Главная / Иқтисодиёт / Мижознинг кредит олишга лаёқатлилигини белгиловчи мезонлар

Мижознинг кредит олишга лаёқатлилигини белгиловчи мезонлар

Мижознинг кредитга лаёқатлилиги деганда қарз олувчининг олган қарзини (асосий қарзи ва унинг фоизини) тўла ва ўз вақтида қайтара олиш қобилиятини тушунамиз. Жаҳон ва мамлакатимиз банк амалиётида мижознинг кредитга лаёқатлилигини белгиловчи қуйидаги мезонлар ўрнатилган:

  • мижоз характери (фел-атвори);
  • маблагни қарз олиш қобилияти;
  • жорий фаолият давомида қарзни узиш учун маблағ ишлаб топиш қобилияти;
  • мижоз капитали;
  • кредитнингтаминланганлиги;
  • кредит операсиясини бажариш чоғидаги шароитлар;
  • қарз олувчи фаолиятининг қонуний жиҳатларини назорат қилиш даражаси.

Мижознинг фел-атвори деганда унинг юридик шахс, ёхуд менежер сифатида ўзини кўрсата олиш, қарзни ўз вақтида қоплашдаги масулияти, кредитни олишдан мақсад ва унинг банк кредит сиёсатига мослигини аниқ билиши кабилар тушунилади. Юридик шахс сифатида ўзини кўрсата олиши еса мижознинг юритаётган фаолиятини мукаммал билиши, ўз корхонасидаги иқтисодий кўрсаткичларнинг мазкур тармоқнинг ўртача кўрсаткичларига мос келиши, ишбилармонлар (ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, кредиторлар) доирасидаги билимдонлиги кабилар билан белгиланади.

Менежер сифатида ўзини кўрсата олиши мижознинг қуйидаги жиҳатларида намоён бўлади:

  • ўз касбини мукаммал билиши (малумоти, иш тажрибаси);
  • ахлоқи;
  • шахсий ва оилавий молиявий ҳолати;
  • банк билан раҳбарлар ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги ўрни.

Мижознинг қарз олиш қобилияти унинг кредит олиш бўйича буюртмага ва кредит шартномасига имзо қўйиш ҳуқуқига ёки ваколатига ега еканлиги, ўзаро келишув ва битимларни тузиш ёшига етганлигида намоён бўлади.

Мижоз капиталини баҳолашда қуйидаги иккита мезонга етибор берилади:

  • устав фондининг минимал даражасига (аксионер капиталига) нисбатан қўйиладиган талабга мижоз капиталининг жавоб бера олиши, унинг етарлилиги ва молиявий левераж коеффисиентлари даражалари;
  • кредитланаётган операсияга ўз капиталини қўйиш даражаси. Бу кўрсаткич банк билан қарз олувчи ўртасида рискнинг тақсимоти тўғрисида далолат беради.

Уз капитал қанчалик кўп қўйилса, шунчалик қарз олувчини кредит риски омилларини синчковлик билан кузатишга мажбур етади.

Кредитнинг таминланганлиги деганда қарз олувчи активининг қиймати ва қарзни узиш бўйича аниқ иккиламчи манбалар (гаров, кафолат, суғурта кабилар)нинг кредит шартномасида ўз аксини топганини тушунамиз. Агар актив қиймати ва қарз мажбуриятларининг нисбати қарз олувчи банкрот бўлганлиги тўғрисида хабар қилган ҳолда банк ссудасини узиш учун аҳамиятли бўлса, аниқ иккиламчи манбаларнинг сифати еса молиявий танглик ҳолатида мижознинг ўз мажбуриятларини бажариш кафолатини таминлайди. Гаров сифати, кафолатнинг пухталиги, суғурта ҳам банк мижозлари ва пул оқими камайиб кетганда, банк балансида ликвидлик муаммоси туғилганда ёки капиталнинг тақчиллиги сезилган ҳолларда ўта муҳимдир.

Кредит операсиясини бажариш чоғидаги шароитларга мамлакатдаги ва унинг минтақаларидаги, шунингдек, тармоқдаги иқтисодий ҳолат ва сиёсий омиллар киради. Бу шароитлар банкнинг ташқи риски даражасини белгилайди. Айнан шуларга асосланиб пул оқими, баланснинг ликвидлиги, капиталнинг етарлилик даражаси, қарз олувчининг менежерлик маҳорати кабиларга баҳо берилади.

Ниҳоят, мижознинг кредитга лаёқатлилигини белгиловчи сўнгги мезони, яни қарз олувчи фаолиятининг қонуний жиҳатларини назорат қилиш даражаси банкирни қуйидаги саволларга жавоб олишга ундайди:

  • қарз олувчининг кредит олиши ва кредит тадбирларини амалга ошириши учун ҳуқуқий ва меёрий асослари мавжудми?
  • қонунчиликда кутиладиган еҳтимолий ўзгаришлар (масалан, солиқда) қарз олувчининг фаолияти натижаларига қанчалик тасир ўтказади?
  • қарз олувчининг ссуда, кредит олиши бўйича тузган бизнесрежасида, шартномада кўрсатган талабномаси қанчалик даражада кредит сиёсатига мос келади?

