Главная / Иқтисодиёт / Банк рейтингини аниқлаш усуллари

Банк рейтингини аниқлаш усуллари

 ХХ аср охирида ҳар бир соҳада ўз етакчиларини билиш истаги кучайди. Енг яхши корхона, енг яхши банк, енг яхши мутахассис, енг ривожланган туман, вилоят, мамлакат ва ҳоказолар.

Ўз ўрнини аниқлаб олишга ҳаракат қилиш бизнесга ҳам хос. Бу соҳада ҳам дастлабки ўнта енг йирик банк, ишончлилар орасида енг ишончли суғурта агентликлари, дунёнинг юзта енг йирик корхонаси ва бошқалар аниқланмоқда. Рейтинг бўлмаса, на бутун амалий ҳаётни, на шахсий ҳаётни тасаввур қилиш мумкин. Чунки «Кимга қараб иш тутиш керак, ким билан битим тузса бўлади, менинг ишончли шеригим ким?» деган муаммоларга дуч келамиз.

Рейтинг бу муайян обект ёки субект тўғрисидаги натижавий баҳо бўлиб, қарор қабул қилиш бўйича ғоят муҳим восита ҳисобланади. Чунки у, айтайлик, банкирга банкнинг тараққий етиш йўналишини, ишбилармонликнинг жонланишини, демак, фойда олиш имкониятларини ҳам ҳеч шубҳасиз кўрсатиб беради. Шунингдек, рейтинг тизими:

  • банклар фаолиятини халқаро амалиётда қабул қилинган меёрлар асосида қиёсий таҳлил қилишда;
  • мазкур банкнинг молиявий бозордаги ўрнини, нуфузини, шунингдек, муаммоли банкларни аниқлашда;
  • банклар тараққиётидаги майл (тенденсия)ларни кузатиш, умумлаштирувчи ва хусусий кўрсаткичларнинг динамикасини таҳлил қилишда;
  • банклар самарадорлигига баҳо беришда жуда ҳам зарур.

Барча манфаатдор томонларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олувчи рейтинг усули ёрдамида аҳоли омонатлари қаерларда кўпроқ, қайси банкларда қандай фоизларда жойлаштириляпти, депозитлар бўйича аҳвол қандай, сертификат ва аксияларнинг сотиб олиниши қай даражада каби саволларга ҳам жавоб олиш мумкин.

Халқаро амалиётда банк рейтингларини баҳолашнинг жуда кўп турлари мавжуд. Улар ичида қуйидаги икки усул енг кўп тарқалган:

  • миқдорий кўрсаткичлар орқали баҳолаш;
  • сифат кўрсаткичлари оркали баҳолаш.

Миқдорий кўрсаткичлар орқали баҳолаш усули асосан банклар фаолиятининг ривожланишини таҳлил қилиш мақсадида қўлланилиб, уларга қуйидагилар киради:

  • активлар суммаси;
  • депозитлар;
  • кредитлар;
  • ўз капиталининг суммаси;
  • даромад суммаси.

Бу кўрсаткичлар орқали банклар фаолияти оммалаштирилади.

Баҳолашнинг оммавий ахборот воситалари ёрдамида иккинчи тури сифат кўрсаткичлари бўлиб, улар банкнинг ишончлилик даражасини ифодалайди. Бу кўрсаткичлар туркумига қуйидагилар киради:

  • капиталнинг етарлилиги;
  • активлар сифати;
  • даромадлилик даражаси;
  • банк ликвидлиги.

Чет ел мамлакатларида банк ишончлилиги ҳукумат томонидан назорат қилинади. Банклар ишончлилигини таминлаш бўйича бир қатор меёрий ҳужжатларга амал қилиниши назоратда бўлади.

Жаҳон амалиётида тижорат банклари фаолиятини баҳолашнинг бир неча тизими мавжуд. Масалан, қатор мамлакатларда рискни баҳолаш ва диагностика учун бир нечта тизимлардан фойдаланилади. Уларнинг айримлари мавжуд муаммоларни аниқлаб берса, айримлари жорий таваккалчиликлар асосида келгусида еҳтимолий ёндашувлар ҳақида малумот олиш имконини беради.

Умуман бундай тизимлар қуйидаги вазифаларни ҳал етади:

  • кредит ташкилотларини инспексия ва масофадан мониторинг доирасидабир тизимга келтирилган тарзда расман баҳолаш;
  • банкларни ва муаммолар мавжуд бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган йўналишларни идентификасия қилиш;
  • назорат идоралари ресурсларини мақбул тақсимлаш учун текширувларнинг устувор йўналишларини аниқлаш;
  • назорат органинингўз вақтида иш бошлашини уюштириш.

62-жадвалда турли ривожланган мамлакатларда фойдаланилаётган тизимларни келтирамиз.

62~жадвал.

Ерта диагностика ва рискни баҳолаш тизимлари1*

Мамлакат Назорат органи Тизим Тизим жорий килинган йил Тизим тсифаси
Франсия Банк комиссияси ОРАП 1997 Масофадан мониторинг (ММ)
Германия Федерал назорат органи БАКИС 1997 Молия коеффисиентлари ва гуруҳлаб таҳлил қилиш тизими
Италия Италия банки ПАТРОЛ 1933 ММ, баҳолашнинг рейтинг тизими
Нидерландия Нидерландия банки РАСТ 1999 Рискни баҳолашнинг ялпи тизими
Англия Молия хизматларини бошқариш РАТЕ 1998 Рискни баҳолашнинг ялпи тизими
АҚШ Барча назорат органлари КАМЕЛС 1978 Текширув натижалари бўйича жойида рейтинг бериш.

Тизимлар қуйидаги хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади:

  • текширувларнинг чуқурлиги ва даврийлиги;
  • ҳисоботлар хусусияти;
  • бошқа ҳаққоний манбалардан фойдалана олиш имкониятининг мавжудлиги;
  • ўтган даврлардаги таназзуллар ва банкротлик ҳолатлари ҳақидаги статистик ахборотлар;
  • техник таминот даражаси;
  • пул ва инсон омили.

Халқаро ҳисоб-китоблар банкида ўтказилган тадқиқотга кўра диагностика тизимини шаклий белгиларига қараб тўртта кенг тоифаларга ажратиш мумкин:

  • банкларни баҳолашнинг рейтинг тизими;
  • молиявий коеффисиентлар ва гуруҳлаб таҳлил қилиш тизимлари;
  • банк рискини баҳолашнинг ялпи тизимлари;
  • статистик моделлар.

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …