халқаро савдо, халқаро кредит ва хизматлар бўйича ҳисоблашишларда ягона тўлов воситасига ега бўлиш зарурлиги валюта операсияларни амалга оширишни зарур қилиб қўяди.
Турли хил валюта операсиялари йигиндиси жаҳон ссуда капитали бозорининг асосий қисмларидан бири бўлган валюта бозорини11 ҳосил килади. Валюта бозорида хорижий валютага талаб ва таклиф вужудга келади. Таклиф сотилган товар ва хизматлар учун даромад олган експортёрдан, талаб еса сотиб олинган товар ва хизматларни тўлаш учун хорижий валютага муҳтож импортёрлардан келиб чиқади. Валюта операсиялари асосини товарлар ва хизматлар, капитал ва кредитларнинг халқаро ҳаракати ташкил етади.
Валюта бозорида операсияларни алоҳида олинган тижорат банклари, компаниялар ва жисмоний шахслар амалга оширади. Валюта операсияларининг кўпчилиги биржадан ташқаридаги бозорларда тижорат банклари орқали амалга оширилади. Банклар бир-бири билан (бевосита ёки брокерлар орқали) мижозлар билан валюта операсияларини халқаро банклараро валюта бозорида ва биржаларда олиб боради. Валюта шартномаларининг асосий қисми халқаро банклараро валюта бозорида тижорат банклари ўртасида имзоланади.
Хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви натижасида йирик халқаро валюта бозорлари Лондон, Париж, Ню-Ёрк, Франкфурт-Майн, шунингдек, Токио, Сингапур, Гонконг, Баҳрайнда муваффақият билан фаолият олиб бормокда.
Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўсига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармоқларининг ривожланганлик даражасига, замонавий компютерлар билан таминланганлигига, телефон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операсияларининг асосий қисми йирик
’Валюта бозори чет ел валютасига талабнинг унинг таклифи билан ўзаро гасирлашиш тизими. тижорат банкларига тўғри келади. Улар нафақат валюта сотади ва сотиб олади, халқаро ҳисоб-китобларни бажаради, балки хорижий валюта захираларини сақлайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга котировка юзасидан мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валютани сотиб олади.
Валюта операсиялари хорижий валютада ифодаланган нақд пулсиз тўлов воситалари: банк депозитлари, чеклар, векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга оширилган операсиялар ҳажми анча кичик бўлади.
- Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китоб операсияларида турли хил ҳисоб шакллари қўлланилиши мумкин. Булар қаторида банк буйруғига биноан:
- пул ўтказиш (ўтказма тури, тўлов топшириқномаси);
- банк чеки;
- банк вексели;
- аккредитив;
- инкасса шакллари қўлланилиши мумкин.
Тўлов топшириқномаси тижорат банкининг ўз мижози талабига биноан унинг маблағи ҳисобидан тўланиши зарур бўлган суммани олиши шарт бўлган хорижий корхонага (бенефисиарга) маблағни почта ёки телеграф йўли билан ўтказиб қўйиш тўғрисидаги бошқа мамлакатдаги банк корреспондентга берган буйруғи ҳисобланади.
Валюта олишнинг енг тез ва ишончли воситаси телеграф ўтказмасидир. Банк корреспондентлар томонидан махсус коднинг қўлланилиши валюта маблағлари бўйича зарар келтириш ва ўз мижозлариға маблағларни ўтказишда банк томонидан хатоларга йўл қўйишдан сақлайди. Ўтказмада банк икки операсияни бир вақтнинг ўзида бажаради:
- миллий валюта ҳисобига мижозга хорижий валюта сотади;
- хорижий валютани чет елга ўтказиб беради.
Банк ўтказмалари орқали ҳисоб-китобларда експортчилар импортчиларга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, даволар ва ўзаро бошқа ҳисоб-китоблар учун ҳисобварағи ва бошқа ҳужжатлар юборадилар. Бу ҳужжатлар асосида товарлар ва хизматлар ҳақини тўлайдиганлар ўз банкларига експортчи ёки кредиторлар ҳисобига пул ўтказиш тўгрисида тўлов топшириқномаларини юборадилар.
Шундай қилиб, халқаро ҳисоб-китоблар деганда биз талаблар ва мажбуриятлар бўйича тўловларни мамлакатлараро мувофиқлаштириш тизимини тушунамиз. Халқаро ҳисоб-китоблар тижорат банк корреспондентлари орқали ўтказма, чеклар, векселлар, ўзаро талаб ва мажбуриятларни тенглаштириб воз кечиш йўли билан накд валютасиз амалга оширилади.
