Главная / Иқтисодиёт / Банк ҳисоботи

Банк ҳисоботи

Банкнинг молиявий ҳисоботи бу банк таклиф етган хизматлар ва бошқа турдаги фаолиятлар тўғрисидаги малумотлар мажмуидир. Бу ҳисобот қонунни, ҳуқуқни ҳимоя ва назорат қилувчи органлар, аксионерлар, банк бошқарувчилари, инвесторлар, мижозлар учун жуда муҳимдир.

imagesЎзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган банкларга молиявий ҳисоботларни матбуотда чоп еттириш учун қуйидаги шаклларни белгилаган:

  • Банкнинг йигма йиллик якуний баланси (баланс ҳисоботи) (25жадвал).
  • Жорий йилнинг йиғма якуний даромадлар ва харажатлар ҳисоботи (26-жадвал).

Ушбу даромадлар ва харажатлар ҳисоботи аудитор фирма томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 41-42-моддаларида банкларда ҳисоб юритиш ва ҳисобот хусусида қуйидагилар ёзилган: «Банкларда бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга мувофиқ белгиланади.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот қоидалари бузилганлиги учун банк раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар».

Юқоридаги хар иккала молиявий ҳисобот Марказий банк белгилайдиган шакл ва муддатларда, унда кўрсатилган малумотнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, матбуотда елон қиладилар.

Баланс ҳисоботи активлар, пассивлар (яни мажбуриятлар, аксионерлар сармояси ва кўзда тутилмаган вазиятлар моддаларини ўз ичига олса, даромадлар ва харажатлар хисоботи еса, банкнинг малум вақт ичида қилган даромади ва харажати ҳақидаги малумотларни ўз ичига олади).

Булардан ташқари, банк фаолиятининг молиявий аҳволи билан қизиқувчилар учун яна икки ҳисобот жуда муҳимдир. Булар:

  • маблағлар манбаи, улардан фойдаланиш ҳақидаги ҳисобот;
  • аксионерлар сармояси ҳақидаги ҳисобот.

Маблағлар манбаи ва улардан фойдаланиш ҳақидаги ҳисобот қуйидаги иккита саволга жавоб беради:

  • малум бир вақт ичида фойдаланилган маблағлар қаердан олинган?
  • маблағлардан қандай фойдаланилди?

Аксионерлар сармояси ҳақидаги ҳисобот малум вақт ичида сармоянинг ҳаракати ва унинг натижасида сармояда юз берган ўзгаришлар ҳақидаги малумотни беради.

Молиявий ҳисоботлар қуйидаги кўрсаткичларга нисбатан молиявий хатарни етиборга олган ҳолда тузилади: 1) капиталнинг етарлилиги; 2) активлар сифати; 3) ликвидлик; 4) фоиз ставкаси хатари; 5) хорижий валюта савдосининг сезувчанлиги; 6) балансдан ташқари маблағлар; 7) операсиялар хатари; 8) ички назорат ва қонун органлари орқали ҳал қилинадиган жанжалли молиявий ишлар.

Шунингдек, молиявий ҳисоботларда соф фоиз даромадлар, кредитлар туфайли кўриладигаи зарарларни қоплаш захираси, фоиз даромадлари билан боғлиқ бўлмаган даромадлар, тўланадиган фоиз билан боғлик бўлмаган харажатлар, кўзда тутилмаган харажатлар, тўланадиган солиқларни таҳлил қилиш орқали банк даромадларининг сифати ва барқарорлигига баҳо берилади.

  • Молиявий ҳисоботларнинг ҳар томонлама тўлиқ ва фойдали бўлишига еришиш учун жорий фаолият натижалари билан режалаштирилган натижаларни, жорий натижалар билан ўтган даврдаги натижаларни, банк фаолияти натижалари билан бошқа банклар фаолияти натижаларини қиёслаш мақсадга мувофиқ.

