Аллоҳнинг пайғамбари Иброҳим –алайҳиссалом- ҳовлиларида едилар. Куч-қувватга тўлган, чиройли, келишган йигитлар у кишининг олдига келиб, салом беришди. Иброҳим –алайҳис-салом- уларнинг саломларига алик олиб, уларни меҳмондорчиликка таклиф қилдилар. Дарҳол семиз бир бузоқни сўйдилар-да, уни пишириб, меҳмонларга тақдим қилдилар. Улар таомдан бир луқма ҳам олмай, ўтиравердилар. Иброҳим -алайҳис-салом- меҳмонларнинг бирортаси ҳам таомга қўл урмаганини кўриб, ажабландиларда: “Емайсизларми, олинглар!” – деб таклиф қилдилар.
Шунда ҳам меҳмонлар ҳеч нарса тановул қилишмади. Бу ҳолатдан Иброҳим -алайҳис-саломнинг қалбларига қўрқув келди. Шунда улар Иброҳим -алайҳис-салом-ни хотиржам қилиб, ўзларини Аллоҳнинг фаришталари еканилигини айтишди ва Иброҳим -алайҳис-салом-га ўғил фарзанд кўриши ҳақида хушхабар етказдилар. Бу хушхабарни Иброҳим -алайҳис-салом-нинг аёли Сора ешитиб ажабландилар ва қўллари билан пешоналарига уриб: «(Ахир мен) туғмас бир кампир(ман)ку!» – дедилар. Меҳмонлар бу Аллоҳнинг иродаси ва Аллоҳ ҳар бир ишга қодир еканлигини айтишди.