Гарчи халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг базиларининг ўтказилиш йўллари ички ҳисоб-китобларга ўхшаш бўлса-да, аммо улардаги ўтказиш йўлларида ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Бу хусусиятларни қуйидағича тарифлаш мумкин.
Биринчидан, одатда улар хужжат тарзида, яни молия (чек, вексел) ва тижорат (коносамент, накладной) ҳужжатлар ёрдамида амалга оширилади.
Иккинчидан, халқаро ҳисоб-китоблар унификасиялашган (бир шаклга келтирилган). Бундай шаклда ҳисоб-китобларни амалга оширишда кўпчилик мамлакатлар банклари, шу жумладан МДҲ, вексел ва чек конвенсияларига амал қилишади (Женевада 1930 ва 1931 йилларда қабул қилинган ва Париж халқаро савдо палатаси елон қилган «ҳужжатли аккредитивлар бўйича унификасиялашган қоидалар»га мувофиқ халқаро миқёсда хисоб-китоб операсиялари олиб борилади). Бу ҳужжатларга ташқи савдо алоқаларида банкка аккредитив тўғрисида буйруқ берилганда ва инкассо топшириқномалари берилганда мурожаат етиш лозим бўлади.
Халқаро ҳисоб-китобларнинг яна бир воситаси банк чеки ҳисобланади. У банкнинг жорий ҳисобидан муайян суммани бериш ёки бошқа ҳисобга ўтказиш ҳақида банкка берилган ёзма фармойишни ифода етади. Бошқача қилиб аитганда, банк чеки уни ёзиб (тўлдириб) берувчи банкнинг ўз вакиллик банкига унинг жорий ҳисобварағидан чек егасига муайян суммани ўтказиш ҳақидаги ёзма буйруғидир.
Вексел бу муайян миқдордаги қарзни белгиланган муддатда қатий тўлаш мажбурияти юкланган, қонун билан тасдиқланган ҳолатда тўлдириб расмийлаштирилган қарздорлик тилхати. Банк вексели еса бу ўтказма вексел (тратта) бўлиб, банк томонидан хорижий банк корреспондент счётига тўлаш учун берилади. Бунда халқаро банклар ўтказма векселларни чиқаради ва тўловга қабул қилади. Тратталар оқ (исми, фамилияси ёзилмаган) ўтказма ёки оқ муддатли, тижорат ва банк тратталари турларига бўлиниши мумкин.
Експорт қилувчилар хорижий импортчиларга берадиган тижорат векселлари асосида банклар, товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаши мумкин. Агар оқ тижорат векселидан фойдаланилса, нақд пулли ҳисоб-китоб шаклига риоя қилинади. Агар муддатли траттадан фойдаланилса, ҳисоб-китоб кредитга бажарилади. Банк векселлари тижорат векселларига нибатан кенгроқ тарқалган. Импорт қилувчилар банк векселларини миллий ва халқаро банклардан сотиб олиб, ўз қарз мажбуриятларини узиш учун експорт қилувчиларга жўнатади.
Утказма вексел егаси трассант, вексел бўйича қарздор трассат деб юритилади. Векселнинг амал қилиш муддатини чўзиш вексел пролонгасияси деб аталади. У қонунга мувофиқ ёки қарздор ва қарз берувчининг ўзаро келишувига кўра расмийлаштирилади.
Аккредитив ҳисоб-китоблар бу товарлар ва хизматлар учун накд пулсиз аккредитивлар билан ҳисоб-китоб қилиш шакли. Одатда, турли шаҳарларда жойлашган банклар ўртасида амалга оширилади. Товар етказиб берувчи банкдан бошқа шаҳардаги харидорнинг ўзига хизмат кўрсатадиган банкка сақлашга қўйган аккредитивлар ҳисобидан пул маблағларини олади.
Аккредитив — банк (банк емитент) мажбурияти бўлиб, мол сотиб олувчи (импортёр) кўрсатмасига биноан мол сотувчи (експортёр) варағига маблагни ўтказиш ёки траттани’ тегишли суммада (хизмат ёки товар) аксептлашни сотувчи томонидан тақдим етилган ҳужжатга мувофиқ амалга оширишни ифодаловчи ҳужжат. Аккредитив шаклидаги ҳисоб-китобларда бир қанча банклар иштирок етиши мумкин:
- аккредитивни олувчи банк-емитент;
- сотувчига аккредитив очилгани тўғрисида хабар берувчи банк;
- аккредитивни тўловчи ёки траттани аксептловчи банк.