Баланс ҳисоботи

йил 1 январ ҳолатига банк

Банкнинг рўйхат рақами__________________________

Манзили_______________________________________

Активлар Минг сўмда
1. Накд пуллар ва бошқа касса хужжатлари  
2. ЎзР МБ даги пул маблағлари  
3. Бошқа банклардаги маблаглар  
4. Қимматбахо қоғозлар  
5. Банкларга берилган кредитлар соф қолдиги  
6. Мижозларга берилган кредитлар соф колдиги  
7. Инвестисиялар  
8. Асосий воситалар  
9. Бошка активлар  
10. Жами активлар  
  Пассивлар  
  Мажбуриятлар  
1. Талаб қилиб олгунча депозитлар  
2. Жамгарма депозитлари  
3. Муддатли депозитлар  
4. Банкларнинг депозитлари  
5. Бошқа банклардан олинган кредитлар  
6. Бошқа кредитлар  
7. Бошқа мажбуриятлар  
8. Жами мажбуриятлар  
  Аксионерлик капитали  
9 Устав калитали  
10. Қўшилган (ортиқча) капитал  
11 Резерв капитал  
12. Таксимланмаган фойда  
13 Жами аксионерлик капитали  
14. Жами пассивлар  
  Кўзда тутилмаган вазиятлар моддалари  
1. Кафолатлар (банк томонидан берилган)  
2. Кўзда тутилмаган бошка вазиятлар хисоб раками  
3. Кўзда тутилмаган жами вазиятлар моддалари  

Ушбу баланс малумотлари аудиторлар томонидан
тасдиқланган.

Фирма номи

Лисензия рақами

Даромадлар ва харажатлар ҳисоботи йил учун банк

Банкнинг рўйхат рақами________________________________

Манзили_____________________________________________

Кўрсаткичлар Фойда Зарар
  Фоизлардан олинган даромадлар    
1. Занк ва бошқа кредит ташкилотлари депозитларадан    
2. Ссудалардан    
3. Лизинг операсияларидан    
4. Қарзга берилган қимматли қоғозлардан    
5. Бошка манбалардан    
6. А. Фоизлардан олинган даромадлар    
  Фоизларга тўланган харажатлар    
7. Банк ва бошқа кредит ташкилотларига фоиз тўловлар    
8. Мижозлар депозитларига фоиз тўловлари    
9. Чиқарилган қимматли қоғозлар учун фоиз тўловлари    
10. В. Фоизларга тўланган харажатлар жами    
11. С. Фоизлардан олинган даромадлар (С=А+В)    
  Фоизсиз жорий даромадлар    
12. Чет ел валютаси операсияларидан соф фойда    
13. Бошқа савдодан тушган даромад    
14. Траст операсияси ва агентлиқдан тушган даромад    
15. Қимматли қоғозларга қўйилган қўйилма евазига олинган даромад (зарар)    
16. Бошка жорий даромадлар    
17. Д. Фоизсиз жорий даромад жами    
18. Е. Жорий даромад (Е = С + Д)    
  Бошқа фоизсиз жорий харажатлар    
19. Иш хаки    
20. Моддий ёрдам    
21. Експлуатасион харажатлар    
22. Бошқа жорий харажатлар    
23. Фоизсиз харажатлар -жами    
24. Ссудалар ва бўнаклар бўйича еҳтимолий йўқотишлар захираси    
25. Ссудалар ва бўнаклар бўйича еҳтимолий йўқотишлар захирасига маблағ ажратилгандан кейинги соф даромад    
26. Солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда    
27. Тўланган соликлар    

28. Кутилмаган даромад (зарар)дан соф фойда    
29. Соф фойда (зарар)    
30. Битта аксияга тўғри келган соф фойда    
31. Битта аксияга елон қилинган дивиденд    

Банк бошқаруви раиси

Бош бухгалтер_________________________

Банк баланси бу банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағларининг ҳолати қамда уларнинг кредит ва бошқа актив операсияларда жойлашувини акс етгирувчи бухгалтерия балансидир. Баланс малумотлари ёрдамида пул маблағларини молиялаштириш ва жойлаштириш, кредит, ҳисоб-китоб, касса, шунингдек, кимматбахо қоғозлар билан боғлиқ операсияларни ўз ичига олувчи бошқа банк операсияларининг ҳолати устидан назорат қилиш амалга оширилади.

