Главная / Иқтисодиёт / Тошкентда “вазирлик”да таниши бор андижонлик фирибгарнинг найранги фош бўлди

Тошкентда “вазирлик”да таниши бор андижонлик фирибгарнинг найранги фош бўлди

Биласизми? / Жиноят / Юртимизда
A A A
Тошкентда “вазирлик”да таниши бор андижонлик фирибгарнинг найранги фош бўлди

 Бировнинг ҳақи ҳеч қачон ўзгага буюрмайди. Бу гал ҳам шундай бўлди. Андижонлик Ёкуб Халилов (исм-шариф ўзгартирилган) ҳам нафсига қул кимсалар сирасидан.

Ёқуб Халилов ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Пахтаобод тумани ҳудудида фуқаро Жасур Муминовга тегишли ва унинг қариндоши Х.Мамажоновнинг номига 2017 йилда  Пахтаобод тумани ҳокимлиги қарорига асосан расмийлаштириб берилган, Пахтаобод туманида жойлашган 12 сотихдан иборат ер майдонини, 6.500 АҚШ долларига сотиб беришини ваъда қилиб, шу йўл билан унинг ишончига кирганидан сўнг, ушбу ер майдонини фуқаро Б.Ботировга, фуқаро А.Содиков билан қилган келишувдан арзон нархга сотиб, сотувдан тушган пул маблағлари ҳисобидан 1.500 АҚШ долларини бериб, 5.000 АҚШ долларини бермасдан, ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳаётда ҳийлакор ва фирибгар кимса олдида содда, ишонувчан одамлар тез рўпара бўларкан. Буни қарангки Ё.Халилов, ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий шериги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Вазирлигида ҳайдовчи бўлиб ишлаган Тохир Исматов (исм-шариф ўзгартирилган)  билан жиноий тил бириктириб, таниши А.Содиқовнинг фарзанди О.Довилова, Тошкент давлат Миллий Университетига ўқишга кира олмаганлигини хабар топиб, фуқаро А.Содиқовга Олий таълим вазирлигида ишловчи таниши орқали  унинг қизини ўқишга киритиб қўйишга қизиқтириб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, бунинг эвазига ундан унинг қайин онаси Ж.Элбековага тегишли бўлган дастлаб 1.000 АҚШ долларини мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, сўнг 2.000 АҚШ  долларини ўқиш учун тўлов контракт пуллари учун деб фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Табиийки, жиноят ботқоғига ботган бу тоифа шахсларга эса жазо муқаррар. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Ё.Халиловни, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ё.Халиловни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ҳамда 28 ва 211-моддасининг 1-қисми билан айбли деб жиноят содир этганликдаги айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

100200300