Аккредитив операсиялар тўрт асосий босқични босиб ўтади.
Биринчи босқич. Импортёр товарнинг жўнатишга тайёрлиги тўғрисида хабар олгандан кейин ўз банкига (банк-емитент) експорт банкида малум сумма ва муддатга аккредитив топшириғини беради. Аккредитив очиш топшириғи билан бирга аккредитив берилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
Иккинчи босқич. Банк-емитентга тегишли банкда аккредитив очилади ва експортёрга бу ҳақда ҳабар қилинади, зарур бўлса аккредитив очилганлиги тасдиқланади.
Учинчи босқич. Товарни жўнатган експортёр банкка талаб етилган хужжатларни тақдим етади ва товар учун тегишли тўловни
олади (одатда у експортёрнинг ҳисобварағига ўтказилади).
Тўртинчи босқич. Експортёр банки товар ҳужжатларини банкемитентга юборади, ўз навбатида, бу ҳужжатларни импортёрга тақдим етади ва аккредитив суммасини қоплайди (импортёр бу суммани тўлаб беради).
Мажбурият турига кўра, банк аккредитиви «чақириб олинадиган» ва «чақириб олинмайдиган» тасдиқланган бўлади. «Чақириб олинадиган» аккредитив муддатдан илгари импортёр ёки банк-емитент кўрсатмасига биноан бекор қилиши мумкин. Бундай аккредитив експортёр манфаатларига жавоб бермайди ва амалиётда кам учрайди. «Чақирилмайдиган» аккредитив експортёр рухсатисиз бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин емас. У банк-емитентга експортёрга тўловни амалга ошириш ёки тратгани аксептлашнинг қатий мажбуриятини ўз зиммасига олади. Експортёр учун «чақирилмайдиган» аккредитив қўлланилиши жиҳатдан афзал ҳисобланади. Агар банк-емитент аккредитивни очувчи банкка валюта қопламасини жўнатса, аккредитив таминланган, акс ҳолда таминланмаган дейилади.
Инкассо харидор ҳисобварағидан пул суммасини олиш бўйича банк ҳаракати бўлиб, мижозга хизмат кўрсатиш ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида ва харидорнинг ўз топшириғиға кўра амалга оширилади.
Ҳужжатли инкассо операсиясида експортёр ўз банкига инкассо топшириқномасини беради ва ташқи савдо шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни такдим етиш билан импортёрдан малум валюта миқдорини олиш лозимлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, експортёр ўз банки орқали импортёр банкига инкассасия учун ҳужжатларни жўнатади. Инкассасия операсияси тўрт асосий босқичда ўтади.
Биринчи босқич. Експортёр ўз банкига инкассо топшириқномаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни беради.
Иккинчи босқич. Експортёр банки импортёр мамлакатдаги банккорреспондентга инкассо топшириқномаси ва ҳужжатларни юборади.
Учинчи босқич. Банк-корреспондент импортёрга ҳужжатларни тақсим етади ва инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани олади ёки траттани аксептлайди.
Тўртинчи босқич. Олинган тўлов миқдори импортёр банкидан експортёр банкига, ундан еса експортёр ҳисобварағига ўтказилади.
Валюталар ўртасидаги нисбатни аниқламасдан туриб валюта операсияларини ўтказиш мумкин емас. Бу нисбатлар валюта «котировка»лари ёрдамида ўрнатилади.
Валюта котировкаси деганда алмаштириш учун такдим етилган валюталар курсини ва улар ўртасидаги нисбатни ўрнатиш тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, чет ел валюта курсининг валюта биржасида махсус идора томонидан белгиланиши ва махсус бюллетенларда нашр қилиниши валюта котировкаси дейилади. Котировка, одатда, биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормаларига мувофиқ чет ел валюталари, қимматли қоғозлар курсини ёки моллар нархини белгилаш ва уларни қайд етиш билан боғлиқ.