Баланслар тижорат банклари ҳисоботининг асосий қисми бўлиб, банк барқарорлигини назорат қилиш, банк фаолияти бошқарувини такомиллаштириш имкониятини беради. Банкларнинг баланслари йириклаштирилган шаклда тузилади. Операсияларнинг аниқлик даражаси рақобат шароитида фаолият кўрсатувчи тижорат банклари амалиётига хос бўлган тижорат сири билан чегараланган.

Одатда, балансда шубҳали ва зарар келтирувчи операсиялар, шунингдек, ушбу операсияларни қоплаш учун ишлатиладиган суғурта резервлари алоҳида кўрсатилмайди. Бир вақтнинг ўзида банкларнинг рақобатдошлиги ва ишончлилигини сақлаш мақсадида баланснинг ишончлилиги ҳамда кўргазмалилигини таминлаш зарур.

Банк баланслари тижорат ахбороти воситаларига тааллуқли бўлиб, унинг қуйидаги асосий оперативлик, аниқлик, юксаклик талабларига жавоб беради.

Банк балансининг ҳар куни тузилиши унинг оперативлигини билдиради. Банк баланси пул маблағларининг мавжудлиги ва мижозларининг тўлов қобилияти, кредит ресурслари ва уларнинг жойлашуви, банкнинг ишончлилиги ва бардошлилиги тўғрисидаги аниқ малумотлар манбаидир. Банклардаги ҳисоб ишончлилик талабларига жавоб беради.

Банк балансининг тузилишида иқтисодий операсиялар: мазмунининг бир хиллиги, ресурслар мувозанати жиҳатидан камайиб борувчи моддалар актив бўйича, талаб қилиш даражасининг камайиши пассив бўйича гуруҳлаштирилади. Баланснинг бундай тузилиши счётларнинг бир томонлама гуруҳлаштириш тамойилини аниқлаб беради. Унинг бир бўлимининг ўзида актив, пассив ва актив-пассив счётлар бўлиши мумкин. Биргина бўлим, «банк фондлари» счётлари баланснинг фақат пассивида, иккинчи бўлим «пул маблағлари» счётлари активда акс еттирилади, бошқа йигирма икки бўлимнинг счётлари баланснинг активида ҳам, пассивида ҳам акс еттирилади.

Шундай қилиб, банк баланси тижорат банклари ресурслари, уларнинг шаклланиши, фойдаланилиши ҳақидаги малумотларнинғ пул кўринишида ифода етилишидир. Бу баланс банкнинг активлари, пассивлари (мажбуриятлари) ва муассислар сармоясидан ташкил топади.

  1. Банк активлари баланснинг бир қисми бўлиб, унда қуйидагилар акс етгирилади:
  • хазинадаги накд пул маблағлари ва ҳужжатлар;
  • Узбекистон Республикаси Марказий банкдаги пул маблағлари;
  • бошқа банкларда очилган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар;
  • қимматли қогозлар давлат қимматли қоғозлари ва хусусий қимматли қогозлар, яни корхоналарнинг қимматли қоғозлари;
  • банк ссудалари, яни банклараро кредит маблаглари;
  • мижозларга бериладиган кредитлар;
  • инвестисиялар;
  • асосий маблағлар кўчмас мулк;
  • бошқа активлар.
  1. Банк пассивлари, яни банк мажбуриятларини акс еттиради ҳамда уларнинг қайси гуруҳга тааллуқли еканлигини ифодалайди.

Банк пассивларига қуйидагилар киради:

  • талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар;
  • жамғарма депозитлар;
  • муддатли депозитлар;
  • банкларнинг депозитлари;
  • банклараро ссудалар;
  • бошқа ссудалар;
  • бошқа пассивлар.

Умуман тижорат банкининг тахминий баланси қуйидаги кўринишга ега (27-жадвал).

Тижорат банкларининг пассивлари асосан жорий омонатлар ва жамғарма ҳисобварақларидан ташкил топади. Активлар одатда турли хил молия активлари ўртасида (қимматли қоғозларнинг турли кўринишлари ўртасида) баравар тақсимланади.

