Главная / Маданият / Раҳмат фаришталари

Раҳмат фаришталари

Жаннатнинг ҳам, дўзахнинг ҳам фаришталари бордир. Дўзахнинг қўриқчиси Молик исмли фариштадир. Аллоҳ таоло дўзах аҳли хақида шундай деди:   «Улар (дўзах ходими бўлган фариштага) «Ей Молик, Парвардигоринг бизларга Ўз ҳукмини қилсин (яни тезроқ жонимизни олкин, бизлар бу азобдан қутулайлик»), деб нидо қилганларида, у «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», деди».

maxresdefaultИлгари ўтган умматларда бир киши бор еди. У тўқсон тўққизта кишини ўлдирган еди. Бир куни у ер юзида енг илмли киши ким, деб суриштириб қолипти. Унга бир узлатда ибодат қиладиган роҳибни кўрсатибдилар. У роҳибнинг олдига бориб, ўзининг қиссасини айтиб берди ва: “Мен тавба қилсам, тавбам қабул бўладими?” – деб сўради. Роҳиб: “Йўқ, сен жуда кўп гуноҳ қилибсан, тавбанг қабул бўлишидан умид йўқ”, – деди. Роҳибнинг сўзларидан аччиқланиб кетиб, уни ҳам ўлдирибти-да, мақтуллар сонини юзтага етказибди. Кейин яна ер юзидаги енг илмли киши ким, деб суриштира бошлабди.

Унга бир олимни кўрсатибдилар. Олимнинг ҳам олдига бориб, қиссасини айтибдида: “Тавба қилсам бўладими?” – деб сўрабди. Олим: “Ҳа! Сени тавбадан нима тўсади? Тавба қил! Лекин сен яшайдиган ер номақул ер екан. Шунинг учун у ердан фалон ерга кўчиб кет. Чунки у ерда Аллоҳга ибодат қиладиган одамлар кўп, улар билан бирга Аллоҳга ибодат қиласан. Ўз юртинга қайта кўрма, юртинг ёмон ер екан”, – дебди.

Савол сўраган киши жавобдан хурсанд бўлибди. Дарҳол олимнинг сўзини бажаришга киришибди – яшаган юртидан бош олиб, олим айтган томонга отланибди. Ярим йўлга етганда ажали етиб, оламдан ўтибди. Жонини олган келган раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишиб қолибдилар. Раҳмат фаришталари: “У сидқидилдан тавба қилиб, қалби билан Аллоҳга юзланиб келаётган еди,” – дердилар. Азоб фаришталари еса: “У ҳеч қачон яхшилик қилмаган,” – дедилар.

Уларнинг олдига одам суратида бир фаришта келибди. Аллоҳ таоло бу фариштани уларга ҳақ ҳукм билан ажрим қилмоқ учун юборган екан. Фаришталар уни ўзлари ўрталарида ҳукм чиқарувчи ҳакам бўлишини сўрадилар. Одам суратидаги фаришта: “Икки ернинг оралиғини ўлчаб кўринглар, қай бирига яқин бўлса, ўша ер аҳлидан бўлади”, – деб ажрим қилди. Ўлчаб кўришди. У боришни мақсад қилган қишлоққа яқинроқ екан. Шунда унинг жонини раҳмат фаришталари олиб кетдилар. (Муслим ривояти).

Яна маълумот

grudnoe-moloko-v-tchem-tsennost

Она кўкрагидан боқишда учрайдиган қийинчиликлар

Кўкракдан боқишда онада учрайдиган қийничиликлар: Сургичларнинг нотугри шаклланиши: улар кичкина, ясси, кукрак бези ичига тортилган …