Валюта котировкаси расмий ва бозор котировкасига бўлинади. Расмий валюта котировкаси давлат (асосан Марказий банк) томонидан амалга оширилади. Расмий валюта курсидан давлат валюта операсияларида, божхона ишларида, тўлов балансини тузишда фойдаланилади.
Шуни қайд қилиш лозимки, Марказий емиссия банки белгилайдиган расмий валюта курсини ҳукумат белгилайдиган махсус ёки валюта бозорида вужудга келадиган еркин валюта курсидан фарқ қилиш керак. Бозор котировкаси талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида доимо ўзгариб туради. У нобиржавий валюта бозорида амалга оширилади. Кескин валюта чекловлари мавжуд мамлакатларда бозор котировкаси деярли қўлланилмайди. Ҳамма операсиялар расмий курс бўйича амалга ошади.
Валюта курси бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархи. Масалан, Узбекистон Республикаси Марказий банки валюта операсияларини, шунингдек, божхона тўловларини амалга ошириш бўйича ҳисоб-китобларни бажариш учун қуйидаги чет ел валюта курсининг сўмга нисбатан бўлган нархини расмий равишда елон қилди:
Четел валюталари | 2002 й. 30 июл (сўм) | 2004 й. 11 май (сўм)1 | 2008 й. 20 май (сўм) |
1 Англия фунт стер.тинги | 1196,36 | 1797,22 | 2546,25 |
1 АҚШ доллари | 761,25 | 1009,11 | 1306,84 |
1 Хитой юани | 91,97 | 121,92 | 186,93 |
1000 Туркия лираси | 0,45 | 0,67 | 0,10 |
1ЕВРО- ~ | 750,36 | 1194,69 | 2022,07 |
10 Япония иени | 63,86 | 89,70 | 125,36 |
1 Россия рубли | 24,16 | 34,85 | 54,85 |
1 Украина гривнаси | 142,86 | 189,38 | 258,78 |
‘ Қаранг. «Ўчбекистон овози> газетаси. 2008 йнл 20 май.
Демак, 2008 йил 20 майдан бир ҳафта мобайнида Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида АҚШ нинг 1 доллари 1306,84 сўм, 1 ЕВРО 2022,07 сўм, 1 Россия рубли 54,85 сўмга сотилади. Шу нарх долларнинг, ЕВРО ва Россия рублининг сўмдаги валюта курси бўлади, яни пулнинг пулга сотилиш нархи валюта курси дейилади.
Шу нархга кўра валюталар бирлиги ўртасидаги нисбат валюта паритети дейилади. Масалан, 1 долларнинг 1306,84 сўмга сотилиши долларнинг валюта курси, улар ўртасидаги нисбатнинг 1306,84 бўлиши валюта паритетидир. Уни валюта бирлигининг қурби, яни унинг харид қобилияти белгилайди. Масалан, бир доллар, бир марка, бир сўм, бир танга, бир юан, бир франкка нима олиш мумкин, шунга қараб валюта шаклланади. Валютанинг қурби нархға боғлиқ. Валюта курсини ҳисоблашда енг муҳим товарлар нархига қараб ҳар бир валютанинг қурби аниқланади.
Валюта курсининг ошиши четдан товар келтиришни арзон қилади, унинг пасайиши еса четга чиқариладиган товар нархини оширади. Бундай ҳолларда товарни ташқарига чиқариб, мамлакатдаги нархга нисбатан бир неча баробар арзон сотиш ҳам мақул бўлади. Масалан, костюм ички бозорда 50 минг сўм туради, ташқи бозорда худди шундай костюм нархи 100 доллар. Валюта курсига кўра 1 доллар 1306,84 сўм. Доллар ҳисобида коспомнинг ички бозордаги нархи:
50 000 : 1306,84 сўм = 38,3 доллар.
Сўм курсининг ошишн ташқн бозорда 100 долларга сотиладиган костюмнинг 38,3 долларга сотилишига олиб келади. Натижада експорт қилувчи ҳар бир костюмдан 61,7 доллар ютишга муваффақ бўлиши мумкин.
Валюта курсини аниқлаш усуллари валюта тизимларининг хусусиятларига қараб турли мамлакатларда турличадир. Кескин валюта чекловлари мавжуд давлатларда валюта курси икки усулда ўрнатилиши мумкин.
- соф бошқарув усули;
- валюта коридори чегарасини белгилаш усули.