Тижорат банкининг тахминий баланси

Активлар Пассивлар
1. Пул маблағлари

а)  кассада

б) вакиллик ҳисобварағида в) мажбурий захира фонди

1. Банк фондпари ва фойдаланилмаган фойда

а) устав фонди б) захира фонди в) бошқа фондлар г) фойдаланилмаган фойда

2.  Валюта ва қимматли қоғозлар а) ивалюта

б)    векселлар

в)    ҳукуматнинг қимматли қоғозлари

3.  Банк ссудалари

а)   қисқд муддатли

б)   узоқмуддатли

в)   кредитлар бўйича муддати ўтаб кетган карзлар

ғ) кредитлар бўйича муддати ўтиб кетган фоизлар

д)   бошқа банкларга бериладиган кредитлар

е)   филиалларга берилган кредит ресурслари

4.  Корхонанинг устав капиталига қўйилмалар

5.  Асосий воситалар

6.  Бошқа активлар

2.  Жалб қилинган маблағлар

а)   хисоб-китоб вараги ва жорий хисобварақлардаги маблағлар қоддиклари

б)   капитал қўйилмалар ҳисобварақларидаги маблағларнинг қолдиқлари

в)   бюджет маблағларининг қолдиқлари

г)   омонатлар

д)  депозитлар

е)   бошка пассивлар

3.  Харид маблағлари

а)   марказлаштирилган кредит ресурслари

б)   кредит ресурслари ауксионлари орқали еришилган маблағлар

в)   икки томонлама шартнома асосида еришилган маблағлар

Юқорида такидлаб ўтилганидек, тижорат банклари омонатчиларнинг молия маблағларини жалб етади ҳамда уларни кредитлар бериш, ва ўз номларидан қимматли қоғозларни сотиб олишда фойдаланади. Омонатчилар алоҳида шахслар ёки корхоналар, фирмалар ёки ташкилотлар бўлиб, маблағларнинг егаси ҳисобланади. Улар ўз маблағларини банкларга чек ва жамғарма ҳисобварақлари, муддатли омонатлар ва бошқа хил молия воситалари шаклида «топшириш»ни расмийлаштирган ҳолда вақгинча фойдаланиш учун тақсим етадилар.

Банк нуқтаи назаридан қараганда, мана шу ҳисобварақлари ва омонатларнинг барчаси қарз мажбуриятлари ҳисобланади, чунки улар бўйича банк ўз омонатчиларидан «қарздор» саналади. Шунинг учун ҳам, у банк балансининг пассив қисмига тегишли, бу ерда фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича банкнинг ҳамма қарзлари рўйхати берилади.

Шулар билан бир қаторда банк ўзига қарашли аксиядорлик маблағини ҳам қўшиб, жалб қилинган маблағларни турли активлар ёки фаолият юритувчилар ўртасида жойлаштиради ва улар банк балансининг актив қисмида акс етгирилган.

Тижорат банкининг тахминий баланси банк активлари ва пассивлари таркиби ҳамда тузилишини тасвирлашнинг умумий қабул қилинган андозаси ҳисобланади. Баланс уларнинг малум муддат ичидаги ҳолатини қайд етади, яни баланс иқгисодий субект молиявий аҳволининг бир лаҳзалик тавсифидир. Масалан, айтайлик, 2004 йил 1 январга тайёрланган балансдан банкнинг 2003 йилда омонатчиларнинг жалб қилинган маблағларини қанчалик муваффақият билан жойлаштирилганлигини ёки бу маблағлар қўйилган қимматли қоғозларнинг енг мақбул таркибий тузилиши кўп жиҳатдан унинг кейинги йиллардаги ҳаётга қодирлиги ҳамда ликвидлигини белгилаб кўйганини кўриш мумкин.

 Банк балансининг ҳисоблари (счётлари) актив, пассив ва актив-пассив хилларга бўлинади (26-чизма).

bak

Яна маълумот

procent

Банк фоизи ва ундан фойдаланиш механизми

Суда фоизи вақтинча муддатга берилган қийматдан фойдаланганлиги учун тўланадиган ўзига хос тўловдир. Унинг тўловчиси ҳам, …