Қайд етилган мезонлар мижознинг кредитга лаёқатлилиги ва унинг моҳиятини баҳолаш усулларини аниқлашга ёрдам беради. Бундай усуллар қаторига қуйидагилар киради:

  • рискни баҳолаш;
  • менежментни баҳолаш;
  • молиявий коеффисиентлар асосида мижознинг молиявий барқарорлик даражасини баҳолаш;
  • пул оқимини таҳлил қилиш;
  • мижоз тўғрисида малумотлар йиғиш;
  • мижознинг иш фаолиятини кузатиш ва ҳ.к.

Гарчи баҳолаш усуллари ва мезонлар ягона тарзда қўлланилсада, юридик ва жисмоний шахсларнинг кредитға лаёқатлилигини таҳлил қилишда уларнинг кичик, ўрта ва йирик еканликларига алоҳида етибор берилади. Шунга биноан у ёки бу усулларни комплекс ҳолда қўллаш зарурияти туғилади.

Жаҳон ва мамлакатимиз банк амалиётида мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда бир қатор молиявий коеффисиентлар қўлланилади. У ёки бу коеффисиентни қўллаш мазкур банк мижозларининг фел-атвори, молиявий тангликка дуч келишидаги ехтимоллик даражаси, банкнинг кредит сиёсати кабиларга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан барча молиявий коеффисиентларни қуйидаги беш гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Ликвидлик коеффисиентлари;
  2. Самарадорлик ёки айланувчанлик коеффисиентлари;

Молиявий левераж коеффисиентлари;

  1. Рентабеллик(фойдалилик) коеффисиентлари;
  2. Қарзни қоплашни тавсифловчи коеффисиентлари.

Қайд қилинган барча молиявий коеффисиентлар мазкур ёки истиқбол режалари малумотларига асосланиб ҳисобланиши мумкин. Барқарор иқтисодиёт ёки мижознинг ҳолатидаги барқарорликнинг давомийлилигига қараб қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш олдинги йилги малумотлар асосида ҳам амзлга оширилиши мумкин. Хорижий давлатлар амалиётида одатда сўнгги уч йил малумотлари асосида кредитга лаёқатлилик даражаси аниқланади. Бунда коеффисиентлар ўртача бир йил учун ҳисобланади. Уларни хисоблашда оборот маблағлари қолдиғи, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кассадаги ва ҳисоб рақамларидаги маблағлар, аксионерлик капитали миқдори (устав фонди). ўз капитали ва ҳ.к. лар асос қилиб олинади.

 Кредитга лаёқатлиликни баҳолаш корхонанинг мол етказиб берувчилар, харидорлар ва банклар билан ўзаро муносабатларни ўрнатишлари учун жуда катта аҳамиятга ега. Зеро, ижобий кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига ега бўлган корхоналар ҳеч қандай тўсиқларсиз кредит олишлари ва унинг ҳисобидан товар-моддий бойликларни сотиб олиши, салмоқли маблағларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, олдиндан олинган кредитлар бўйича қарзларни тўлашга йўналтиришлари мумкин.

Салбий кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига ега бўлган корхоналар банкдан кредит олмаса-да, ўз молиявий аҳволини яхшилаш, ишлаб чиқариш, сотув хажмини, ўз маблаглари микдорини, рентабеллик кўрсаткичларини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш лозимлиги тўғрисида ахборотга ега бўладилар.

Кредитга лаёқатлиликни таҳлил қилишда малумотларнинг ҳар хил манбаларидан фойдаланилади:

  • бевосита мижозлардан олинган материаллар;
  • мижоз ҳақида банк архивида мавжуд бўлган материаллар;
  • мижоз билан иш юзасидан алоқада бўлган шахслар (унинг мол етказиб берувчилари, кредиторлари, унинг мижозлари, банклар ва бошқалар) томонидан берилган малумотлар;
  • шахсий ва давлат агентликлари ва ташкилотларининг ҳисоботлари ва материаллари (кредитга лаёқатлилик ҳақидаги ҳисоботлари, инвестисия бўйича малумотлар ва бошқалар). Аммо бундай ташкилотлар ҳозиргача бизнинг амалиётимизда йўқ (Марказий банк қошидаги КАМП дан ташқари).

Банк томонидан ўрганиб чиқилган материалларни олган кредит бўлимининг експертлари ўз банк архивига мурожаат қилади. Агар мижоз олдин ҳам кредит олган бўлса, архивда унинг кечиктириб тўланганлиги ва бошка камчиликлари ҳақидаги малумотлар бўлади. Ундан ташқари, банк бошқа кредит ташкилотлари билан алоқа ўрнатиб, ушбу қарздор тўғрисида малумот олиши мумкин.

Кредитга лаёқатлиликни баҳолашда қуйидаги сифат жиҳатларга ҳам етибор берилади:

  • қарз олувчининг репутасиясини ўрганиб чиқиш;
  • кредит мақсадини аниқлаш;
  • асосий қарз ва фоизларнинг қайси манбалар ҳисобидан қопланишини аниқлаш;
  • банк қисман ўз бўйнига оладиган қарз олувчининг рискларини баҳолаш.