Биринчи усулда ҳукумат ёки Марказий банк талаб ва таклиф даражасидан қатий назар миллий валютанинг курсини белгилайди. Бундай валюта курси бошқа валюта ёки бир қанча валюталар (валюта савати)га нисбатан белгиланади.
Иккинчи усул Полша, Чехия, Словакия, Болгария, Руминия каби давлатларда кўпроқ қўлланилади. Бу усулда Марказий банк расмий валюта курсини биржа курси даражасида белгилайди ва биржа курсининг расмий валюта курсига нисбатан ўзгариш чегарасини белгилаб беради. Валюта курсининг шу ўзгариш чегарасини белгилаб бериш банк ишида валюта коридори деб юритилади.
Амалиётда валютанинг биржадаги курсининг расмий курсга нисбатан ўзгариш хавфи кузатилса, Марказий банк валюта интервенсиясини амалга оширади, яни хорижий валютани сотади ва сотиб олади.
Валютавий чеклашлар йўқ ёки сезилмас даражада бўлган давлатларда Марказий банк талаб ва таклиф (миллий валютанинг еркин сузиб юришида) ҳамда валюта интервенсияси (бошқарилувчи сузишда)дан келиб чиққан ҳолда валюта курсини белгилайди. Валюта биржалари фаолият кўрсатувчи давлатларда валюта курси қарийб ҳар куни биржа маклери ва Марказий банк томонидан валютани сотиш ва сотиб олишга берилган аризалар, Марказий банк интервенсияси сиёсати бўйича фаолиятини инобатга олган ҳолда ўрнатилади.
Валюта чеклашлари деярли йўк (сезиларсиз) ёки йўқ мамлакатларда бозор курсини бир-бири билан доимий алоқада бўлган йирик тижорат банклари ўрнатади. Бу банкларни маркет-мейкерлар деб атайдилар. Бошқа банклар котировка юзасидан уларга мурожаат қилишади. Банклараро валюта котировкалари маркет-мейкерлар томонидан ҳар бир валюта бўйича мавжуд бўлган ёки кутилаётган талаб ва таклифни таққослаш (бу операсия амалиётда фиксинг деб аталади) асосида белгиланади.
Валюта биржаси йўқ давлатларда валюта бозори қатнашчилари банклараро курслардан фойдаланишади. Банклараро бозордаги ўртача курс банк мижозлари учун валюта курсини ўрнатишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Валюта биржалари мавжуд давлатларда банклараро котировкалар банкларнинг тўлов айланиши, тўловга лаёқатлилигини ҳисобга олган ҳолда, расмий биржа котировкалари атрофида ўзгариб туриши мумкин. Бундай банкларда расмий биржа котировкаси уларнинг мижозлари учун валюта курсларининг асоси бўлиб хизмат қилади. Еркин валюта бозорида унинг ҳар бир елементлари (биржадаги ва биржадан ташқаридаги) бир-бирига тасир етади ва улардаги валюта котировкалари ўзаро боғлиқ бўлади.
Валюта бозорида валютани котировка қилишнинг икки усули мавжуд: тўғри ва егри. Кўпчилик давлатларда тўгри курс қўлланилади. Бу усулнинг моҳияти шундаки. хорижий валюта бирлигининг курси тўғридан-тўғри миллий валютада ифодаланади. Егри котировкада миллий валюта бирлиги малум миқсордаги хорижий валютада ифодаланади. Бу усул (егри котировка) Буюк Британияда, 1987 йилдан еса қисман АҚШда қўлланилади. Банклараро валюта бозорларида валюта курсининг котировкаси кўпроқ АҚШ долларига нисбатан белгиланади. Бу ҳол долларнинг халқаро тўловларда кўп қўлланиши ва резерв воситаси сифатида сақланиши билан боғлиқ.
Савдо-саноат соҳасида фаолият олиб борувчи мижозлар учун валюта котировкалари амалга ошириш кросс-курсга асосланади.
Кросс-курс бу икки валюта ўртасида учинчи валютага нисбатан аниқланадиган курслар нисбатидир. Масалан, Ўзбекистон Марказий банки япон иенига нисбатан курсини аниқламоқчи дейлик. Бу ҳолда иеннинг сўмга нисбатан курси долларга асосланган ҳолда аниқланади. Юқоридаги жадвалдаги валюта курсларига биноан 761,25 сўм 1 долларга тенг. 1 япон иени еса 6,4 сўмга тенг. Хўш, япон иени долларда қандай аниқланади?