Қарз олувчининг репутасияси (обрў, шуҳрат, донги) синчковлик билан текширилади, бунда мижознинг кредит тарихини ўрганиб чиқиш жуда мухимдир. Корхона раҳбарининг шахсий ва иш билан боғлиқбўлган хислатларига катта етибор берилади.

АҚШда потенсиал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш учун, ўз навбатида, кредит рискини минималлаштириш учун, юқорида такидлаб ўтганимиздек, (277-бетға қаранг) 5 «С» номли усул фойдаланилади. Бу усул қуйидаги жиҳатларга асосланади:

  • мижознинг репутасияси (обрўси, шуҳрати ва донғи) кустомер чарактер;
  • тўлов қобилияти капакитй то рау;
  • капитал капитал;
  • ссуданинг таминланганлиги коллатерал;
  • иқтисодий конюнктура ва унинг истиқболлари куррент бусинесс кондитионс анд гоодwилл.

Бу усулга биноан мижознинг обрўси, масулият даражаси, қарзни тўлашга бўлган истаги ва тайёргарлиги текширилади. Даставвал банк мижознинг: ўтмишда ўз мажбуриятларига қандай муносабатда бўлганлиги, қарзларни тўлашда камчиликлар бўлганлиги, кредитланувчи субектнинг иқтисодда, бозорда қандай мавқега ега еканлигини текширади. Бунда банк қарздор билан суҳбат олиб боради, архивдан мижоз тўғрисида материалларни олиб таҳлил қилади, бошқа фирма ва банклар билан маслаҳатлашади ва ҳ.к.

Банк мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда улар маблағларининг уч манбасини чуқур ўрганиб чиқади. Булар:

  • жорий кассатушумлари;
  • активларни сотиш;
  • молиялаштиришнинг бошқа манбалари (айтайлик, пул бозоридаги қарзлар).

Булардан ташқари, банк асосий еюибирини бошқа омилларга ҳам, хусусан, фирмаларнинг аксионерлик капиталига, унинг тузилишига, актив ва пассивларнинг бошқа моддаларига бўлган нисбатига ҳамда қарзнинг таминланишига, унинг етарлилик даражасига, сифатига ва қарзни тўламаслик ҳолда гаровни сотиш даражасига қаратади.

Буюк Британияда ҳам «Партс» номли қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини таҳлил қилиш усули кенг тарқалган бўлиб, унда:

  • кредитнинг мақсади пурпосе;
  • ссуданинг ҳажми амоунт;
  • қарзни тўлаш репаймент;
  • муддати терм;
  • ссуданинг таминланганлиги секуритй кабилар таҳлил қилинади.

Баҳолаш сўнгида умумий шарт-шароитларга, хусусан, давлатдаги ишбилармонлик соҳасидаги иқлим, банк билан қарздорлар ҳолатига тасир етувчи омиллар, мамлакатдаги иқтисодий ҳолат, монанд товарлар бўйича ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатнинг мавжудлиги, солиқлар, хом ашёга бўлган нарх-наволар ва бошқа жиҳатларга ҳам етибор берилади.

Қарз олувчининг ликвидлиги деганда унинг пул мажбуриятларини ўз вақтида бажара олиш қобилияти тушунилади. Ликвид маблаглар ўзининг пулга тез айланиши даражасига қараб уч гуруҳга бўлинади (44-жадвал).

Агар мижознинг ликвид активлари унинг қисқа муддатли мажбуриятларидан 2 баравар ва ундан ортиқ бўлса, мижоз молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланади (44-жадвалга қаранг).

 

Мижоз баланс ва бошқа молиявий ҳужжатларга асосан кредитга лаёқатлиликнинг қуйидаги кўрсаткичларини ҳисоблаш мумкин:

1 ва 2 гуруҳ ликвид маблаглар____________

Қисқа муддатли карз мажбуриятлари

Ликвидлик коеффисиенти қарз олувчи ўз маблағлари ҳисобидан қарзнинг қанча қисмини тўлай олиш қобилиятини кўрсатади, яни бу коеффисиентдан мижознинг яқин келажакда тезкор равишда банк қарзини тўлаб бориш қобилиятини прогноз қилиш учун фойдаланилади. Ликвидлик коеффисиенти қанча юқори бўлса, кредитға лаёқатлилик шунча юқори бўлади.

Қоплаш коеффисиенти (ККТ) барча ликвид маблағларининг йигиндисини қисқа муддатли қарз мажбуриятларига бўлиш ёрдамида ҳисобланади:

1, 2 ва 3 гуруҳ ликвид маблағлар
Қисқа муддатли қарз мажбуриятлари

Қоплаш коеффисиенти мижознинг қисқа муддатли мажбуриятларини тўлаш учун барча турдаги айланма маблағларнинг етарли даражасини аниқлашга имкон беради.

Айланма маблағларнинг айланиш коеффисиенти (Кдмд) жорий активларнинг айланиш тезлигини аниқлаш мақсадида ҳисобланади. У муайян давр ичида айланма маблағларнинг неча марта айланганлигини ифодалайди:

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …